Литература:
1.
Forbes, New economy: internet commerce in real economy. Max Newman, 2019/04.
2.
World Bank Reports. Annual reports: international economy (cyber economic problems), 2019-3-
18/25.
3.
Бизнес вестник Узбекистана. 2020/02/05. О визите госсекретаря М.Помпео в Узбекистан.
4.
Коммерсантъ. -Тошкент: Узбекистан. 2019/07/12. Статья. Блокчейн и криптоактивы.
САДРИДДИН АЙНИЙ ПУБЛИЦИСТИК ИЖОДИДА ТУРКИСТОННИНГ
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТИ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Ф.У.Темиров
Бухоро давлат университети. farrux.temirov.1983@mail.ru
Маърифатпарвар адиб Садриддин Айний (1878-1954) XX аср бошларида Туркистонда
нашр этилган “Бухоройи шариф”, “Туркистон вилоятининг газети”, “Ойина”, “Садои
Туркистон”, “Турк эли”, “Меҳнаткашлар товуши”, “Инқилоб”, “Иштрокиюн”, “Камбағаллар
товуши”, Ҳуррият”, “Туркистон”, “Қутулиш”, “Болалар дунёси”, “Болалар йўлдоши”, “Шуълаи
инқилоб”,“Турк эли”, “Қизил Ўзбекистон”, “Бухоро ахбори”, “Маориф ва ўқитғучи” “Таёқ”,
“Машраб”, “Овози тожик” “Мулло Насриддин”, “Учқун”, каби газета ва журналларда ўзининг
307
тарихий, илмий ва адабий йўналишдаги бир қанча мақолалари билан қатнашиб турган. У
Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий, маданий тарихи масалаларида мақолалар ёзиш орқали ўз
шахсий фикр-мулоҳазаларини баён этган.
Жумладан, олимнинг “Туркистон бойлиги”
1
номли мақоласи диққатга сазовор бўлиб,
унда Туркистон ўлка саноатидаги қолоқлик, ривожланган мамлакатлар қаторидан орқада
қолаётганлиги, маҳаллий халқнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммолари таҳлил ва танқид
этилган
2
. Туркистонда замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш иқтисодий
тараққиётнинг асосий омили сифатида қараганлигини кўриш мумкин. С.Айний Туркистон
бойликлари масаласига бағишланган ушбу мақоласида ўлкадаги ер ости конлари хусусида сўз
юритиб, “Чет миллат олимларининг излаб топғонлариға қарағанда, бизам Туркистонда
тошкўмир, темир, кумуш, олтун, ер мойи (нефть) ва бошқа ҳар хил маъданлар бор экан.
Амриқо (Америка) халқи, немис ва инглизлар шул маъданлар орқасинда бутун ер юзинда энг
бой одамлардан бўлғон ҳолда, бизлар фақир яшаймиз”
3
, деган фикрлари билан мамлакатда
мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганлигини танқид қилган.
Тарихшунос олим бунинг биринчи сабабини халқнинг замонавий билимлардан
хабарсизлигида, иккинчиси ўлкадаги тадбиркор бойларда бирлик ва ҳамкорликни йўқлигида
деб билди. Муаллиф бу ҳолатдан чиқиб кетиш йўлларини қидириб, миллатни бирлашишга ва
давлат бошқарувини ўз қўлларига олишга даъват қилган. Ҳар ким ўз қобилиятига лойиқ иш
билан шуғулланиши кераклигини уқтириб, “Диний уламоларимиз дини мубинимизни обод
қилмоқ йўлида қувватларини сарф қилиб, сиёсат ва иқтисоддошлари бўлғон дунё юмушларини
ўз аҳлларига топшурсалар, ёрдам қилсалар ва дунё ишларимизни аҳллари бўлғон муҳтарам
зотларимиз дунёвий юмушларимизни ислоҳ қилишга жиддият ила киришсалар, иншооллоҳ
тезликда хар хил мактаб ва ҳунарлар очсалар, бизлар, дарҳақиқат, курраи арзини мусҳар қилғон
бўлурдик”
4
-деб ёзган С.Айний.
Агар мавжуд ер ости бойликлари қазиб чиқарилиб, уни қайта йўлга қўйилса,
биринчидан, ўлка саноати ривожланади ва хом ашёни четга чиқиб кетиш олди олинади,
натижада олинадиган даромад миқдори ошади. Иккинчидан, эҳтиёж учун керакли бўлган барча
маҳсулотларни шу ерни ўзида ишлаб чиқариш мумкин бўлиб, Туркистон бошқа мамлакатларга
иқтисодий қарамликдан халос бўлади. Учинчидан, давлат хом ашё базаси эмас, балки, тайёр
маҳсулот ишлаб чиқарувчи мамлакатга айланиб, ташки савдо ўсади. Бунинг натижасида
туркистонликларни дунёдаги энг бой халққа айлантиради. С.Айний қарашларида ўз вақтида
тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали мамлакатни ривожлантириш ва уни ижтимоий, иқтисодий
қарамликдан олиб чиқиш мумкинлиги билан боғлиқ юқоридаги жиҳатлар кузатилади.
Шунингдек, С.Айний замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш
орқали саноатни янада ривожлантириш ва бунинг натижасида иқтисодий инқирозни бартараф
қилиш мумкинлигини таъкидлаб: “Агар ишларимизни шул усулда қўйсак бир замон келурки,
Туркистон бир бўстон ҳолиға келур, зовудлар, фабрикалар, темир йўллар ва бошқа маданий
корхонлар ила тўла бўладур”, дея орзу қилган
5
.
С.Айнийнинг “Кўрсунлар ва эшитсунлар” номли мақоласи билан танишар эканмиз,
ушбу мақолани ёзилишига Боку (Озарбайжон) газеталаридан бирида Бухоро ҳақида ёзилган
салбий бир хабар сабабчи бўлган. Мақолада 1922-1923 йилларда БХСР ҳукуматининг Бухоро
тарихий обидаларини таъмирлаш соҳасидаги саъй-ҳаракатлари баён қилинади. Муаллифнинг
маълумотича, ҳукумат қарори билан Минораи Калоннинг 1920 йил сенятбрдаги большевиклар
тўнтаришидан кейин шикастланган жойларини тузатиш учун усталар ва мардикорлар икки йил
таъмирлаш ишларини олиб боришган. Ярим вайрона ҳолатида келган бошқа тарихий
обидаларни қайта тиклаш учун махсус режа тузилиб, кўп миқдорда қурилиш ашёлари: ғишт,
оҳак, ганч ва ёғоч келтирилган. Жумладан, 1923 йилда: “Ваража микроби (кўзга кўринмай
турган зарарли қурт) уяси бўлғон Девонбеги ҳовузи атрофидаги ифлос дўконлар кўтарилиб,
тошдан янги иморат тиклана бошланғон, илгаридан яхши ҳаво ва шамоли тушиб турғон жойлар
очилиб, саломатлик учун мувофиқ равишда иморат қилинғон”
6
- деб ёзади, С.Айний.
1
Айний. С. Туркистон бойлиги// “Турк эли”. –Тошкент: 1917, 4 октябрь.
2
Қаранг: Турсунов Р. Н. XX аср бошида Туркистондаги ижтимоий - иқтисодий жараёнларга миллий
тараққийпарварларнинг қарашлари. Тарих фанлари номзоди. диссертацияси. –Тошкент: 2008. -б. 85-86.
3
Айний. С. Туркистон бойлиги// Турк эли. 1917, 4 октябрь.
4
Айний. С. Туркистон бойлиги// Турк эли. 1917, 4 октябрь.
5
Айний. С. Туркистон бойлиги// Турк эли. 1917, 4 октябрь.
6
Айний С. Кўрсунлар ва эшитсунлар// Бухоро ахбори, 1923 йил, № 210 – сон, 5 август.
308
БХСР ҳукуматининг тарихий обидалар ва осори-атиқаларни асраб келажак авлодларга
етказиш, Бухоро шаҳрини ободонлаштириб саломатлик марказлари ҳамда янгидан замонавий
бинолар қуриш билан боғлиқ хайрли ишлар маърифатпарвар адибни тўлқинлантирган. 1921
йилнинг баҳорида амир қўшни Афғонистон ҳудудига ўтиб кетган. Унинг ортида Бухорода 100
дан ортиқ қавм-қариндошлари қолиб кетади. Амир Сайид Олимхоннинг 1918 йил “Колесов
воқеаси”дан кейин жадидлар ва уларнинг оиласига нисбатан шафқатсиз муносабати, жабр ва
зулми С.Айнийнинг иккинчи мақоласида баён қилинган. У Ф.Хўжаев ҳукумати амирнинг
оиласига ҳовли-жой, озуқа ва кийим-кечак берганлиги уларга яхши муомала қилганлиги, 52
нафарини амирнинг олдига (Афғонистон)га юборганлигини ёзиб қолдирган.
Олим Бухоро Республикасининг Ф.Хўжаев бошчилигидаги ёш ҳукуматга қилинган
туҳматларнинг асоссизлигини исботи сифатида улар қилаётган савоб ишларни “кўзи бор
кўрсин, қулоғи бор эшитсун”
1
-дея мақолага нуқта қўяди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, С.Айний кўплаб тарихий, бадиий ва илмий
асарлар яратган. Адиб ўзининг тарихий асарларида Бухоро тарихининг энг мураккаб
даврларини, мамлакатда ислоҳотчилик ғоялари ва инқилобий ҳаракатларнинг кенг ёйилиши,
кўп асрлар давомида амалда бўлган давлат тузумининг тубдан ўзгариши воқеаларини ўз
кўрган-кечирганлари асосида қаламга олган. Шу боис бу манбаларни четлаб ўтиб, ўша давр
тарихини ёритиш мушкул. С.Айнийнинг асарлари ва мақолаларида собиқ совет мафкураси
таъсири сезилса-да, биз учун уларда келтирилган тафсилотлар, тарихий фактлар ва воқеалар
муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |