Адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли
Фармони.
2.
И.А.Каримов Хушёрликка даъват. 15-томлик. 1-жилд. -Тошкент: Ўзбекистон, 1996. 43 б.
3.
Юксак маънавият енгилмас куч.Тошкент маънавият нашриёти 2009. 115-117 б.
КИМЁ ТАЪЛИМНИНГ ТАЛАБАЛАРДА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ
ШАКЛЛАНИШИДАГИ РОЛИ
Х.М.Уралов – талаба, Қ.Ў.Комилов – т.ф.н, доцент,
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти
qkomil65@mail.ru
Олий таълим тизимида олиб борилаётган жараёнларни амалга оширишда, бугунги
куннинг долзарб муаммоларидан бўлган, гидроэкологик муаммоларни ҳам эътибордан четда
қолдирмаслик зарур. Маълумки, Республикамиз чегараларига кириб келадиган дарёлар асосан,
қўшни Республика ҳудудида шаклланади. Шу сабабли, бизда мавжуд бўлмаган гидроэкологик
муаммолар, шу сув оқимлари орқали ватанимиз худудига кириб келиши мумкин. Бундай
муаммоларни ҳал этиш учун, катта маблағ сарф этилишидан ташқари қўшни давлатлар билан
халқаро ҳамкорликка эришиш, сув хўжалиги йўналишида бўлғуси мутахассисни
гидроэкологик маданиятни шакллантириш лозим.
Таълимда табиий сув ҳавзаларини, яъни дарёлар, кўллар, сув омборлари, сунъий сув
ҳавзалари ва коллектор-зовур сувларини ифлосланишини назорат қилиш ва ифлосланишидан
муҳофаза қилиш йўналишида гидроэкологик таълим ва тарбия бериш учун қуйидаги
вазифаларни амалга ошириш лозим деб ўйлаймиз. 1. Табиий сувларнинг кимёвий таркибини
шаклланиши, синфланиши ва уларнинг сифат таркибларини ўганиш ҳақида, янгиланган
ахборот ва маълуотларга таяниб таълим бериш ва табиий сувлардан фойдаланишнинг
гидроэкологик асосларини шакллантириш. 2. Инсоният, ҳайвонот ва ўсимликлар ҳаётида
таъбиий сувларни ва уларнинг кимёвий таркибларини қанчалик муҳим аҳамиятга эга
эканлигини асосланган ҳолда кўрсатиш. 3. Табиий сув бойликларидан, уларнинг кимёвий
таркибларини ва гидромелиоратив кимё омилларини ўрганган ҳолда фойдаланиш ва табиий
сув ҳавзаларини ифлосланишидан муҳофаза қилиш йўлларини кўрсатган ҳолда гидроэкологик
таълим ва тарбия бериш. 4. Бўлғуси мутахассисни табиий сув ҳавзаларига ва сув захираларига
бўлган меҳрини уйғотиш (чунки йилдан-йилга чучук сув захиралари камаймоқда, табиий
сувларга бўлган эхтиёж ва истеъмол ошмоқда, гидроэкологик муаммоларни кўпайиши
кузатилмоқда) ва табиий сув захираларини ифлосланишдан муҳофаза қилишдан эътиборли
бўлиб, фаол иштирок этиш йўналишда таълим бериш ва тарбия қилиш. 5. Табииий сувларнинг
бевосита иштирокида рўёбга чиқадиган табиат гўзалликларидан талабаларнинг гидроэкологик
- эстетик маданиятни шакллантиришда фойдаланиш [1].
Табиий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш ва гидроэкологик таълим-тарбия
беришнинг асосий мақсад ва вазифалари сифатида қуйидагиларга урғу бериш лозим: а)
Гидросфера ва табиат биргаликда бир бутун борлиқ эканлиги, гидросферадаги жараёнлар
билан доимий алоқаларни мавжудлиги; б) Табиий сувларни кимёвий таркибини ўзгартириб
туриш, мураккаб жараёнлиги, шу билан бирга кимёвий моддаларни табиий сувларда
айланиши, кўчиши мураккаб ҳамда муайян мувозанатда бўлишлиги ва бу мувозанатнинг
бузилиши мавжуд табиий комплексларнинг ўзгариб кетишига олиб келиши мумкинлиги; в)
Инсон фаолиятининг табиий сувлар кимёвий таркибига таъсирини ўзига хос тавсифга эканлги;
г) Табиий сувларнинг кимёвий ва сифатий таркибни ўрганишга ва муҳофаза қилишда,
гидросферанинг умумий гидрокимёвий услуб ва услубиятларини яхши билиш ва шу асосида
ишларни олиб борилиши; д) Табиий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни
ифлосланишини назорат қилиш ва ифлосланишидан муҳофаза қилиш ишларига ҳудудий
гидрокимёвий ва гидроэкологик эътибор берилиши; е) Табиий сув ҳавзаларининг ифлосланиши
бўйича назорат олиб бориш, уларни ифлосланишини олдини олиш ва ифлосланишдан
муҳофаза қилиш, ҳар бир фуқаронинг, айниқса, бунда ўсиб келаётган ёш авлоднинг эътиборли
бўлиши ва шахсан иштирок этишини зарурлигини англатилиши [2,3].
Do'stlaringiz bilan baham: |