Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Янги давр фалсафасининг 
табиий-илмий асослари. 


38 
вазифасини оқлайди. Барча фанларнинг вазифаси инсоннингтабиат устидан 
ҳукмронлигини мумкин қадар кўпроқ таъминлашдир, дейди мутафаккир. 
Билим — бу кучдир деган шиор ҳам Ф. Бэконга мансубдир. Бэконнинг буюк 
хизмати шундаки, у илмий билишнинг тажрибага ―асосланган услубини 
ишлаб чикди. Унинг фикрича, фаннинг хулосалари фақат рад этиб 
бўлмайдигандалиллардан келиб чиқиши керак. Бэкон томонидан қўлланган 
индуктив усул кузатиш, анализ қилиш, таққослаш ва экспериментга 
асосланади. Лекин тажрибда ишончли билимга эришиш учун инсон ўз 
онгидагизарарли шарпалардан озод бўлиши лозим. Уларни Бэкон ―уруғ 
шарпаси‖, ―ғор шарпаси‖, ―бозор шарпаси‖,ва ―театр шарпаси‖ деб атайди. 
Уруғ шарпаси — бу киютлик уруғига тегишли бў либ, унинг натижасида 
одамлар ўзларининг субъектив хусусиятларини табиат предметларининг 
хусусияти деб қарайдилар. 
Ғор шарпаси — бу кишиларнинг олам тўғрисидаги нотўғри 
тушунчасидир. 
Бозор шарпаси — бу кўп тарқалган сўзларни нотўғри ишлатиш 
натижасида вужудга келган тушунчалардир. 
Театр шарпаси — ҳурматли кишиларнинг айтганларига кўр-кўрона амал 
қилишдир. 
Бэкон инсонни қуршаб турган моддий дунѐ турлитуманлигини ва уни 
билиш ҳам чексиз эканлигиниқайд этади. 


39 
Агар Бэкон илмий билишнинг тажрибага асосланган индуктив услубини 
ишлаб чиқиб, фанга катта ҳисса қўшган бўлса, унинг замондоши француз 
мутафаккири Р. Декарт (1596—1650) эса, аксинча, илмий билишнинг 
дедуктив услубига ўз эътиборини қаратади. 
Декарт дунѐни билишда биринчи ўринга ақлни қўяди. Буни унинг, ―мен 
фикрлар эканман, мен мавжудман‖ деган машҳур сўзлари тасдиқлайди. 
Декарт фикрича, фалсафанинг биринчи масаласи — бу ишончли билимга 
олиб борадиган услуб масаласидир. Уни ишлаб чиқишни Декарт ўз олдига 
вазифа қилиб қўяди. Декарт ишлаб чиққан илмий билишнинг 
дедуктивуслуби аналитик ѐки рационалистик ҳам деб аталади. Декартнинг 
дедуктив услуби қуйидагиларни талаб этади: 1) Ҳақиқат деб фақат ақл 
нуқтаи назаридан аниқ,равшан ва шубҳасиз бўлган хулосаларни қабул қи- 
лиш; 2) ҳар бир мураккаб муаммоларни таркибий қисмларга бўлиб ўрганиш; 
3) билиш жараѐнида маълум ва исбот қилингандан номаълум ва исбот 
қилинмаганга бориш; 4) тадқиқот мантиқий ҳалқаларидан бирортасини ҳам 
тушириб қолдирмасликдир. 
Декарт билишнинг бу услубини қўллаш фаровон ҳает учун кишиларга 
катта имкониятлар яратиб беришига ҳеч шубҳа қилмади. Бироқ, Декартнинг 
ақл кучига таянган боришнинг дедуктив услуби унинг ―туғма ғоялар‖ни тан 
олишга олиб келди. Бу тажриба орқали олинган ғоялар эмас, балки одам 
туғилиши билан унинг миясида олдиндан бўлган ғоялардир. Унга худо ғояси, 
сонлар ва шакллар ғояси, шунингдек, айримумумий тушунчалар киради. 
Декарт уларни умумий вазарурий билимнинг шарти сифатида қарайди. Бу 
эса унинг илмий дедуктив билиш услубига раҳна солиб туради. 


40 
Буни эътиборга олмаганда, Декарт Бэкон сингари фалсафанинг илмий 
масалаларини ишлаб чиқишда ўз даврида катта ютуқларга эришди. 
Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Бэкон ва Декарт томонидан 
яратилган билишнинг ҳар икки услубини бир-бирига қарама-қарши қўйиш 
ѐки уларнинг ҳарбирининг аҳамиятини камситиш нотўғри бўлур эди. 
Янги давр фалсафий фикрида ўртага қўйилган муҳим муаммолардан 
бири — 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish