Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

В.Н. Татишев
ёзган махсус боб “Йилнинг бошида 
вақтни ҳисоблаш” деб номланади. Бу даврда 
М.В. Ломоносов, М.М. 
Шербатов, И.Н. Болтин ва А.Л. Шлецер
хронология билан жиддий 



шуғулландилар. XVIII асрга келиб Европада хронология мустақил 
тарихий фанга айланди. Бунга қатор англиялик математик ва 
астрономлар ўз ҳиссаларини қўшдилар. XVIII аср ўрталарида лорд 
Честерфильднинг
ташаббуси билан мамлакатда Григорий календари 
қабул қилинди. 
Л. Броссенинг
“Хронология техникасига доир” (СПб.,1868), 
Ф. 
Кальтенбруннернинг
“Григорий календари ислоҳоти тарихидан” 
(Вена, 1876), 
О.Е. Гартманнинг
“Рим календари” (Лейпциг, 1882), 
Я.И. Макдональднинг 
“Хронология ва календарь” (Лондон, 1897) 
асарлари хронология фанининг тараққиётида асосий ўринни эгаллади.
ХХ асрга келиб хронология ўзининг ривожланиш чўққисига 
чиқади. Бу даврда хронология фани учун бугунги кунда ҳам 
долзарблигини йўқотмаган германиялик астроном ва хронолог
 
Христиан-Людвиг Идлернинг 
“Математик ва техник хронология 
бўйича маълумотнома”, асли россиялик бўлган Америка тарихчиси
 Э. 
Бикерманнинг 
“Қадимги дунё хронологияси” асаларини алоҳида 
этироф этиш лозим
1
.
 
Ўрта Осиё олимларининг хронология фани ривожига қўшган 
ҳиссалари

Ўрта асрларда хронология янада ривожланди. Хронология 
ривожига Ўрта осиёлик олимлар, 
Аҳмад
ал-Фарғоний (797-865 ), 
Абу Райҳон Беруний (973-1048), Умар Хайём (1048-1131) ва Мирзо 
Улуғбек (1394-1449)
катта ҳисса қўшдилар.
Аҳмад ал-Фарғоний.
Аҳмад ал-Фарғоний илми ҳайъат 
(фалакиётшунослик-астрономия, риёзиёт-математика) ва жўғрофия 
(география) фанлари билан шуғулланди ҳамда қатор илмий асарлар 
ёзиб қолдирди. Аҳмад ал-Фарғоний ал-Маъмун топшириғига биноан 
Дамашқдаги расадхонада осмон жисмлари ҳаракатини аниқлаш, 
янгича “зиж” яратиш ишларига раҳбарлик қилди. 
Аҳмад ал-Фарғонийнинг “Китоб ал-ҳаракат ас-самовийа ва 
жавомиъ илм ан-нужум” (“Самовий ҳаракатлар ва умумий илми 
нужум китоби”) асари астрономик асар ҳисобланади. Бу асар 
“Астрономия асослари ҳақидаги китоб” номи билан маълум бўлиб, 
1145-1175 йиллардан Европада лотин тилига таржима қилинган. 
Олим 
“Алфраганус”
номи билан Ғарбда шуҳрат топади. Унинг 
мазкур асаридан асрлар давомида Европа университетларида асосий 
дарслик сифатида фойдаланилган, чунки бу китоб замонасининг 
астрономия ҳақидаги энг муҳим ва зарур бўлган билимларини ўз 
ичига олган эди.
1
Chronology of the ancient world / E.J. Bickerman; [transl. by L. Bonfante from the Italian transl. from the 
German by P. Moroni]. - Rev. ed. - London: Thames and Hudson, 1980. – 223 p. 


10 
Аҳмад ал-Фарғонийнинг “Ердаги маълум мамлакатлар ва 
шаҳарларнинг номлари ва ҳар бир иқлимдаги ҳодисалар ҳақида” 
асари ҳам машҳур. Асарда Ернинг юмалоқлиги, бир хил осмон 
ёритқичларининг турли вақтда кўтарилиши, тутилиши ва бу 
тутилишлар ҳар бир жойда турлича кўриниши, масофалар ўзгариши 
билан уларнинг кўриниши ҳам ўзгариши ҳақида қимматли 
мулоҳазалар билдирилади. 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish