Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Замонавий Ғарб фалсафаси муайян яхлитлик, бирликни ифода этувчи 
фалсафий тафаккур шаклланишининг ўзига хос босқичидир. Унда айрим 
ХХ – ХХI аср Ғарб
фалсафаси
 


46 
асосий йўналишлар – позитивизм, неопозитивизм, структурализм ва 
ҳоказолар фарқланади.
Сциентистик тенденция фалсафани ижтимоий фанга айлантириш ва 
дунѐқараш масалаларидан халос бўлишга интилиш билан боғлиқ.
Уни аввало 
позитивизмнинг ҳар хил, шу жумладан социология соҳасидаги шакллари 
ифода этади. Уларга фалсафанинг ижтимоий билим учун илмийликнинг 
ягона андозасини яратишга ҳаракат қилувчи йўналиши – структурализм яқин 
туради.
Антисциентистик тенденция фан салбий ижтимоий ва табиий 
жараѐнларга сабаб бўлиб, онг ва билишнинг бошқа ноилмий шаклларини 
четга чиқариб қўйишидан келиб чиқади. Фалсафий мулоҳаза юритишнинг бу 
типи аввало ҳаѐт фалсафаси, экзистенциализм ва герменевтикани ўз ичига 
олади. Мавҳум - метафизик тенденция фалсафани борлиқ ва билишнинг 
теран асосларини аниқловчи ―мутлақ фан‖ сифатида тасаввур қилиш билан 
боғлиқ. 
Фалсафа ўз мазмунини ижтимоий фанларнинг далиллари ва 
қонунларидан қатъий назар кенг тушунтиради, деб ҳисобланади. Бу 
тенденцияни диний фалсафанинг турли йўналишлари ифода этади. Бунга 
феноменология йўналиши ҳам яқин туради.
Энди ҳозирги замон Ғарб фалсафасининг муаммолари таҳлил қилинувчи 
энг нуфузли йўналишларини кўриб чиқамиз. Позитивизм фалсафанинг кенг 
тарқалган йўналишларидан биридир. Унинг муаммолари илмий билимнинг 
фалсафий таҳлили атрофида жамланади.
Позитивизм 
сохта билимдан ҳақиқий билимни ажратишга ҳаракат 
қилувчи ижобий билимнинг фалсафий доктринасини англатади
. Бундай 
ижобий билимлар айрим фанларни билиш билан тенглаштирилади: 
позитивизмга дунѐқараш муаммоларини ўз ичига олувчи анъанавий 
фалсафага нисбатан ўта салбий муносабат хосдир.
Позитивизмнинг биринчи тарихий шакли ХIХ асрнинг 30-40-йилларида 
вужудга келган. Унга француз файласуфи Огюст Конт асос солган.
Конт фикрига кўра, фаннинг вазифаси нарсани тушунтириш эмас, балки 
унга тавсиф беришдир. Фан «нима учун?» деган саволга жавоб беришга 
қодир эмас, у далилларни қайд этиш ва «қай тарзда?» деган саволгагина 
жавоб бериш билан кифояланиши лозим. Шу ҳолдагина у ижобий бўлиши 
мумкин.
О.Контнинг фалсафани ижобий билим тамойилларига мувофиқ тузишга 
уриниши табиатшунос олимлар давраларида ўз издошларини топди.
Илк позитивизм асосчилари олимларни ҳиссий ҳодисалар соҳасига 
чуқур киришга уринишлардан воз кечиш ва уларни тавсифлаш билан 
кифояланишга чақирдилар. Бу ѐндашув ҳиссийлик жабҳаси ортида 
қандайдир борлиқнинг мавжудлигини назарда тутади.


47 
Илк позитивизмнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг намояндалари 
фалсафанинг асосий вазифасини муайян фанларнинг амалда мавжуд моддий 
дунѐ ҳақидаги маълумотларини умумлаштириш ва тизимга солишдан 
иборат деб билдилар.
Бошқача айтганда, бу босқичда позитивизм ҳали ташқи 
дунѐнинг мавжудлигини тан олувчи материалистик таълимот бўлиб қолди.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish