28
тезлик билан айланади. Аммо унинг орбита бўйича
тезлиги доимий
эмас: июлдан бошлаб у тезлашиб боради, январдан эса яна
секинлашади.
Қуёш
тизимидаги
сайёралардан
фақат
Ергина
ўзининг
мукаммал
ривожланган
атмосфераси,
гидросфераси
ва
биосферасига
эга.
Ернинг фазодан туриб
олинган суратида тоғ
тизмалари,
океанлар,
йирик текисликлар аниқ
кўзга
ташланади
(8-
расм).
Барча
осмон
жисмлари орасида фақат Ердагина ҳаёт мавжуд.
Ер қатламли тузилишга эга. У қаттиқ силикатли қобиқларга
(пўстлоқ ва мантия) ва металли ядрога эга. Ядронинг ташқи қисми
суюқ, ички қисми эса қаттиқ (Ернинг тузилиши тўғрисида кейинги
бобда батафсил маълумотлар берилган).
Ой - Ернинг табиий йўлдоши
Ой Ер
атрофида, агар ҳисоб боши юлдуз ойи дейилувчи узоқ
юлдуз олинса, соат милига тескари йўнали-шда 27,32 суткада тўлиқ
8-расм. Ер сирти тузилишининг фазодан
кўриниши. www.galspace.spb.ru.
29
айланиб чиқади. Аммо бир вақтнинг ўзида Қуёш атрофида айланувчи
Ерга нисбатан айланиш вақти 29,5 суткага тенг. Бу вақт ойига тенг,
яъни бу вақтда Ой
иккита бир хил фазани, масалан, ой синодиги деб
аталувчи иккита тўлин ой оралиғини ўтайди.
Ой орбитаси – бу кучли чўзилган эллипсдир ва шу туфайли Ердан
унгача бўлган масофа кучли ўзгаради; перигейда 356 000 км дан
апогейда 407 000 км гача. Бунинг натижасида Ойнинг ўлчами йилнинг
фаслларида кўзга турлича кўринади.
Ер ва Ойнинг ўзаро яқинлиги
туфайли Ернинг тортиш кучи
таъсирида ўз ўқи атрофида 27,32 суткада бир марта айланади ва шу
туфайли у бизга ҳар доим ўзининг бир томони билан бурилган бўлади.
Бизнинг йўлдош - 3476 км диаметрли тошли объект бўлиб, Ер
диаметрининг чорагига тенг.
Ойнинг сирти ер саҳроларини эслатади ва чанг қатлами билан
қопланган. Унинг сирти жуда нотекис бўлиб, бир қанча тоғ
тизмаларига, кўплаб нишаб жарликларга ва кратерларга эга (9-расм).
Улар Ой сиртига метеоритларнинг
урилиши натижасида вужудга
келган. Ой-нинг сирти морфологик томондан денгиз ва материкларга
бўлинган.
Денгизлар - бу текис тубга эга бўлган чуқурликлар бўлиб,
уларнинг туби “денгиз сатҳи” бўлмаганлиги учун ҳисоб боши қилиб
олинган. Бу структура-ларнинг кўпчилиги Ерга қараган томонида
жойлашган. Ой денгизла-рида кратерлар
кам ва улар текисдек
кўринади. Бундан ташқари, улар қуёш нурини ёмон қайтаради ва
шунинг учун ҳам қоронғи зоналардек туюлади. Денгизларнинг келиб
чиқиши бошқа ой структураларига нисбатан ёш (3,8-3,3 млрд. йил
илгари) ва уларнинг сирти вулкан лавасидан таркиб топган.
30
Материклар - бу
ўртача ой юзаси сатҳидан
баландда
жойлашган
ҳудудлардир.
Одатда
улар
денгизларга
нисбатан
анча
яхши
ёритилган
ва
турли
ўлчамдаги
кратерлар
билан
қопланган.
Кратерлар кўп ҳолларда
бир-бирига
устама
тушиб, янги геологик
ҳосилалар
эскиларини
қоплаб
қолган.
Шу
орқали стратиграфия ёрдамида юзасидаги
турли зоналарнинг пайдо
бўлишидаги кетма-кетлик аниқланган.
Ой сиртида узунлиги 6 км гача борадиган бирқанча тоғ тизмалари
мавжуд. Улар тенг тақсимланмаган: асосан думалоқ денгизларни ўраб
туради, уларнинг энг йириги Шимолий қутбда жойлашган.
Фазогирлар томонидан олинган маълумотларга кўра денгиз
яқинида йиғилган тоғ жинслари асосан базальтли таркибга эга. Ерда
бундай тоғ жинслари вулканизм вилоятларида ривожланган. Ойнинг
бутун тарихидаги вулкан фаолияти кейинги
назарияларга асосан унча
кучли кечмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: