Ненидир излайман, Бўзлайман, телбадек ўзимча Сўзлайман
(Қ. Деххон. Шеърият). Бас килинг!.. - телбалардай ўкириб ўрни-
дан турди Анзират (Н. Эшонқул. Уруш одамлари). Рукниддин
Зеболар эшигида анча вақтгача телбалардек серрайиб туриб,
кейин яна оркасига кайтди (Мирмуҳсин. Темур Малик).
Телбадек йўлдин адашдим, кайда карвоним кетур (А. Жумабоев.
Ёр истаб).
Т Е М И Р
ТЕМИРДАЙ
1.
Қаттиқ; чидамли;
бакувват, кучли.
Муайян таъсирдан
ўзгармайдиган, ортик куч билан таъсир қилиши мумкин бўлган
нарсалар ҳакида.
Қайиш бўлгандаям бегона эмас, ўз отининг юганидан
киркишган. Сиқиб ташланганидан темирдай
қаттиқ
эди, ёмгир
еб юмшади (Б. М. Али. Кўктўнлилар). У бургутга, аникроғи,
унинг эркин парвозига ҳавасланиб боқаркан, бирдан ўнг била-
гида, сўнг
чап билагида темирдек
қаттиқ
панжаларни сезди
(Н. Норкобилов. Тоғ одами). Сенга тегишли, аммо... сен темир-
дай
чидамли
йигитсан, бу чатокликка бардош берасан-да. Бо-
шида чақилган чақмоқка бардош берадиган йигитни роса йигит
дейман (Ойбек. Қутлуғ кон). Туёқларинг темирдек, Бошоқни
еб семирдинг. Тоғ-тоғ буғдой
сомонни Бир пешинда емир-
динг (Лайлак келди - ёз бўлди). Дониёрнинг юзига олов иссиғи
урилса-да, назарида ўлик совук лаблари билан унинг юзлари-
ни ялагандай туюлди-ю, тошқин бир қўркув билан чекинмоқчи
бўлди. Лекин икки йигитнинг темирдек панжасидан чика олма-
ди (Т. Малик. Шайтанат).
2.
Қаттиқ, мустаҳкам,
қатъий, барқарор, ўзгармас Эътикод,
ирода, интизом каби маънавий-руҳий тушунчалар ҳакида.
Курашда темирдек
қаттиқ,
базмда мумдек мулойимсиз
(Э. Самандар. Султон Жалолиддин).
Имом ал-Бухорий диний
ва дунёвий эътикоди темирдек
мустаҳкам,
илм-маърифат нури
билан инсониятга эзгулик килган алломадир (3. Ғофуров. Маъ-
навий юксалиш ва ҳукукий баркамоллик). У ўз кучи, кудрати
ва салоҳиятига, темирдек
мустаҳкам
иродасига қатгик ишонар-
ди (Ш. Улуғ. Фақат сен йиғлама...). Султон лашкарлари ораси-
да темирдек интизом ўрнатди ва қўшинни беш қисмга бўлди
(Ш. Улуғ. Факатсен йиғлама...).
14- Н. Махмудоя, Д. Худойбер! анона
209
www.ziyouz.com kutubxonasi
Т Е П А
ТЕПАДАЙ
Жуда катта, йирик.
Одамнинг танаси, елкаси, кифти ва шу
кабилар хақида.
Алпомиш чодирда ўтириб эди, шундай каради, хар қалмокпар
келяпти, калласи кападай, танаси тепадай. (Алпомиш). Гене-
рал унинг устидаги оқ яктакка, ёлдор кўксига, тепадек киф-
тига,
икки кават белбогига, агдарма этигига, осиб олгани - жез
пойнакли пичоғига хам марок билан каради (Мирмухсин. Тун-
ги чақмоқлар). Арслоннинг ...қадоқ кафтлари, тепадек кўкси
фарёд чеккандай бўларди (Мирмуҳсин. Яширинган куч). Сар-
карда Темур Малик бу девқомат, елкалари тепадек, қорамагиз,
қапин мўйлаби ҳам ярашиглиқ йигитга қараб туриб, завқи
келди
(Мирмуҳсин. Темур Малик).
Т Е Р А К
ТЕРАКДАЙ
Do'stlaringiz bilan baham: