53
Савол:_Шариатлари-чи_Жавоб'>Савол:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динлари қайси?
Жавоб:
Ислом.
Савол:
Шариатлари-чи?
Жавоб:
Шариати муҳаммадия.
Савол:
Йўллари-чи?
Жавоб:
Сиротул мустақим (яъни, энг тўғри йўл).
Савол:
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайси китоб нозил қилинган?
Жавоб:
Қуръони карим.
Савол:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом қаерда вафот этганлар?
Жавоб:
Мадинаи мунавварада, Масжидун набавийнинг шарқий деворига туташган ҳужраи
саодатда.
Савол:
Қачон вафот этганлар?
Жавоб:
Ҳижрий 11-йил, рабиул аввал ойининг 12-куни, душанбада, чошгоҳ пайтида. Бу, милодий
632-йилнинг 6-июн кунига тўғри келади.
Пайғамбаримиз, Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаларига Аллоҳ
таолонинг салавоти, саломлари ёғилсин!
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ САҲОБАЛАРИ
Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини яхши кўрамиз, бироқ бунда ҳаддан
ошмаймиз – улар гуноҳдан маъсумлигини, илоҳлигини даъво қилмаймиз, уларнинг биронтасидан воз
кечмаймиз. Ким улардан нафратланса, саҳобаларни яхшиликдан бошқа нарса билан зикр қилса, уни ёмон
кўрамиз. Саҳобаларни фақат яхшилик билан ёд этамиз. Саҳобаларни яхши кўриш дин, имон, эҳсондир.
Улардан нафратланиш куфр, нифоқ, туғёндир.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Саҳобаларимдан биронтасини сўкманглар! Чунки биронтангиз Уҳуд тоғидек олтин садақа қилса
ҳам, уларнинг бир муддига, унинг ярмига ҳам ета олмайди”, деганлар (Бухорий ва Муслим ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларини айтиб, жаннат башоратини берган ўн
киши жаннатий эканига гувоҳлик берамиз. Улар: Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон,
Али ибн Абу Толиб, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввом, Саъд ибн Абу Ваққос, Саид ибн Зайд,
Абдураҳмон ибн Авф, Абу Убайда ибн Жарроҳдир. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин!
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Абу Бакр жаннатдадир. Умар жаннатдадир. Усмон жаннатдадир. Али жаннатдадир. Талҳа жаннатдадир.
Зубайр жаннатдадир. Абдураҳмон ибн Авф жаннатдадир. Саъд (ибн Абу Ваққос) жаннатдадир. Саид ибн
Зайд жаннатдадир. Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатдадир” (Термизий саҳиҳ санад билан ривоят қилган).
Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари, ахлоқий, эътиқодий разолатдан пок
жуфти ҳалоллари, зурриётлари ҳақида яхши сўзлар айтса, ўша одам нифоқдан саломатдир. Кимда-ким
мазкур инсонлар ҳақида нолойиқ сўзлар айтса, демак, у нифоқдан холи эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: