30
жараѐнларини мувофиқлаштиришдан иборат. Фан ва
техниканинг ривожланишини
бошқариш хусусиятлари қуйидаги омиллар билан аниқланади:
1. Илмий-техника тараққиѐтини ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш асоси бўлиб, ҳар қандай хўжалик тизими ҳолати ўзгаришига олиб келади;
2. Илмий-техника тараққиѐтининг охирги натижаси шу натижага олиб келган
маблағлар сарфланган вактидаги натижадан анча узок бўлади;.
3. Бозор иқтисоди шароитида фан ва техниканинг ривожланиши эволюцион ва
инкилобий ривожланиш йўлларини умумлаштиради;
4. Илмий-техника тараққиѐти ривожланиши учун анчагина маблағларни талаб
қилади.
Илмий-техника тараққиѐтини амалга оширишда Ўзбекистон
Фанлар
академиясининг турли бўғинлари, тармоқларнинг илмий-тадкикот институтлари,
лойиҳалаштириш бюролари, тажриба ва синов ташкилотлари, саноат корхоналари
иштирок этади. Бу жараѐн катнашчилари орасида иқтисодий
муносабатларни,
алоқаларнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш илмий-техника
тараққиѐтини бошқаришнинг вазифаларидан бири саналади. Ижтимоий ишлаб
чиқаришда бўлгани каби илмий-техника тараққиѐтини бошқаришда ҳам
бошқарувнинг иқтисодий-ташкилий усулларидан фойдаланилади. Бошқарувнинг
иқтисодий усулидан ижтимоий ишлаб чиқаришда кишилар, меҳнатига турли
воситалар билан таъсир қилиш тушинилади. Бу усулда таҳлил, режалаштириш ва
рағбатлантиришни тушуниш мумкин. Ҳозирги ўтиш
даврида бу усул элементлари
ривожланиб бормокда. Ижтимоий ишлаб чиқаришни иқтисодий бошқаришнинг турли
объектлари орасида илмий-техника тараққиѐтини иқтисодий бошқариш муҳим ўрин
тутади. Чунки бу жараѐн "Фан-техника-ишлаб чиқариш-кўллаш" каби мураккаб
даврнинг барча боскичларида карор кабул қилиш , шунингдек илмий жамоалар, янги
техникани
ишлаб
чиқарувчилар
ва
истеъмолчилар
орасидаги
иқтисодий
муносабатларни камраб олади.
Илмий-техника тараққиѐтини иқтисодий бошқариш иқтисодиѐтнинг ижтимоий-
иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга каратилган фан ва техникани
ривожлантиришнинг йирик мажмуавий дастурларини таъминлаши керак. Корхона
даражасидаги иқтисодий бошқарув тизими
илмий ташкилотлар, корхоналар ва бутун
тармоқ олдида турган вазифаларнинг хусусиятларини ҳисобга олиши керак. Илмий-
техника тараққиѐтини бошқариш усулларидан муҳими иқтисодий самарадорликни
таҳлил қилиш ҳисобланади. Бу усул кабул килинадиган карорларнинг илмий
асосланганлигини ва макбуллигини таъминлайди. Кабул килинган карорларнинг
қанчалик стратегик эканлиги, у ѐки бу илмий-техникавий натижа қандай қийматга эга
эканлиги жамиятга фарксиз эмас. Иқтисодий усулнинг яна бир кўриниши
дастурлаш
ҳисобланади. Бу усул илмий-техника тараққиѐтини объектив иқтисодий ривожланиш
қонуниятларидан унумли фойдаланишга ундайди. Илмий-техника тараққиѐтини
иқтисодий бошқарув усуллари орасида муҳим ўрин тутадиган усуллардан бири
31
моддий рағбатлантириш ҳисобланади. Фан ва техника ютукларини кўллаш асосида
илмий-техника истикболини белгилаш ҳисобига техника тараққиѐтининг, мамлакат
иқтисодининг мумкин кадар стратегик йўналишлари аниқланади. Иқтисодиѐт
режаларининг барча муаммолари учун ижрочилар ишини, иқтисодий
муносабатларини тўғри ташкил қилиш мақсадида илмий-техникавий
дастурлар ва
уларнинг ечимлари тайѐрланади. Унда янги техникани тадкик қилишдан токи серияли
ишлаб чиқаришни ўзлаштиргунча кадар ҳар бир топширик бўйича ишлар мажмуннинг
боскичма-боскич бажарилиши ҳисобга олинади. Республика Президенти ҳузуридаги
Вазирлар Махкамаси асосий илмий-техникавий муаммоларни ҳал қилиш бўйича
топшириклар тайѐрлаш билан бир вактда, муҳим иқтисодий аҳамиятга эга бўлган,
тугалланган илмий-тадкикот ишларининг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий
қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ҳозирги ўтиш даврида илмий-
техника тараққиѐтини иқтисодий бошқариш тизимида янги техника самарадорлигини
оширишда, янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш
муддатларини
кискартиришда корхоналар, илмий-тадкикот институтлари, лойиҳалаш булимлари
жамоаларининг моддий мафаатдорлигини ошириш муҳим ўрин тутади.
Бозор иқтисоди шароитида илмий-тадкикот институтлари, лойиҳалаш
бўлимлари, тажриба корхоналари, ва турли мулк шаклидаги корхоналарнинг буюртма-
кўрсатма
асосида янги техникани яратиш, ўзлаштириш ва жорий қилиш бўйича
ишларининг шартнома асосига ўтказилиши муҳим рағбатлантирувчи аҳамият касб
этади. Тармоқдаги корпорациялар ва концернларнинг буюртмалари мавзулар бўйича
ишларнинг барча боскичларини қамраб олади, хўжалик шартномаси кучига эга
бўлади, аниқ ижрочиларни, ишнинг бажарилиши муддатларини ҳамда молиялаштириш
ва иқтисодий рағбатлантириш манбаларини аниқлайди. Бундан ташқари, охирги
натижалар бўйича ҳам, техник топширик боскичида яратиладиган маҳсулот
технологик жараѐнларининг муҳим турлари бўйича ҳам техник-иқтисодий
кўрсаткичларнинг мажбурий, ташқи идоравий таҳлили жорий қилинади. Бу чора
яратиладиган маҳсулотларнинг, янги техниканинг рағбатлантирилиши юқори
техник-
иқтисодий даражасини таъминлайди, жорий қилиш муддатини қисқартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: