Valyuta operatsiyalari
Режа 1 Банкдаги счетларга доир муомалалар ҳисоби ва назоратининг ҳолатини текшириш 2. Валюта счетларига доир муомалалар синтетик ҳисобини текшириш 3. Банкдаги махсус счетлардаги пул маблағлари синтетик ҳисобини текшириш Аудитнинг мақсади: Ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа махсус счётларга доир муомалаларни аудиторлик текширувидан ўтказиб, молиявий ҳисоботнинг «Пул маблағлари» бўлими бўйича маълумотларнинг ишончлилиги ва банкдаги счётларда пул маблағлари ҳисобининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса шакллантириш, шунингдек ҳисобни ҳисобни такомиллаштиришдан иборат.
Аудитор текширишда фойдаланиладиган маълумот манбалари: Валюта ва бошқа махсус счётлар бўйича муомалаларни амалга оширишни ва ушбу муомалаларни ҳисобда акс эттиришни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар; бухгалтерия баланси (1-шакл) ва пул оқимлари тўгрисидаги ҳисобот (4-шакл); солиқ ҳисоботи (сўмдаги ва чет эл валютасидаги счётлар тўгрисида маълумот); синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари; банкдаги счётларга доир дастлабки ҳужжатлар; - банкдаги счётларга доир муомалаларни акс эттириш учун қўлланиладиган ишчи счётлар режаси; бухгалтерия ҳисобининг корхонада қўлланиладиган шакли ва банкдаги маблагларни ҳисобга олишга доир регистрлар рўйхати; банкдаги счётлардаги пул маблагларини ҳисобга олиш билан боглиқ бўлган дастлабки ҳужжатларнинг ҳужжатлар айланиш графиги; банкдаги счётларга доир муомалалар бўйича пул ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати.
Ҳар ойда валютани қайта баҳолаш ва курс фарқини аниқлаш:
Ҳар ойда валютани қайта баҳолаш ва курс фарқини аниқлаш:
кассадаги, банкдаги депозит ва ссудалар счетларидаги, шу жумладан, аккредитивлардаги валюта маблағлари;
чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;
чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар;
чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредитлар ва қарзлар.
Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:
чет эл валютасига харид қилинган АВ, НМА, ўрнатиладиган ускунаси, капитал қўйилмалари, ТМЗ;
5530 - «Бошқа махсус счётлар» счёти «махсус карточка счёти» аналитик счёти аудитида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
5530 - «Бошқа махсус счётлар» счёти «махсус карточка счёти» аналитик счёти аудитида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
махсус карточка счётини очиш учун шартнома мавжудлиги, корхона корпаратив картасига эга шахслар рўйхати, берилган банк картасининг типлари;
транс чегара тўловларини амалга ошириш чогида амалдаги валюта қонунчилигига риоя қилиниши (ЎзР ҳудудидан ташқаридаги чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар);
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ЎзР МБ томонидан берилган рухсатнома мавжудлиги;