19
3.2. Ишлаб чиқариш корхоналарининг ихтисослашуви ва кооперацияси.
Корхоналарни ихтисослашуви
деб, бир турдаги ишлаб чиқа-ришни ўзида
мужассамлаштирган
корхоналар
йиғиндисига
айтилади.
Корхона
ихтисослашувининг уч шакли мавжуд: предмет, детал ва технологик.
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ижтимоий меҳнатнинг шакли бу ишлаб
чиқариш корхонасининг ихтисослашувидир.
Саноатда ихтисослашувнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
Б
уюмлар бўйича ихтисослаш.
Бунинг моҳияти шундаки ишлаб чиқариш
корхонаси тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашади яъни айрим корхоналарни
технологик жиҳатдан бир-бирига ўхшаш бўлган ва чекланган миқдордаги маҳсулот
турларини ишлаб чиқаришга мослаштиришдир;
Қисмлар (агрегатлар) бўйича ихтисослашиш-
корхоналарни технологик
жиҳатдан бир-бирига ўхшаш бўлган чекланган миқдорда қисмларни ишлаб чиқаришдир;
Технологик ихтисослашиш-
корхонанинг айрим технологик жараѐнларни
бажаришдир. Айрим ҳолларда улар алоҳида корхоналар миқѐсида уйғунлаштирилади.
Корхоналарда
ишлаб
чиқариладиган
маҳсулот
турларининг
кенгайиши
ихтисослашишнинг доимо ривожланиши ва мукаммаллашувининг зарурлигини
ифодалайди. Масалан,машинасозликда буюмлар бўйича ихтисослашиш – маълум ишлаб
чиқариш тармоқлари ѐки иш турлари (пахта териш, йул қурилиши) учун машиналар
ишлаб чиқаришни мужассамлашуви йуналишида ривожланмоқда.Бундай ихтисослашиш
конструкторларга айрим тармоқларда машиналарнинг ишлаш шароитларини чуқурроқ
ўрганиш ҳамда мукаммалроқ техника яратиш имконини кенгайтиради.Бир корхона
миқѐсида тугалланган ҳолатда маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этилиши унга доимо
хизмат қилиб, зарур қисмларни етказиб берувчи ихтисослашган корхоналарни ташкил
этилишини тақазо этади. Чунки барча хил маҳсулот ишлаб чиқаришни бир корхонага
тўплаш мумкин эмас. Шу туфайли қисмлар ѐки маҳсулотнинг бўлакларини ишлаб
чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналар ташкил этилган. Корхоналарнинг
технологик ихтисослашувига машинасозлик заводлари учун тайѐр қисмлар ишлаб
чиқарувчи, қуювчи ва темирчи-прессловчи заводлар, тўқимачилик фабрикалари учун
ип-йигирув фабрикалари мисол бўла олади. Ихтисослашган даражсининг асосий
кўрсаткичлари:
ихтисослашган корхоналарнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини шу маҳсулот
турининг умумий ҳажмидаги салмоғи. Корхоналарнинг ихтисослашиш даражасининг
муҳим кўрсаткичларидан яна бири-бу ишлаб чиқарадиган, технологик жиҳатдан
ўхшаш бўлган ассотиментида буюмларнинг группалари, турларидир. Корхона ишлаб
чиқарадиган маҳсулотларнинг турлари қанча кам бўлса, унинг ихтисослашув даражаси
шунча юқори бўлади. Корхона таркибидаги ихтисослашувни таърифлаш учун
қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:
Дастгоҳларнинг илғор турларини махсус, автоматик ва бошқа ушбу корхона ѐки
цех дастгоҳларининг умумий миқдоридаги салмоғи.
20
Поток линияларида ўрнатилган дастгоҳларнинг салмоғи. Масалан, поток
усулида ишлаб чиқаришда банд бўлган металл қирқувчи дастгоҳларнинг ҳамма асбоб-
ускуналарга нисбати(%).
Корхона ишлаб чиқарадиган турли маҳсулотларда ѐки бир шаклга келтирилган
деталлар ва қисмларнинг салмоғи.
Корхоналарни ихтисослашувини характерловчи кўрсаткичлар:
Ихтисослаш корхоналарнинг йиллик маҳсулотдига улуши;
Ходимларнинг ўртача йиллик сони;
Асосий фондларни ўртача йиллик қиймати;
Ихтисослашув даражаси;
Ихтисослашувнинг йиллик самараси.
Do'stlaringiz bilan baham: