Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович


-§. Ногиронлиги бўлган шахслар таълимида халқаро



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

 
3.2-§. Ногиронлиги бўлган шахслар таълимида халқаро 
хужжатларнинг аҳамияти ҳамда уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий таҳлили 
Жахон ҳамжамияти томонидан ногиронлиги бўлган шахслар фуқаролик 
жамиятининг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида қайд этилар экан, бу тоифа 
шахслар таълими шу ижобий муносабатларга монанд тарзда такомиллашиб 
бормоқда. Бу тоифа шахслар таълими бўйича мулоҳаза юритганимизда шуни 
таъкидлаб ўтиш ўринли бўладики, хорижий давлатларда инклюзив таълим ва 
махсус таълим ногиронлиги бўлган шахслар таълимининг асосини ташкил 
этади. Шу маънода кўзи ожиз ўқувчи ёшларни инклюзив тартибда ўқитиш 
Европа мамлакатларида ўзига хослик касб этади. Ногиронлиги бўлган 
шахслар таълимини самарали ташкил этиш ўзига хос дастурларни ишлаб 
чиқишни тақозо этади. Ўз навбатида, бу масалада халқаро амалиётни ўрганиш 
137
Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: “Oʻzbekiston” нашриёти, 2021. – Б. 281. 


124 
ва тахлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Хусусан, бу борада 
Германия, Франция, Ақш давлатлари тажрибаларини илмий жихатдан таҳлил 
қилиш муҳим аҳамиятга эга. 
Таълим тизими ривожланган давлатларда ногиронлиги бўлган шахслар 
таълими масалалари махсус соҳавий қонунчилик асосларига мувофиқ 
тартибга солинади. 1970-1980 йилларда Европа мамлакатларида жумладан 
Германияда инклюзив таълимни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар 
кучайтирилди. Бу ислоҳотлар натижасида махсус интернат-мактаблар иш 
фаолияти тугатилди. Бир неча йилдан кейин бу амалиёт ўзини оқламаслиги 
маълум бўлди. Қайсики маънода, барча типдаги ногиронлиги бўлган болалар 
таълимига инклюзив таълимни жорий этилиши нотўғри эканлиги бўйича 
айрим хулосаларга келинди
138
.
Бу жараён саломатлиги эътибори билан жиддий чекланишлари мавжуд ўқувчи 
ёшларга қаратилди десак асло муболаға бўлмайди. Боиси, кўзи ожизлар, 
нутқида камчилиги бўлган болалар, эшитишида чекланишлари мавжуд 
ўқувчилар инклюзив таълим ўқув жараёнларида бевосита иштирок эта олиш 
имконига эгалар. Шу билан биргаликда ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни 
инклюзив таълим орқали қамраб олиш амалиёти хорижий давлатлар 
тажрибасида катта роль ўйнайди. Бугунги кунда бутун дунёда педагогик 
тизимни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида 
баҳоланаётган инклюзив таълим ногиронлиги бўлган шахслар таълимида ҳал 
қилувчи босқичга айланмоқда. Халқаро инклюзив таълим концепциясининг 
қабул қилиниши ушбу концепциянинг назарий асосларини умумтаълим 
мактаблари амалиётига татбиқ этишнинг самарали усулларини излашга кучли 
туртки бўлди. Хорижий тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатдики, инклюзив 
таълимни комплекс тарзда жорий қилишда ягона далилларга асосланган 
138
Малофеев Н. Н. Специальное образование в России и за рубежом. Часть 1: Западная Европа. М. : 
Печатный двор, 1996. 182 с 


125 
умумлашган ёндашув мавжуд эмас. Бундай болаларни ўқитиш ва тарбиялашда 
махсус таълимнинг устувор роли, "махсус таълим эҳтиёжлари" атамасини 
талқин қилишда номутаносиблик, умумий таълим тизимининг ҳам ташкилий 
тузилмасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар етарли даражада 
ўрганилмаган. Хусусан, умумтаълим мактабларида бу жараённи амалга 
оширишда ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни ўқув дастурий таъминотлари 
билан таъминлашда юридик асослар амалиёти самарали йўлга қўйилмаган. 
Хорижий давлатлар тажрибасида бу тоифа ўқувчи ёшларни инклюзив 
таълимга жалб этиш бўйича айрим халқаро даражадаги шартномалар мавжуд. 
“Саламанка шартномаси”, “Марокаш шартномаси” ва ҳаказо. Бироқ, уларни 
махсус дарсликлар билан таъминлаш бўйича хуқуқий асослар ниҳоятда кам. 
ушбу тўсиқларни бартараф этишнинг объектив зарурати, бизнинг 
фикримизча, бу борада ягона ҳуқуқий асослар ишлаб чиқиш ва юридик 
хужжатлар амалиёти самарадорлигини назорат қилиб борувчи платформалар 
фаолиятини 
амалга 
оширишдан 
иборатдир. 
М.Н.Анатольевнанинг 
тушунтиришича, Россия ва кўплаб хорижий давлатларда инклюзив 
таълимнинг ташкилий-ҳуқуқий, услубий, моддий техникавий, кадрлар 
таъминоти каби бир қатор элементлар ишлаб чиқилган. Бироқ, ногиронлиги 
бўлган болаларни инклюзив тартибда ўқитиш бўйича аниқ ёндашувлар 
мавжуд эмас
139
. Тўғри, инклюзив таълимни жорий қилиш масаласи бўйича бир 
қатор элементлар ташкилий-ҳуқуқий жихатдан белгилаб олинган. Лекин, 
инклюзив таълимга жалб этилаётган ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни 
махсус дарсликлар билан таъминлаш масаласи ижобий ҳал этилмаган. 
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда Европа мамлакатлари, Америка Қўшма 
Штатлари, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Африка 
Республикасида 
таълим 
муассасалари 
учун 
инклюзив 
таълимни 
ривожлантиришнинг умумий тенденциялари ишлашини баҳолаб борувчи 
139
Мёдова Н. А. Модель инклюзивного образования в условиях муниципальной 
образовательной системы. Дис.автореферат.2013. 


126 
платформалар мавжуд. Хусусан, ушбу мамлакатларнинг маҳаллий таълим 
органлари томонидан умумтаълим мактабларида мактабгача ёшдаги 
болаларга, шунингдек, умумтаълим фанлари ўқитувчиларига алоҳида ёрдам ва 
кўмак кўрсатишни ташкил этиш, ушбу тоифадаги болаларнинг ота-оналари 
билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ва педагог кадрлар малакасини 
оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш жараёнлари тизимли баҳолаб 
борилади. Шу каби электрон платформаларни миллий таълим тизимимизга 
жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. К.М. Алексеевнанинг фикр 
билдиришича, ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар таълими муаммоларига 
жиддий эътибор қаратиш улар ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашнинг 
муҳим белгиси хисобланади. Имконияти чекланган болаларни умумтаълим 
муассасалари ўқув жараёнларига жалб этиш глобал тенденция сифатида қабул 
қилинмоғи зарур
140
. Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожланиб бориш 
жараёнларини давлат даражасида назорат қилиб боришда ҳуқуқий 
категориялар ва меъзонларни белгиланиши муҳим ахамият касб этади. Яъни, 
бу тоифа шахслар ҳуқуқлари устиворлигини таъминлаш давлатлар 
зиммасидаги муҳим вазифалардан бири саналади. Шу ўринда, ногиронлиги 
бўлган шахслар таълимида инклюзив таълимни энг мақбул йўл сифатида тан 
оладиган бир қатор давлатларнинг таълим тизими билан боғлиқ айрим 
ҳуқуқий-назарий асосларга эътибор қаратсак, Белгияда ногиронлиги бўлган 
ўқувчилар учун инклюзив таълим жараёнини амалга ошириш бу тоифа 
шахсларнинг ногиронлик даражасига кўра белгиланади. Бу эса, маълум бир 
тоифа ногиронлигига эга бўлган шахсларни махсус интернат мактабларда 
таълим олишини тақозо этади. Ногиронлик ҳолатлари инклюзив таълимга 
имкон берувчи ўқувчи ёшлар индивидуал қобилиятларига асосан синфларга 
қабул қилинадилар. Уларни сифатли таълим ўқув жараёнлари билан 
таъминлаш айнан муассаса зиммасидаги вазифа саналади.Умумтаълим 
140
Колокольцева М. А. Воспитание нравственных взаимоотношений младших школьников 
в инклюзивном образовании. Дис.автореферат. 2012. 


127 
мактаблари ва ўқитувчиларининг ушбу мақсадга эришишга қаратилган 
ҳаракатларидаги сусткашлик ҳолатлари, ўқув муассасаларида инклюзив 
таълимни бошқарувига оид ҳуқуқий асосларнинг мавжуд эмаслиги, 
ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар ота-оналари билан ўзаро ҳамкорликнинг 
самарали йўлга қўйилмаганлиги бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради. 
Хорижий тадқиқодчиларнинг таъкидлашича, кўпчилик ўқитувчилар 
инклюзив таълим ғоясига ижобий муносабатда бўлишларига қарамай, уларга 
нисбатан ўқувчиларнинг одатий позициялари кўп ҳолатларда ижобийлик касб 
этмайди. С.С. Николаевнанинг таъкидлашича, ногиронлиги бўлган шахслар 
таълимини ислоҳ қилишда давлат ва жамият даражасидаги эътибор талаб 
этилади
141
. Инклюзив таълим ўқув жараёнлари тадбиқ этилаётган умумтаълим 
муассасаларида ҳукуматлар даражасидаги инклюзив бошқарувни йўлга қўйиш 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бизнинг фикримизча, инклюзив таълим 
жорий этилаётган муассасаларда ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар билан 
ишлай оладиган махсус штатлар ташкил этилиши шарт. Махсус ўқитувчилар 
умумий таълим мактабининг тўла ҳуқуқли ходимлари бўлиши мумкин.
Одатда ногиронлиги бўлган ўқувчилар шу ҳолатни ҳис эта оладиган педагогга 
эҳтиёж сезишади.Масалан, Австрия, Белгия, Франция, Греция, Люксембург, 
Нидерландия, Швейцарияда махсус таълим ўқитувчилари ҳар доим ҳам 
мактаб ходимлари эмас, балки ногирон болаларни дарс пайтида ёки дарсдан 
кейин 
қўллаб-қувватловчи 
махсус 
ёрдамчи 
бўлади. 
Умумий 
ўқитувчиларининг таълим муассасаларида инклюзив таълим негизида ўзаро 
ҳамкорлик 
қилиши 
уларнинг 
касбий 
билим 
ва 
кўникмаларини 
долзарблаштиришга, касб маҳоратини оширишга хизмат қилади. Масалан, 
умумтаълим ўқитувчилари турли фан йўналишлари бўйича чуқур билимга эга 
бўлса, махсус таълим ўқитувчилари эса умумий таълим дастурларини 
ўзгартириш ва ўқитиш усулларини болаларнинг таълим эҳтиёжларига мос 
141
Сорокоумова С. Н. Психологическое сопровождение инклюзивного образования 
дошкольников с ограниченными возможностями здоровья. Дисс.авторефера. 2011. 


128 
равишда мослаштириш имконини берувчи махсус билимларга эга 
ҳисобланишади. 
Инклюзив таълим жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда, хорижий тадқиқотчилар ўқитувчилар нафақат барча болаларнинг 
таълим эҳтиёжларининг мавжуд хилма-хиллигини қабул қилишга, балки, 
биринчи навбатда, фаол иштирок этиш учун барча болаларга тегишли ёрдам 
кўрсатишга тайёр бўлиши керак, деб хисоблайдилар. 
Германияда ногиронлиги бўлган болаларни инклюзив таълим жараёни, 
эмпирик билимларга асосланади. Таъкидлаш жоизки, ўзаро табиий, очиқ ва 
қулай муҳит яратиш мақсадида мактабнинг бутун жамоаси бу жараёнда фаол 
иштирок этиши талаб этилади. Ҳафтада бир марта махсус ўқитувчилар ва 
умумтаълим фанлари ўқитувчилари биргаликда келгуси ҳафта учун иш 
режасини тузадилар. Бу босқич ҳам педагогларнинг ўзаро ҳамкорлиги 
мазмунидаги юридик низом билан тартибга солинади. Педагогларнинг ўзаро 
ҳамкорлиги масалаларига йўналтирилган низомни ишлаб чиқиш миллий 
таълим тизимимизда ижобий натижалар қайд этишда муҳим омил бўлиб 
хизмат қилади. Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш 
стратегиялари доирасида бу каби низомларни ишлаб чиқиш ва амалиётга 
тадбиқ этиш таклиф этилади.Махсус ўқитувчи инклюзив синфда умумий 
таълим ўқитувчиси билан биргаликда дарснинг барча босқичларида, турли 
тадбирларда иштирок этади. Германия тажрибасида, бизнинг фикримизча, 
инклюзив синфдаги ўқувчилар сонининг кўп эмаслиги ногиронлиги бўлган 
таълим олувчиларнинг сифатли билим олишига имкон беради. Америка 
Қўшма Штатларида мактабгача ёшдаги болалар учун инклюзив таълим 
жараёнида ўқитувчилар ушбу болаларга алоҳида ёрдам кўрсатишга максимал 
даражада эътибор беришади. Ногиронлиги бўлган болаларга педагогик ёрдам 
махсус синфлар дастурлари "ресурс марказлари" деб аталадиган ва умумий 
таълим синфлари доирасида кўрсатилади. Махсус синфларда ўқув жараёни 
бутунлай махсус таълим ўқитувчиси томонидан амалга оширилади. Шу билан 


129 
бирга, тахлиллар шуни кўрсатдики, Америка Қўшма Штатлари ўқитувчилари 
ногирон болалар учун биргаликдаги таълимни ташкил этишда кўплаб 
экспериментал тажриба тўплаган бўлишига қарамай, ҳозирги вақтда чинакам 
инклюзив мактаблар сони жуда чекланган. Ғарбнинг ривожланган 
давлатларида ногирон болаларни соғлом тенгдошлари билан биргаликда 
оммавий мактабда инклюзив таълимга йўналтириш амалиёти йўлга қўйилган 
бўлиб, бу болаларни кейинги ҳаётга тайёрлаш ва уларни жамиятга қамраб 
олишда энг яхши натижаларни беради. Замонавий шароитда инклюзив таълим 
барча болалар учун таълимнинг истиқболли шакли ҳисобланади, чунки 
инклюзив таълим жараёни ҳар бир боланинг таълим эҳтиёжларини 
қондирадиган таълим фаолиятини етарли даражада ташкил этишни ўз ичига 
олади. Шу билан бирга, ўқувчиларни ижтимоийлаштириш имкониятлари, 
уларнинг жамият билан мулоқот қилиш усуллари сезиларли даражада 
кенгаяди. Бу жараёнлар эса, ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларнинг оммавий 
мактабда ўқитиш ва тарбиялашнинг асосий қонуниятлари, технологиялари ва 
механизмларини чуқур ўрганишни назарда тутади. Ғарбда инклюзив 
таълимни қуриш тизими маълум анъаналарга эга, бу эса ушбу 
мамлакатларнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш 
имконини беради. Ш.Ю. Валерьевнанинг тушунтиришича, инклюзив таълим 
асосан инсонпарварлик ғояларига асосланиши зарур. Ногиронлиги бўлган 
ўқувчи ёшларни инклюзив таълим билан қамраб олишда инсонпарварлик 
ғоялари устувор аҳамият касб этади
142
. Айнан ғарб давлатларида 
инсонпарварликнинг ижтимоий нормалар асосида йўлга қўйилганлиги 
инклюзив таълим ривожида алоҳида ўрин тутади. Сўнги 20 йилдан ортиқ вақт 
мобайнида инклюзив таълим дунёнинг аксарият мамлакатларида 
умумэътироф этилган таълим шакли сифатидатан олинаяпти. 1994-йилда 
қабул қилинган Саламанка шартномаси орқали юридик мақомга эга бўлган 
142
Шумиловская Ю. В. Подготовка будущего учителя к работе с учащимися в условиях 
инклюзивного образования. Дисс. Автореферат.2011. 


130 
инклюзив таълим ижтимоий ҳаракати махсус соҳавий қонунчилик асослари 
ёрдамида тартибга солинмоқда. Хорижий тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, 
махсус ва умумтаълим педагогикасининг бутун тарихида ҳеч бир масала 
муҳим вақт давомида инклюзия каби кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмаган. 
Бу борадаги хорижий адабиётларни ўрганиш шуни кўрсатдики, инклюзив 
таълим масалалари ногиронлиги бўлган шахслар таълимини интеграцион 
тарзда ташкил қилишда алоҳида ўрин тутади. “Инклюзив таълим” 
феноменини фалсафий, ҳуқуқий, педагогик, психологик, социологик ва 
таълимни бошқариш нуқтаи назаридан ўрганишга қаратилган хорижий 
олимларнинг 
кўплаб 
назарий 
тадқиқотлари 
инклюзия 
ғоясини 
ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди. 13.12.2006 йилда қабул 
қилинган ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг ишлаб 
чиқилиши ва кўплаб давлатлар томонидан ратификация қилиниши жахон 
ҳамжамиятида ногиронлиги бўлган шахслар таълимига қаратилган эътиборни 
сезиларли тарзда оширди. Қайсики маънода, давлатлар ушбу конвенция 
ратификацияси 
асосида 
ногиронлиги 
бўлган 
шахслар 
таълимини 
ривожлантириш бўйича бир қатор вазифаларни ўз зиммаларига олишди. 
Жумладан, инклюзив таълимни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий 
асосларни яратиш; ногиронлиги бўлган шахслар таълимини самарали йўлга 
қўйиш; ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни махсус ўқув дастурий 
таминотлар билан таъминлаш ва ҳаказо. 
Инклюзив таълимнинг хорижий мамлакатлар миқёсида ривожланиш 
босқичларини илмий-назарий жихатдан таҳлил қилар эканмиз, бу таълим 
шакли замонавий таълим тизимида муҳим бир йўналиш эканлигини таъкидлаб 
ўтишимиз зарур. Инклюзив таълим масаласида маълум бир натижаларга 
эришган хорижий давлатлар тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, маълум 
бўладики уларда бу таълим жараёнлари мактабгача таълим муассасаларидан 
самарали йўлга қўйила бошланади. Агарки бу борада шахсий ёндашувга 
таянадиган бўлсак, ногиронлиги бўлган болаларни мактабгача таълим 


131 
муассасаларидан инклюзив таълимга жалб этиш мантиқан тўғри бўлмайди. 
Сабаби улар бу кичик ёш даврида соғлом болалар билан биргаликда таълим 
олишга руҳан тайёр бўлмайдилар. Инклюзив таълим ногиронлиги бўлган 
болаларни соғлом тенгдошлари билан биргаликда ўқишини тақозо этади. Шу 
маънода, бу тоифа ўқувчи ёшларни дастлаб махсус интернат-мактабларда 4-
синфгача таълим олишини таъминлаб, манан ўзларини бошқариш имконига 
эга бўлганларидан кейин уларни инклюзив таълимга жалб этиш мантиқан 
тўғри бўлади деган хулосадамиз. 
Бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш, 
уларнинг соғлом жамият муҳитига мослашувлари учун қулай ижтимоий муҳит 
яратиш кўплаб давлатлар сиёсатининг муҳим вазифаларидан бирига 
айланмоқда. Ногиронлиги бор инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини ифода этиш, уларнинг камситилишига йўл 
қўймаслик, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, қўшимча эҳтиёжли 
шахсларнинг ҳуқуқлари ва улар учун имкониятлар тенглигини таъминлаш, 
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини рўёбга чиқариш тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларига риоя этилишини кафолатлаш, жисмоний нуқсони мавжуд 
болаларнинг мактабгача ва мактабдан ташқари таълимини, бу тоифа 
кишиларнинг касб тайёргарлигини, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва 
олий таълим олишини таъминлаш жаҳон амалиётида долзарб аҳамиятли 
масалалар сифатида қабул қилинмоқда.
Бу жараёнларни жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг 
фуқаролик жамиятида субъектив ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланиб 
бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ ташкилоти 46-сессиясида билдирган алоҳида 
эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор 
қаратилади. 
Яқинда 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Ногиронлиги 
бўлган 
шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни кучга кирди. Ўзбекистон 


132 
Парламенти Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация 
қилиши кутилмоқда, мазмунидаги фикрлари Ўзбекистоннинг бу борадаги 
халқаро позициясини англатиб турибди
143

Яъни давлат раҳбари нутқидан юқорида келтирилган эҳтибослар, 
Республикамизда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат 
сиёсатининг халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилаётганлигини 
тасдиқлаб беради. Бундан ташқари, жисмоний имконияти чекланган шахслар 
ҳаёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим олиш ҳуқуқи 
масалаларига ҳам Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси даражасида 
эътибор қаратилган.
Ҳар бир инсон таълим олиш ҳуқуқига эга. Таълим олишда ҳеч 
бўлмаганда бошланғич ва умумий таълим текин бўлиши лозим. Бошланғич 
таълим мажбурий бўлиши керак. Техник ва ҳунар таълими ҳамманинг қурби 
этадиган даражада бўлиши, олий таълим эса ҳар кимнинг қобилиятига асосан 
ҳамма учун етарли имконият доирасида бўлиши керак. 
Таълим инсон шахсини тўла баркамол қилишга ва инсон ҳуқуқлари 
ҳамда асосий эркинликларига нисбатан ҳурматни кучайтиришга қаратилиши 
лозим. Таълим барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасида бир-бирини 
тушуниш, хайрихоҳлик ва дўстликка хизмат қилиши ҳамда Бирлашган 
Миллатлар Ташкилотининг тинчликни сақлаш борасидаги фаолиятига ёрдам 
бериши керак. Кичик ёшдаги болалари учун ота-оналар таълим турини 
танлашда имтиёзли ҳуқуққа эгадир
144

Жисмоний нуқсони бор болаларнинг таълим олиш ҳуқуқлари борасида 
мулоҳаза юритар эканмиз, халқаро даражадаги ҳуқуқий асосларда бошланғич 
таълим барча мактаб ёшидаги болалар учун бепул ва мажбурий эканлиги, 
шунингдек бу борада ҳеч кимнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги 
143
Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи // 
https://president.uz/uz/lists/view/4179
  
144
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 26-моддаси // 
https://www.un.org/en/about-us/universal-
declaration-of-human-rights
 


133 
эътирофга сазовор жихатлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишимиз зарур. 
Қўшимча эҳтиёжли инсонларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш ва 
уларнинг таълим олишга нисбатан бўлган имкониятларини кенгайтириш 
мақсадида бугунги кунда халқаро конвенция ҳамда шартномаларда қуйидаги 
жихатларга урғу берилмоқда: 
-
эрта ёшдаги болалар тарбияси ва таълимини кенгайтириш ва 
такомиллаштириш; 
-
барча учун бепул, мажбурий ва сифатли бошланғич таълимга 
эришиш; 
-
алоҳида эҳтиёжли инсонлар таълим шакллари стандартларини 
оптималлаштириш;
-
бошланғич ва узлуксиз таълим жараёнларини бир бутун механизм 
сифатида ишлашини кафолатлаш; 
-
таълим олиш ҳуқуқи мисолида эркак ва аёллар ўртасидаги тенгликни 
тарғиб қилиш; 
-
ажралиб қолган, заиф ва камситилган гуруҳларни барча босқичдаги 
таълимга жалб этилишига кўмаклашиш
145

Ногиронлиги бўлган болаларни соғлом жамият муҳитига интеграция 
қилишнинг энг мақбул йўлларидан бири таълим соҳасининг инклюзивлигини 
таъминлашдир. Инклюзив таълимнинг мақсади ҳам айнан ногиронлиги бор 
шахсларга ўзлари учун қулай ижтимоий муҳитни яратишдан иборатдир. Шу 
маънода, алоҳида эҳтиёжли инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган 
халқаро даражадаги расмий хужжатлар барча жабхаларда, жумладан таълим 
соҳасида ҳам бу тоифа субъектлар қонуний манфаатларини ҳимоя 
қилинишини кафолатлайди. Умумэътироф этилган ҳужжатлар асосида 
ногиронлиги бор ижтимоий ҳимояга мухтож болаларни бу даражада ҳуқуқий 
жихатдан ҳимояланиши уларнинг фуқаролик жамиятида ўз ўринларини 
145
Ногиронлиги 
бўлган 
шахслар 
ҳуқуқлари 
тўғрисидаги 
Конвенция 
// 
https://www.un.org/development/desa/disabilities/convention-on-the-rights-of-persons-with-disabilities.html
 


134 
топишларига бевосита ёрдам беради. Бу эса, жисмоний имконияти чекланган 
ўқувчилар таълими негизида жамиятда реал инклюзив муҳит шаклланишига 
хизмат қилади. Умумжаҳон миқёсида алоҳида эътиборга муҳтож болаларнинг 
ҳуқуқий ҳолатини инобатга олган ҳолда, уларнинг ҳуқуқларини амалий 
жихатдан тўла-тўкис таъминлаб бериш бу борадаги расмий мақомдаги 
хужжатларнинг вазифавий мақсади ҳисобланади. Ушбу вазифалар сирасига 
қуйидагиларни киритишимиз ўринли бўлади.
1.
Жамиятда жисмоний имконияти чекланган шахсларга нисбатан 
инсонпарварлик муносабатларини шакллантириш;
2.
Махсус ва умумий ўқитиш тизимида қўшимча эҳтиёжли болалар 
таълим олиш имкониятларининг самарадорлигини мунтазам 
ошириб бориш;
3.
Алоҳида эътиборга мухтож инсонларни барча жабхаларда 
хусусан, таълим соҳасида ҳам ҳуқуқий тенглигини кафолатлаш; 
4.
Жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг фуқаролик 
жамияти аъзоси сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга оид 
муносабатларни юридик тартибга солиш; 
Юқорида келтирилган вазифаларнинг амалиётда тўлиқ бажарилиши бу 
каби шахслар соғлом жамият муҳитига интеграциялашуви, яъни, ижтимоий 
мослашувига улкан ҳисса қўшади. Айнан ана шундай мақсадларни ўзида 
ифода этувчи муҳим хужжатлардан бири Ногиронлиги бўлган шахслар 
ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциядир. Ушбу Конвенциянинг мақсади барча 
ногиронлар барча ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш, 
ҳимоя қилиш ҳамда тўла ва кенг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек 
уларга хос қадр-қимматни ҳурмат қилишни рағбатлантиришдир. 
Ногиронларга турли тўсиқлар билан ўзаро муносабатда уларнинг 
бошқалар билан тенг ҳолда жамият ҳаётида тўла ва самарали иштирок этишига 


135 
ҳалақит берадиган барқарор жисмоний, психик, интеллектуал ёки сенсор 
бузилишлари бўлган шахслар тааллуқлидир
146

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция барча 
учун тенг имкониятли таълим олиш ҳуқуқини таъминлайди. 2006-йилда БМТ 
Бош Ассамблеяси БМТ Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
Конвенциясини ва ногиронлиги бор одамларнинг ҳуқуқларини ва шаънини 
ҳимоя қилишга қаратилган Факультатив Протоколини қабул қилди. У 2008 
йилда кучга кирди. Конвенция йигирма биринчи асрда қабул қилинган инсон 
ҳуқуқлари тўғрисидаги биринчи шартномадир. Конвенция, бошқа инсон 
ҳуқуқлари шартномаларидан фарқли ўлароқ, давлатлар томонидан 
камситилишни тақиқлаш ва ҳамма учун тенг ҳуқуқликка эришиш борасида 
чора-тадбирларни ўрнатиш йўлида янада чуқурроқ ёндошишга имкон яратиб 
беради. Уларда ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-
қимматларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, шахсий, сиёсий, иқтисодий, 
ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини ва бу ҳуқуқлардан бошқалар билан тенг 
равишда фойдаланиш имкониятларини кафолатлаш тамойиллари белгилаб 
қўйилган. Жахон хамжамиятида у ёки бу ногиронлик холати мавжуд 
миллиарддан ортиқ ахоли истиқомад қилади. Катта ёшдаги инсонларнинг 
ногиронлик холатига тушиб қолишлари статистикаси бўйича йилига 250 
миллион киши жисмонан чекланиб қолиш холатлари кузатилади
147

Маълум бир сабабларга кўра, ногиронлик холатига тушиб қолаётган 
шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро даражадаги юридик нормалар, 
конвенсиялар асосида амалга оширилади. Ушбу Конвенцияда ногиронларнинг 
ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари, хусусан, уларнинг яшаш, фуқаролик, 
ҳуқуқий ҳимояланиш, таълим олиш, саломатликларини сақлаш, бошқалар 
билан тенг равишда меҳнат қилиш, сиёсий, ижтимоий, маданий ҳаётда, бўш 
вақтни ўтказиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланишда иштирок этиш, 
146
Ногиронлиги 
бўлган 
шахслар 
ҳуқуқлари 
тўғрисидаги 
Конвенциянинг 
1-моддаси 
// 
https://www.un.org/development/desa/disabilities/convention-on-the-rights-of-persons-with-disabilities.html
 
147
Всемирный доклад об инвалидности. Всемирная организация здравоохранения. Всемирный банк; 2019). 


136 
ўзлари ва оиласи учун етарлича турмуш шароитига эга бўлиш ва ижтимоий 
ёрдам ҳуқуқлари эътироф этилган ва уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий 
кафолатлари белгиланган. Бунда алоҳида эътиборга мухтож болалар таълими 
масалаларига алоҳида урғу берилган. Иштирок этувчи давлатлар 
ногиронларнинг таълим олиш ҳуқуқини эътироф этади. Иштирок этувчи 
давлатлар ушбу ҳуқуқни камситмасдан ва имкониятлар тенглиги асосида 
амалга ошириш мақсадларида барча даражаларда инклюзив таълимни ва 
бутун умри давомида ўқитилишларини таъминлайди, бунда қуйидагиларга 
интилади: 
а) инсон салоҳиятини, шунингдек қадр-қиммат ва ўзини ҳурмат қилиш 
ҳиссини тўла ривожлантириш ҳамда инсон ҳуқуқлари, асосий эркинликлари 
ва инсоний турфа хилликни ҳурмат қилишни кучайтириш; 
б) ногиронларнинг шахси, истеъдоди ва ижодини, шунингдек ақлий ва 
жисмоний қобилиятларини тўла ҳажмда ривожлантириш ва хаказо. 
ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълим (мактабгача, 
мактабдан ташқари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий 
ўқув юртидан кейинги таълим) олиш имкониятини таъминлаш каби бир қатор 
йўналишлар қўшимча эҳтиёжли шахслар ҳуқуқларини ифода этишда 
устуворлик намоён этади
148

Биз ногиронлиги бўлган шахслар таълими масаласида мулоҳаза юритар 
эканмиз, халқаро даражадаги юридик хужжатларда бу борада узвий боғлиқлик 
мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Ушбу халқаро хужжатлар 
кесимидаги ўзаро боғлиқлик жисмоний имконияти чекланган шахслар таълим 
олиш ҳуқуқларини таъминлаш имкониятларини ифода этади десак, мантиқан 
тўғри бўлади албатта. Ногиронлиги бўлган шахслар барча даражалардаги 
таълим ташкилотларида таълим олиш ва ўз қобилиятини янада тўлиқроқ 
ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олиш ҳамда жамият ва 
давлат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
148
Ногиронлиги 
бўлган 
шахслар 
ҳуқуқлари 
тўғрисидаги 
Конвенциянинг 
11-моддаси 
// 
https://www.un.org/development/desa/disabilities/convention-on-the-rights-of-persons-with-disabilities.html
 


137 
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини 
ривожлантиришни, уларнинг таълим олиши ва касбий тайёргарликдан, қайта 
тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши учун зарур шарт-шароитлар 
яратилишини кафолатлайди.
Таълим ташкилотлари давлат органлари билан биргаликда ногиронлиги 
бўлган болаларнинг мактабгача, мактабдан ташқари ва умумий ўрта таълим 
олишини, шунингдек ўрта махсус, профессионал, олий ва олий ўқув юртидан 
кейинги таълими олишини таъминлайди
149

Жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳолати ва уларнинг таълим 
олишга нисбатан эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таълим олиш шакллари 
жаҳон ҳамжамияти томонидан турлича талқин қилинади. Шу маънода, 
алоҳида эътиборга мухтож инсонлар таълим олиш шакллари бир неча турларга 
бўлинади. «Интеграциялашган таълим», «махсус таълим», «инклюзив 
таълим». Интеграциялашган таълим қўшимча эҳтиёжли ўқувчини вазият 
эътибори билан уй шароитида ўқитишда намаён бўлади. Бу ўқув жараёнининг 
ўзига хос салбий ва ижобий жихатлари мавжуд. Ижобий жихатлари бу каби 
ўқувчиларнинг уй шароитида бўлсада, билим олиши ва ўз илмий салоҳиятини 
оширишда кўринса, салбий томонлари эса бу ҳолатдаги болаларнинг ташқи 
дунёдан узилган ҳолда виртуал ҳаётга тушиб қолишларида намаён бўлади. 
И. П. Волкованинг ёзишича, ногиронлик, ижтимоий тўсиқларни бартараф 
этишни талаб этувчи жисмоний чекланганлик холатидир. Жисмоний 
функционал имкониятларнинг жиддий бузилиши таъсирида келиб чиқувчи бу 
холат интеграцион таълим орқали адаптив мазмун касб этади
150
.
Ногиронлиги бор болаларнинг махсус таълимга нисбатан бўлган 
эҳтиёжи уларнинг стандарт ривожланишларидаги нуқсонлар билан бевосита 
боғлиқдир. Қайсики маънода, қўшимча эҳтиёжли шахсларнинг жисмонан 
149
Ногиронлиги 
бўлган 
шахслар 
ҳуқуқлари 
тўғрисидаги 
Конвенциянинг 
38-моддаси 
// 
https://www.un.org/development/desa/disabilities/convention-on-the-rights-of-persons-with-disabilities.html
 
150
И. П. Волкова (Санкт­Петербург) Психосоциальные факторы адаптации и интеграция в общество лиц с 
глубокими нарушениями зрения. 2009. 


138 
чекланганлиги уларнинг махсус таълим асосида билим олишларида муҳим 
фактор бўлиб хизмат қилади. Шу маънода, бу масалада жахон тажрибасида 
бир неча махсус ўқув дастурларга эга бўлган интернат-мактаблар мавжуд. 
Имконияти чекланган болаларга мўлжалланган мактаблар қуйидаги 8 
турларга бўлинади: 
I — кар (эшитмайдиган) болалар учун мактаб-интернатлар; 
II — заиф эшитадиган ва кейинчалик кар бўлган болалар учун мактаб-
интернатлар (1, 2-бўлим); 
III — кўзи ожиз (кўр) болалар учун мактаб-интернатлар; 
IV — заиф кўрадиган ва кейинчалик кўр бўлган болалар учун мактаб-
интернатлар; 
V — нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун мактаб-интернатлар; 
VI — таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-
интернатлар; 
VII — психик ривожланиши суст бўлган болалар учун мактаб-
интернатлар; 
VIII — ақли заиф болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-
интернатлар. Жисмоний имконияти чекланган болаларга мўлжалланган 
мактаблар 7 ёшдан бошлаб, тайёрлов гуруҳларига эса 5—7 ёшдагилар қабул 
қилинади
151
. Имконияти чекланган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини 
таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари учун белгиланган ёш 
меъёридан 2 йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
 
Халқаро ҳуқуқий меёрлар Махсус ўқув шароитлари, барча ногирон болалар 
учун зарур бўлган педагогик ишнинг мазмуни ва суръатларига қўйиладиган 
талаблар эътибори билан қуйидаги жихатларни ҳисобга олиш ўринли 
эканлигини эътироф этади: 
 
1.
Тиббий (тиббий ва профилактика) ёрдами; 
151
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга 
таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириштчора-тадбирлари тўғрисида. 13.10.2020. 


139 
2.
Болаларни профелактик фаолият орқали мактаб дастурини 
ўзлаштиришга тайёрлаш (яъни, уларда зарур билимларни 
шакллантириш) 
3.
Уларнинг когнитив мотивациясини ва ўрганишга ижобий 
муносабатни шакллантириш; 
4.
Янги билимларни тақдим этишнинг секин суръати; 
5.
Тақдим этилган билимларнинг “бўлаклари” нинг оз миқдори, 
шунингдек, уларда ёдланган маълумотларнинг миқдори камроқ 
бўлишини ҳисобга олган ҳолда ўқитувчиларнинг барча 
кўрсатмалари ва баёнотлари; 
6.
Ўқитишнинг энг самарали усулларидан фойдаланиш (шу 
жумладан, унинг турли шаклларида кўришни кучайтириш, 
амалий машғулотларни киритиш, муаммоли ёндашувни кириш 
даражасида қўллаш); 
7.
Болаларнинг чарчашига йўл қўймаслик учун тадбирларни 
ташкил қилиш; 
8.
Ўқув жараёнига нисбатан ташқи стимуляцияни максимал 
даражада чеклаш; 
9.
Болаларнинг ҳамма нарсани, айниқса оғзаки, ўқув материалини 
тушунишини назорат қилиш; 
10.
Ўқув ҳолати боланинг ҳиссий имкониятларини ҳисобга олган 
ҳолда тузилиши керак, бу иш жойини мақбул ёритишни, овоз 
кучайтирадиган ускуналарнинг мавжудлигини ва бошқаларни 
англатади.
Агарки биз юқорида санаб ўтилган махсус таълимга хос бўлган 
хусусиятлар мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, қўшимча эҳтиёжли 
болаларнинг иқтисослаштирилган мактаб-интернат муассасаларида билим 
олишлари мантиқан тўғри эканлигини тушуниш мумкин. Бу каби 
ўқувчиларнинг махсус интернат-мактабларда таълим олишлари уларнинг 
билим олиш имкониятларини сезиларли тарзда оширади. Н. А. Мёдованинг 


140 
таъкидлашича, инклюзив таълим интеграцион таълим жараёнининг мухим 
таркибий қисми саналади
152
.
Бироқ, алоҳида эътиборга мухтож болаларнинг бу шаклда таълим олиши 
уларнинг соғлом жамият ва оила муҳитидан ажралиб қолишига сабаб бўлиши 
мумкин. Шу боис халқаро жамоатчилик бу борада инклюзив таълим шаклини 
премитив деб қабул қилишади. Жахон давлатларининг инклюзив таълим 
шаклига жиддий эътибор қаратишининг асосий сабаби, бу таълим шакли 
оддий соғлом ўқувчилар ва ногиронлиги бўлган болалар ўртасидаги ижтимоий 
тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилишидир. Инклюзив ўқитув жараёни 
ногиронлиги бор болаларга мослашувчан муҳит яратадиган ва барча учун тенг 
ҳуқуқ ҳамда имкониятлар берадиган таълим тизимидир. Бу таълим шаклининг 
асосий мақсади – жисмоний нуқсони бор болаларнинг соғлом тенгдошлари 
билан тенг шароитларда билим олишларини таъминлаш, уларда жамиятда 
мослашувчанлик руҳиятини шакллантириш, уларнинг эркин таълим 
олишлари учун ҳуқуқий жихатдан мустаҳкамланган педагогик-психологик 
ҳамда коррекцион шароитларни яратишдан иборатдир. С.В. Соловьеванинг 
таъкидлашича, инклюзив таълим жисмоний нуқсони умумтаълим 
мактабларида ўқишга имкон берадиган таълим олиш шаклидир. Инклюзив 
таълим ногиронлиги мавжуд ўқувчиларга соғлом тенгдошлари билан 
биргаликда таълим олишни кафолатлайди
153
.
Шу маънода, Инклюзив таълимнинг ўзига хос бир қанча вазифалари 
мавжуд:
– оила, маҳалла ҳамда таълим муассасалари ўртасида интеграцион 
ишларни ривожлантириш;
– соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда баркамол авлодни 
тарбиялаш;
– умумий таълим ва махсус таълим ўртасидаги тўсиқларни камайтириш;
152
«Интегрированное обучение» Мёдова, 2013, с. 27. 
153
С.В. Соловьева Институт инклюзивного образование: понятие, признаки, структура, функции 2016. 


141 
– чекка ҳудудлардаги таълимга жалб қилинмаган ногиронлиги бўлган 
болалар учун педагогик коррекцион ишларни такомиллаштириш;
– ногиронлиги бўлган болаларни таълимдан кейинги ҳаётида жамиятга 
ижтимоийлашувини интеграциялаш;
– ногирон болаларни ташхислашда замонавий инновацион методлар ва 
воситалардан фойдаланиш. Ногиронлиги бўлган шахсларни таълимдан 
кейинги ҳолатларда жамиятнинг тўла ҳуқуқли субъекти бўла олиш 
имкониятларини кенгайтиришда айнан уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини 
кафолатлаш муҳим фактор саналади. Шу билан биргаликда жисмоний 
имкониятлари чекланган шахслар таълими жараёнларига халқаро таълим 
стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялари, ўқув дастурлари 
ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий қилиш уларнинг таълим олиш 
самарадорлигини оширишга бевосита ижобий таъсир ўтказади. Демоқчи 
бўлганимиз, алоҳида эътиборга мухтож болалар ҳамда ёшлар таълимининг 
тўғри ва халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилиши ногиронлиги бўлган 
инсонлар келажаги истиқболли бўлишининг муҳим шарти ҳисобланади. 
Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда 
қуйидаги хулосаларни айтиб ўтиш ўринли бўлади. Жахон ҳамжамияти 
томонидан ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим субъекти сифатида 
қараладиган ногиронлиги бўлган шахслар таълими ижтимоий ҳимоя 
тизимининг устивор йўналишларидан биридир. Бугунги кунда дунёда 
кечаётган янгиланиш ва жадал инновацион ривожлантиришга йўналтирилган 
ислоҳотлар жисмоний имконияти чекланган инсонлар ҳуқуқий мақомини ҳам 
янада мустаҳкамлашга қаратилмоқда. Бу жараёнларнинг хусусан, махсус 
ҳамда инклюзив таълим мисолида амалга оширилаётганлигини халқаро 
ҳуқуқий хужжатларда белгиланган ҳуқуқ ҳамда имкониятлар билан 
характерлаш мумкин. Қўшимча эҳтиёжли инсонлар таълими тизимидаги 
халқаро стандартларга асосланган меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар улар турмуш 
тарзини яхшилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу ўринда 
таъкидлаб ўтиш керакки, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган 


142 
шахслар таълимини лозим даражада ташкил этиш мураккаб вазифа саналади. 
Шунга қарамасдан давлатларнинг бу масалага жиддий эътибор қаратиши 
халқаро сиёсатнинг гуманистик хусусиятларини мазмунан очиб беришга 
хизмат қилмоқда. Бу эса, алоҳида эътиборга мухтож инсонлар ҳуқуқларини 
ифода этишда фундаментал босқич вазифасини бажаради. 


143 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish