Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

а) 
ижтимоий талаб, б) ишлаб чиқариш буюртмаси. 


315 

илм-фанда илмий изланишларни давом эттириб юқори натижаларга эришиш; 

Устоз-шогирд мактабини ривожлантириш. Педагоглик-устозлик асосида илмий мактаблар, 
янги инновациялар яратиш; 

Илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инфраструктурани ривожлантириб, унда фаол 
ишлаш; 

Хорижий инновацияларни патент, лиценцияларни ёзиб ўрганиб, Ўзбекистоннинг устувор 
тармоқларига жорий этиш; 

Корхона ва ташкилотларда ёш олимлар учун илмий изланишлари йўналишлари бўйича 
материаллар тўплашга, керакли статистик маълумотларни олишга, муҳим илмий 
натижаларини тажриба-синовдан ўтказишга, келгусида уларни амалиётга жорий этишларига 
зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиб бериш, пулини тўлаш; 

Ёш олимлар учун ўз илмий изланишларини амалга оширишларида Интернет тармоғидан 
фойдаланишларида имтиёзлар бериш, кутубхоналарни зарурий илмий материаллар билан 
бойитиш ва глобал электрон кутубхоналарга эркин кириш шароитларини яратиш; 

Иқтидорли ёш олимларни йирик хорижий ва маҳаллий журналларда ўз илмий 
изланишларининг натижаларини нашр этишларида кўмак бериш, пулини тўлаш. 
Докторантлар монографияларини чоп этишда молиявий харажатларини тўлаш, ҳақ тўлаш 
тарифида разрядни кўтариш; 

Ёшларни илмий даража олишга бўлган қизиқиш ва интилишларини янада ошириш 
мақсадида фан номзодлари ва фан докторларига иш ҳақи белгилашда улар ўртасида катта 
фарқли миқдорни ўрнатиш. Илмий даража учун ҳамма лавозимларда қўшимча ҳақ тўлаш; 

Оилада, 
жамиятда 
ёшларни 
илмий 
тадқиқотчиликка 
(техника-технологиялар, 
инновацияларга) бўлган қизиқишларини оширувчи қулай муҳит яратиш, “Илм – асосий 
бойлик” деган тушунчани сингдириш, фан ва илмни ривожлантиришда фидойиликни тарғиб 
қилиш ҳамда ёш олимларнинг илмий салоҳиятини реклама қилиш ишларини кучайтиришда 
“Камолот” ижтимоий ҳаракати, Диний ташкилотлар, Маънавият тарғибот маркази, “Оила” 
маркази ва маҳалланинг ўрни ва ролини ошириш; 

Таянч докторантурани битирувчи ёшларни ўз мутахассисликлари бўйича илмий тадқиқот 
муассасаларида иш билан таъминлаш, танлаган йўналишлари бўйича илмий ишларини 
давом эттириш ва илмий натижаларини жорий этиш ишларида кўмаклашиш; 

Кафедра мудирларини ва бўлим бошлиқлари сифатини кўтариш, илмий мактаблари 
борларига қўшимча ҳақ тўлаш. «Илмий мактаб яратган устоз» кўкрак нишони ва дипломини 
жорий этиш; 

Иқтидорли ёш олимларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли 
микрокредитларни бериш механизмлари ва шароитларини яратиб бериш; 

Фанлар академиясининг истиқболли (фан докторлари билан таъминланган) илмий 
йўналишлар бўйича илмий-техник ва инновацион тадқиқотларни амалга оширишдаги юксак 
илмий салоҳиятини инобатга олган холда, магистратура мутахассисликларининг ФАга мос 
айрим йўналишларига қабулни ва ўқитишни (бюджет маблағлари билан бирга) Фанлар 
академиясига бериш; 

Ёш олимларнинг илмий кашфиётларини ҳуқуқий ҳимоялаш билан боғлиқ қийинчиликлар.
Муаллифлик ҳуқуқига пул тўлаш; 

Инновацион товарларга дотациялар тўлаш (ички бозорни шакллантириш); 

Устувор ва долзарб техника йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратурага қабул 
қилишда рақобат ва танловларни кучайтириш, шунингдек, ёшларни ушбу йўналишларга 
кўпроқ жалб қилиш ва қизиқтириш мақсадида мазкур йўналишлар учун стипендиялар 
миқдорини 1,5-2 баробарга ошириш. 

«Фан» ва «Инновациялар» қонунларини қабул қилишни тезлаштириш ва уларда Ёш 
олимларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш; 

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати қошида Республика миқёсида ёш олимлар – 
докторант-докторант, магистр ва изланувчиларнинг илмий-интеллектуал, ижтимоий-
иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштирувчи, уларнинг истиқболли режаларини қўллаб-
қувватлаш, муаммоларини ўрганиш, манфаатларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш 
кафолатига эга бўлган «Ёш олимлар жамияти»ни шакллантириш; 

Ёш олимлар фаолиятини фаоллаштириш мақсадида мустақил ишлашни тезроқ ўрганишлари 


316 
ва уларни моддий манфаатдорликларини ошириш учун ёш олимлар танлови қаторида 
докторантлар учун грантлар танловини ташкил қилиш ва уларнинг мавжуд бўлган грантлар 
танловида иштирокини таъминлаш;

Докторантларни моддий қўллаб-қувватлаш учун уларнинг стипенидияларини камида 2 
разрядга (7 разряддан 9 разрядга) ошириш; 

Таянч докторантура орқали илмий кадрлар тайёрлаш тизимидаги баъзи бир кераксиз 
маъмурий тўсиқларни (масалан, диссертация мавзуларини ва диссертациянинг расмий 
ҳимояларига оид тегишли маълумотларни ОАК бюллетенларида эълон қилиш тартибини) 
енгиллаштириш керак.

Умуман олганда, 
илм-фан ривожига катта наф келтириши мумкин бўлган энг иқтидорли 
ёшларни Узбекистон Республикаси иқтидорли ёшларини етакчи илмий марказларга 
юбориш ва ҳ.к. илмий ишларнинг ўз вақтида ҳимоя қилинишига асос бўлади десак, асло 
муболаға бўлмайди.
Умуман олганда, юқорида таклиф этилаётган шартлар амалга оширилса, ёшларнинг 
илм-фанга эътибори ортиб, бу йўлдаги масъулиятлари янада ортади. Бу эса, мамлакат илмий 
салоҳиятини кучайтиришга бўлган эътиборни ошириб, ёшларни бугунданда яхшироқ ва 
фаолроқ илмий изланишлар олиб бориб, мамлакат равнақига ўз ҳиссасаларини кўшишга 
ундайди. Бир сўз билан айтганда, илмга эътибор, ёш олимларни шакллантириш 
Ўзбекистоннинг янги асрдаги тараққиёт даражасини белгилаб беради. 
Изох: Мазкур мақола 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ПЗ-
20170929354 «Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожлантириш стратегиясини 
шакллантириш (Фанлар академияси Ёш олимлар Кенгаши мисолида)» мавзусидаги амалий 
лойиҳа доирасида тайёрланди.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish