Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

 «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-
сон Қонуни 
// Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-
сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.10.2021 й., 
03/21/721/0952-сон). 
102
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари 
тўғрисида»ги қонуни, 38-39 моддалар. 


88 
ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди
103

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрда қабул 
қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 
ПФ-5270-сон Фармони ижро этиш мақсадида 2018 йил 2 июнда Вазирлар 
Маҳкамасининг 417-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур Қарор билан “Олий 
таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат 
гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом 
тасдиқланди. Ушбу Низом олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган 
шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш 
тартибини белгилайди. Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул 
қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун 
қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталарининг (кейинги ўринларда 
қўшимча квота деб аталади) таълим йўналишлари бўйича тақсимоти олий 
таълим муассасалари томонидан шакллантирилиб, бўйсунувига кўра вазирлик 
ва идоралар орқали ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий 
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарори 
қабул қилинганидан сўнг икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси 
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 
(кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) тақдим этилади. 
Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг 
умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 
квоталарнинг таълим йўналишлари бўйича тақсимоти икки ҳафта муддатда 
Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади. 
103
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июнда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган 
шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида” ПФ-5270-сон Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 
06/17/5270/0348-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 20.03.2020 й., 
06/20/5971/0348-сон. 


89 
Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча 
квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф 
негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, 
касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ 
ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги 
маълумотномага эга I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ногирон болалар 
(кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар) киради. К. Файзуллаева. 
Х.Холикуловаларнинг ёзишича, ногиронлиги мавжуд шахсларнинг социал 
мухитга мослашувининг энг мақбул йўли таълим сохасидир. Уларнинг 
ёндашувларига кўра, ногиронлиги бўлган шахслар таълими асосан, икки 
йўналишда дифференциаллашган ва махсус тартибда ташкил этилади
104
.
Бизнинг ўйлашимизча, жисмоний нуқсони мавжуд ўқувчи ёшларни олий 
таълим муассасаларида таҳсил олишлари дифференциаллашган таълимнинг 
яққол намунасидир. Олий таълим муассасаларида инклюзив тартибда таҳсил 
олаётган ногиронлиги мавжуд талабаларнинг шарт-шароитларига алохида 
эътибор қаратилади. Олий таълим муассасасининг қабул комиссияси 
томонидан кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларда 
ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилади. 
Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча 
квота асосида ўқишга қабул қилиш кириш имтиҳонлари (тест синовлари, 
касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига мувофиқ амалга оширилади. 
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган қўшимча квоталар 
асосида қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан мазкур 
таълим йўналишида умумий тартибда танловда иштирок этади. 
В.Д.Байрамовнинг эътироф этишича, сўнги 30 йиллик давомида ногиронлиги 
мавжуд шахсларни хар тарафлама, шу жумладан, таълим сохасида хам давлат 
томонидан қўллаб қувватлаш амалиёти кенг тарқалди. Хукуматнинг 
жисмоний имкониятлари чекланган шахсларни турли имтиёзлар билан 
104
Файзуллаева К., Холикулова Х. Реабилитация инвалидов в Узбекистане за годы Независимости. 2010. 


90 
тизимли равишда ҳимоя қилиши уларнинг хаёт даражасини кўтаришга ёрдам 
беради
105

Кўриш қобилияти бўйича ногиронлиги мавжуд шахсларни имтиёз 
асосида олий таълим муассасаларга ўқишга қабул қилиш бу тоифа ёшларга 
давлат даражасида қаратилаётган эътиборнинг яққол ифодасидир. Олий 
таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш Вазирлар 
Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган 
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул 
қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловада белгиланган тартибга мувофиқ 
амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг 
бакалавриатига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти 
квоталари асосида ўқишга қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомга 
иловада келтирилган схемага мувофиқ тартибга солинади. Ногиронлиги 
бўлган шахслар томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий 
(ижодий) имтиҳон) олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул 
қилиш бўйича белгиланган тартибларга мувофиқ топширилади. 
Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг
30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ногиронлиги бўлган шахслар баллар 
кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча икки фоизли давлат 
гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади
106

Ногиронлиги бўлган ёшларни олий таълим доирасида билим 
олишларини юридик жихатдан таъминлаш мақсадида миллий қонунчилик 
тизимимизда аниқ механизмга асосланган ҳуқуқий асос мавжуд. Бу ҳуқуқий 
асос бевосита ногиронлиги бор ёшлар таълимини ҳуқуқий тартибга солишда 
105
Байрамов В.Д. Образовательная политика в отношении лиц с ограниченными возможностями здоровья как 
разновидность социальной политики государства:сущность и принципы 2012. 
106
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги «Олий таълим муассасаларига 
ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби 
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 417-сон Қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 05.06.2018 й., 09/18/417/1311-сон. 


91 
катта 
аҳамиятга 
эга. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар 
ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида 
низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ВМҚ-393-сон Қарорида олий таълим 
муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби 
борасида устувор қоидалар белгилаб берилган. Бу устувор жихатлар 
ногиронлик ҳолатларининг таълим соҳасидаги грантларга дахлдорлик 
даражасини очиб беради. Шунингдек, кўзи ожизлар тоифасига кирувчи 
абитуриентлар классификацияси масаласида ҳам аниқ ёндашувларни 
белгилайди. 
Кўзи ожизлар тоифасига қуйидаги абитуриентлар киради: 

махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун 
берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга 
шахслар; 

имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар 
коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга 
шахслар; 

9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида ўқиган ва 3 
йиллик ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасаси дипломига эга 
бўлган шахслар; 

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки академик 
лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-
гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган 
шаклдаги маълумотномасига эга бўлган шахслар;

Кўзи ожиз абитуриентлар олий таълим муассасаларига кириш 
чоғларида кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари бўйича 
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул 
қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат 
комиссияси деб аталади) томонидан тест синовлари учун 
белгиланган фанлар мажмуасига мос келувчи кўп балли ёки уларга 


92 
келтирилган беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий 
услубда топширадилар; 
Фанлар бўйича кириш имтихонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан 
келишилган ҳолда олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 
белгиланади. 

Кўзи ожиз абитуриентлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш 
учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан махсус 
масъул ходим ажратилади. 

Олий таълим муассасаси қабул комиссияси кириш имтиҳонларини 
ўтказиш учун фанлар бўйича комиссияларни ташкил этади. 

Фан бўйича кириш имтиҳонларининг дастурлари умумий ўрта таълим, 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига 
тўла мувофиқ ҳолда тузилади ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан 
тасдиқланади. 

Кириш имтиҳонларини ўтказувчи комиссия таркибига кўзи ожизлар ёки 
ногиронлар жамиятининг вакили киради. 

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари кўзи ожиз 
абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари фанлари бўйича махсус 
тузилган жадвалга биноан маслаҳатлар ташкил этадилар. 

Кўрсатилган абитуриентлар тоифаси учун кириш имтиҳонлари олий 
таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 26-июлга қадар 
ўтказилади. 

Мазкур тоифага кирадиган абитуриентлар ва кириш имтиҳонлари 
натижалари ҳақидаги маълумотлар 27 июлга қадар Давлат комиссиясига 
ва Давлат тест марказига топширилади. 

Кириш имтихонларидан муваффақиятли ўтган (кўп балли тизимда 
баҳоланганда−максимал баллнинг 55 фоизидан юқори балл олган, беш 
балли баҳолаш тизимида баҳоланганда − “3”, “4” ёки “5” баҳо олган) 


93 
абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида 
ажратилган ўринларга давлат грантлари асосида қабул қилинадилар
107

В.П. Ермаков, Г.А. Якунинларнинг ёзишича, ногиронлиги мавжуд 
ёшларни ўқув таълим муассасаларига жалб этишда таълимий жараёнлар 
умумпринципларга асосланиши мухим хисобланади. Шу билан бирга 
қўшимча 
эхтиёжли 
таълим 
олувчиларга 
нисбатан 
алохида 
ёндашувларнинг назарда тутилиши бу тоифа шахсларнинг таълим 
жараёнларидаги амалий имкониятларини кенгайтиради
108
.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, юқорида келтирилган ногиронлиги 
бўлган ёшлар таълимига оид ҳуқуқий асослар бевосита жисмоний имконияти 
чекланган шахслар таълимининг янада яхшиланишига хизмат қилади. Яъни, 
ушбу ҳуқуқий асослар ногиронлик ҳолатидаги шахслар ҳуқуқлари қонунан 
ифода этилишида ўзига хос устуворлик касб этади. 
Ҳеч кимга сир эмаски, кўплаб соҳаларда бўлгани сингари ногиронлиги 
бўлган шахслар таълимида ҳам эътибор қаратилиши лозим бўлган айрим 
масалалар мавжуд. Ўйлаймизки, ушбу масалаларнинг ижобий ҳал этилиши 
ногиронлиги бўлган шахслар билим олиш имкониятларининг янада 
кенгайишига хизмат қилади. 
Агарки биз олийгоҳларда тахсил олаётган кўзи ожиз талабалар ўқув 
жараёнларига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг махсус техник воситалар 
билан таъминланмаганликлари сабабли ўзгалар ёрдамига мухтожлик 
сезишаётганликларини 
кўришимиз 
мумкин 
бўлади. 
Тўғри,
бу ҳолатни улардаги жисмоний камчилик эътибори билан объектив баҳолаш 
мумкин. Бироқ, мавжуд имкониятлар ҳамда ресурслардан оқилона 
фойдаланган ҳолда жисмоний нуқсони бор талабалар учун таълим олишнинг 
107
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги «Олий таълим муассасаларига 
қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида 
низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ВМҚ-393-сон Қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари 
тўплами, 2017 й., 25-сон, 545-модда, 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
15.11.2017 й., 09/17/914/0255-сон, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон. 
108
В.П. Ермаков Г.А. Якунин Основы тифлопедагогики развитие, обучениеи воспитание детей с 
нарушениями зрения 2000.03-Б. 


94 
сифат даражасини сезиларли ошириш йўлларини ишлаб чиқса бўлади. 
Ўйлаймизки уларга яратиб бериладиган бу каби имкониятлар, жисмоний 
нуқсон оқибатида юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда муҳим 
омил бўлиб хизмат қилади. Кўриш қобилиятида нуқсони бор инсонлар бошқа 
типдаги ногиронлик ҳолатидаги шахсларга нисбатан техник воситалардан 
фойдаланишда етарлича мураккабликларга дуч келишади. Бу ҳолатнинг бош 
сабаби 
техник 
воситаларнинг 
асосан 
визуал 
имкониятларга 
асосланганлигидир
109

Бугунги келиб, кўзи ожиз таълим олувчиларнинг чуқур ва пухта билим 
олишида компьютер техник воситалари алоҳида ўринга эга бўлмоқда. Хозирги 
кунда интернет хамда компьютер тизими радио ва телевизорларга қараганда, 
кўриш қобилиятида нуқсони мавжуд инсонлар учун маълумотлар алмашинуви 
базасига айланди
110

Қўшимча эҳтиёжли талабаларнинг сифатли таълим олишига салбий 
таъсир ўтказаётган жихатлардан яна бири бу дарслик сифатида тавсия 
этилаётган манбаларнинг улар учун қулай шаклда эмаслигидир. Бу ҳолатни 
дарслик сифатида тавсия этилаётган китобларнинг брайл ёзуви ёки
бу манбаларнинг аудио формат шакли мавжуд эмаслиги билан изоҳланади. 
Шу ўринда эътироф этиб ўтиш керакки, бу муаммо айрим Институт ва 
Университетларда нисбатан ижобий ҳал этилган. Мисол учун Тошкент давлат 
юридик институтида давлат ва ҳуқуқ назарияси фанига тегишли айрим 
манбалар аудиолаштирилган бўлиб, ушбу манбалар кўзи ожиз талабалар 
сифатли таълим олишида устувор аҳамиятга эга. Бундан ташқари, Алишер 
Навоий номидаги Тошкент тил ва адабиёт Университетида ҳам бу масала 
ижобий ҳал қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; 
БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси; ногиронлиги 
109
Волкова И. П. Социальная интеграция инвалидов по зрению: психологические аспекты. – СПб.: Изд-во 
РГПУ им. А.И. Герцена, 2012. – 203 с. 
110
Швецов В. И., Рощина М. А. Компьютерные тифлотехнологии в социальной интеграции лиц с глубокими 
нарушениями зрения: учебное пособие. – Н. Новгород: НГУ им. Н.И. Лобачевского, 2007. – 154 с). 


95 
бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги махсус қонун каби бир қатор 
ҳуқуқий асослар аудио форматга келтирилганлиги ёки брайл ёзувида қайта 
нашр қилинганлиги билан юқорида келтирилган фикрларимизни мантиқан 
тасдиқлайди. Бироқ, бу жараёнларнинг доимийлик касб этмаслиги мавжуд 
муаммонинг ечимсиз сақланиб қолаётганлигига сабаб бўлмоқда. Аслини 
олганда, олий мақомга эга таълим муассасалар учун дарслик сифатида 
ўтилаётган энг муҳим китобларни аудиолаштириш катта бир қийинчилик 
келтириб чиқармайди. Бинобарин, китобларнинг аудиолаштирилиши нафақат 
жисмоний имконияти чекланган инсонларга балки соғлом талабалар учун ҳам 
қўшимча имкониятлар яратади. М.О. Крашенникованинг ёзишича, 
ногиронлиги мавжуд ўқувчи ёшларни таълим орқали қамраб олиш замонавий 
жамиятнинг долзарб ахамиятли масалаларидан бири саналади. Ногиронлиги 
бор шахслар хаётининг муваффақияти ва ижтимоий фаровонлиги уларни олий 
таълим муассасаларига мустахкам таълим олишини таъминлаш билан 
боғлиқдир
111

Жисмоний имконияти чекланган шахслар меҳнат қобилиятининг оптимал 
эмаслигини инобатга оладиган бўлсак, қатъий ишонч билан айтишимиз 
мумкин бўладики, бу тоифа инсонларни таълим сохаси орқали жамиятга 
реализация қилиш бу борада энг мақбул йўл хисобланади. Ҳеч кимга сир 
эмаски, кўриш қобилиятида нуқсони бўлган шахслар лотин ва кирил ёзувида 
нашр қилинган ҳамда умумжамоатчилик учун мўлжалланган китоблардан 
маълумотлар олишда жуда катта мураккабликларга дуч келишади. Сабаби 
улар мавжуд манбаларни мустақил ўқиш имкониятига эга эмаслар. Натижада 
ўқув дарсликларининг аудио шаклларига нисбатан бўлган талаб кучайиб 
бораверади. Гап шундаки, ушбу масаланинг ижобий ҳал этилмаслиги 
ижтимоий ҳимояга мухтож жисмоний нуқсони бор билим олувчиларнинг 
таълим соҳасида ҳам ўзгалар ёрдамига боғланиб қолишларига олиб келади. Е. 
111
Крашенинникова М.О. О результатах социологического исследования «Проблемы образования и 
трудоустройства молодых людей с ограниченными возможностями в республике Коми» // Отечественный 
журнал социальной работы. - 2008. - № 4. - С. 56. 


96 
С. Костюченконинг таъкидлашича, ногиронлиги мавжуд шахсларнинг 
компьютер воситаларидан эркин фойдалана олиши таълим олиш 
жараёнларида уларга қўшимча ресурслар тақдим этади. Визуал чекланиш 
оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган мураккабликлар техник воситалар 
хизмати эвазига ижобий ҳал этилади. Айнан компьютер воситаларида бу 
тоифа инсонлар аудио хамда электрон манбаларни ўқиш имкониятига эга 
бўлишади
112

Ҳеч кимга сир эмаски, кўриш қобилиятида нуқсони бўлган шахслар 
лотин ва кирил ёзувида нашр қилинган ҳамда умумжамоатчилик учун 
мўлжалланган 
китоблардан 
маълумотлар 
олишда 
жуда 
катта 
мураккабликларга дуч келишади. Сабаби улар мавжуд манбаларни мустақил 
ўқиш имкониятига эга эмаслар. Натижада ўқув дарсликларининг аудио 
шаклларига нисбатан бўлган талаб кучайиб бораверади. Гап шундаки, ушбу 
масаланинг ижобий ҳал этилмаслиги ижтимоий ҳимояга мухтож жисмоний 
нуқсони бор билим олувчиларнинг таълим соҳасида ҳам ўзгалар ёрдамига 
боғланиб қолишларига олиб келади. 
Ўзбекистон таълим соҳаси тараққиёти техник воситалар имкониятлари 
билан боғланаётган бир пайтда айрим олийгоҳлар кутубхоналаридан 
дарсликларнинг электрон вариантларини топиш ҳам мушкул бир иш сифатида 
баҳоланаётганлиги ачинарли ҳол албатта. Мана шундай ҳолатлар таъбир жоиз 
бўлса таълим сифатига ўта жиддий салбий таъсир ўтказади. Ваҳоланки бу 
муаммоларни таълим йўналишлари яқинроқ бўлган факультетлар ўзаро 
ҳамкорликда келишилган ҳолда ҳал этиб юборишлари мумкин. Зотан, деярли 
барча олийгоҳлар маъмурий бошқарув тизимида мултимедиа марказлари 
фаолият юритади. Айнан мана шу мултимедиа марказлари ёрдамида ҳам энг 
муҳим соҳавий дарслик китобларини аудио шаклга келтириш мумкин. Бу эса 
табиийки, ногиронлиги бўлган талабаларнинг тўлақонли билим олишларига 
112
Бу эса улар учун ўзига ҳос қулайлик яратади. Е. С. Костюченко Роль интернет-коммуникаций в жизни 
инвалидов по зрению2014. 


97 
кенг имкониятлар яратади. Бундай имкониятларнинг кенглиги келажакда 
сифатли кадрлар етишиб чиқишига хизмат қилади. Агарки мавжуд вазиятга 
ҳуқуқий жихатдан баҳо берадиган бўлсак, миллий қонунчилигимиз бу каби 
ижобий ислоҳотларни қўллаб қувватлайди. Давлат ҳокимияти бошқаруви 
органлари ҳам бу борада аниқ бир стратегияга эга. Хусусан, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 
Халқ таълими вазирлиги ва бошқа бир қатор соҳа мутасадди ташкилотлари бу 
борада функционал ваколатларга эга. Н. С. Мальцева, Е. А. Барабанова, С. С. 
Гранкинларнинг айтишича, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб 
қувватлашда давлат хокимияти бошқаруви органлари томонидан тизимли 
ёндашувлар устувор аҳамият касб этади. Бу тоифа шахсларни таълим сохаси 
орқали ижтимоий ҳимоя қилишда маҳсус ишлаб чиқилган дастурлар талаб 
этилади
113
Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда
бу борада қуйидаги хулосаларни айтишимиз мумкин. Ногиронлиги бўлган 
шахсларнинг давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилиниши улар жисмоний 
имкониятларининг чекланганлиги билан бевосита боғлиқдир. Хусусан, 
қўшимча эҳтиёжли шахслар таълимига ҳукумат даражасида эътибор 
қаратилишининг энг асосий сабабларидан бири уларнинг бошқа амалий 
соҳалар билан бевосита ўз ҳаётларини ташкил эта олмасликларидир. Агарки 
вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, айнан таълим соҳаси кўзи ожиз шахслар 
ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам жамиятда инклюзив муҳит 
яратиш вазифаси таълим тизими доирасида самаралироқ бажарилиши кўзда 
тутилмоқда. Шу маънода, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг 
ривожланиши, реабилитацияси, жамиятга интеграциялашувида инклюзив 
таълимнинг стратегик омил сифатидаги роли муҳим деб баҳоланмоқда. 
Инклюзив таълим жараёнларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган талаба 
113
. Н. С. Мальцева, Е. А. Барабанова, С. С. Гранкин. статья: Предмет исследования – система интерактивного 
обучения для лиц с ограниченными Возможностями2015. 


98 
ёшларнинг таълимий муҳити яхлитлиги мустаҳкамланяпти, уларнинг 
жамиятга 
интеграцияси 
учун 
зарур 
шароитлар 
таъминланмоқда. 
Е.А.Аверинанинг ёзишича, жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни ифодаловчи 
белги бу – айрим кишиларда кузатилиши мумкин бўлган ногиронлик 
ҳолатидир. Ушбу чекланганлик ҳолати таълим ўқув жараёнларида хам уларга 
қўшимча имтиёзлар асосида муносабатлар йўлга қўйилишини тақозо этади. Бу 
эса, жисмоний нуқсони мавжуд шахсларни жамиятга интеграциялашувини 
янада мустахкамлашга ҳизмат қилади
114

Бизга маълумки, кўзи ожиз инсонларни таълим сохасининг турли 
босқичларига жалб этиш орқали уларни жамият мухитига интегратция қилиш 
мақсадга мувофиқ хисобланади. Қонунчиликда белгилаб қўйилган алохида 
эътиборга муҳтож шахсларни инклюзив тартибда жамиятга мослаштириш 
вазифаси функционал чора-тадбирлар асносида тартибга солинади. Шу 
маънода, Давлат, жамият, шахснинг инклюзив таълим соҳасидаги 
манфаатларини мувофиқлаштириш механизмларини яратиш устуворлик касб 
этади. Умумлаштириб айтганда, бу борада, яратиб берилаётган
шарт-шароитлар орқали олий таълим тизимининг умумий қулайлиги, 
узлуксизлиги, таълим сифати, шунингдек жисмоний имконияти чекланган 
ёшларнинг ривожланиш даражаси, хусусиятларига мослашувчанлиги
ва вариативлигига эришилади. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish