полвон авзойида тарикдай бўлса-да, ҳайиқиш кўрса бўлди,
дархол ҳамлага ўтади (Т. Мурод. Юлдузлар мангу ёнади). Тариқ-
дай заминнинг устида беун Яшаб ўтди
шундок буюк бир юрак
(А. Орипов. Номаълум одам).
2.
Сочилмоқ.
Турли томонларга тартибли-тартибсиз таркал-
моқ; одам ва бошқа нарсалар ҳақида.
Ер бўйлаб тариқдай
сочшган
инсон, Бир кушнинг олдига
келиб тизилмиш. Абасдир бу жойда миллат, ирқ, лисон,
Замин
йўриқлари бунда бузилмиш (А. Орипов. Аллоҳ даргоҳи). Такдир
тақозоси билан ер юзига тариқдай
сочилиб кетган
бобурийлар-
нинг авлодлари борми? (X. Султон. Бобурийнома). Турли то-
монга тариқдай
сочшиб кетган
зиёли одамлар ва толиби илм-
лар яна Ҳиротга йиғилиб кела бошладилар (П. Қодиров. Шоҳруҳ
ва Гавҳаршод). Бечора қизнинг бутун бу ширин хаёллари шу
биргина «мингбоши» сўзи келиб
чикиши билан бирваракасига
паришон бўлиб сочилади, тўкилган гариқ каби ҳар томон-
га тизғираб кетади (Чўлпон. Кеча ва кундуз). Ҳамма ёк гулхан,
тўғрироғи, сўнаёггган гулханларнинг заиф шуъласи, гўё
осмон
тўла юлдузлар ўша окшом ерга ёмғирдай ёғилган-у ҳудудсиз
саҳрога тариқдай
сочилиб кетган
(О. Ёқубов. Кўҳна дунё).
Ахир, ҳадемай, бор-йўғи олти ойдан кейин мактаб тугайди, ке-
йин ҳамма чор томонга тариқдек
сочшиб кетади
(У. Ҳамдам.
Сабо ва Самандар). Наҳотки, умрим тариқдай шу китоб
саҳифаларига
сочшиб кетган бўлса
(Н. Эшонкул. Қалб тўзони).
Т А Р Р А К
ТАРРАКДАЙ
1.
Қотмоқ.
Қаттиқ уйқуга кетмоқ, донг котмок.
Асли бунинг ҳам чораси бор;
кундузи босиброк ишласам бас,
тунда тарракдай
қотаман
(М. М. Дўст. Лолазор). Ошга гиёҳ
солинган экан, ош еган одамларнинг ҳаммаси тарракдай
қотиб
қолибди
(А. Қаххор. Ўтмишдан эртаклар). Подшога май берган
вақтда, ичига уйқусизлик дорисини қўшиб бериб эди; подшоҳ ва
гадойдан бошқа кишиларнинг ҳаммаси тарракдай
қотиб
ухлаб
қолишди (Кулса - гул, йиғласа - дур). «Йўл азоби - гўр азоби»
деб шунга айтишса керак-да. Абдулла эрта саҳарда мўъжазгина
меҳмонхонага
бориб жойлашди-ю, тарракдай
қотиб
ухлади
(Г. Мамарасулова. Парирўй). Чарчаб келган эканми, ичкари
кириб тарракдай
қотиб
қолди! (Э. Аъзам. Жаннат ўзи қайда-
дир?).
2.
Қотмоқ.
Тамоман ҳаракатсиз, кимир этмасдан колмоқ.
207
www.ziyouz.com kutubxonasi
Бир қултум сувлари йўқпигидан кумга йиқилиб, ҳаммаси
тарракдай
қотиб
, ўлиб ётишарди (Лайлак келди - ёз бўлди).
Бошимни шундоқ кўтардим-у, ишонсангиз, гарракдек
қотиб
қолдим
(X. Тўхтабоев. Беш болали йигитча).
Бир айланиб кел-
са, жонивор галати ҳансираяпти, кўп ўтмай хириллашга ўтди,
кечга бориб, тарракдек
қотди
(И. Зойир. Қисмат ўчи). Майли,
ўзинг деразамни черт, бўлмаса, тарракдек
қотиб қоламан, -
қўлини хавода кўтариб, Ҳамидникига «тарс»
этиб уриб хайр-
лашди Самандар (У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар). Окбарснинг
гапи чала колди. Дўнгчадан пастга тикилганича, бир зум тар-
ракдек
қотиб
турди. Пичадан кейин ўзига келиб: «Ана у! Қара,
кара, кўряпсанми? Бу ўша - кезаргон Бойчечак!» - дея ирғишлаб
юборди (А. Обиджон. Кезаргон бойчечак).
Т А Х Т А
ТАХТАДАЙ
Do'stlaringiz bilan baham: