Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Литература:
1.
Свеженцов А.И. Микробиологический карон в питании животных/Ред. А.И. Свеженцов, 
И.С. Кунщикова, А.А. Тюренков. Днепропетровск: АРТ-ПРЕСС, 2002. 160 с. 
ZOL-GEL ЖАРАЁНИГА ЭРИТУВЧИ ТАБИАТИНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ 
Н.Муминов, Ш.Мирзаев,
Х.Ташпулатов – к.ф.н., доцент, 
Самарқанд давлат университети. sherzod-bek877@mail.ru 
Кимёвий ва биологик фаол молекулалар билан бириктирилган zol-gel матрисаларини 
тайёрлаш кимёвий қаттиқ сенсорларига йўл очди. Zol-gel усулида тайёрланган матриса юқори 
сирт таранглиги, чидамлиги, кимёвий ва физик агентларга нисбатан барқарорлиги, кўзга 
кўринадиган ва УБ интервалларида оптик равшанлиги билан ажралиб туради. Zol-gel 
мембраналар тайёрлашда энг кўп ишлатиладиган прекурсорлар (бошланғич) металлмас 
алкоксидларидан бири бу тетраетокисилан (Si(OC
2
H
5
)
4
яъни ТЕОS) ҳисобланади. Одатда zol-
gel тайёрлашда бу прекурсорлар сув ва қўшимча эритувчилар (одатда спиртлар) билан гомоген 
аралашма ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Сув, органик эритувчи ва кислота (таянч 
катализатори) ёрдамида ТЕОS нинг гидролизи ва полеконденсатсияси –Si-O-Si- уч ўлчовли 
силоксан тармоғининг шаклланишига олиб келади. Реаксия бошлангандан сўнг эритманинг 
қовушқоқлиги ошиб бориб, қаттиқ ғовак ва ўзаро боғланган материалга айланади. Олинган 
ксерогел хона температурасида қуритилишига қарагандагига нисбатан юқорироқ темперамрада 
қуритилса ғовак бўлмаган шиша ҳосил бўлади. 
Тажрибаларимизда тетраетоксисиланни турли эритувчилардан фойдаланиб zol-gel
жараёнини амалга оширдик. Дастлаб маълум миқдор (мол) нисбатда TEOS ва эритувчи
метил спирити (CH
3
OH) автоматимик пипеткаларда ўлчаб олиниб кимёвий стаканчада 30 
дақиқа магнитли айлантиргичда 600 айланиш/дақиқа тезликда аралаштирилгандан сўнг
гидролиз реаксиясини бошлаш учун катализатор тегишли миқдорда 0.1 М ли кислота (HCl, 
HNO
3
ёки CH
3
COOH) эритмасидан қўшилди ҳамда 3.5 соат магнитли айлантиргичда ( 600 
айланиш/дақиқа тезликда) аралаштирилди. 
Эрутувчи сифатида этанолдан фойдаланганимизда натижалар сезиларли даражада 
ўзгарди. Маълумки, ТЕОS нинг ўзида ҳам этокси гуруҳ мавжуд бўлиб, бунда эиртувчи 
сифатида қўшилаётган этанол деярли алкоксид табиатига таъсир қилмади. Буни реаксия олиб 
бораётганимиздаги ўзгаришлар ҳам кўрсатади. Эритувчи этанол асосида тайёрланган zol-gel 
ўзининг юпқа қаватлиги билан ҳам ажралиб турди. Буни эса стерик ўлчами кичикроқ бўлган 
этокси гуруҳ мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин. Zol-gel аралашма ётқизилган шишаларда 
ҳосил бўлган пленкаларнинг юза қисми бирмунча катта эканлигини кўриш мумкин.
Изопропил спиртдан тайёрланган zol-gel жараёнининг гелланиш даври ҳам анча вақтни 
талаб қилди. Дастлаб қовушқоқлиги паст бўлган аралашма олинди. Аралашмадан бар 24 соатда 
бир намуналар олиш жараёнида унинг қувушқоқлиги ортиб хоссалари яхшиланиб 
борганлигини кузатдик. Айниқса 96 соат давомида сақланган изопропил таркибли zol-gel 
аралашмадан микроскоп шишасига ётқизилган намуналарда қатлам бир текис қатлам ҳосил 
қилди. Олинган намуналами ёруғлик микроскопида кўрилганда ҳосил бўлган пленкада ёриқлар 
йўқлигини кузатдик.


100 
Эритувчи сифатида изобутил спиртдан тайёрланган zol-gel жараёни алоҳида аҳамиятга 
эга. Чунки тайёрланган zol-gel эритманинг гелланиш вақти қисқалиги ва реаксия сўнгида 
қовушқоқлиги бироз юқори бўлган суюқлик олинди. эритманинг бундай тез гелланишини 
ТЕОS таркибидаги этокси гуруҳламинг гидролизланиши ва ҳосил бўлган алкокси гуруҳламинг 
етарли даражада изобутилокси гуруҳларга алмашмаслиги, натижада алкокси гуруҳлар ўзаро 
таъсирлашиб силоксан кўприги ҳосил бўлиши билан тушунтириш мумкин. Бу изобутил спирт 
таркибли зол-гелдан 24 соат ҳамда 48 соат оралиғида олинган қатламлар яхши натижа берди. 
Шишаларда ҳосил бўлган пленканинг юза қисми бир тcкис шаффоф ҳолатда қатлам ҳосил 
қилди. Айниқса мол нисбати 1TEOS:4i-C
4
H
9
0H:4HCl (pH=1) эритмасидан тайёрланган 
аралашма 24 соатда шишага ётқизилганда олинган қатлам жуда тиниқ ва шаффоф ҳолатда 
бўлди. Намуналар микроскоп орқали кўрилганда ҳам қатламда ёриқлар йўқлиги аниқланди.
Етанол ТЕОS асосида zol-gel материал сентезида эритувчи сифатида ишлатилиши 
мумкин. Бунда қалинлиги кичик, хоссаларини бошқарса бўладиган материаллар олиш 
мумкин.
Изопропил спиртдан фойдаланиб тайёрланган зол-гелнинг гелланиш даври бироз
каттароқ лекин хоссалари бирмунча яхшироқ материаллар олиш ва қилиш мумкин. 
Эритувчи сифатида изобутил спиртдан фойдаланиганда олинган қатлам зичлиги
кичик ва ғоваклиги катталиги билан ажралиб туради ҳамда мустаҳкам, оптик хоссалари яхши 
шаффоф шиша материаллар олиш имконини беради.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish