Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Неопозитивизм – 
оқимининг йирик намояндалари Карнап, Айер, 
Рассел, Витгенштейн ва бошқалардир. Нео – янги; позитив – ижобий деган 
маънони англатади. Неопозитивизм Ғарбда XIX асрнинг 20- йилларида пайдо 
бўлган, асосчиси XIX асрда яшаган Огюст Контдир. Унинг фикрича, фалсафа 
аниқ фанлар тараққиѐтисиз мавжуд бўла олмайди.
Неопозитивистлар 
верификация прнципини
илгари сурдилар. ( лот. 
Veritas – ҳақиқат) уларнинг фикрича, фақат тажрибада ўз тасдиғини топган 
билимгина ҳақиқийдир. 
Постпозитивизм
вакили К.Поппер 
фальсификациялаш методини
илгари сурди. Бунга кўра, инсон баъзи назарий билимларнинг ҳақиқатлигини
эмас, хато эканлигини исботлаши керак. Охир – оқибатда неопозитивизм 
вакиллари фалсафа билимларнинг ҳақиқийлигини мантиқий – лингвистик 
усул орқали исботлаши ва системалаштириши керак, деган хулосага 
келдилар. XIX асрнинг 60-70 йилларига келиб, неопозитивизмнинг мавқеи 
камайиб, асосий ўринга структуализм ва герменевтика чиқди.
Структурализм – 
( асосий вакиллари Леви – Стросс ва Фуко ) билишда 
структуравий усулни аҳамиятини мутлақлаштиради. Бу оқим тарафдорлари 
нарса ва ҳодисанинг структурасини билиш унинг объектив моҳиятини билиш 
демакдир, деб ҳисоблайдилар. 
Герменевтика – 
қадимги юнон афсоналаридаги худоларнинг хоҳиш ва 
иродасини инсониятга тушунтириб бериш учун ерга юборилган элчиси – 
Гермес номи билан аталади. Демак, герменевтика – тушуниш, тушунтириш, 
таҳлил этиш ғояларига асосий диққатни қаратади. 
Ворисийлик ва новаторлик
. Ҳозирги давр фалсафасида илмий 
билимлар янги далиллар очилиши ва янги назариялар ишлаб чиқилиши 
ҳисобига жамғарилишига эътибор берилади. 
Янги далиллар ва назариялар 
эски далиллар ва назариялар қаторига қўшилиб, шунинг ҳисобига илмий 
билим ҳажми ўсиб боради

Илмий билимнинг ўсиши ҳақидаги бундай 
тасаввур фан ривожланишининг кумулятивистик концепциясида ўз 
ифодасини топган. 
Қуйидагилар кумулятивистик концепциянинг асосий 
қоидалари ҳисобланади: 

фанда янги билимлар илгари олинган билимлар асосида яратилади; 

фан ривожланиш жараѐнининг ҳар бир босқичида илмий билим 
таркибида илгари тўғри аниқланган билимларгина қолдирилади;

ўтмиш фанида мавжуд бўлган хатолар ва янглишишлар эса фош 
қилинади ва улардан воз кечилади;

илмий билимнинг ривожланиш жараѐни изчил, тадрижий кечади, у 
аста-секин такомиллашиб боради ва воқеликни янада аниқроқ акс эттиради.
Кумулятивизм 
илмий 
билишда 
ворисийликка 
урғу 
беради. 
Кумулятивистик нуқтаи назардан фан тарихий тажрибада ўз тасдиғини 


50 
топган, тўлақонли аниқланган ҳақиқатларнигина ўз ичига олади ва бундай 
ҳақиқатлар унда тобора кўпайиб боради.
Илгари аниқланган далиллар янги 
далилларни топиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Янги илмий ғоялар эски 
назариялардан келиб чиқади, уларнинг тадрижий давоми ва ривожланган 
кўриниши ҳисобланади.
―Вена тўгараги‖нинг позитивистик фалсафасида илмий билимларни 
жамғариш кумулятивистик ғояси уни верфикация қилиш (тасдиқлаш) 
тамойили билан боғланади. 
Верификация қилиш имконияти – бу илмийлик 
мезонидир. 
Фан ривожланиши билан верификация қилинган илмий билим 
йиғиндиси ўсиб боради.
К.Поппер қарама-қарши ѐндашувни илгари суради: 
билимнинг илмийлик 
мезони - верификация қилиш имконияти эмас, балки аксинча, фальсификация 
қилиш (уни рад этиш) имкониятидир.
Агар бирон-бир фикрни рад этиш 
йўлини кўрсатиш мумкин бўлмаса, демак, у илмий эмас.
Неопозитивистлар верфикация қилиш имкониятига ҳам, фальсификация 
қилиш имкониятига ҳам илмий билимни ―ноилмий‖ билим, шу жумладан 
тасдиқлаш ҳам, рад этиш ҳам мумкин бўлмаган фикрлар илгари суриладиган 
фалсафа (―метафизика‖) ва диндан ажратиш омили сифатида қарайдилар.
Поппер фикрига кўра, фан ўзида мавжуд бўлган назарияларни рад этиш 
ва рад этса бўладиган янги назарияларни яратиш орқали олға қадам 
ташлайди. 
Назарияларни фальсификация қилиш тамойили – илмий билимнинг 
ўсишини белгиловчи муҳим омилдир
.
6
Америкалик файласуф ва фан тарихчиси 
Т. Кун кумулятивизмни 
қатъиян рад этади. У фан ривожланишининг антикумулятивистик 
концепциясини илгари суради
7
.
Кун фикрига кўра, илмий билимнинг ўсиш 
жараѐнига мазкур билимни яратувчи олимлар фаолиятининг мотивлари ва 
хусусиятини эътиборга олмасдан ѐндашилса, фан қандай ривожланишини 
тушуниш мумкин эмас. Фанни мутахассис-олимларнинг гуруҳлари – илмий 
ҳамжамиятлар яратади. Ҳар қандай илмий ҳамжамият ўз фаолиятида 
умумэътироф этилган назарий мўлжалларнинг муайян тизимидан келиб 
чиқади. Бундай тизим тадқиқот вазифаларини ечиш учун асос бўлиб хизмат 
қилади ва мазкур вазифаларни ечиш андозаларини белгилайди. Кун илмий 
ҳамжамиятда қабул қилинган бошланғич назарий тизимни парадигма(
юнон.
андоза, намуна) деб номлайди.
Ашаддий антикумулятивист ҳисобланган П.Фейерабенд ўзининг 
―анархистик‖ концепциясида илмий билишнинг ривожланишидаги ҳар 
қандай мантиқни тўла рад этади. У фанда ―ҳамма нарсага йўл қўйилади‖, деб 
ҳисоблайди. Бирорта ҳам назарияни бошқа назариялардан устун қўйиш 
мумкин эмас, зеро назариялар ―ўгириб бўлмайдиган‖ ҳар хил тилларда 
сўзлайди ва бир-бири билан мувофиқ келмайди. Барча парадигмалар тенг 
даражада ўринсиздир, зеро улар олимларнинг ижодий тафаккурини 
чеклайди. Кун илгари сурган ―нормал‖ фан ғояси аслида мутахассислар 
6
Қаранг: Поппер К. Логика и рост научного знания. – М., 1983. –С.- 455. 
7
Қаранг: Кун Т. Структура научных революций. – М., 1975. С.-117.


51 
онгида вақтинчалик ҳукм сураѐтган мафкурадир. Унга қарши курашиш 
керак. Фаннинг ривожланиш йўли – ―узлуксиз инқилоб‖. 
Фейерабенд 
―пролиферация‖ - гипотезаларни кўпайтириш тамойилини илгари суради.
Унинг фикрича, гипотезалар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Билимларни 
прогрессив жамғариш жараѐни фанда мавжуд эмас, фақат бир-бири билан 
рақобатлашувчи гипотезалар сонини кўпайтиришгина бор. Хулоса қилиб 
шуни айтиш мумкинки, кумулятивизм ва антикумулятивизм фаннинг 
ривожланиш жараѐнини ҳаддан ташқари юзаки тасвирлайди. Фаннинг 
ривожланиш 
жараѐнида 
анъаналар 
ва 
новациялар, 
билимларни 
жамғаришнинг узлуксизлиги ва бу узлуксизликка барҳам бериб, фаннинг 
мазмуни ва таркибий тузилишида туб ўзгаришлар ясовчи инқилобий 
сакрашлар бирикади. Бундай бирикиш мантиқи янада чуқурроқ ўрганишни 
талаб этади.
XIX-ХХ асрларда фаннинг ривожланишига катта умид билан кўз 
тикадилар ва у ўзининг ақлни лол қолдирадиган ютуқлари билан бу умидни 
оқлайди. Шунинг учун илмий тадқиқотнинг барча типлари натижалари инсон 
омилининг ҳимоясига қаратилиши муҳим масала бўлиб қолмоқда. 
ХХ асрнинг 30 йилларига келиб, 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish