Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Борлиқнинг атрибутлари. 
Муайян жисмнинг айнан шу жисм 
эканлигини белгиловчи хусусиятлари унинг атрибутлари бўлади. Борлиқнинг 
ҳам бир қанча атрибутлари мавжуддир. Улар: ҳаракат, фазо, вақт, инъикос, 


55 
онг ва бошқалар. Борлиқ ўзининг хоссалари, хусусиятлари орқали намоѐн 
бўлади.
Ҳаракат 
борлиқнинг атрибутлари ичида энг муҳим мавжудлик усули 
ҳисобланади. Чунки борлиқ ҳаракатсиз ўзининг структуравий яхлитлигини 
сақлай олмайди. 
Ривожланиш 
бу – муайян системанинг муайян вақт ва 
фазодаги яхлит, комплекс,орқага қайтмайдиган, илгариланма йўналишга эга 
бўлган, миқдорий ва сифатий ўзгаришидир.
Инсон ақлли жонзот сифатида шаклланиш жараѐнининг илк 
босқичларидаѐқ ўз дунѐқарашининг негизини ташкил этадиган муҳим 
саволларга жавоб топиш зарурияти билан тўқнаш келади: 
«Мен кимман?» 
1.
«Мени қуршаган борлиқнинг моҳияти нимада?» 
2.
«Борлиқ қандай ва қаердан пайдо бўлган?» 
3.
«Дунѐни нима ѐки ким ҳаракатлантиради?» 
4.
«Дунѐнинг ривожланишида бирон-бир мақсад, мақсадга мувофиқлик, 
мўлжал борми?» 
Инсон бундай саволларга жавоб беришга киришар экан, унинг онги 
аввало ўзи нима билан бевосита иш кўраѐтганини қайд этади. Буни аниқ 
англамасдан, у ўзининг дунѐ ҳақидаги мулоҳазаларини аниқ-равшан 
нарсаларни қайд этишдан бошлайди. Шу тариқа инсон ва унинг онги ўзини 
қуршаган барча нарсалар аввало мавжуд бўлиш қобилиятига эга эканлигига 
ишонч ҳосил қилади.
Шундай қилиб, борлиқ масаласи инсоннинг дунѐни оқилона англаш 
йўлидаги илк уринишларидаѐқ дуч келган барча масалаларнинг негизи 


56 
ҳисобланади. Муайян нарсалар мавжудлиги ѐки мавжуд эмаслиги масаласи 
инсон фалсафий мулоҳаза юрита бошлагани заҳотиѐқ унинг диққат 
марказидан ўрин олди. Мифологиянинг бош вазифаси – «борлиқни ким 
яратгани» ҳақида гапириб беришни фалсафа «борлиқнинг нималиги, у 
қаердан пайдо бўлгани ва қаерга йўқолиши»ни оқилона тушунтириш билан 
алмаштиргани тасодифий эмас. Бундай тушунтиришга уриниш жараѐнида 
файласуфлар барча замонларда қуйидаги саволларга жавоб топиш зарурияти 
билан тўқнаш келганлар: 
1.
фалсафий категория сифатидаги «борлиқ» нима? 
2.
бу атама нимага нисбатан татбиқ этилиши мумкин? 
3.
унга қандай фалсафий маъно юкланади? 
Бу саволларга кенг жавоб бериш фалсафа тарихига ҳам, мазкур 
тушунчанинг этимологиясига ҳам мурожаат этишни назарда тутади. Мазкур 
дастур бўйича таълим олувчилар тарихий-фалсафий курс билан таниш 
бўлишлари лозимлигини ҳисобга олиб, бу ерда фақат фалсафий тафаккур 
тарихига қисқача тўхталамиз ва мазкур муаммони англаб етиш жараѐнидаги 
муҳим босқичларинигина қайд этамиз. 
 
Фалсафа тарихида ўзининг мавжудлиги 
учун ўзидан бошқа ҳеч нарсага муҳтож 
бўлмаган биринчи асосни ифодалаш учун 
«субстанция» (лот. субстантиа – моҳият, асос) категорияси қўлланилади. 
Илк фалсафий йўналишларнинг вакиллари барча нарсалар асосини ташкил 
этувчи моддани биринчи асос сифатида тушунганлар. Одатда, бундай асос 
сифатида ўша даврда умумий эътироф этилган биринчи стихиялар: ер, сув, 
ҳаво, олов ѐки фикрий конструкциялар, «биринчи ғиштлар» - апейрон, 
атомлар қаралган. ―Авесто‖да бирламчи субстанция олов деб аталган. 
Кейинчалик субстанция категорияси ўзгармас, нисбатан барқарор ва ҳеч 
нарса билан боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд ўта кенг асосга айланди. Инсон 
идрок этадиган дунѐнинг бутун ранг-баранглиги ва ўзгарувчанлиги 
субстанция билан боғлана бошлади. Бундай асослар сифатида фалсафада 
асосан материя, Худо, онг, ғоя, флогистон, эфир ва шу кабилар амал қилган.
Нидерланд файласуфи Бенедикт Спиноза (1632-1677) «cауса суи» – «ўз-
ўзининг сабабчиси» иборасидани яъни ўз ҳолича мавжуд бўлган ва ўзи 
орқали зоҳир бўлган, яъни ўзининг мавжудлиги учун бошқа нарсага муҳтож 
бўлмаган нарсани тушунган. Бунда бир томондан, субстанция материя 
сифатида тушунилади, бошқа томондан – у ўзининг барча шакллари сабаби 
ва «субъекти» сифатида амал қилади. Бунда Б.Спиноза субстанцияни бир 
вақтнинг ўзида ҳам табиат, ҳам Худо сифатида таърифлайди ва бу икки 
тушунчани тенглаштиради. Б.Спинозанинг Худони табиатга бутунлай 
сингдириб юбориш, уни табиийлаштиришга ва илоҳий мазмундан ажратишга 
ҳаракат қилиши пантеизмидир. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish