303
БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА ШАХС ИЖТИМОИЙ ХАВСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
А.К.Сатторова
М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети магистри,
Н.Р.Кахарова
«Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази к.и.х.
nora_ann99@inbox.ru, nilufarkaxarova.ijtimoiy.fikr@gmail.com
Глобаллашув шароитида кучайиб бораётган интеграцион жараёнлар ва ахборотлар
тизимининг халқаро даражада ривож топиши, рақобат социал бошқарувга бўлган муносабатни
фойдали томонга ўзгартириши бошқарув тизимидаги ижтимоий мослашувни кучайтиради.
Ижтимоий жараёнлар бошқарувининг мукаммалашуви ҳозирги шароитда таълим тизими
ахборотларини қайта ишлаб, таҳлил қилиб, йиғиш (социологик мониторинг)ни
такомиллаштиришни талаб қилади. Бунинг учун эса социал бошқарув умумий назариясига
тўхталиш лозим бўлади. Аввало, “социал” деганда, кишилар томонидан қабул қилинган ва
социал интеграция тушунчасида ифодаланувчи қадриятлар ва меъёрлар орқали инсониятнинг
минимал бирлигини таъминлашни тушунилади. “Социал”
тушунчасининг мазмуни
Э.Дюркгеймнинг фикри бўйича қуйидагиларни, яъни айнан ўхшаш қадрият ва меъёрлар
асосидаги минимал бирлик сифатидаги интеграция; ушбу тизимнинг яшаш учун зарур бўлган
бир қатор талабларнинг қондирилиши, вазифаларни амалга оширилиши ёки уларнинг тубдан
ўзгартирилиши сифатидаги бошқарув жараёни кабиларни ўз ичига олади. Яна шуни алохида
таъкидлаб ўтиш жоизки, биринчилардан бўлиб таниқли немис социологи М.Вебер “социал”
тушунчасига ёндашувни ҳаракат назарияси атамаси билан ифодалаган. У социал ҳаракатни
онгли субъектив равишдаги асосланган ҳаракат сифатида кўради. Бюрократияни социал ҳодиса
сифатида социологик таҳлил қилиш М.Вебер асарларида назарий ҳамда амалий жиҳатдан
асосли тақдим этилган. Социолог А.Р.Радклифф-Браун социал тушунчасининг мазмунини учта
асослардан, яъни жамиятнинг яшаши учун зарур шароитлардан бири – минимал
интеграциянинг ёки бирликнинг – унинг қисмларининг мавжудлигидан иборат, деб
тушунтиради. Бошқарув социологиясида олимнинг социал тушунчаси шундай шарҳланади,
яъни айнан функционал бирлик ҳақидаги гипотеза – социал тизим интеграцияси таҳлилий
мезонларни тизим мавжудлиги учун бирликнинг қанчалик кўп ёки
кам талаб этилишини
баҳолаш учун аниқлайди ҳамда бунга керак бўладиган бир қанча ҳаракатларни белгилайди.
Замонавий социал бошқарув умумий назариясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
социал бошқарувнинг тарихини ўрганган холда илмий тўғри тушунтириб бериш; амалдаги
талабларга жавоб берувчи назарияни яратиш ва шу билан бирга бошқарув назариясининг
амалиётдан орқада қолишининг олдини олиш; мавжуд бошқарув амалиётини давр
талабларидан келиб чиққан ҳолда
такомиллаштиришдан иборат, деб ўйлаймиз. Социология
бўйича энциклопедик луғатда социал бошқарувга қуйидагича таъриф берилган: «
Социал
бошқарув – бошқарувнинг асосий кўринишларидан бўлиб, унинг вазифаси жамият ва унинг
тизимлари ривожланишида зарур бўладиган талабларни амалга ошириш, объектнинг социал
ривожланиши кўрсаткичлари ва ўлчовларини
шакллантириш, ундаги пайдо бўлган социал
муаммоларни ажратиш, социал муносабатлар ва жараёнлар кўрсаткичи ва режадаги холатига
эришишда муаммоларни ҳал қилиш усулларини яратиш ва тадбиқ қилишдан иборатдир».
Тизимли таҳлил нуқтаи назаридан бошқарув – илмийлик ва моҳирлик билан қарор қабул қилиш
демакдир. Бошқарув жараёни қарорларни тайёрлаш ва қабул қилишни бирин-кетин амалга
ошириш, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ташкил қилиш, бажариш учун керак
бўлган ишларни мувофиқлаштириш, ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилишдан иборат.
Ҳуқуқшунослик нуқтаи
назаридан, бошқарув давлат томонидан қонунлар ёрдамида ҳуқуқий
тартибга солинишидир. Сиёсатшунослик нуқтаи назаридан эса, бошқарув жамиятни,
мамлакатни, давлатни бошқаришдир. И.М.Слепенков ва Ю.П.Аверинларнинг фикрича,
«Социал бошқарув – тартибга солиш, ўзига хосликни сақлаб қолиш, такомиллаштириш ва
ривожлантириш мақсадида жамият ва унинг алоҳида бўғинларига таъсир этишдир». Социал
бошқарув функцияларига бошқарувчилик қобилиятини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни,
жараён сифатида ташкил қилишни, тартибга солишни, ҳисоб-китоб ва назоратни, ахборот
йиғишни, қайта ишлашни, таҳлил қилишни, раҳбарлик қилишни, режалаштиришни,
прогноз
қилишни, моделлаштиришни, кадрларни танлаб олиш, жойлаштириш ва тарбиялаш жараёнини
киритган. Бошқариш ҳақида илмий менежмент асосчиларидан бири А.Файоль шундай деб
ёзади: «Мен қуйидаги таърифни таклиф қиламан: бошқариш – бу олдиндан кўра билиш,
304
ташкил қилиш, идора қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш демакдир». Дунёда
бошқарув соҳасидаги назарияларнинг етакчи олимларидан бири ҳисобланмиш П.Друкер эса
қуйидаги таърифни илгари суради: «Бошқарув – фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, у уюшмаган
оломонни фойдали, аниқ бир мақсадга йўналтирилган ва унумли гуруҳга айлаантиради».
Социал бошқарув ҳақидаги таҳлил, ва шарҳларнинг турлича бўлишига қарамай, уларда битта
умумий хусусият бор: уларнинг ҳар бири инсоннинг қандайдир ташқи омилларига ихтиёрий
ёки мажбурий бўйсунишини кўзда тутади. Бу ташқи омиллар, одатда, табиий келиб чиққан ва
одамлар хулқига сезиларли таъсир қилувчи «социал фактлар» туркумига киради. Социал
фактлар деганда, биз инсон фаолиятининг кутилмаган натижаларини тушунамиз. Бирорта
социал фактнинг табиий келиб чиқиши деганда, шу факт пайдо бўлишинингбеғараз, объектив
характери, яъни уни ҳеч ким олдиндан режалаштирмаган бўлиши ва охир оқибатда
кишиларнинг биргаликдаги ҳаракати кутилмаган натижаларга олиб келиши тушунилади. Шу
билан бирга, Г.В.Атамчук: «Айни пайтгача асосий эътибор бошқарув “статистикаси” тавсифига
– унинг тамойиллари, бошқарув
органлари, ташкилий элементлари, алоҳида функциялари,
уларнинг белгилари ва турларига қаратилиб келинган», деб таъкидлайди. Дарҳақиқат,
бошқарувнинг динамикаси, унинг ишлаш жараёни тадқиқотларда жуда кам кўрсатиб ўтилган.
Фикримизча, юқоридаги фикр-мулоҳазаларга Д.И.Правдиннинг бошқарув ҳақидаги нуқтаи
назари яқинроқ ҳисобланади. У бошқарув механизмини бошқарувчилик фаолиятида
белгиланган хатти-ҳаракат меъёрлари ва қоидалари, тамойилларини амалга ошириш жараёни,
деб ҳисоблайди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, социал механизм ташкилотда бош функцияни
бажаради, яъни у социал бошқарувнинг юқорида кўриб чиқилган функциялари ёрдамида
социал муаммоларни аниқлайди ва ҳал қилади. Шу қаторда муаммо ҳал қилинганидан кейин
ўз-ўзидан шахс ижтимоий хавфсизлиги ҳам таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: