субстанция
масаласи эди.
Шу даврда бу масаланинг турлича ечимини кўрамиз. Масалан, Декарт
руҳий ва моддий субтанция мавжудлигини кўрсатди. Руҳий субстанциянинг
энг муҳим белгиси бўлинмаслик бўлса, аксинча, моддий субстанциянинг
белгиси унинг чексиз бўлинувчанлигидир. Руҳий субстанциянинг асосий
атрибутлари — бу тафаккур ва кўламлиликдир. Унинг қолган атрибутлари —
тасаввур, ҳиссийлик, хоҳиш, фикрлаш бўлса, моддий субстанциянинг
атрибутлари бу шакл, холат, ҳаракат ва тортилувчанликдир.
Шундай қилиб, Декарт субстанция масаласини материалистик мавқедан
туриб ҳал қилади.
Голландиялик файласуф Б. Спиноза (1632—1977) Декарт дуализмига
материалистик монизмни қарши қўяди, яъни руҳийлик ва моддийликни ягона
бир субстанция сифатида талқин этади. У онгимиздан ташқарида объектив
равишда мавжуд бўлган, сабабчи кучга муҳтож бўлмаган ва ўзига ўзи
сабабчи бўлган ягонамоддий субстанцияни эътироф этади. Бироқ Спиноза-
нинг субстанция ҳақидаги бу фикри пантеистик табиатга эга. Чунки у худони
моддий дунѐга қориштириб юборади ва табиатни ўзини ўзи яратувчи худо
деб атайди.
41
Шу даврнинг йирик мутафаккирларидан бири Г. Лейбниц (1646—1716)
ҳисобланади.
У ўзининг субстанцияларнинг кўп хиллиги ҳақидаги таълимотини
ўртага қўяди. Лейбниц фикрича, субстанциялар жуда хилма-хилдир. Уларни
Лейбниц монадалар деб атайди. Лейбниц таълимотича, монадалар оддий
бўлиб, улар қисмларга бўлинмайди. Бу билан Лейбниц монадалар моддийлик
хусусиятига эга эмаслигини, шунинг учун унга кўламлик ѐт эканлигини
таъкидлайди. Фақат моддий нарсаларгина кўламликка эга бўлиб, бўлакларга
бўлинади. Шунинг учун кўламлик эмас, фаолият монадаларнинг
хусусиятидир. Фаолият нима, деган саволга Лейбниц, кўламлик билан
изоҳлаб бўлмайдиган тасаввур, идрок, интилишга ўхшаш руҳий нарсадир,
дейди. Уни Лейбниц оддий субстанцияларнинг асосий хусусияти деб атайди.
Агар монадаларга сезгилар хос бўлса, улар жонлар деб аталади.
Монадаларга ақл хос бўлса, улар рухлар деб аталади, дейди Лейбниц.
Лейбниц фикрича, монадалар ўз фаолиятларини аниқ ва равшан ифодаланиш
даражасига қараб бир-бирларидан фарқ қиладилар.Онглилик ва ақллилик
монадалар қанчалик тараққий этганлиги даражасини билдирувчи мезон
ҳисобланади.
Янги давр фалсафасида XVIII аср француз мутафаккирларининг
қарашлари алоҳида диққатга сазовордир. XVIII аср француз фалсафасининг
асосий вакиллари П. Гольбах (1723—1789), Д. Дидро(1713-1784), К.
Гельвеций (1715-1771), Ж. Ламетри(1709—1751) ҳисобланади. Уларнинг
таълимотича, ҳамма нарсалар — материядир. Материя майда молекула ва
атом заррачаларидан ташкил топган. Атомлар эса — материянинг бир
хилдаги бўлинмас, майда заррачаларидан иборатдир. XVIII аср француз
файласуфларининг ютуқларидан бири шуки, улар ҳаракат материянинг
ажралмас хусусияти, деб таъкидладилар. Бироқ улар ҳаракатни тушунишда
42
механистик даража дан юқори кўтарила олмадилар. Ҳаракат, уларча,предмет
ѐки ҳодисаларнинг фазода оддий ўрин алмашувидан иборатдир.
Француз файласуфлари дунѐни билиш мумкинми, деган саволга ҳам
ижобий жавоб бердилар. Улар ўзларининг билиш назарияларида Ж.
Локкнинг сенсуалистик
1
ғояларига суяндилар. Улар билиш сезишдан
иборатдир, сезишнинг манбаи эса объектив реалликдир, деб уқдирдилар.
1
Сснсуализм —
лотинча сўздан олинган бўлиб, ссзги, ҳис, дсган маънони
билдиради. Билиш назариясида у бир йўналиш бўлиб, сезгиларимизни
билимларимизнинг бирдан-бир манбаи дсб қарайди.
Француз файласуфлари билиш жараѐнида ақлнингролини ҳам тан
оладилар. Уларнинг фикрича, тафаккур сезгиларни қўшиш, йиғиш,
солиштириш қобилиятидан иборатдир.
Француз файласуфлари ижтимоий ҳодисаларни тушунишда ҳам бир
қатор янги ғояларни илгари сурдилар. Жумладан, уларнинг фикрича, киши
ижтимоий муҳитнинг маҳсули, ижтимоий муҳит қандай бўлса,киши ҳам
шундай бўлади. Улар инсон, унинг манфаати, бахти, эрки масалаларига ҳам
эътиборни қаратдилар. Француз файласуфларининг фикрича, бахтга интилиш
киши хулқ-атворининг табиий асосидир. Бўлажак жамиятнинг асосий
вазифаси ҳамма кишиларни адолатли равишда бахт ҳуқуқи билан
таъминлашдир.Француз файласуфлари ўз даврлари учун илғор бўлган
―ижтимоий шартнома‖ назарияларини илгари сурди лар. Бу назария давлат ва
жамиятнинг келиб чиқишсабабини табиий зарурият асосида тушунтиради.
Шу ларга кўра, уларнинг ижтимоий-сиѐсий қарашларифалсафий фикр
тараққиѐтида муҳим аҳамиятга эгабўлди.
43
Немис классик фалсафасининг асосий вакиллари И. Кант, И. Г. Фихте,
Ф. Р. Шеллинг, Г. Ф. Гегель ва Л. Фейербахлардир. Улар фалсафадаги турли
оқимларга мансубдирлар.
Фалсафий фикр тараққиѐтига катта ҳисса қўшганнемис классик
фалсафасининг вакиллари И. Кант, Г. Гегель ва Л. Фейербах ҳисобланади.
Шунинг учун уларнинг дунѐқарашига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.
Немис классик фалсафасининг асосчиси И. Кант (1724—1804) ўз
замонасининг долзарб назарий муамолари билан шуғулланган олимдир. Кант
диалектика ғояларини қайта тиклаган мутафаккирдир. Кант фақат фалсафага
эмас, балки умуман фан тараққиѐтига улкан ҳисса кўшди. Кантнинг Қуѐш
системаси катта газ туманлигидан келиб чиққанлиги тўғрисидаги
гипотезасиҳозирги пайтгача фалакиѐт фанидаги фундаментал илмий
ғоялардан ҳисобланади. Кант ўз замонидаги табиѐтшуносликнинг
принципларини фақат коинотнинг тузилишига эмас, балки унинг тарихига,
яъни келибчиқиши ва ривожланишига татбиқ этишга ҳам уринди.Бу унинг
«Осмоннинг умумий табиий тарихи ва наза рияси» китобида ўзининг яққол
ифодасини топди.Кант ўзининг табиий - илмий қарашлари билан табиатни
метафизик тарзда тушунишга чек қўйди.
Кант фикрича, фалсафанинг борлиқ, ахлоқ ва дин каби муаммолари
билан шуғулланишдан аввал инсоннинг билиш имкониятлари ва унинг
чегараларини аниқлаб олиш лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда Кант
кишини ўраб турган ташқи дунѐдаги нарсаларни иккига бўлади. Бири — ўз-
ўзича мавжуд бўлган нарсалар дунѐси, иккинчиси — бизнинг сезгиларимиз
акс эттирган нарсалар, ҳодисалардир. Кант таълимотича,биз дунѐни қандай
44
мавжуд бўлса, шундайлигича билаолмаймиз, балки унинг ифодаланишини
биламиз холос. Кишилар ―нарса ўзида‖нинг моҳиятини била олмайди, улар
ҳодисаларнигина билади. Кант фикрича, ҳодисалар дунѐси тартибсиз, у ҳеч
қандай қонуният вазаруриятга бўйсунмайди. Инсон билиш жараѐнида ҳо-
дисалар дунѐсига тартиб киритади, уни маълум бирвақт ва макон билан
боғлаб ўрганади.
Кантнинг фалсафадаги хизмати шундаки, у диалектик ғоялар
масаласини кўндаланг қилиб қўйди, оқилона фикрга диалектика хос
эканлигини яхши тушунди.
Немис классик фалсафасининг энг йирик вакили Г. Ф. Гегель эди. Гегель
таълимотича, барча мавжуд нарсаларнинг асосида ―мутлоқ ғоя‖нинг (у
мутлоқ руҳ ҳам деб аталади) ривожи ѐтади.Дастлабки пайтда мутлоқ ғоя
―соф борлиқ‖ сифатида мавжуд бўлади. Кейинчалик у ривожланиб мазмун
жиҳатдан биридан бири бой бўлган тушунчаларни вужудга келтиради.
Мутлоқ ғоя ўзининг бутун мазмунини ифода этмагунча ривожланиб
бораверади. Мана шу ривожланиш жараѐнида мутлоқ ғоя табиатни келтириб
чиқаради ва моддий нарсалар тарзида намоѐн бўлади. Мутлоқ ғоянинг табиат
тарзида кўринишидан аввал механик ҳодисалар вужудга келади, кейин
кимѐвий бирикмаларва ниҳоят инсон, жамият пайдо бўлади. Шундан кейин
мутлоқ ғоя ўзи учун бегона бўлган моддий қобиқдан чиқиб яна ўзининг
аввалги шаклида, яъни кишиларнинг онги, тафаккури шаклида яшайди.,
Инсон онги ривожлангани сари ғоя тобора моддийликдан қутулиб боради.
Пировард натижада мутлоқ гоя ўзининг олдинги ҳолатига қайтади.
45
Энди у соф борлиқ ҳолатада эмас, балки ўзининг бутун мазмунини
ифода этган ва англанган борлиқ сифатида кўринади.X. Гегель ўз фалсафий
тизимини (системасини) ғоя ўзининг бой мазмунини моддий олам —табиат
ва жамият сифатида ифода этишини кўрсатар экан, аввало дунѐ узлуксиз
тараққиѐтда эканлигини қайд этади. Иккинчидан, мутлоқ ғоянинг тараққиѐт
жараѐнини очиб берар экан, мана шу жараѐн қарама қарши томонларнинг
кураши орқали содир бўлишини,бунда бир тушунча иккинчи тушунча
томонидан инкор этилишини, ўтилган босқич янада юқори даражада
такрорланишини кўрсатиб беради. Албатта, Гегель ҳар доим ҳам ўз
диалектик тамойилларини изчил ифода этаолмади. Бу айниқса Гегель
диалектикани моддий оламга қўллаганида яққол кўринади. Диалектик
тафаккуруслубини ва унинг асосий қонунларини тадқиқ этиш билан Гегель
фалсафий фикр тараққиѐтига бебаҳо ҳисса қўшди.
Немис классик фалсафасининг сўнгги вакили Л. Фейербах ҳисобланади
(1804—1872). У фалсафадаги бошқа йўналишга — материалистик йўналишга
мансубдир. Фейербах Гегелнинг мутлоқ ғоясига кескинқарши чиқди. У
Гегелнинг мутлоқ ғояси инсон миясидан юлиб олинган ва табиатдан ташқари
кучгаайлантирилган инсон ақлидан ўзга нарса эмаслигини қайд этди. Гегель
фалсафаси, Фейербах фикрича, динбилан ўзвий боғлиқдир. Фейербах
фикрича, тафаккур инсондан ташқарида, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мав-
жуд бўлиши мумкин эмас, чунки у моддий нарса —инсон мияси фаолияти
билан боғлиқдир. Шунинг учун, дейди Фейербах, тафаккур, онг,
иккиламчидир,материянинг, табиатнинг маҳсулидир.
Гегелдан фарқли ўлароқ, Фейербах дунѐнинг асосига табиатни ва
инсонни қўяди. Фейербах таълимоти антропологик табиатга эга. Янги
фалсафа инсонни, шу жумладан, табиатни фалсафанинг бирдан-бир универ
сал ва олий предметига айлантиради, дейди Фейербах.
1
Антропологик принципга содиқ бўлган Фейербах борлиқ ва тафаккур
масаасини ҳал қилишда инсон табиатнинг бир қисми бўлиши билан бирга, у
авваломбор, ижтимоий мавжудот, тарихий тараққиѐтнинг меваси
эканлигини, инсоннинг онгги ижтимоий муносабатлар билан, ҳаѐт шароити
билан белгиланишини унутиб қўйди. Бу Фейербах фалсафасининг чекланган
томонларидан биридир. Фейербахнинг энг катта камчилиги шуки, у Гегель
фалсафасини танқид қилар экан, унинг диалектикасини кўра олмади. Лекин
шунга қарамай, Фейербах таълимоти фалсафанинг кейинги тараққиѐтига
сезиларли даражада таъсир кўрсатди.
Ғарб фалсафасида ХIХ аср охирида
бошланган жараѐнлар ХХ асрда унинг янги,
ҳозирги ноклассик типи вужудга келиши
билан якунланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |