5.4.Капитал курилишни лойиҳалаш.
Корхонада капитал курилишнинг биринчи ва муҳим боскичи техник -
иқтисодий лойиҳалаштириш ҳисобланади. Лойиҳалаштириш жараѐнида корхона
фаолиятининг иқтисодий, техникавий ва ташкилий вазифалари ишлаб чиқилади ва ҳал
килинади. Лойиҳада корхонанинг ишлаб чиқариш куввати, уни хом ашѐ, материал,
ярим тайѐр маҳсулотлар, ѐкилғи, энергия, сув ва газ билан таъминлаш манбалари,
корхона жойлашган ўрни ва худудининг режаси аниқланади, ишлаб чиқариш
технологияси ва корхонанинг техник жиҳозланиши ѐритилади: транспорт, ѐритиш,
иситиш, вентиляция, сув таъминоти ва канализация муаммолари ҳал килинади;
корхонанинг бошқарув ва ташкилий таркиби ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил
қилиш вазифалари ишлаб чиқилади. Маҳсулот таннархи, уни ишлаб чиқариш учун
зарур бўлган умуммий харажатлар ва сармоялар, уларнинг иқтисодий самарадорлиги
аниқланади. Лойиҳалаштириш сифатидан нафақат курилиш сифати, муддати ва
харажатлари боғлик бўлмасдан, балким корхона ишини иқтисодий кўрсаткичлари ҳам
боғликдир.
Лойиҳа олди боскичида техник - иқтисодий изоҳлаш ўтказилади. Унда
бажариладиган ишларининг иқтисодий - мақсадга мувофиқлиги ва хўжалик зарурияти
кўрсатилади. Техник-иқтисодий изоҳлашда қуйидаги изоҳлар ва ҳисоблар бажарилади:
1. Иқтисодиѐтнинг маълум маҳсулотга бўлган эҳтиѐжини қондиришда
корхонанинг аҳамияти. Техник-иқтисодий изоҳлашда кабул килинадиган
карорларнинг корхона ривожланиш схемасига мос келиши, кенгайтириладиган
корхоналар учун эса улар фаолиятининг техник - иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили.
2. Корхона куввати, ихтисослашуви ва унинг маҳсулотига бўлган бозор талабини
ҳисоблаш.
3. Корхонанинг хом ашѐ, ярим тайѐр маҳсулотлар, материаллар, электроэнергия,
ѐкилғи, сув ва меҳнат ресурсларига бўлган талаби ва уларнинг манбаларини аниқлаш.
4. Транспорт алоқаларини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг курилиш ўрнини
изоҳлаш.
5. Асосий технологик ечимларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича
корхона таркибини изоҳлаш.
6. Асосий курилиш ечимларини изоҳлаш.
7. Курилиш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларини изоҳлаш.
Техник иқтисодий изоҳлашнинг якуний қисмида амалга ошириладиган
ишларнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса ва таклифлар берилади.
Лойиҳанинг буюртмачиси техник-иқтисодий изоҳ материаллари ва ҳисоботлари
асосида бош лойиҳачи иштирокида лойиҳаловчи ташкилотга лойиҳалаштириш режаси
ва харажатлари таркибини тузиб беради. Унда, лойиҳалаштириш учун зарур бўлган
43
дастлабки бошлангич маълумотлар, лойиҳалаштириш учун асос, курилиш тури (янги
курилиш, реконструкция, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш), туман, курилиш
майдони ва жойлашган жойи, ишлаб чиқариш ҳажми ва таркиби, кооперация
алоқалари, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва технологик схемалар, корхона иш
режими, корхонани бошқариш, ишлаб чиқариш жараѐнларини механизациялаш ва
автоматлаштиришга доир талаблар, меҳнатни илмий ташкил қилиш, лойиҳада илмий -
техника ютукларидан фойдаланишга доир топширик, атроф-муҳитни муҳофаза
қилишга доир чора-тадбирлар, сармояларнинг самарадорлик кўрсаткичлари,
курилишнинг материал ва меҳнат сиғими, лойиҳалаштирилаѐтган корхонанинг
асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларига доир топшириклар ва бошқа маълумотлар
келтирилади.
Лойиҳалаштирувчи ташкилот берилган топширик асосида лойиҳа тайѐрлайди.
Лойиҳалаштириш бир ѐки икки боскичда бўлади. Бир боскичли лойиҳалаштиришда
намунавий (типик) лойиҳа бўйича, кўрилаетган ѐки техник жиҳатдан мураккаб
бўлмаган объектлар бўйича таҳлилий харажатлар жамламаси қиймати чикарилган
ишчи лойиҳа тузилади. Икки боскичли лойиҳалаштиришда объектнинг таҳлилий
харажатлар жамламаси қиймати билан лойиҳа ишлаб чиқилади, ишчи ҳужжатлар эса
йирик ва мураккаб объектлар бўйича тайерланади. Лойиҳа - тахмина (смета)
харажатларини тайѐрлаш боскичлари корхонани лойиҳалаштиришга топширик
бераѐтган буюртмачи томонидан белгиланади.
Ишчи лойиҳа қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
а) умумий тушунтириш хати, чизмалари билан;
б) курилишни ташкил қилиш ;
в) тахмина ( смета) ҳужжатлари;
г) ишчи лойиҳа паспорти;
Бу паспорт ҳужжатлари билан бир вактда ишчи ҳужжатлар ҳам тайѐрланади.
Унда конкрет курилиш майдонида биноларнинг типик ѐки такрорий кўлланилаѐтган
якка тежамли лойиҳаларига доир иш чизмалари бўлади.
Икки боскичли лойиҳалаштиришда корхона курилишининг лойиҳаси қуйидаги
боскичлардан иборат:
а) Лойиҳанинг асосий ечимларига тавсифнома ва баҳо берадиган умумий
тушунтириш хати, бош режа ва асосий чизмалар иловаси билан;
б) ишлаб чиқариш технологиясини тайѐрлаш бўйича изоҳ ва тавсифнома; маҳсулот
тайѐрлашнинг меҳнат ва дастгоҳ сиғими, бошқариш ва ишлаб чиқаришни
механизациялаш ва автоматлаштириш;
в) ишлаб чиқариш ходимлари ва ускуналар ҳисоби; меҳнатни илмий ташкил
қилиш бўйича карорлар; иссиклик ва энергия таъминоти, бошқа маълумотлар,
бўларга: технологик жараѐннинг принципиал схемаси: цехлар бўйича технологик
жойлашмалар, юк окимлари схемаси келтирилган технологик ечимлар.
44
г) асосий курилиш -архитектура ечимларини изоҳловчи ва ифодаловчи курилиш
карорлари, режалар, фасадлар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари
ифодаланган чизмалар иловаси билан;
д) курилишни ташкил қилиш,
е) Смета (тахмина) ҳужжатлари,
ж) лойиҳа паспорти;
Бунда зарур ишчи ҳужжатлар:
а) ускуналарни ўрнатиш, коммуникацияларни кўриш ва курилиш -монтаж
ишларини олиб борадиган иш чизмалари;
б) алоҳида объектлар ва уларнинг кисмлари бўйича курилиш -монтаж ишлари
қиймати;
в) курилиш -монтаж ишлари ҳажми;
г) курилиш материалларига бўлган эҳтиѐж;
д) ускуналар таркиби;
е) бинолар ва иншоотлар курилиши бўйича ишчи чизмалар паспортини ўз ичига
олади.
Ишчи ҳужжатлар буюртмачига лойиҳа тасдиклангандан кейин берилади. Ишчи
ҳужжатлар буюртмачи билан пудратчи курилиш ташкилотлари ўртасида тугалланган
объект учун ѐки амалда бажарилган иш учун ҳисоб -китоб қилиш имкониятини
бериши зарур.
Ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш лойиҳа смета ҳужжатлари билан бир
боскичда тайѐрланади. Бу ҳолда иш лойиҳа - тушунтириш хатидан, объектнинг
жамлама қийматидан, лойиҳада кўзда тутилган курилиш - монтаж ишларининг бутун
ҳажмига тузилган ишчи ҳужжатлардан иборат бўлади.
Лойиҳани тайѐрлаш вактида курилишнинг тахминий (смета) қиймати аниқланади. У
курилишни амалга ошириш учун зарур бўлган барча харажатларнинг пул
кўринишидан иборат бўлади. Тахминий (смета) қиймат курилиш - монтаж ишлари
харажатларини, ускуна, жиҳоз, инвентарь ва бошқа капитал харажатларни ўз ичига
олади. Курилишнинг тахминий қиймати бўйича сармояларни режалаштириш ва
курилишни молиялаштириш амалга оширилади, буюртмачи билан пудратчи
ташкилотлар ўртасида ҳисоб -китоб ишлари бажарилади.
Курилишнинг тахминий қиймати бир боскичли лойиҳалаштиришда типик
лойиҳаларнинг маҳалий шароитга мослаштирилган ишчи чизмалари бўйича
аниқланади. Икки боскичли лойиҳалаштиришда эса йириклаштирилган меъѐрлар ва
намуна-объектлар орқали аниқланади. Тахмина ҳужжатлари зарур бўлган объектнинг
жамлама-тахминий қийматини топиш учун объект ва локал молия-тахмина
ҳисобларидан алоҳида иш турлари, ускуналар ва уларнинг монтажидан, материал
харажатлари саноғи (калькуляцияси) дан иборат бўлади.
Лойиҳа таркибида тайѐрланадиган жамлама-тахмина ҳисоблари:
1. Курилиш майдонини тайѐрлаш;
45
2. Курилишнинг асосий объектлари;
3. Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи объектлар;
4. Энеретика хўжалиги объектлари;
5. Транспорт хўжалиги ва алоқа объектлари;
6. Сув, газ, иссиклик таъминоти ва канализация курилмалари ва ташқи тармоқлари;
7. Ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
8. Вактинчалик бинолар ва курилмалар;
9. Бошқа ишлар ва харажатлар;
10.Курилаѐтган корхона дирекцияси таъминоти;
11.Эксплуатация кадрларини тайѐрлаш;
12.Лойиҳа ва изланиш ишлари каби бўлимларни ўз ичига олади.
Жамлама-тахмина ҳисобида алоҳида қатор ажратилиб кўзда тутилмаган ишлар ва
харажатлар (лойиҳада тахминий қийматнинг 5%, ишчи лойиҳада эса-3% микдорида)
кўрсатилади. Жамлама - тахмина натижалари бўйича вактинчалик бинолар ва
курилмаларнинг кайтим қиймати келтирилади.
Курилишнинг умумий қиймати бевосита (тўғридан-тўғри) харажатлардан ташқари
ишлаб чиқаришни бошқариш, хизмат кўрсатиш, ҳамда курилиш ташкилотининг
фойдасидан иборат бўлади. Бошқариш ва хизмат кўрсатиш харажатлари микдори
бевосита харажатларга нисбатан, фойда микдори эса курилишнинг тахмина қийматига
нисбатан фоизда аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |