Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ЭКОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ЭКОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ
ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ 
Х.Т.Назаров – б.ф.н., доцент,
Д.Н.Сувонова, С.Х.Тиркашов, У.В.Сағдуллаева – талабалар. 
Самарқанд давлат университети. x.nаzаrov@mаil.ru
 
 
Ўзбекистон Республикаси ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 
иқтисодиёт тармоқларини 2017-2021 йилларда янада тарққий эттириш бўйича йўл хариталари 
ишлаб чиқилди ва уни амалга ошириш юзасидан ҳар бир соҳа имкониятларини ҳисобга олган 
ҳолда мутасадди вазирлик ва ташкилотларга вазифалар белгилаб берилди. Ҳаракатлар 
стратегиясининг учинчи-“Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш устувор 
йўналишларида” республикада туризм инфраструктурасини ривожлантириш юзасидан 
қуйидаги асосий вазифалар, яъни туризм индустриясини жадал ривожлантиш, иқтисодиётда 
унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини 
яхшилаш белгилаб берилди. Туризм инфаратузилмасини кенгайтиришга алоҳида эътибор 
қаратилаётганлиги масалани нақадар долзарблигини белгилайди. Туризм инфраструктурасини 
ривожлантириш мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамияти шуки, тармоқни 
ривожлантириш бўйича республикамиз улкан туристик ресурсларга имкониятларга эга 
эканлигимиздир.
2017-2021 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш борасида алоҳида давлат дастури 
ишлаб чиқилган бўлиб, республикамизда тармоқни ривожлантириш юзасидан мавжуд 
имкониятлардан фойдаланиб ички ва халқаро туризмни тараққий эттириш юзасидан йўл 
хариталари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари 2018-йил 7-февралда “Ички туризмни жадал 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3514-сонли Қарорни қабул қилиниши 
мамлакатимиз бўйлаб ички туризмни ривожлантириш ва аҳолини саёҳат қилиб ҳордиқ 
чиқаришига қонуний замин бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда Республикамизда 7000 дан ортиқ тарихий архитектура ёдгорликлари 
мавжуд бўлиб, уларнинг 4000 дан ортиғи БМТ нинг (ЮНЕСКО) жаҳон тарихий 
ёдгорликларини сақлаш ташкилоти ҳимоясига олинган, бундан ташқари республикамиздаги 
Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва Хива шаҳарлари жаҳон тарихий ёдгорликлари сақлаш 
ташкилоти рўйхатидан жой олганлиги туризмни ривожлантиришда улкан имкониятларга эга 
эканлигини белгилайди. Айниқса, қадимий цивилизация марказларидан бўлган Зарафшон ва 
Хоразм воҳаларида қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини таркиб топиши миллий 
маданият, санъатимиз ва ҳунармандчиликни янада тараққий этишига олиб келди. 
Республикамиздаги бу имкониятлар келгусида туризмни янада ривожлантиришга ҳамда туризм 
инфраструктурасини янада тараққий этишига йўл очади.
Экотуризмни ривожлантириш борасида республикамизда қатор ишлар қилинмоқда. Биз 
илмий ишимизда Зарафшон воҳасида жойлашган Зарафшон қўриқхонасининг туристик 
салоҳияти ва экотуризмини ривожлантиришдаги имкониятларига тўхталиб ўтамиз. Зарафшон 
воҳаси ўзининг такрорланмас табиати, гўзал гўшалари, табиат ёдгорликларига бойлиги билан 
ажралиб туради. Бундай гўзал хушманзара гўшалардан туризмни ривожлантириш мақсадида 
фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу вазифаларни амалга ошириш долзарб масаладир. 
Зарафшон воҳасининг такрорланмас табиий географик шароити ўзига хос хусусиятлари туризм 
турларидан бўлган экотуризмни янада ривожланишига улкан имконият яратади.
Республикамизда улкан туристик имкониятга эга бўлган Зарафшон воҳасида
экотуризмни ривожлантириш имкониятларига эга бўлган сўлим гўшаларни кўплиги билан
ажралиб туради. Бундай ажойиб ва табиати такрорланмас гўшалардан бири Зарафшон 
қўриқхонасидир. Зарафшон қўриқхонаси географик жойлашувига кўра жуда қулай
ҳудудда, яъни дарё бўйида жойлашганлиги муҳим аҳамиятга эга. Зарафшон қўриқхонаси
Самарқанд вилоятининг Тайлоқ, Булунғур ва Жомбой туманлари ҳудудларида, Зарафшон 
дарёсининг ўрта оқимида жойлашган бўлиб, 1975-йилда ташкил топган. Умумий майдони 
2352 гектарни ташкил этган ҳолда дарё қирғоқлари бўйлаб 46 км га чўзилган. Умумий
майдонининг 884 гектарини табиий ҳолда ўсувчи қамишзор ва бутазорлардан иборат. 
Ўрмонни қўриқлаш лозим бўлган майдондан муҳофаза зонаси билан бирга ҳисоблаганда
23000 гектарни ташкил қилади. Қўриқхонада ўсимликларнинг 300 га яқин тури, жумладан 
судралиб юрувчи ҳайвонларнинг 10, қушларнинг эса 207 дан ортиқ турлари рўйхатга олинган. 
Қўриқхона ҳудудида қушлар ва ҳайвонларнинг “Қизил китиб” га кирган 8 тури яшайди. 


105 
Қўриқхонанинг ноёб бойликларидан бири Бухоро хонгули бўлиб, 1990-йилларда Бухородан 6 
бош келтирилиб уларни кўпайтириш ишлари олиб борилди. Ҳозирги кунда уларнинг сони 100 
тадан ошиб кетди ва алоҳида эътибор қаратилган. Теварак атроф дарё ва тўқайзорлардан 
иборат бўлиб, жуда чиройли манзарани ҳосил қилган. Бу ерда яна ноёб қушлардан Зарафшон 
қирғовули (тилло ранг қирғовул)ни ҳам учратиш мумкин. Жонли табиатнинг бутун табиий 
генофондини маданий экинлар ва ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига 
бошланғич база сифатида сақлаб қолиш керак. 
Зарафшон қўриқхонасида экотуризмни янада ривожлантириш учун қуйидагиларга 
алоҳида эътибор қаратиш зарур деб ҳисоблаймиз: а) экотуризмни ривожлантиришнинг жаҳон 
талабларига жавоб бера оладиган моддий-техник базасини яратиш; б) экотуризм 
инфратузилмасини ривожлантириш; c) Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш; 
д) Қўриқхона табиати, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳақида реклама роликлари тайёрлаш, 
саёҳатлар уйиштириш бўйича карта-схемалар тайёрлаш; э) экотуризмни ривожлантириш 
юзасидан интернет провайдерларидан фойдаланиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар 
қилиш; ф) Қўриқхона ҳудудида янги экотуристик дастурлар, туристик ҳаракатлар йўналишлари 
ташкил қилиш ишларини янада ривожлантириш; г) “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури 
асосида ёшларни туризм соҳасида фаолият юритишига жалб қилиш тадбирларини мунтазам 
ўтказишни таъминлаш; ҳ) Туристлар оқимининг мавсумийлигини инобатга олган ҳолда ички 
туризмни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 
Зарафшон давлат қўриқхонаси ҳудудида нафақат туризм, шу билан бирга рекреатсия 
ресурсларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Зарафшон қўриқхонаси ноёб табиати 
қўйнида саломатликни тиклаш дам олиш, ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб уни келажакда 
янада ривожлантириш муҳимдир. Шу билан бирга бу соҳанинг ривожланишига аҳолининг бўш 
вақти, молиявий ҳолати каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш бўйича чора-
тадбирлар режасини ишлаб чиқиш зарурдир. Мавжуд имкониятлатдан кенг миқёсда 
фойдаланиш, тегишли инфратузилмани шакллантириш орқали соҳани тараққий эттириш 
мониторингини шакллантириш ва келгусида экотуризмни бир қанча йўналишлари таркиб 
топишига олиб келади. Жумладан, пиёда юриш саёҳати, отда юриш, велосипедда сайр, тунги 
саёҳат ва бошқа турларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Рекреация билан туризм бир-бирига боғлиқ 
равишда ривожлантириш саёҳат қилиб дам олиш, ҳордиқ чиқариш ҳамда қисқа муддатли 
саёҳатлар уюштириш кишига маънавий эстетик руҳиятини соғломлаштириш билан бирга 
уларда табиатга, табиий ресурсларга бўлган муносабатларни ўзгартиради. Бундан ташқари 
ҳудудга келган туристларни турли хил миллий таомлар тайёрлайдиган ресторанларни ташкил 
этиш орқали миллий таомларимиз кўргазмаларини ўтказиш гастротуризмни шаклланишига 
асос яратади. Гастротуризмни маълум даражада ривожланиши ҳудудга сайёҳлар оқимини 
ошишига таъсир этиб қолмасдан балки иқтисодий ривожига ижобий таъсир кўрсатади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Ўзбекистонда жумладан, Зарафшон воҳасида экотуризм 
соҳасида ўз ечимини кутаётган муаммолар бир қанча бўлиб, уларни босқичма-босқич ҳал 
қилиш бу соҳани келажакда ривожлантириш асосида иқтисодиётни янада юксалтиришга асос 
бўлиб хизмат қилади. Айни пайтда бу соҳа бўйича ҳали олдимизда амалга оширилиши зарур 
бўлган кўпгина масалалар жумладан туризмни иқтисодий-ташкилий томонларини ҳал этиш 
ундан самарали фойдаланиш имкониятларини очиб беради.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish