1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
З.Б. РАҲМОНҚУЛОВА
“Хронология ва метрология”
фани бўйича
Д А Р С Л И К
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан 5120300 – “Тарих” ва 5220300 – “Архившунослик”
бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун дарслик сифатида
тавсия этилган
Тошкент – 2017
2
Дарслик ЎзМУ Ўқув-услубий кенгашининг 2017 йил __________даги
___- сонли қарори билан нашрга тавсия этилган.
Масъул
муҳаррирлар:
Саидбобоев З.А.
ЎзМУ тарих факультети “Манбашунослик
ва архившунослик”
кафедраси доценти,
т.ф.н.
Қурбонова М.Б.
БухДУ тарих факультети доценти, т.ф.н.
Тақризчилар:
Агзамова Г.А.
ЎзР ФА Тарих институти етакчи илмий
ходими, т.ф.д., профессор
Буриева Ҳ.А.
ЎзМУ тарих факультети “Манбашунослик
ва архившунослик” кафедраси доценти,
т.ф.н.
3
Кириш
Саналар ҳисоби тарих фани учун муҳим аҳамиятга эга. Бу эса
қадимги даврлардаёқ астрономлар зиммасига календарни тартибга
солиш вазифасини юклади. Ўтмишда
турлича календарь ва
хронология тизимларидан фойдаланилгани учун бир календардаги
саналар бошқа календарда қайси санага мос келишини аниқлаштириш
масаласини ўртага қуйди. Айнан шу зарурат туфайли хронология
фани пайдо бўлди. Хронология календарлар, вақт тизимлари ва улар
ўртасидаги мутаносиб масалаларни ўрганади. Бу
фан турли тарихий
ҳодиса ва манбаларда келтирилган саналарни аниқлаб, уларни
ҳозирги вақт ўлчови тартибига мослаштиради. Асосий вақт
бирликлари (сутка, ой, ҳафта, йил) ва уларнинг пайдо бўлиши
масалаларини тадқиқ этади. Шунингдек, календарларнинг турлари ва
турли элатлар томонидан қўлланилган бир-биридан фарқли бўлган
календарларни батафсил ўрганади. Халқларнинг бир-бирлари билан
иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалари натижасида уларнинг вақтни
ҳисоблашдаги баъзи элементлари бир-бирига аралашиб кетган.
Шунинг учун баъзи кўп миллатли давлатларда турлича йил ҳисоблаш
усуллари мавжуд. Айрим халқлар вақтни Қуёш, бошқалар
эса Ойга
кўра ҳисоблашган. Икки усул ҳам дастлабки календарларда Шарқ
халқлари томонидан қўлланилган.
Хронология тарихий фанларнинг ривожланиши натижасида
вақтни ўрганадиган фан сифатида XVI асрда вужудга келди.
Хронология илм сифатида Қадимги Бобил, Миср, Юнонистон ва
Римда шаклланди. Ўрта асрларда хронологиянинг
ривожланишига
Ўрта осиёлик олимлар ҳам ҳисса қўшдилар. Берунийнинг “Ал-осор
ал-боқия ани-л-қурун ал-ҳолия” (“Ўтмиш халқлардан қолган
ёдгорликлар” – “Хронология”), “Қонуни Масъудий” асарларида
хронология фанига оид кўплаб маълумотлар берилган. Умар Хайём
календари эса мукаммаллик жиҳатидан Григорий календаридан ҳам
устун туради.
1935 йилда олий ўқув юртларида Тарих факультетлари
очилгандан кейин тарихнинг бошқа махсус фанлари қаторида
талабаларга хронология фани ҳам ўқитила бошлади.
Натижада
хронология фанига оид ўқув қўлланмаларига эҳтиёж ортди. 1939
йилда Н.В. Устюгов, 1944 йилда Л.В. Черепнин, 1960 йилда Е.И.
Каменцев, 1967 йилда А.П. Пронштейн, 1968 йилда М.Я. Сюзмов,
1970 йилда С.И. Селешников, 1980 йилда И.П. Ермолаев, 1981 йилда
А.П. Пронштейн ва В.Я. Кияшколарнинг хронология фанидан ўқув