Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Материалистик монизм 
дунѐ ягона, узвий, у азалдан моддий ва 
дунѐнинг бирлиги замирида айни шу моддийлик ѐтади
, деб ҳисоблайди. Бу 
концепцияда олам онг ва идеалликдан эмас, балки моддийликдан келтириб 
чиқарилади. Бундай ѐндашувларнинг ўта ривожланган кўринишларига биз 
Фалес, Гераклит, Спиноза ва унинг издошлари асарларида дуч келамиз. 
Идеалистик монизм
эса, 
материяни ҳар қандай борлиқнинг боқий 
мавжудлиги, йўқ бўлмаслиги ва биринчи асосига эга бўлган қандайдир идеал 
нарсанинг маҳсули
деб ҳисоблайди. Бунда объектив-идеалистик монизмни 
(масалан, Платонда – бу ўлмас ғоялар, зардўштийликда олов, ўрта аср 
фалсафасида – Худо, Гегелда – яратилмайдиган ва ўз-ўзидан ривожланадиган 
«мутлақ ғоя») ва субъектив-идеалистик монизмни (масалан, борлиқнинг 
барча жисмоний ва руҳий ҳолатларини «нейтрал» асосдан – дунѐнинг 
қандайдир мавҳум конструкциялари, «элементлари»дан келтириб чиқарган 
Мах) фарқлаш мумкин.
Дуализм 
(лот. дуалис – икки ѐқлама) би
ринчи асос сифатида иккита 
субстанция тан олинган фалсафий ѐндашув
. Немис файласуфи Х.Вольф 
ХVIII аср бошида «дуализм» атамасини фалсафий муомалага киритган. 
Х.Вольф дунѐда барқарор тартибнинг шаклланишида тафаккур, ғоялар ва 
ақл-идрокнинг алоҳида ўрнини аниқлашга ҳаракат қилган.
Фалсафа тарихида Рене Декарт дуализмнинг ѐрқин вакили сифатида 
ўрин олди. Р. Декартнинг радикал механицизми уни материянинг бутунлай 
руҳсизлиги ҳақидаги ѐндашувга олиб келди. Р.Декарт назарида, моддий 
жисмоний субстанция ўз атрибути сифатида узунлик, кенглик ва чуқурлик 
кўламигагина эга. У мутлақ бўшлиқни истисно этади, ҳаракатланиш, яъни 
жисмоний зарраларни бўлиш, жойдан-жойга кўчириш ва ўзгартириш 
қобилиятига эга.
Унинг фикрича маънавий ҳаѐт моддий ҳаѐтдан алоҳида, ўзининг билиш 
ва фикрлаш фаолияти, интеллектуал интуиция ва дедукция каби ўзига хос 


59 
кўринишларида намоѐн бўлди. У руҳий субстанциянинг бутунлай 
жисмсизлигини эътироф этади. Гарчи Р. Декарт янги фалсафа ва фан 
асосчиларидан бири бўлса-да, унинг ғояларида ўрта аср фалсафасидан мерос 
қолган «субстанция» атамасининг алоҳида нарсани тушуниш учун 
қўлланилишига, шунингдек, у икки муҳим - универсал ва чексиз субстанция 
– фикрлаш ва кўламни алоҳида эркин мақомга эга, деб эълон қилганига дуч 
келиш мумкин. Р. Декартнинг «cогио эрго сум» – «мен фикрлаяпман, демак, 
мавжудман», деган ибораси фалсафий тафаккурни барча нарсаларнинг 
негизи сифатида тан олганлигидан далолат беради. Р.Декарт фикрловчи 
субстанциянинг узвийлигини ва ҳар бир «Мен», яъни ақлли жонзотга 
бевосита, кўламли субстанция эса – билвосита очиқлигини исботлади. 
Ажралмас субстанция (ақл) метафизиканинг ўрганиш предметини
ажралувчи субстанция (кўлам) эса физика предметини ташкил этади. 
Икки асос, хусусан: муҳаббат ва нафрат, яхшилик ва ѐмонлик, эркинлик 
ва заруриятнинг тенг ҳуқуқлилиги ғояси илгари сурилган ҳар қандай 
фалсафий назария дуалистик назария сифатида амал қилган.
Икки субстанция – маънавий ва моддий субстанцияларни фарқлаш, бу 
мантиқий нуқтаи назардан нотўғри ва рационал маънода жуда кўп 
қийинчиликларга сабаб бўлиши мумкин. 
Фикрлаш ва кўламга икки 
субстанция тарзида, яъни бир-бирига боғлиқ бўлмаган мустақил асослар 
сифатида ѐндашилганида, «руҳ» ва «тана» ўз ҳаракатларида қандай 
уйғунлашиши, умуман, «тана» қандай қилиб фикрлаш қобилиятини касб 
этиши мумкинлигини тушуниш қийин. Моҳият-эътиборига кўра, субстанция 
бутун мавжудот асоси, ҳамма нарсани ўз ичига олувчи ва ўзини намоѐн 
қилиш учун ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган ягона биринчи асос сифатида 
эътироф этилган. 
Француз материалист файласуфи Ж.Ламетри (1709-1751) ўзининг 
«Руҳнинг табиий тарихи» деб номланган асарида дуализмни инкор қилади. У 
ўзида тажриба ўтказган, хусусан, безгак касаллигига чалингач, унинг 
кечишини кузатган, пировардида, инсоннинг руҳий ҳолати унинг жисмоний 
вужудига боғлиқ, деган хулосага келган. Ж.Ламетри монистик-
материализмни ҳимоя қилиб, чексиз такомиллашувчи ягона моддий 
субстанция мавжуд, деган ғояни илгари сурган. Субстанцияга хос сезиш ва 
фикрлаш қобилияти вужудли жисмларда мавжуд бўлади. Сезиш ва фикрлаш 
қобилиятининг ўзи ташқи жисмларнинг мияга таъсири билан боғлиқ. Шу 
сабабли айнан ташқи дунѐ инсоннинг «мия экрани»да акс этади, тана 
эҳтиѐжлари эса, Ж.Ламетрининг фикрига кўра, «ақл мезони» сифатида амал 
қилади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish