рийнома). Зум ўтмай, уйчам хаммомдаЙ
исиди
(Н. Раҳмат. Буни
хаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги). Ҳар шанба
ё дам олиш кунлари солдатлар ...шу кишлокларга отланишар,
томларини кор босган, тор, лекин хаммомдай
иссиц
клубларда
гармонь садоси остида ер депсиниб танца тушишар,
янги фильм
қўйилса, сахнадан кўра ёнларидаги кизларга кўпрок эътибор бе-
ришиб, ғира-шира залда пик-пик кулишиб, пинхона пичирла-
шиб, кино кўришарди (О. Ёкубов. Биллур кандиллар).
Ҳ А С С А
КЎРГА ҲАССАДАЙ (МИСОЛИ)
Тушунтирмоқ; аён.
Нақд килиб англатмок, хар кандай
шубхадан холи.
Одам ўғли, завол кўрма, Бўлма одам заволи,
Тушунтирдим
хамма гапни Кўрга хасса мисоли (А. Орипов. Тарбия). «Тош-
кент окшоми» газетасида таниш мухбирнинг ярим бетдан
каттарок маколаси чикибди, ўкиб кўрсам,
унинг бир жойида
«кўрга хассадай
аён»
деган ибора ишлатилган экан (Н. Остон.
Қисқа туташув).
Ҳ Ў К И З
ҲЎКИЗДАЙ
1.
Қайсар,
ўжар, етовга юрмайдиган. Ўз билганидан колмай-
диган одам хакида; салбий муносабат ифодаланади.
Биласанми, бундай пайтда ўзбеклар нима дейди? - Ҳукиздек
қайсар
экансан дейишади (X. Тўхтабоев. Қасоскорнинг олтин
боши). Жувоз кўрмаган хўкиздек
қайсарлик қилган
эди, қайсар
хўкизларни савалайдиган бехи гаврон билан роса саваладим
(X. Тўхтабоев. Қасоскорнинг олтин боши).
2. Кагга, кўпол. Асосан, одам, ит ва шу кабилар хакида; сал-
бий муносабат ифодаланади.
Ишонган одам бундай килмайди; уйида хўкизлай ўгли
аганаб ётса-ю, қорга ботиб колган машинасини йўлга чиқариш
учун кап-катта одам ҳамсоясидан ёрдам сўраб ялиниб юрса-я!
(Н. Бокий. Ҳисорак). Ҳўкиздай бўлмай ўл-да, сен, Улжон.
Келиб-келиб бир майибга кучинг етдими? Қўлини
синдириб
кўйибсан-ку, жувонмарг (Н. Эшонкул. Қултой). Ҳўкиздай йи-
гитни авайлайман, деб, ўзингиз йикилиб колманг, дейман-да, эна
(3. Қуролбой кизи. Ёзсиз йил). Базмга борди - бўлди-да! Хотин-
халаж ичида нима бор хўкиздай йигитга! (Ў. Ҳошимов. Икки
эшик ораси). Ҳўкиздек-хўкиздек учта ит уч томондан ёпишса!
(Э. Аъзам. Шовкин).
318
www.ziyouz.com kutubxonasi
3.
Кучли, полвон, бақувват.
Асосан, одам ҳақида.
Шунинг учунми унга кимдир «гўппон» деб лакаб куйган-у,
уям ўша лакабга ўрганиб колган. Лекин ўзи хўкиздек
кучли
(Ш. Холмирзаев. Чиллак ўйини). Кечаси алламахал. Жалил безов-
та. Қўркади. Қуюндан кўркади. V хўкиздек
кучли
(Ш. Холмир-
заев. Табассум). Қўй, Назар жўра, - деб колди Ошно. - Сенга
ярашмас экан. Гавдангга қара, хўкиздай
полвон
одам, мандака
бир полвонмасга кунчилик қиляпсан (М. М. Дўст. Лолазор). Шу-
нинг учун Рафик акамнинг айтганларига кўнинг, - насиҳатга
тушди хўкиздек
бақувват,
сочини
тап-такир килиб кирдирган
Шотир исмли шериги (Ф. Тиловат. Қора қузғун).
4.
Ишламоқ.
Қаттик, бор куч-ғайрати билан меҳнат килмок.
Заводда эртадан кечгача хўкиздек
иишаб
, уч юз маош
олиб кўр-чи, минг кишини тўплаб тўй кила олармикансан?
(У. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар).
www.ziyouz.com kutubxonasi
Н И З О М И Д Д И Н М А Ҳ М У Д О В
Д У Р Д О Н А Х У Д О Й Б Е Р Г А Н О В А
ЎЗБЕК ТИЛИ ЎХШАТИШЛАРИНИНГ
ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
Тошкент «Маънавият» 2013
М у х а р р и р
Б. Умаров
М у с а в в и р
К. Попова
Do'stlaringiz bilan baham: