Таянч иборалари:
Истеъмолчиларни сегментлаш. Маҳсулот баҳосини белгиловчи омиллар. Баҳонинг
иқтисодий мазмуни. Баҳонинг вазифалари. Баҳоларнинг турлари ва уларни аниқлаш.
Баҳо белгилашда маҳсулотларни гуруҳлаш.
Такрорлаш учун саволлар:
Истеъмолчиларни сегментлаш.
Маҳсулот баҳосини белгиловчи омиллар.
Баҳонинг иқтисодий мазмуни.
Баҳонинг вазифалари.
Баҳоларнинг турлари ва уларни аниқлаш.
Баҳо белгилашда маҳсулотларни гуруҳлаш.
58
VII БОБ. КОРХОНАЛАРНИНГ АСОСИЙ ФОНДЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
КУВВАТЛАРИ.
7.1. Асосий фондларнинг иқтисодий мохияти ва улар таркиби.
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириши учун
маълум миқдорда ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлишлари керак.
Ишлаб чиқариш предметлари (материаллар, хом-ашѐ, ѐқилги ва х.к.з)
ишлаб чиқаришда қайта ишланиши натижасида ишлаб чиқариш жараѐнининг
охирида тайѐр маҳсулотнинг ўзагини ташкил этади.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари (қуроллар, асбоб-ускуналар, транспорт,
ўтказувчи курилмалар ва х.к.з.) ѐрдамида ишчи кучи ишлаб чиқариш
предметларига тайѐр маҳсулот олиш учун таъсир этади, ишлаб чиқариш
жараѐнида иштирок этиб аста-секин эскириб боради. Ишлаб чиқариш
предметлари эса ишлаб чиқариш жараѐни ҳолатида бутунлай ишлатилиб ўзи
маҳсулотга ўтиб кетади.
Демак, тайѐр маҳсулотга ишлаб чиқариш предметлари ўз қийматларини
бутунлай хеч колдиксиз бир ишлаб чиқариш активида утказади. Ишлаб чиқариш
фондлари эса аста-секин эскириб боришига қараб ўз қийматини утказади ва
ишлаб чиқаришни бир неча актида катнашади.
Шундай қилиб, ҳисоб амалиѐтида ва Ўзбекистон Республикаси
Макроиқтисодиѐт ва статистика Вазирлиги кўрсатмасига асосан қиймати 15 минимал
маош миқдоридан ортиқ бўлган 1 йилдан ортиқ хизмат қилувчи, ўз қийматини тайѐр
маҳсулотга амортизация шаклида ўтказиб борадиган ва ишлаб чиқариш жараѐни
охирига келиб натурал шаклини сақлаб қолувчи моддий бойликларга айтилади.
Демак, асосий фондларга ишлаб чиқариш жараѐнида катнашадиган меҳнат
воситалари (машиналар ва асбоб ускуналар) шунингдек, ишлаб чиқариш шарт-
шароитини яратадиган меҳнат воситалари (бинолар, иншоотлар, транспорт
курилмалари, трубопроводлар) киритилади. Ноишлаб чиқариш фондлари – асосий
фондларнинг ажралмас қисми бўлиб, ишлаб чиқариш ҳарактерида бўлмаган
эҳтиѐжларга бир неча йил мобайнида хизмат кўрсатувчи фондлардир. Уй-жойлар,
маориф, согликни сақлаш, коммунал хўжалик, бошқарув, маданият муассасалари
ва х.к. бинолари, транспорт воситалари, иншоотлар ва асбоб ускуналар ишлаб
чиқариш ҳарактерида бўлмаган асосий фондлар жумласидандир. Бу фондлар
ноишлаб чиқариш соҳасига хизмат қилади, моддий неъмат ишлаб чиқариш
жараѐнида катнашмайди, уларнинг емирилган қисми миллий даромад эвазига
тикланади. Ишлаб чиқариш жараѐнида катнашадиган асосий воситалар узлари
бажарадиган вазифаларга кура қуйидаги гурухларга ажратилади.
1.
Бинолар: ишлаб чиқариш бинолари, маъмурий-хўжалик бинолари ва
моддий бойликларни сакловчи бинолар (омборлар).
59
2.
Иншоотлар, ишлаб чиқариш жараѐнини амалга ошириш учун зарур шароит
яратадиган мухандислик-курилиш обеъктлари (тозалаш иншоотлари,
темир йул ва автомобил йуллари, куприклар, бункерлар).
3.
Узатиш курилмалари: электр, иссиклик ва механиқ энергияни машина
двигателлардан ишчи машиналарга узатувчи курилмалар (электр узатиш
линиялари, иссиклик ва газ тармоқлари ва хоказо).
4.
Машиналар ва ускуналар.
а) куч машина ва ускуналар: машина –генераторлар, машина-двигателлар,
ички ѐнув двигателлари, буг двигателлар, трансформаторлар ва хоказо.
б) ишчи машина ва ускуналар: маҳсулот ишлаб чиқариш жараѐнида меҳнат
предметларига термик, химик ва механиқ таъсир курсатади. (Металл киркувчи
дастгохлар, прессловчи, куювчи, электропайвандловчи ускуналар, термик печлар,
электролит ванналар, кранлар, транспортерлар ва хоказо).
в) мослаштириш - улчаш асбоблари ва курилмалари, лаборатория ускуналари:
ишлаб чиқариш жараѐнини кулда ва автоматик тарзда мослаштириш ва барча турдаги
улчовлар ишларини бажариш учун зарур бўлган асбоблар ва мосламалар (калинликни,
майдонни, орикликни, босимни, ток кучини ва хоказо) автоматик бошқариш
пултлари, диспетчерлик назорат курилмалари, завод илмий-тадкикот лабораторияси
аппаратуралари ва хоказо.
г) берилган алгоритм бўйича математик масалаларни ечиш билан боғлиқ
автоматик жараѐнларни тезлаштириш учун хизмат киладиган ҳисоблаш техникаси.
д) бошқа машина ва ускуналар: автоматик телефон станциялари, ускуналари,
ѐнгинга карши машина ва ускуналар.
5.
Ишчи машиналар ва ускуналар бу гурухдаги машина ва ускуналарга инсон
иштирокисиз технологик жараѐнни бажарадиган автоматик ускуналар ҳам киритилади.
6.
Транспорт воситалари: кишилар ва юкларнинг ҳаракатини таъминлашга
мулжалланган. Темир йул, сув ва автомобил ҳаракат таркиби, тепловоз, электровоз,
вагонлар, теплоходлар, катерлар, биржалар, трактор-тягачлар, вагонеткалар,
автоэлектрокаралар, тележкалар, шунингдек, магистраль трубопроводлар ҳам
транспорт воситаларига киритилади.
7.
Жихозлар: механизациялашган ва механизациялашмаган меҳнат қуроллари,
кесувчи, уровчи, материалларни босим билан ишловчи қуроллар.
8.
Ишлаб чиқариш инвертарлари: иш вактида бажариладиган ишлаб чиқариш
операцияларини осонлаштириш учун кулланиладиган предметлар (верстаглар, ишчи
столлар, машина ҳимоялари, стеллажлар, инвентар таралар).
9.
Хўжалик инвентарлари: маъмурий ва хўжалик юритиш учун зарур предметлар
(ѐзув машинкаси, компьютерлар, совутгичлар, купайтирув аппаратлари, ѐнгинга
карши предметлар ва хоказо)
60
10. Бошқа асосий фондлар: библиотека фонди, музей бойликлари ва олдинги
гурухларда курилмаган бошқа асосий фондлар.
Бу туркумлаш, асосий фондларнинг фаол қисмини(меҳнат предметига таъсир
этувчи қисми) ажратиш имконини беради. Мамлакатимизда техника тараққиѐти
Do'stlaringiz bilan baham: |