Иктисодиёт ишлаб чикаришни ташкил этиш



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/85
Sana26.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#472767
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85
Bog'liq
iqtisod va ishlab chiqarishni tashkil qilish

натижасида
асосий фондлар ичида фаол қисмининг салмоги тобора ортиб бормокда. 
Юқорида санаб ўтилган гуруҳларнинг нисбий тақсимланиши корхона 
ишлаб чиқариши ва техник тузилишини ташкил этади. 
Асосий фондларнинг аниқ белгили томонлари бу қийматининг юқорилиги ва 
хизмат муддати узоқлигидир. Бундан ташқари бир вақтнинг ўзида илмий техника 
тараққиѐтига ва техник даража ўсишига фаол таьсир этади. 
Шунга асосан, тадбиркорлик фаолиятида асосий фондларни сотиб олишга 
қуйидаги талаблар қўйилади: 

Юқори унумдорликка эга бўлиши. 

Фойдаланишда самарадорлиги бўлиши. 

Универсаллиги. 

Ишдаги чидамлилиги ва ишонcлилилиги. 
Асосий фондларнинг юқори қийматга эга бўлиши ва узоқ муддат хизмат 
қилишини талаб этиши, корхонанинг катта миқдордаги пул маблағларини ушлаб 
қолишга олиб келади. Бу эса ўз навбатида ундан самарали фойдаланишни тақозо этади. 
Самарали фойдаланиш биринчи навбатда уларни тўғри ҳисобга олишни талаб 
қилади. 
 
7.2. Асосий фондларни бахолаш ва улар амортизацияси. 
Асосий воситаларни ҳисобга олиш уларнинг қанча ҳажмда эканлигини 
билиш эмас, балки ишлаб чиқариш Миқтисодиѐтининг талабидир. 
Асосий восилалар ҳисоби натура ва қиймат шаклида олиб борилади. 
Натура кўрсаткичлар ѐрдамида ҳар бир асосий воситаларнинг турлари бўйича 
ҳисоб олиб борилади. 
Масалан, бино - унинг сони, умумий ва фойдали майдони (м2), агар ишчи 
машина бўлса - сони, кўриниши ва ѐши ва ҳоказолар ҳисобга олинади. Ҳисобга 
олишнинг ушбу шакли асосий воситаларнинг ташқи тузилишини белгилаб қолмай, 
балки унинг техник ҳолатини ҳам билдиради. Бу соҳада асосий фондлар баланси 
тузилади. 
Капитал маблағлар самарадорлиги, амортизация ажратмаси миқдори, тузилиши, 
ўзгариши динамикаси, умумий ҳажмини аниқлашда асосий фондларнинг қиймат 
кўрсаткичдаги ҳисобидан фойдаланамиз. Бусиз корхонанинг иқтисодий ҳолати ҳақида 
фикр юритиш мақсадсиздир. Бунда уларнинг бошланғич, тиклаш ва қолдиқ қиймати 
аниқланади. 


61 
Асосий воситаларнинг бошланғич қийматини аниқлашда сотиб олиш 
харажатлари, келтириш ва ўрнатиш харажатлари ҳисобга олинади. Бу ҳисоб 
бухгалтерия баланси юритишда амалга оширилади ва баланс қиймати моддасида қайд 
этилади. У қуйидаги формула орқали ҳисобланади: 
,
Zx
Zt
Zo
Fb



бунда:
Fb
- асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, сўм;
Zo
- асосий восита сотиб олиш қиймати, сўм; 
Zt
- транспорт харажатлари қиймати, сўм;
Zx
- қуриш ѐки ўрнатиш харажатлари, сўм. 
Асосий фондларнинг бошланғич қиймати корхона томонидан қанча маблағ 
сарфланганлигини билдиради. 
Асосий фондларнинг ҳолати ва ундан фойдаланиш даражасини ҳисоблаш 
ва режалаштириш натурал ва қиймат кўрсаткичлари орқали олиб борилади. 
Натурал кўрсаткичлар фондларнинг техник таркибини аниқлашга, мавжуд 
ресурсларни асбоб-ускуна ва машиналарга бўлган талаб билан қиѐслашга, ишлаб 
чиқариш қувватининг ҳажмини ҳисоблаб чиқишга, машиналар ва асбоб-
ускуналардан фойдаланишни яхшилаш бўйича кўриладиган тадбирларнинг 
самарадорлигини аниқлашга имкон беради. 
Асосий фондларни пул (қиймат) билан баҳолаш асосий фондларнинг 
умумий ҳажми ва уларнинг динамикасини, фондлардан фойдаланганлик учун 
тўловларни, амортизацион ажратмалар ҳиссасини, капитал сарфи ҳамда янги 
техника самарадорлигини режалаштириш ва баҳолашни, ремонт учун маблағ 
ажратиш ва фондларни янгилаш манбаларини аниқлашда муҳим аҳамият касб 
этади. Пул билан баҳолаш фондлардан фойдаланиш самарадорлиги ва ишлаб 
чиқариш рентабеллиги каби умумлаштирувчи кўрсаткичларни ҳисоблашда ҳам 
жуда зарур. 
Амалиѐтда асосий фондларни қуйидаги баҳолаш усуллари қўлланилади: 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish