Иктисодиёт ишлаб чикаришни ташкил этиш


Инвестицияларнинг қуйидаги турлари мавжуд



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/85
Sana26.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#472767
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85
Bog'liq
iqtisod va ishlab chiqarishni tashkil qilish

Инвестицияларнинг қуйидаги турлари мавжуд: 

Реал инвcстициялар. 

Молиявий инвестициялар. 

Интcллектуал инвестициялар. 

Захира инвестициялар турлари мавжуд. 
Инвестиция (сармоя) асосан капитал қурилишга, асосий ишлаб чиқариш 
фондларини такрор ишлаб чиқаришга сарфланади. Иқтисодий адабиѐтларнинг 
айримларида капитал маблағ деб ҳам аталади. 
Капитал курилиш капитал маблағлар орқали амалга оширилади. Улар янги 
объектларни кўришга, ҳаракатдагиларни кенгайтиришга, қайта жихозлашга ва техник 
қайта жиҳозлашга ҳам асосий ноишлаб чиқариш воситаларини яратишга 
йўналтирилади. Эскириш ҳисобига ишдан чикадиган машина ва ускуналар ўрнига 
янгисини сотиб олиш учун сарфланган харажатлар курилиш қийматида ҳисобланмаса 
ҳам капитал маблағларга киритилади. 
Ўз иқтисодий мазмунига кўра капитал маблағлар асосий воситаларни оддий
ва кенгайтирилган ишлаб чиқаришга йўналтирадиган ижтимоий маҳсулотнинг бир 
қисми бўлиш билан бирга мулкдор кўлида тўпланган сармоя бўлиши ҳам мумкин. У 
капитал курилиш учун сарфланадиган пул воситалари кўринишида бўлади.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун моддий базани яратиш жараѐнида 
капитал маблағлар учта функцияни бажаради: янги асосий воситалар ўсишини 
таъминлайди; ишдан чикаѐтган асосий воситаларни коплайди; кейинги йилларда


35 
асосий воситаларнинг ўз вактида ишга тушириш учун тугалланмаган курилишни 
амалга оширади. 
Иқтисодий амалиѐтда капитал маблағлар технологик, қайта тиклаш, тармоқ ва 
ҳудудий таркибга эга. Сармоялар турлича таркибга эга бўлиши улардан фойдаланиш 
самарадорлигига таъсир қилади. Шунинг учун сармоялар ҳажми ва ўсишини изоҳлаш 
билан бир қаторда, таркибий ўзгаришларни таҳлил қилиш ва изоҳлаш инвестициялаш 
сиѐсатининг асосий вазифаси ҳисобланади. 
Сармояларнинг технологик таркиби уч гуруҳ харажатлардан иборат бўлади. 
1. Курилиш монтаж ишларига сарфланадиган харажатлар (курилиш майдонини
тайѐрлаш, ишлаб чиқариш бинолари кўриш) ва барча турдаги ускуналарни йиғиш ва 
ўрнатиш харажатлари. 
2. Асосий воситаларга киритиладиган ускуналар, жихозлар ва бошқа ишлаб чиқариш 
инвентарлари олиш харажатлари. 
3. Геология - кидирув, тадкикотлар ва лойиҳалаштириш ишларига сарфланадиган 
бошқа харажатлар. 
Технологик таркиб сармоялар самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. 
Сармоя микдори ўзгармаган ҳолда асосий ишлаб чиқариш воситаларининг актив 
қисми - ускуналар ва жихозларга сарфланадиган харажатлар улушининг ортиши, 
курилиш -монтаж ишлари харажатлари улушининг камайиши - ишлаб чикариладиган 
маҳсулот кўпайишига имкон беради. Натижада бирлик маҳсулотга сарфланадиган 
сармоя микдори камаяди, иқтисодий самарадорлиги эса ортади. 
Бозор иқтисодига ўтилаѐтган ҳозирги шароитда сармоялар таркиби ҳам 
иқтисодиѐтдаги таркибий силжишлар асосида кескин ўзгариб бормокда. Жумладан, 
машинасозликда кичик корхоналар ривожланиши, кичик ишлаб чиқариш ишларининг 
пайдо бўлиши ва чет эл технологиясини сотиб олиш сармояларнинг технологик 
таркибини янада фаоллаштирмокда. 
Сармояларнинг қайта ишлаб чиқариш таркиби уларни асосий шакллари: янги 
объектларни кўриш, ҳаракатдагиларни кенгайтириш, қайта жихозлаш ва техник 
қайта жиҳозлаш ишларига йўналтириш билан ҳарактерланади. Ҳаракатдаги 
корхоналарни қайта жихозлаш қилиш ва техник қайта жиҳозлашга сарфланадиган 
сармоялар улушининг кўпайтирилиши киска муддатларда кам харажатлар билан
маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятларини очиш туфайли иқтисодий 
самарадорликни оширади. Бу эса ҳозирги кунда бозор иқтисоди талабларига мос 
келади. Сармояларнинг тармоқ таркиби саноатнинг турли тармоқларига юборилаѐтган 
сармоялар нисбатини ифодалайди. У иқтисодиѐт ривожланишига катта таъсир 
кўрсатади, унинг самарадорлиги ошишига имкон беради, ижтимоий ишлаб чиқариш 
таркибини, инфраструктурани яхшилайди. Сармояларнинг корхона ичидаги таркиби 
ҳам худди шу тахлитда таксимланади. Сармоялар биринчи галда корхона 
фаолиятидаги устувор йўналишлар учун меҳнат қуроллари, ишлаб чиқариш воситалари 
ишлаб чиқаришга ѐки ҳарид қилишга сарфланади. Сармояларнинг ҳудудий таркиби эса 


36 
капитал курилишда мамлакатнинг алоҳида минтакалари ва туманлари улушини 
ифодалайди. 
Бозор иқтисодига ўтилаѐтган ҳозирги шароитда корхоналарда сармояларни
молиялаштиришнинг тўртта манбаи мавжуд: давлат бюджети маблағлари;
корхоналарнинг хусусий маблағлари (даромаднинг бир қисми, амортизация
ажратмалари); банк кредитлари ва хорижий сармоядорларнинг маблағлари. 
Иқтисодиѐтнинг таркибини такомиллаштиришга, йирик иқтисодий ва 
ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга таъсир қиладиган корхоналар курилиши давлат
бюджетидан молиялаштирилади. Молиялаштиришнинг бошқа манбаларидан 
фойдаланиш эса юзага келган вазиятга боғлик. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish