Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХОЛОДИНАМИК ҚОНУНИЯТЛАРНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДАГИ РОЛИ



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

ХОЛОДИНАМИК ҚОНУНИЯТЛАРНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДАГИ РОЛИ 
Ш.Тожиева 
Самарқанд Давлат университети таянч докторанти. 
Ҳозирги даврда илм-фан жадал тараққий этаѐтган, замонавий ахборот коммуникация 
воситалари кенг жорий этилган жамиятда жаҳон халқлари ижтимоий иқтисодий, маънавий-
маданий тараққиёти олдига қўйилаётган ва ечими талаб қилинаётган глобал муаммолар ичида 
барча фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига уларни 
тез ва сифатли эгаллаш билан бир қаторда хотиранинг холодинамик тамойилларини таълим-
тарбия жараёнига жорий этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Холодинамика (холо – бу ҳаётий лаҳзалар, бир бутунлик, динамика – ҳаракат). 
Холодинамика йўналишида қатор изланишлар мавжуд бўлиб, булар, асосан, психология 
квантлар физикаси назариясига тегишли. Биз ўз тадқиқотимизда холодинамиканинг педагогик 
хусусиятларини хотира тамойилларига таянган ҳолда ўрганиб, унинг инсоннинг 
ижтимоийлашув жараёнидаги фаолиятида мавжуд тўсиқлар ва чекловларни ўрганувчи фан, 
деган хулосага келдик.
Зеро, холодинамик тамойилларга кўра, борлиқ ўтган, ҳозирги ва келажакдаги барча 
материя, қувват ва тафаккур – холодинамик, бир бутун динамик ҳаракатнинг қисмлари 
ҳисобланади. Яъни, маълум фрагментар хотиралардан иборат. Аммо, ҳар бир шахс ўзининг 
“Мен” ёки “Олий потенциал” деб номланувчи бошқарув холодайнларига эга. 
Шу боис, глобаллашув жараёнида ёш авлодни ўтмишни хотирлаш асосида огоҳ, сезгир 
ва ҳушёр бўлишга ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Ёшлар воқеаларнинг оддий ва лоқайд 
кузатувчиси эмас, диалектик алоқадорлик қоидаларини ўрганган ҳолда, тинчлик ва тараққиёт 
курашчилари бўлиб яшашга ўрганишлари, буюк тарихни яратган аждодларнинг ворислари 
сифатида, юртбошимиз айтганидек: «Мен келгуси авлодга ўзимдан нималар қолдиряпман?» 
деган тушунча ва интилиши аҳамиятлидир. Зеро, хотира ўтмиш кўзгуси саналиб, унинг асосида 
миллат ўзининг эртасини кўра билади. Шундай экан, бу эзгу тушунчани ёшлар онгига 
сингдириш энг устувор вазифалардан биридир. Ҳар бир миллат босиб ўтган машаққатли ҳаёт 
йўлидан сабоқ ва хулосалар чиқариши учун сергак ва хотираси уйғоқ бўлмоғи лозим.
Тадқиқотларимиз натижаси шуни кўрсатадики, ривожланган мамлакатларнинг асосий 
такомиллашув механизми рақобат бўлиб, у инсонни доимо юксаклик, комилликка, 
баркамолликка ундайди. Бу жиҳат акмеологияда миллийлик ва умуминсонийликнинг ўзаро 


317 
диалектик муносабатларини шаклланишига олиб келади. Акмеология инсон касбий фаолияти 
доирасидаги профессионаллик ва ижодийликнинг акме шаклининг ривожланиши учун зарур 
қонуниятларни ўрганувчи фан бўлгани учун «акмеология» атамасининг мазмуни, моҳияти 
инсоншунос олимлар томонидан турли бахс ва мунозараларни келтириб чиқармоқда.
Бунинг боиси биринчидан, акмеология соҳасида илк даврларда асосан педагоглар, 
психологлар томонидан чоп этилган илмий асарлар, этика ихтисослиги бўйича ҳимоя 
қилинаётган номзодлик ва докторлик диссертациялари фаннинг у ёки бу жиҳатларинигина 
қамраб олганлиги сабабли айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқарди.
Иккинчидан, акмеологиянинг табиий, умумжамоа ва инсоний қоидалар асосида касбий 
маҳоратнинг юксак такомилига эришиши, инсоннинг етуклик босқичида ривожланиш 
қонунлари ва механизми ҳамда бунданда юксакроқ даражаларни эгаллаш феноменологиясини 
ўрганиши, яъни бирон касбга, соҳага астойдил меҳр қўйиб, билим ва тажрибага таяниб, мақсад 
сари интилиб яшашини билдириши ҳамда акмеологиядаги асосий иборалардан бири 
«акмеологик мойиллик» ибораси эканлигининг фанлар интеграцияси кесимида комплекс 
ўрганилмаганлигидадир. Шу боис ҳам фикримизча, акмеологияни фақат шахс касбий 
фаолиятининг психологик ва педагогик жиҳатларини тадқиқ этиш инсон ресурсларининг барча 
имкониятларини комплекс тарзда ўрганиш йўлида етарли эмаслигини алоҳида қайд этиш 
мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз?!
Умуман олганда, ҳозирги глобаллашув даврида жамиятимиз ўзининг юксак 
ривожланиш нуқтаси, фуқаролик жамиятини барпо этишга яқинлашмоқда. Бу эса айни пайтда 
акмеологиянинг асосий категорияларидан мукаммаллик, юксаклик, олий даража, каби 
тушунчалар кундалик турмушда ишлатилиб келинган бўлса-да, ижтимоий-фалсафий ва 
ахлоқий нуқтаи назардан махсус илмий-тадқиқот сифатида тўла ўрганилмаган. Бу вазият 
танланган тадқиқотимизнинг мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Тадқиқот мавзусининг долзарблигини қуйидаги қарашлар орқали ифодалаймиз: 
Биринчидан, инсон ютуқларининг асосий омили, бу унинг ижтимоийлашувида бўлиб, 
шахс бевосита ва билвосита жамият билан муносабатга киришади ва унинг равнақига хизмат 
қилади. Айниқса, ахлоқан пок, миллий ва умуминсоний агеографик қадриятлар руҳи билан 
шаклланган инсонлар жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан бирга 
ўзларининг илмий савияси, профессионал қобилиятлари, касбий маҳоратлари орқали кўпроқ 
иқтисодий самарадорликка эришишлари мумкин. Ахлоқ-одоб инсон маънавияти ва маърифати 
камолотида катта ўрин эгаллайди. Инсонлар орасидаги ўзаро муносабат, одамгарчилик, меҳр-
муҳаббат, дўстлик, бирдамлик, аҳиллик асосида яшаш ва фаолият кўрсатиш ахлоқий тарбияга 
кўп жиҳатдан боғлиқдир. Руҳан ва жисмонан бақувват, ақлан етук, ахлоқан баркамол 
кишиларгина ўз юртини, Ватанини турли хуружлардан ҳимоя қила оладиган, халқпарвар, 
профессионал етук –акмеинсонлар бўлиб шаклланади.
Иккинчидан, мукаммаллик, яъни «акме» – олинадиган бирор нарса қолмаганда эмас, 
қўшиладиган бирор нарса қолмаганда вужудга келади. Фақат ақлли, идрокли ва шошмасдан, 
илмий асосланган ҳаракат қилиш билангина шахс бошлаган ишининг охирига етказа олади. 
Акмеологиянинг вазифаси эса, энг олий даражадаги профессионал маҳоратга эришиш 
орқалигина инсон фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш воситаларини ишлаб 
чиқишдан иборатдир. Шу боис акмеология инсон борлиғини диахроник жиҳатдан ўргана 
туриб, ўзининг диққат-эътиборини унинг ҳаётини, турли ёш даврларидаги касбий 
фаолиятининг маҳсулдорлиги (ижодий ютуқлар, ижтимоий тан олиниши, шахсий 
муваффақиятлар ва бошқалар)га қаратади.
Учинчидан, шахс қобилияти, истеъдоди, интилувчанлиги – инсоннинг маънавий-
ахлоқий камолоти билан узвий боғлиқ. Юртбошимиз Ислом Каримовнинг «…маънавият – 
инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини 
бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча 
қарашларининг мезонидир», -деган пурмаъно сўзлари фикримизнинг далилидир. Зеро, 
интилувчанлик – истак, хоҳиш, майл, қизиқиш, хобби ва бошқалар ўзини очиқ ёки яширин 
ҳолда намоён қилади. Уларни амалий фаолият билан уйғунлаштириш, маънавий-ахлоқий 
камолот сари йўналтириш нафақат педагоглар, психологлар, файласуфлар, сиёсатшунослар, 
социологлар, балки узлуксиз таълим соҳаси ходимларининг ҳам асосий вазифалари сирасига 
киради.
Тўртинчидан, ҳозирги «акме» муҳитида комилликка эришиш истагидаги ёшлар, юрт 
учун нима қилдим, уни ривожлантириш ва гуллаб-яшнаши учун қандай ҳисса қўшишим 


318 
мумкин, деган саволни ўзига бериб, аввало, унга жавоб излаши, Ватан олдидаги ўз бурчини 
бажариш учун барча салоҳиятини амалда намоён этиши лозим. Зеро, акмеология ёшлар ҳаётида 
муҳим ўрин эгаллаб, уларни акмега, яъни ўзининг билими ва салоҳияти билан ҳаётда ўз ўрнини 
топиб, тарбияланганлик, комиллик, бирор-бир касб-кор борасида улкан чўққиларни эгаллашга 
ундайди.
Айтилганлардан келиб чиққан ҳолда умумий хулоса шуки, диссертациянинг тадқиқот 
мавзуси долзарб муаммосига йўналтирилган бўлиб, юқорида қайд этилган методологик 
йўналишларда ўз аксини топади, ҳамда хотиранинг холодинамик тамойилларини таълим-
тарбия жараёнидаги ролини акмеологик ёндошув асосида тадқиқ этиш зарурияти танланган 
диссертация мавзуснинг долзарблигидан далолат беради. 
Акмеологик ёндошув асосида хотиранинг холодинамик тамойилларини таълим-тарбия 
жараёнидаги ролини ўрганиш илк бор америкалик парапсихолог Вернон Вульфнинг 
“Холодинамика” асарида илгари сурилиб, баркамол авлод тарбиясида унинг сўзи, фикри, 
фаолияти бирлигига катта эътибор берилган. В. Вульфнинг холодинамик ғоялари Джон П. 
Бриге ва Ф. Дэвид Пит, Джонас Салк, Роберт О. Беккер ва Гарри Селденларни ҳам қизиқтирган. 
Хотира тарбияси ҳақидаги ғоялар Марказий Осиё мутафаккирларидан Имом ал-
Бухорий, Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Абу Райҳон Беруний, Хўжа 
Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Қубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Алишер Навоий ва бошқалар 
асарларида ҳам ёрқин ифода қилинган. 
Хотиранинг таълим-тарбия жараёнидаги роли муаммосига ХХ аср бошларида 
Туркистонда пайдо бўлган ижтимоий-ижтимоий оқим – жадидчилик ҳаракатининг 
фидойиларидан Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитраф, Мунаввар қори Абдурашидхонов, 
Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Сўфизода, Тавалло, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий билан бир 
қаторда Россиялик Ф. Р. Филиппов, В.Г.Осипова, Т.В.Барманова, В.Ф.Шухетко, В.М.Бехтерев 
каби олимлар ёшлар хотирасини шакллантиришда соғлом ижтимоий-руҳий муҳит зарурлигини 
қайд қилганлар. 
В.М.Каримова ушбу муаммога ўсиб келаётган ёш авлод онгида рўй берадиган руҳий 
ҳолатларни психологик таҳлил этиш нуқтаи назаридан ёндошган. Унинг фикрича: “Маълум бир 
сабабларга кўра содир бўладиган оилавий можаролар болалар тарбиясига ёмон таъсир 
кўрсатади, бундай таъсир улар хотирасида салбий лавҳаларнинг кўпайиб кетиши сабабли бола 
руҳий мувозанатининг бузилишига олиб келади.
Шу боисдан ҳам, бизнингча, хотиранинг холодинамик тамойилларини таълим-тарбия 
жараёнига жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. 
Юқоридаги тадқиқотчилар хотиранинг холодинамик тамойилларини таълим-тарбия 
жараёнига жорий этиш масаласининг умумийлик жиҳатларини кўрсатиб берган бўлса-да, 
уларнинг асарларида бу муаммо махсус педагогик тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish