Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ИННОВАЦИОН ЎЗГАРИШЛАР ШАРОИТИДА ИЛМГА ЭЪТИБОР



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
ИННОВАЦИОН ЎЗГАРИШЛАР ШАРОИТИДА ИЛМГА ЭЪТИБОР 
Г.Тешабоева
"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 
катта илмий ходими. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни 
республика тарихида илк бор Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда 2018 йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган стратегик 
аҳамиятга молик маърузаси тақдим этилди
2
. Мурожаатда Президентимиз «Бизнинг сиёсатда 
оёғимизга кишан бўлган битта масала бор – нореал рақамлар ортидан қувиш. Энди амалий 
натижадорлик, инсон манфаатлари ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди», -деган 
пурҳикмат масалани кўндаланг қўйди. Бу масаланинг ечимини фақатгина барча соҳадаги 
ишларга инновацион ёндошув орқали амалга ошириш мумкинлигини далиллар билан исботлаб 
берди. 
2018 йилга юртимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни 
қўллаб-қувватлаш йили», деб ном қўйилиши ҳам ушбу муаммоларнинг амалдаги ифодаси 
бўлди. 
Шу асосда, Ўзбекистон Фанлар академияси тизими такомиллаштирилди, моддий-
техник базаси мустаҳкамланди, унинг таркибида бир қатор илмий-тадқиқот институтлари ва 
марказлар фаолияти тикланди. 
Ҳақиқатдан ҳам, кейинги йиллардаги қатор ижтимоий муаммолар сабабли 
мамлакатимиз илм-фан соҳасида сезиларли даражада кексайиш жараёни юзага келиб, ёш 
истиқболли кадрлар мамлакат илм-фан соҳасига жуда кам даражада кириб келмоқда ёки 
мамлакат олий ўқув юртларини битираётган бакалавр ва магистрлар олий таълимдан кейинги 
тизимда жуда суст фаолият олиб боришмоқда. Буни охирги 3-4 йилдаги илмий 
диссертацияларни ҳимоя қилишнинг кескин камайиб кетганлиги ҳам исботлайди. 
Деярли охирги 25 йил давомида давлатимизда илмий ходимларга ва умуман олганда 
фундаментал фанни қўллаб-қувватлашга етарли даражада эътибор берилмади. Шунинг учун ёш 
олимларни ва ёш авлодни илм-фанга жалб қилишда муаммолар пайдо бўлди. Натижада 
тадқиқотчиларнинг турли авлодлари ўртасидаги тафовут кенгайиб фанда узлуксизликни 
таъминлашда хавф вужудга келди. Кадрлар инқирози, ёш олимлар сонининг қисқариши, ўзбек 
илмининг келажагига таҳдид сола бошлади. Бу келгуси 10 йил ичида фаолкатли вазиятни 
келтириши мумкин.
1
Айний С. Кўрсунлар ва эшитсунлар// Бухоро ахбори, 1923 йил, № 210, 5 август. 
2
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон парламентига мурожаатномаси. https://kun.uz. 


309 
Шу боис, илмий фаолиятни инновацион ислоҳ қилишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда.
Инновация сўзи инглизча сўз бўлиб - «инновацион» янгилик киритиш деган маънони 
билдиради, яъни тизим ички тузилишини ўзгартириш, деб таърифланади. Инновация амалиёт 
ва назариянинг муҳим қисми бўлиб, ижтимоий-маданий объект сифатларини яхшилашга 
йўналтирилган ижтимоий субъектларнинг ҳаракат тизимидир. 
Ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиш 
тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни ҳар доим ҳам 
муаммоларсиз ва иқтисодий тебранишларсиз ўтмаган. Хорижий мамлакатлар тарихида 
тўпланган тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва минтақамиздаги қишлоқ хўжалигининг 
ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, илғор чет эл мамлакатларининг 
тажрибаларидан ижодий фойдаланиш йўналишларини жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. 
Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш 
механизмлар, шунингдек, интеллектуал мулкчиликка ҳуқуқ шаклларини қўллашга асосланган 
давлат сиёсатини юритиш кенг тарқалган
1

Давлат томонидан фан ва ишлаб чиқариш инновацияларни қўллаб-қувватлаш – қишлоқ 
хўжалигига бюджет томомонидан молиялаштиришнинг энг самарали усулларидан бири 
ҳисобланади. 
Иқтисодий ривожланган мамлакатлар инновацион ривожланиши моделларининг уч 
тури фарқланади: 
1.
Фанда пешқадамликка, илмий ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларини қамраб 
оладиган, қоида тариқасида, илмий-инновацион имкониятларнинг мудофаа секторидаги 
улуши анча катта бўлган кенг кўламли мақсадли лойиҳаларни амалга оширишга қараб 
мўлжал оладиган мамлакатлар (АКШ, Англия, Франция). 
2.
Инновацияларни тарқатиш, қулай инновацион муҳитни яратиш, иқтисодиёт структурасини 
оқилоналаштиришга қараб мўлжал оладиган мамлакатлар (Германия, Швеция, Швейцария). 
3.
Инновацион инфратузилмани ривожлантириш, жаҳон илмий-техника тараққиёти 
ютуқларига таъсирчанликни таъминлаш, фан ва технологиялар соҳасида турли 
секторларнинг 
ҳаракатларини 
мувофиқлаштириш 
йўли 
билан 
инновацияларни 
рағбатлантирувчи мамлакатлар (Япония, Жанубий Корея).
Евроиттифоқ мамлакатларида фан ва технологиялар инфратузилмасида инновацион 
марказлар (ИМ) муҳим аҳамият касб этади. Кўпгина мамлакатларда инновацион марказлар 
илмий-техник соҳа ва бозор ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш, шунингдек илмий-
техник фаолиятни молиялаштириш учун янги имконитларни шакллантириш мақсадида ХХ 
асрнинг 80-йилларида вужудга келган. Инновацион марказлар олинган илмий натижаларни 
тарғиб қилиш ва кенг жорий этиладиган энг муҳим ва энг мувафаққиятли инструментлардан 
биридир. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 
қўмитаси (UNESCO) ва консалтинг ташкилоти (DGP Research & Consulting) ҳамкорлигида жалб 
қилинган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳи томонидан 2017 йилнинг январь-июнь ойларида 
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлиллар 
натижалари асосида берилган хулосаларда олий таълим жараёнида назария ва амалиёт 
яхлитлиги таъминланмаганлиги, талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш 
корхоналарида ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият 
қисми тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан кейин қайтадан ўз касбини, 
мутахассислигини ўрганаётганлиги, шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш механизми 
замонавий талабларга жавоб бермаслиги, таълим муассасаларида малакали педагог ва 
бошқарув кадрларининг етишмаслиги, хорижий таълим муассасалари билан самарали 
ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилган. 
Шу боис, Ўзбекистон шароитида барча соҳаларда инновацион ислоҳотлар давом 
этмоқда. Жумладан, педагогикада янги инновацион технологиялар, илмий фаолиятда ҳар йили 
мунтазам равишда инновацион ярмаркалар ўтказилиб борилиши. Илм-фан ва инновациялар 
соҳасидаги давлат сиёсати.
Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги давлат сиёсати – Ўзбекистон Республикаси 
ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг узвий қисми бўлиб, давлатнинг илмий, илмий-техник ва 
1
Федоренко В. Ф. Научно-информационное обеспечение инновационного развития в сфере сельского хозяйства: 
науч. изд. -М.: ФГБНУ Росинформагротех, 2011. -368 с. 


310 
инновациявий фаолиятга муносабатини ифодалайди ҳамда илмий-техника ва инновация 
соҳасидаги давлат фаолиятининг асосий устуворликлари, мақсадлари, йўналишлари ва 
шаклларини белгилайди. 
Инновацион фаолият объекти – илмий тадқиқот ёки инновацион ишланмалар предмети, 
жумладан табиат, жамият, инсон ва сунъий яратилган объектлар ҳодисалари, хусусиятлари, 
қонуниятлари, механизмлар, қурилмалар, машиналар, ўсимлик ва ҳайвонлар турлари, тарихий 
ва ҳозирги замон маданий мероси ва санъат, адабиёт намуналари ҳамда тадқиқ этишга лойиқ 
бўлган предметлар, шунингдек бундай фаолият натижалари, жумладан яратилган кашфиётлар, 
фойдали моделлар, селекция ютуқлари саноат намуналари, дастурий таъминотлар, ноу-хау, 
янги технологиялар, техник, технологик ва қурилиш инжиниринги объектлари ва бошқа илмий 
ва инновациявий маҳсулот ҳисобланади. Илм-фан – инсонларнинг интеллектуал, ижодий 
фаолияти соҳаси бўлиб, унинг жараёнида табиат, жамият, инсон ва сунъий яратилган объектлар 
ҳодисалари, хусусиятлари ва қонуниятларини англаш имконияти пайдо бўлади. 
Республика миқёсида ҳар йили “ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” МККда ўтказилиб келинаётган 
Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасининг VI ярмарка 
якунлари тахлил этилди. 
VI Ярмаркада жами 527 та инновацион ишланма ва технологиялар намойиш этилган 
бўлиб, саноат соҳасида 136 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 95 та, тиббиёт ва фармакология 
соҳасида 78 ишланма, информацион технологиялар соҳасида 31 та, фан ва таълим соҳасида 13 
та инновацион технология ва ишланмалар илк бор намойиш этилди. Бу эса, соҳа ривожидан 
дарак беради. 
Ярмаркада жорий қилишга тайёр 100 та инновацион ишланмалар “Технологиялар 
трансфери” бўлимида алоҳида намойиш этилди. Уларнинг 69 таси саноат соҳасида, 18 таси 
қишлоқ хўжалик йўналишида ва 13 таси соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги 
ишланмалардир.
Ярмарка ишида 660 дан ортиқ ташкилотлар (вазирлик ва идоралар, ишлаб чиқариш 
корхоналари ва хўжалик юритувчи субъектлар) вакилларидан иборат 10 800 дан ортиқ 
иштирокчилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан ташриф 
буюрган тадбиркорлар, фермерлар ва бошқалар иштирок этишган бўлиб, бу ташрифлар илм-
фаннинг бугунги кунда амалиётда қўлланиши учун шароитларнинг янада яхшиланаётганидан 
дарак беради.
Ярмарка давомида “Қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга йўналтирилган янги 
технологиялар ва ишланмалар” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди ва унда 
тегишли вазирлик ва идоралар олим ва мутахассисларининг 150 дан ортиқ тақдимотлари 
республиканинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 1000 дан ортиқ фермер хўжаликлари 
вакилларига намойиш этилди.
Қувонарлиси шундаки, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг бу тарздаги усули 
мамлакат ривожининг жадаллашишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, ярмарка 
давомида йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг жорий қилган ишланмалари натижалари ва 
янги технология ва ишланмаларга бўлган эҳтиёжларининг тақдимотига шароит яратиб 
берилган бўлиб, унда 600 дан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар.
Бу тарздаги ярмаркаларнинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири, ёш олимларнинг 
инновацион фаоллигини оширишга қаратилган “Инновация фаолиятини ривожлантиришда ёш 
олимлар ва талабалар салоҳиятини жалб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-
амалий семинарлар ташкил этилиб, унда ёш олимларнинг 70 дан ортиқ тақдимотлари амалга 
оширилганлигидадир. Шунингдек, ярмаркада ёш олимлар ва “Келажак овози” республика 
танлови ғолибларининг 74 та ишланмаси намойиш этилиб, мазкур инновацион ишланмалар 
учун 350,0 млн. сўмдан ортиқ шартномалар имзоланди. VI Инновация ярмаркада умумий 
қиймати 13,344 млрд. сўмлик 407 та шартномалар имзоланган бўлиб, булар, саноат йўналиши 
бўйича 7,0 млрд. сўмлик 201 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,78 млрд. сўмлик 147 та, соғлиқни 
сақлаш ва фармацевтика йўналиши бўйича 1,92 млрд. сўмлик 46 та, ахборот технологиялари 
йўналишида 17,6 млн. сўмлик 3 та, фан ва таълим йўналишида 629,6 млн. сўмлик 10 та 
шартномаларга тўғри келди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Республикамизда инновацион ўзгаришлар шароитида 
илмга эътибор ортган. Бунинг асосий сабаби – эртанги порлоқ келажак ва жамиятнинг 
ривожини таъминлашдан иборатдир. Ушбу вазифаларнинг истиқболдаги ижросини таъминлаш 
учун, биринчидан, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва 


311 
инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш; 
Иккинчидан, 
олий 
ўқув 
юртлари 
ва 
илмий-тадқиқот 
институтлари 
ҳузурида 
ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва 
технопаркларни ташкил этиш зарур бўлади. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish