Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ТОҒ ОЛДИ ГЕОСИСТЕМАЛАР ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

ТОҒ ОЛДИ ГЕОСИСТЕМАЛАР ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА 
СУНЪИЙ АГРОФИТОЦЕНОЗЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
Х.Т.Назаров – б.ф.н., доцент, Б.Б.Эшқувватов – катта ўқитувчи,
З.А.Ғаниев – таянч докторант, М.Ў.Ҳасанова – талаба. 
Самарқанд давлат университети. x.nazarov@mail.ru 
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йиллар давомида ривожлантиришнинг устувор 
йўналишларида қишлоқ хўжалигини хусусан яйлов чорвачилигини ривожлантиришга алоҳида 
эътибор қаратилган. Хусусан чорвачиликни янада ривожлантириш қадимдан чўл ва чалачўл 
ҳудудларидан яйлов сифатида фойдаланиш асосида ривожланиб келган. Кейинги йилларда 
яйловлардан фойдаланиш мувозанатининг бузилиши экологик муаммоларнинг вужудга 
келишига олиб келди. 
Яйловлардан аёвсиз фойдаланиш унинг камбағаллигига сабаб бўлиб, унда ўсадиган 
ўсимликлар сон ва миқдорини камайишига олиб келди. Бунинг асосий сабаби табиий ва 
антропоген омиллар натижасида содир бўлмоқда. Бундай долзарб масалани ҳал этиш бугунги 
куннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, яйловларда экологик барқарорликни таъминлаш 
муҳим аҳамиятга эгадир. Кейинги йилларда олиб борилган илмий тадқиқот ишлари 
географиянинг ажралмас тармоғи бўлган ландшафтшунослик ва геоэкология йўналишларида 
тоғ олди геосистемаларни экологик ҳолатини барқарорлаштиришга қаратилган бўлиб, 
ҳудуднинг ўсимлик қопламида экологик мувозанатнинг тикланишига, биологик хилма-
хилликни таъминланишига пировард натижада яйлов ҳосилдорлигини оптималлаштиришга 
қаратилгандир. 
Тоғ олди яйловлар деградациясини олдини олиш экологик мувозанатни тиклаш 
бевосита сунъий агрофитоценозлар ташкил этиш орқали амалга ошириш мумкин. Бунинг учун 
тоғ олди чўл ва чалачўл ҳудудларида фитомелиоратив тадбирларни амалга ошириш муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб, геосистемани тикланишида катта рол ўйнайди. Бизнинг илмий тадқиқот 
ишимизда тоғ олди чалачўл геосистемалари экологик ҳолатини барқарорлаштириш юзасидан 
олиб борилган дала-тажриба ишларимизни баён қиламиз. 
Республикамиз ҳудудининг 71% қурғоқчил минтақа чўл ва чалачўл яйловларидан 
иборат, уларда ҳосилдорлик иқлимий омиллларга боғлиқ бўлиб қулай иқлимли йилларда 1,5-3 
ц/га, ноқулай қурғоқчил йилларда 0,5-1,5 ц/га ни ташкил этади. Бу ўз навбатида яйловлардан 
фойдаланишда номутаносибликни келтириб чиқаради. Бундан ташқари юқорида қайд этилган 
салбий омиллар яйлов ҳосилдорлигини камайишига сабаб бўлиб, чорвачиликни 
ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳолатни бартараф этишда сунъий яйловлар яратиш 
орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ. 


103 
Ҳозирги вақтгача 260 дан ортиқ бута ва ярим бута ўсимликлари ўрганилган бўлиб, 
шулардан 30 дан ортиғи ўзини ҳосилдорлиги, ноқулай табиий шароитга чидамлилик 
хусусиятлари ажратиб яйловларда агрофитоценозлар яратиш учун фойдаланишга тавсия 
этилган. 
Бу соҳада Шамсиддинов (1964, 1975), Махмудов (1968), Леонтева (1974), Сидов (1979) 
Голоувченков, Темирбаев, Момунтов, Мамасолиев(1964), Иброгимовларнинг (1980), олиб 
борган кўп йиллик илмий тадқиқот ишлари ўз самарасини кўрсатган. Олиб борилган 
фитомелиоратив ишларни яйлов ҳосилдорлигига ва яшовчанлигига таъсирини ўрганиш илмий
ишимизнинг бош вазифасидир.
Яйлов ҳосилдорлигини ошириш учун арид иқлимли табиий шароитга мослаша 
оладиган, юқори ҳосилдор, қимматли хўжалик хусусиятларига эга бўлган истиқболли ўсимлик 
турларини экологик-биологик ва бошқа хусусиятларини ўрганган ҳолда фитомелиоратив 
тадбирларда фойдаланиш муҳим масалалардандир. Биз илмий тадқиқот ишимизни Нурота тоғ 
олди чала чўл шароитига мос келадиган экологик-биологик ва қимматли хўжалик 
хусусиятларига эга бўлган истиқболли турларини ажратиб олиш, улар иштирокида яйловлар 
барпо этишга бағишладик. 
Илмий тадқиқот ишимиз Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўллар экологияси илмий 
тақиқот институтининг Нурота тажриба даласида олиб борилди. Тажриба даласи Нурота 
тоғининг жануби- ғарбий этагида денгиз сатҳидан 660-670 метр баландлигида жойлашган 
иқлими кескин континентал характели бўлиб, суткалик ва йиллик ҳароратлар амплитудаси 
юқори кўрсткичга эга. Йиллик ёғин 206 мм, ўртача ҳарорат 13,4
о
C, абсолют максимум +43
о
C, 
абсолют минимум -29
о
C, нисбий намлик 55%. Тупроғи оч тусли бўз тупроқ бўлиб, гумус 
миқдори 1-1,5%, карбонатлар 20% гача. Тупроқни 90-100 см чуқурликда гипс қатлами мавжуд. 
Ўсимлик қоплами эфемер ва эфемероидлардан яъни қўнғирбош, шувоқ, янтоқ, қўзиқулоқ ва 
бошқалардан иборат. Ишимизнинг илмий ва амалий аҳамияти шундаки тоғ олди чала чўл 
шароитида ҳар хил турга мансуб озуқабоп ўсимликларни экологик-биологик, қимматли 
кимёвий хўжалик хусусиятларини комплекс ўрганиб ва қиёсий баҳолаб уларнинг юқори 
ҳосилдорлигини ажратиш орқали сунъий агрофитосенозлар яратишда фойдаланишдир. 
Ишимизда озуқабоп ўсимликлардан чўғон, камфорасма, шувоқ, изен, салянка, терескен 
ва кейруклардан фойдаланилди. Уларни тоғ олди чала чўл шароитида ривожланиши, 
ҳосилдорлиги, сув режими ва кимёвий таркиблари қиёсий баҳолаш орқали ўрганилди. 
Кўп йиллик илмий тадқиқот ишлари ва тажрибалари якунига кўра қуйидагича 
хулосаларга келдик: 
Қимматбаҳо хўжалик хусусиятларини комплекс ўрганиш ва юқори ҳосилли, яйлов 
агрофитоценозларини яратиш ва улардан куз-қиш мавсумларида фойдаланиш мақсадида тоғ 
олди чалачўл шароитига мослашган ўсимликларни тавсия этиш мумкин ва яратилган яйлов 
ҳосилдорлиги 3-5 баробарга ошиб унинг экологик ҳолати яхшиланади. 
Илдиз системасини яхши тараққий этиши ва ерга чуқур кириб бориши тупроқ нам 
захирасидан унумли фойдаланиш хусусияти билан чўғон, изен, шувоқ, терескен (210-450 см) 
лар юқори кўрсаткичга эга бўлишди. Ўсимликларни ҳосилдорлиги бўйича изен 11,2-23,5 ц/га, 
қуйруқ 18,9-20,3 ц/га чўғон 16,4 ц/га ни ташкил этиб юқори кўрсаткичга эга бўлди. 
Умуман олганда Ўзбекистоннинг тоғ олди чала чўлларида куз-қиш мавсуми даврида 
яйлов сифатида фойдаланиш учун юқори ҳосилли, қийин экстра иқлимга чидамли қимматли 
хўжалик хусусиятларига эга ўсимликлар асосида агрофитоценозлар барпо этиш учун чўғон, 
терескен, изен, кейрук ва шувоқлар ажратиб олинди. 
Юқорида келтириб ўтилган ўсимликлардан фойдаланиб сунъий яйловлар барпо этиш 
ҳосилдорликни 3-5 баробарга ошириш билан бирга, яйлов яшовчанлигини 10-15 йилга ва ундан 
кўп фойдаланиш имкониятини беради. 
Яйловларни 
экологик 
ҳолатини 
яхшилаш, 
биохилма-хилликни 
таъминлаш, 
биосистемада барқарорликка эришиш омилларидан ҳисобланиб, яйлов чорвачилигини янада 
ривожлантириш имконини яратади ва республикамизни чорвачилик маҳсулотларига бўлган 
эҳтиёжини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки яратилган сунъий агрофитоценозлар ўзининг 
яшовчанлиги ва ҳосилдорлиги билан бирга геосистемада экологик барқарорликни таъминлаш 
гаровидир. 


104 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish