31
Марс
Марс (Mars) - Қуёшдан узоқлиги бўйича тўртинчи, Қуёш
тизимидаги сайёралар орасида ўлчами бўйича еттинчи сайёрадир. Қизил
рангдаги ёрқин сайёра бўлганлиги туфайли оддий кўз билан осон
кузатилади (10-расм). Марс ҳам Қуёш тизимидаги бошқа сайёралар
сингари антик пантион худоларидан бири - уруш худоси номи билан
аталган (юнонча Аресга мос келади). Шу тарзда унинг йўлдошлари:
Фобос ва Деймос ҳам унга урушларда ҳамроҳ бўлган икки ўғлининг
исми билан аталган.
Марсдан
Қуёшгача
ўртача
масофа 228 млн. км,
Қуёш
атрофида
айланиш
даври -
687 ер суткасига
тенг.
Марс
орбитаси
анча
сезиларли
эксцентриситетга
эга
(0,0934),
шунинг
учун
Қуёшгача масофаси
206,6 дан 249,2 млн.
км гача ўзгаради.
10-расм. Марс қизил рангда кўринади.
www.galspace.spb.ru.
32
Сайёралар йўналиши Қуёшникига тескари бўлган қарама-
қаршилик вақтида Марс Ерга энг яқин келади. Бу қарама-қаршилик
вақти Марс орбитаси-нинг турли нуқталарида ҳар 26 ойда
такрорланади. Аммо 15-17 йилда бир марта бу қарама-қаршилик
вақтида Марс перигелий яқинида жойлашган бўлади ва
жуда яхши
кўринади. Марсдан Ергача минимал масофа 56 млн. км, максимал - 400
млн. км га яқин.
Марс Ердан ўлчамлари бўйича икки марта кичик - унинг
экваториал радиуси 3396,9 км (Ерникининг 53% и). Сайёранинг анча тез
айланиши сезиларли қутбий сиқилишга олиб келади - Марснинг қутбий
радиуси экваториал радиусидан 21 км га қисқа. Марснинг массаси -
6,418*10
23
кг (Ерникининг 11% и). Эркин тушиш тезланиши 3,72 м/сек
2
;
иккинчи космик тезлиги - 5,022 км/сек. Марс ўзининг ўқи атрофида
орбитасининг текислигига 24°56'' бурчак остида қияланиб айланади.
Айланишининг сидерик даври - 24 соат 37 минут 22,7 секунд. Шундай
қилиб, марс йили 668,6 марс қуёш суткасига тенг. Марс айланиш
ўқининг қиялиги унда фасллар алмашинишини таъминлайди. Бунда
орбитасининг чўзиқлиги улар давомийлигидаги катта фарқни келтириб
чиқаради. Масалан, шимолий баҳор ва ёзнинг
давомийлиги марс
йилининг ярмидан кўп.
Марсда ҳам магнит майдони мавжуд бўлиб, у Ерникидан тахми-
нан 800 марта кучсиз.
Сайёранинг экваторида ҳарорат-нинг ўзгариши тушда +30 °C дан
кечаси -80 °С гача. Қутубларида ҳарорат -143 °С гача пасайиши
мумкин.
Асосан карбонат ангидритдан иборат Марс атмосфераси жуда сий-
рак. Унинг босими Ер юзасидагидан 160 марта кам.
33
Атмосферасининг таркиби 95%
карбонат ангидрит, 2,7% азот,
1,6% аргон, 0,13% кислород, 0,1% сув буғи ва 0,07% углерод икки
оксиди ташкил этади.
Марс тупроғининг устки қисми 21% кремний, 12,7% темир, 5%
магний, 4% кальций, 3%
алюминий, 3,1% олтингугуртдан (ердаги
жинслардагидан 100 марта кўп) иборат.
Марсда сув, хусусан қуриб қолган дарёлар эрозиясини эслатувчи
ҳосилалар кўп кузатилади. НАСАнинг Спирит ва Оппортьюнит
марсюрарларидан олинган маълумотлар ўтмишда
сув мавжуд
бўлганлигидан далолат беради (жинсларга фақат сув таъсир қилиши
натижасида вужудга келувчи минераллар топилган).
Do'stlaringiz bilan baham: