26
1 Расм. Янги ускуналарни яратиш,жорий қилиш ва қўллаш боскичлари.
Илмий тадкикотлар натижаларидан фойдаланиш даражаси фан ва техника
ютукларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни ташкил қилишдан боғлик. Бу жараѐн
эса фан техника ютукларини амалга ошириш даврининг мазмуни ва хусусиятларида ўз
аксини топади. Фан ва техника ютукларини амалга
ошириш даври илмий-тадкикот
ишлари, тажриба нусхани лойиҳалаштириш, синаш, жорий қилиш боскичларидан
иборат (расм 3.1.).
"Фан- техника-ишлаб чиқариш-кўллаш" жараѐни ускунанинг илмий-ишлаб
чиқариш ва ҳаѐт давридан иборат. (расм 3.2.) Бу жараѐн мазмунини мукаммалрок
кўриб чикамиз. Бу жараѐннинг бошланиши-фундаментал тадкикотлардан иборат.
Унинг мақсади-табиат ва жамият ривожланиши қонуниятларини ўрганишдир. Бунинг
натижасида янги билимлар эгалланади, янги ғоялар туғилади. Амалий-илмий-тадкикот
ишлари
эса янги техника, технология ва маҳсулот яратиш имкониятлари ҳакида
маълумотлар беради. Тажриба-лойиҳа ишлари эса билимларни моддийлаштириш
вазифасини ҳал қилади. Бунда тажриба нусха ѐки янги курилма яратилади. Унинг
техник ҳужжатлари тайѐрланади. Янги ускунани ишлаб чиқариш технологияси
корхона шароитларига мослаштирилган, фан - техника ютуклари натижалари ишлаб
чиқаришда ўзлаштирилган бўлади. Янги техникани кўллаш (фойдаланиш) иқтисодий,
ижтимоий ва бошқа ижобий натижалар олиниши таъминлайди.
Кейин эса техника
жисмоний ва маънавий эскиради, ишлаб чиқаришдан олинади. "Фан-техника-ишлаб
чиқариш-кўллаш" жараѐнида жорий қилиш муҳим ўрин тутади. Техниканинг янги
турларини жорий қилиш деганда уни керакли масштабда, аниқ бир корхонада ишлаб
чиқариш тушунилади. Илмий натижаларни жорий қилишда ишлаб чиқаришнинг
техникавий ва ташкилий даражаси муҳим омил ҳисобланади. Бу
омил эса ишлаб
чиқаришни ташкил қилиш , бошқариш, технология усуллари, меҳнат воситалари ва
предметлари замонавийлигини ҳарактерловчи мажмуавий тушунчадир.
27
Фунда-
ментал
тадки-
котлар
Изла-
нишлар
Амалий
илмий
тадки-кот
иш- лари
Тажриба-
лойиҳа
ишлари
Саноат иш- лаб
чиқариш ни
ўзлашти- риш
Янги тех-
никани
таркали
ши
Янги
техни
кадан
фой
дала-
ниш
Техн
ика-
нинг
эски
-
риш
и
Илмий-техникавий
тайѐргарлик
«Фан-техника-ишлаб чиқариш»
жараѐни
Илмий-ишлаб чиқариш даври
Ҳаѐт даври
2 Расм "Фан-техника -ишлаб чиқариш-кўллаш"даври доирасидаги асосий алоқалар.
Бу жараѐнни схематик тарзда қуйидагича кўрсатиш мумкин.
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий техникавий даражаси
Курилма (лойиха)
Технология
Ишлаб чиқариш- ни
ташкил қилиш
Бошқариш
Ускуналар
Меҳнатни ташкил қилиш
3 Расм. Ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техникавий даражасини белгиловчи омиллар
тўплами.
Ишлаб чиқаришни ташкилий ва техникавий даражаси кўрсаткичлари
бир-бирови билан узвий боғланган корхонада чикариладиган маҳсулотнинг узлуксиз
янгиланиш жараѐни унинг моддий техника базаси янгиланишига ҳам сабаб бўлади.
Агар ишлаб чиқаришнинг ташкил килиниши жонли ва конкрет меҳнатдан
фойдаланиш даражаси ҳакида маълумот бермаса ишлаб чиқаришнинг техникавий
даражаси юқори деб тан олиниши мумкин эмас. Ишлаб чиқаришнинг юқори ташкилий
техникавий даражасига жамоанинг юқори ижтимоий ривожланиши даражаси ҳам мос
келиши керак. (ишловчиларнинг ишдан моддий ва маънавий коникиши,
жамоадаги
яхши муносабат). Ишлаб чиқариш ташкилий-техникавий даражасининг ўзгариши
унинг иқтисодий даражасининг ҳам ўзгаришига сабаб бўлади. Ўз навбатида
иқтисодий даража ижтимоий даража учун негиз яратади. Аксинча тескари алоқа ҳам
мавжуд бўлади. Жамоанинг ижтиимоий шароитларни яхшилашга интилиши, унинг
иқтисодий даражасини, охир окибатда эса ташкилий-техникавий
даражасини
яхшилайди.
28
Илмий техника-тараққиѐтининг ҳал қилувчи омилларидан бири корхона
ходимларининг илмий ва амалий тайѐргарлик даражаси, уларнинг янги техникани,
технологияни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш кобилиятларидир. Шунинг
учун доимо ходимларни тайѐрлаш сифати ва малакасини ошириш талаб килинади.
Бозор иқтисодига ўтиш муносабати билан бу нарса давр талабига айланди. Бундан
ташқари илмий-техника тараққиѐтини бошқариш
тизими корхоналарни, илмий ва
лойиҳалаштириш ташкилотларини, шу жумладан алоҳида ходимларни янги
техникани яратгани ва жорий килгани учун моддий ва маънавий рағбатлантириши ҳам
муҳим омиллардан ҳисобланади. Илмий, мухандис-техник ходимларнинг меҳнатини
рағбатлантириш, фанни ривожлантириш, унинг самарадорлигини оширишнинг муҳим
омилидир. Бу рағбатлантириш моддий ѐки маънавий бўлиши мумкин. Рақобат
шароитида ҳам ходимларни моддий рағбатлантириш уларни фаолиятининг юқори
натижалари учун (моддий такдирлаш) мукофотлаш тизимидан иборат. Илмий
ходимнинг иш ҳаки оклад бўлиб, унинг микдори эса
ходимнинг эгаллаб турган
лавозимига, илмий даражасига, малакасига, бажарадиган ишининг масъулият
даражасига, меҳнатнинг микдори ва сифатига, иқтисодий
натижаларига, иқтисодиет
тармоғига, унинг тоифасига, меҳнат шароитига ва ташкилотнинг ҳудудий
жойлашувига боғлик. Ходимлар олинадиган даромаддан кўшимча мукофотланадилар.
Мукофот микдори эса ишланмани жорий қилиш натижасида олинадиган иқтисодий
самарадан моддий рағбатлантириш жамғармасига тушадиган маблағ микдорига
боғлик бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: