6.2. Kорхона маҳсулотларининг бахолари, турлари ва уларни аниқлаш.
Маҳсулотлар, маҳсулотлар гуруҳларининг баҳолари бир-бировидан ажратилмаган,
аксинча яхлит тизим ҳосил килиб ўзаро боғланган. Корхонада баҳолар тизими турли
52
шакллардаги тўпламлардан иборат. Улар қуйидаги асосий белгиларига қараб
шакллантирилади: Харажатларни ва соф даромадни кайд қилиш даражаси, транспорт
харажатларини коплаш усули, баҳоларнинг ҳаракат муддати, ҳудудий жойлашуви ва
ҳоказо (2,1-расм).
Материал
харажат
Лари
Кўшилган кий- мат
(шартли)
Кўшилган
қиймат
солиғи
Сотиш
харажат
лари
Сотувчи
ташкилот
фойдаси
Савдо
кор-
хонаси
му-
омаласи
ха
ражати
Сав
до
фой
даси
Иш
ҳаки
Корхона
фойдаси
Сотиш чегирмаси
Савдо чегирмаси
Маҳсулот тан-
Нархи
Корхона улгуржи баҳоси
Шартномавий (Саноат улгуржи баҳоси ) баҳо
Бозор (Чакана баҳо) баҳоси
Расм 21.Улгуржи ва бозор баҳолари унсурлари.
Корхоналар улгуржи баҳоси маҳсулот таннархи билан корхоналарга ўз
хусусий маблағлари эвазига кенгайтирилган ишлаб чиқаришни шартнома
кўрсаткичлари асосида олиб бориш имконини берадиган нормал фойда йигиндисидан
иборат. Саноат улгуржи баҳоси ҳам корхона улгуржи баҳоси асосида тузилади, унга
кўшилган қиймат солиғи ва сотиш чегирмаси кўшилади. Ҳозир бу баҳолар кўпгина
ҳолларда шартномавий баҳолар ҳолида кўлланади.
Бозор баҳолари корхона маҳсулотини аҳолига сотишда кўлланилади.
(масалан, енгил автомобиллар, музлатгичлар, телевизорлар, жихозлар). Бу баҳо
шартномавий баҳолар билан савдо ташкилотлари чегирмасидан иборат. Баҳоларнинг
таркибий кисмлари: таннарх фойда, кўшилган қиймат солиғи, сотиш ва савдо
чегирмаси, сотилган маҳсулот ҳажми – унинг элементлари ҳисобланади. Баҳо
элементларининг фоиздаги нисбати унинг таркибини ҳосил қилади. Маҳсулотни
ишлаб чиқариш жойидан истеъмолчига етказиб бергунча килинадиган харажатларнинг
кайси қисми баҳо таркибига кўшилишига қараб Франко турларига бўлинади. Унинг
икки тури бор. Франко - вагон узатиш, Франко-вагон кабул қилиш. Конкрет буюмга
баҳони ҳисоблаш формуласи қуйидагича бўлади.
Бi = Tj + Тиj * (Фм / Тибк )
53
Бунда, Тj - буюм таннархи,
Фм - корхона фойдаси,
Тибк - корхонада ишлов бериш қиймати,
Тиj - буюмга ишлов бериш қиймати.
Корхонада маҳсулотига баҳоларни режалаштириш усули истеъмолчиларнинг
манфаатларини каноатлантиришга каратилган. Ҳакикатан, бундай баҳолар
маҳсулотнинг корхонадаги ўртача таннархини коплайди ва ишлаб чиқаришнинг фонд
сиғими билан меҳнат сарфини ҳисобга олувчи рентабелликни таъминлайди. Бу
маънода улар ижтимоий зарурий меҳнат сарфини ифодалайди. Улар меҳнат
унумдорлигининг ўсишини, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишини
рағбатлантиради. Битта эҳтиѐжни кондирадиган, лекин оддий қиймати ҳар хил бўлган,
бир - бировини алмаштирадиган маҳсулотларга баҳо белгилаш ҳам муҳим вазифа
ҳисобланади. Масалан, турли маркадаги ва турли кувватга эга бўлган тракторга баҳо
кўйиш вазифаси кўйилган. Бу ҳолда таннарх билан норматив рентабелликка таяниб
маҳсулотни баҳолаб бўлмайди, чунки бу тракторлардан фойдаланишда
истеъмолчининг ижтимоий самарадорлиги бошқача бўлиши мумкин.
Бозор иқтисоди шароитида рақобат мавжудлиги туфайли, тайѐрланадиган
маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларига талаб юқори бўлади. (ишончлилиги,
чидамлилиги, ижтимоий ҳарактеристикалари - меҳнат шароитининг яхшиланиши,
унинг кулайлиги, хавфсизлиги). Маҳсулотларнинг сифатини ошириш уларнинг жаҳон
бозорида рақобатлашиш кобилиятини оширади. Бундай маҳсулотлар иштирокида (агар
улар хом ашѐ ѐки ярим тайѐр маҳсулот бўлса) тайѐрланадиган бошқа маҳсулотлар ҳам
рақобатбардош бўлганлиги сабабли ҳар қанча киммат бўлса ҳам истеъмолчилар
кимматбаҳо маҳсулотларни олишдан манфаатдор бўлади. Корхонада юқори сифатли
маҳсулотлар тайѐрлаш кўшимча харажатлар билан боғлик. Шунинг учун маҳсулотлар
сифатининг ошишини юқори баҳо белгилаш ѐки мавжуд баҳоларга сифат учун
устамалар кўйиш мумкин. Бозор иқтисодида эса юқори сифатли маҳсулотлар
аукционлар ѐки шартномавий баҳоларда ҳам сотилиши мумкин. Маҳсулот сифатини
ошириш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун эса сарфланган кўшимча маблағ
билан сифатни ошириш ҳисобига маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва ундан
фойдаланишдан олинадиган иқтисодий самарани таккослаш керак. Агар баҳолар
маҳсулотларни тайѐрловчи манфаатларига бўйсундирилса, ишлаб чиқариш
харажатларини пассив ифодалайди ва уларнинг ўсишига сабабчи бўлиши
мукаррардир. Юқори баҳолар ишлаб чиқарувчи корхоналар жамоаларига "енгил
ҳаѐт"ни таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсиши, маҳсулотлар таннархининг
арзонлашуви жараѐнини секинлатиб кўяди. Агар корхона асосий воситаларни юқори
баҳолаб чикарса истеъмолчилар маҳсулотларининг таннархида амортизация
харажатлари юқори бўлади. Бу эса маҳсулот баҳосини оширади. Корхона
маҳсулотларига шартномавий баҳонинг ўсиши бозор баҳосининг ўсишига сабаб
54
бўлади. (ѐки давлат томонидан ижтимоий ҳимояни кўпайтиришга сабаб бўлади.) ва
ҳалқ турмуш даражасида ўз аксини топади. Шунинг учун маҳсулотларга кўйилган
баҳолар ўзларига хос вазифаларни бажаришда ошиши ( бир бирлик фойдали самарага
нисбатан ҳисоблаганда ) эмас, нафақат ишлаб чиқарувчилар, балки истеъмолчилар
манфаатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда камайиши уларнинг илмий
изоҳланганлигини кўрсатади. Иқтисодий назарияда маҳсулотлар арзонлашувининг
икки шакли мавжуд: абсолют (бир бирлик фойдали самарага нисбатан) арзонлашув.
Бозор иқтисодида тайѐрланаѐтган маҳсулотлар кисман арзонлашуви - ижтимоий ишлаб
чиқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |