1.
Иқтисодиѐт тармоқлари бўйича
Э = Д / К
Бунда , Д - миллий даромаднинг ўсиши;
К - шу ўсиш учун сарфланган сармоя;
2.
Саноат тармоқлари бўйича
Э= См / К
бунда, См - соф маҳсулотнинг йиллик ўсиш ҳажми
3.
Ҳиссадорлик жамиятлари, корхоналар бўйича
Э = Ф / К
бунда, Ф- фойданинг йиллик ўсиши
4.
Янгидан курилаѐтган корхоналар, цехлар ва бошқа объектлар учун
рентабеллик кўрсаткичи ҳам ҳисобланиши мумкин.
40
Э= (Б - Т ) / К
бунда Б- корхонада йиллик чикарилган маҳсулот баҳоси
К- объектнинг лойиҳа қиймати
Келишилган баҳолар кўлланиладиган тармоқлар ва корхоналарда самарадорлик
кўрсаткичи маҳсулот таннархини арзонлаштириш эвазига олинадиган тежамнинг шу
вазиятни юзага келтирган сармояга нисбати билан ҳарактерланади.
Э = (Т1 -Т2 ) / К
бунда Т1, Т2 маҳсулотнинг сармояларни киритишдан олдинги ва кейинги таннарх
Агар корхона техник қайта жихозлаш натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажми кўпаядиган бўлса, умумий самарадорлик кўрсаткичи қуйидагича аниқланади :
Э= (( t1 - t2 ) * Q1 + (Б - t2 ) *Q)) / К
бунда: t1, t2 - бир бирлик маҳсулотнинг техник қайта жихозлашдан олдинги ва
кейинги таннархи;
Q1 – техник қайта жихозлашгача бўлган ишлаб чиқариш ҳажми
Б - бир бирлик маҳсулот баҳоси
Q2 – техник қайта жихозлаш натижасида ишлаб чиқариш ҳажмининг усиши
Сармояларнинг фойда ва маҳсулот таннархи арзонлашуви билан ҳисобланадиган
умумий самарадорлик кўрсаткичи уларнинг копланиш муддати орқали ҳам
ҳисобланиши мумкин. Сармояларнинг ўзини коплаш муддати қуйидагича аниқланади.
Т = К/ Ф, ѐки Т= К / (Т1- Т2) , ѐки
Т = К / ((t1 -t2) * Q + (Б - t2) *Q))
Умумий иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашда харажатлар
билан самаранинг вакт бўйича тўғри келмаслигини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Сармоялар ҳаракатга келтирилгач ва лойиҳа кувватлари ўзлаштирилгач дарров кайтим
бермайди. Харажатлар билан самаранинг бундай мувофиқлиги вакт омили таъсирининг
намоѐн бўлишидадир. Сармоялар икки кисмдан иборат.
1.
Курилишдаги
2.
Узлаштиришдаги .
Қурилишдаги сармояларни асосий воситаларга ва ишлаб чиқариш кувватларига
айлантириш учун зарур бўлган вакт ва ўзлаштиришдаги ҳаракатга келтирилган асосий
воситалар ва ишлаб чиқариш кувватларининг лойиҳа даражасига етиб, кайтим бера
бошлаши учун кетган вакт.
41
Сармояларнинг курилиш ва қайта жихозлаш муддатларини кискартиришдан
олинадиган самараси кўшимча маҳсулот чиқаришда, жамғармаларнинг кўпайиш
имкониятларининг намоѐн бўлишида ифодаланади. Асосий воситалар ва ишлаб
чиқариш кувватларини муддатидан олдин ишга туширишдан олинадиган иқтисодий
самара микдори қуйидагича аниқланади:
Эм.о= Ен * К *(Тн-Та ) * К к.х
бунда ; Ен -самарадорлик нормативи, сўм / йил
К - объектдаги сармоялар
Тн-Та - объектнинг норматив ва амалдаги курилиш муддатлари
Кк.х - курилиш ва ўзлаштиришни тезлаштириш учун кўшимча харажатлар
Курилиш ва ўзлаштириш жараѐнида сармояларнинг музлаб колишидан
кўриладиган зарарлар қуйидагича ҳисобланади.
G= Е
1
Ет
Т
*(Ки.иt+Кзамt-1-Кфt)
Бунда, Т- курилиш бошланишидан лойиҳадаги иқтисодий кўрсаткичларни
ўзлаштиргунча зарур бўлган муддат.
Ет - тармоқ самарадорлик кўрсаткичи (соф маҳсулот бўйича)
Ки.иt - йилдаги сармоялар;
Кзамт – 1 - ўтган йилда ҳаракатсиз колган сармояларнинг музлашидан кўриладиган
зарарлар;
Кфt –t - йилда ҳаракатда бўлган сармоялар (яъни тармоқ нормативи даражасида
самарадорликни таъминловчи сармоялар).
Объектларни лойиҳалаштиришда турли вариантларнинг имкониятлари мавжуд.
Бундай ҳолда киѐсий (нисбий) самарадорлик келтирилган харажатлар кўрсаткичи
бўйича аниқланади.
Агар таккосланаѐтган вариантлар бўйича сармоя турли муддатларда
ўзлаштирилса, жорий харажатлар эса вакт бўйича ўзгарса, у ҳолда вариантлар кейинги
йилдаги жорий даврга келтириш билан таккосланади. Бунда келтириш коэффициенти
қуйидагича ҳисобланади.
Кt=1 / (1+Eнк)
Бунда, Енк- турли вактлардаги келтириш коэффициенти; сўм. йил / сўм (Енк =
0.08 + 0.1)
T - келтириш вакти.
Самояларнинг умумий микдори келтириш коэффициенти билан бирга
қуйидагича ҳисобланади.
К = Kt / (1 + Eнк)
42
Бунда, Кt – t - йилда амалга ошириладиган сармоялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |