Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

 
 


57 
II БОБ. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ТАЪЛИМ ОЛИШ 
ҲУҚУҚИНИНГ ЮРИДИК КАФОЛАТЛАРИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
2.1-§. Ногиронлиги бўлган болаларни мактабгача таълим 
муассасаларида ўқитишнинг ҳуқуқий функционал имкониятлари. 
 
Бугунги кунда ёш авлодларга сифатли билим бериш, уларнинг манавий 
дунёсини таълим орқали босқичма-босқич кенгайтириб бориш давлат ёшлар 
сиёсатининг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу ўринда айтиб 
ўтиш керакки, ёш авлодларга болалигиданоқ кучли билим олиш 
имкониятининг тўлақонли яратиб берилиши давлат тараққиётида устувор 
аҳамият касб этади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганларидек: «Бола дунёга келганидан бошлаб, унда 
айнан мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллик ошади, ахлоқий-эстетик
ва жисмоний хислатлар шаклланади»
65
. Шу боис ҳам келгуси йилларда 
мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш борасидаги стратегик 
мақсадимиз – ижтимоий аҳволидан қатъи назар, боғча ёшидаги ҳар бир болани 
ушбу таълим йўналиши билан тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароитларни 
яратишдан иборат. Келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 
фоизга, 2023 йил охирида 75 фоизга етказишимиз керак. Бу ишларга 
бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта 
нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади. 
Шунингдек, 2021 йилда мактабга тайёрлашнинг бепул тизими билан 560 минг 
нафар 6 ёшли болалар ёки уларнинг 82 фоизи қамраб олинади. Узоқ 
қишлоқларда 
мактабгача 
таълимнинг 
муқобил 
шакллари 
янада 
кенгайтирилади. Бунда Юнисеф хамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда 
имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели 
ҳам йўлга қўйилади
66

65
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига 
мурожаатномаси (29 декабр 2020 йил). – Т.: Ўзбекистон, 2021. 
66
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига 
мурожаатномаси (29 декабр 2020 йил). – Т.: Ўзбекистон, 2021.


58 
Давлат раҳбари мурожаатномаларида таъкидланган ушбу вазифалар 
Харакатлар стратегиясида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, мактабгача таълим 
муассасалари фаолиятини янада мустаҳкамлашда устувор аҳамият касб 
этмоқда
67

Харакатлар стратегияси мактабгача таълим муассасалари тармоғини 
кенгайтириш ва ушбу муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама 
интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни 
тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини 
жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, педагог ва 
мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш каби муҳим вазифалар 
белгиланган
68

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар 
стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони, 2016 йил 29 декабрдаги 
«2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2707-сон Қарори, 2017 йил 9 сентябрдаги 
«Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3261-сон Қарори, 2019 йил 8 майдаги 
«Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4312-сон 
Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
13 майдаги «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-391-сон Қарори 
ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар юқорида 
келтирилган 
вазифаларнинг 
тўла-тўкис, 
комплекс 
тарзда 
амалга 
67
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони (Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 06/19/5892/4134-сон; 17.03.2021 
й., 06/21/6188/0216-сон, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон). 
68
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони (Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 06/19/5892/4134-сон; 17.03.2021 
й., 06/21/6188/0216-сон, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон). 


59 
оширилишини таъминлайди. Бу вазифаларнинг лозим даражада бажарилиши 
ногиронлиги бўлган болалар ҳаётини таълим орқали қамраб олишда, уларни 
жамият муҳитига мослаштиришда ката роль ўйнайди. М.А. Мигунованинг 
ёзишича, болалар ногиронлиги хаётий фаолиятнинг чекланиб қолишига олиб 
келади. Бу холат ўз-ўзига хизмат кўрсатиш; мехнат қилиш; таълим олиш; 
билимларни ўзлаштириш; шахслар билан мулоқот қилиш каби бир қатор 
қобилиятларни чеклаб қўяди
69
. Бугунги кунга келиб, болалар ногиронлиги 
тиббий ёндашувлар бўйича тавсифланмаяпти, балки, бу жараёнга жамият 
муаммоси сифатида қараляпти
70
. Шу нуқтада айтиб ўтиш керакки, болалар 
ногиронлиги тиббий нуқтаи назардан ўрганилиши, ногиронлик холатларини 
эрта аниқлаб, бу холатларни олдини олиш давр талаби хисобланади. Шу билан 
бирга болалар ногиронлиги тушунчасига хуқуқий жихатдан баҳо бериш бу 
борада долзарб аҳамият касб этади.
Ушбу масаланинг халқаро даражадаги эътиборга эга эканлиги бола 
хуқуқларини ҳимоя қилиш жахон давлатлари сиёсатида алоҳида ўрин 
тутишлигини билдиради. Жумладан, Бола хуқуқлари кафолатлари 
тўғрисидаги халқаро конвенцияда бу борада қуйидагича фикр юритилади: 
Иштирокчи-давлатлар ҳар бир боланинг жисмоний, ақлий, маънавий, 
аҳлоқий ва ижтимоий камол топиши учун зарур ҳисобланган турмуш 
даражасига эга бўлиш хуқуқини эътироф этадилар. 
Ота-она ёки болани тарбиялаётган бошқа шахслар ўз қобилиятлари
ва молиявий имкониятлари доирасида боланинг ривожланиши учун зарур 
бўлган турмуш шароитини таъминлашга асосий жавобгардирлар. 
Иштирокчи-давлатлар миллий шарт-шароитларга мувофиқ ва ўз 
имкониятлари доирасида ана шу ҳуқуқнинг амалга ошишида ота-она
69
М.А. Мигунова, Э.Ш. Курмакаева Социально-психологические факторы реабилитации детей инвалидов Г. 
Челябинске 2016. 
70
Авцинова Г.И. Международный и Российский опыт интеграции в общество людей с инвалидностью: 
политологический анализ. / Г.И. Авцинова, С.А. Фурсов // Ученые записки Российского государственного 
социального университета. – М.: РГСУ, 2009. – №2 (65). с. 116-126). 


60 
ва болани тарбиялаётган бошқа шахсларга ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур 
чора-тадбирларни кўрадилар
71
.
Бола хуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияда болалар таълимини 
самарали ташкил этиш миллий қонунчилик ҳамда халқаро ҳуқуқий асосларга 
кўра амалга оширилиши шартлиги белгиланган. 
Шу маънода, давлатимиз тараққиётининг кейинги босқичида болалар 
таълимини сифатли ҳамда самарали ташкил этиш масаласида кенг қамровли 
ишлар олиб борилмоқда. Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим 
тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом
ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим 
аҳамият касб этади. Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич 
қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб 
шаклланишини таъминлаб, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотиб, тизимли 
ўқитишга тайёрлаб боради. 6-7 ёшгача бўлган мактабгача таълим давлат
ва нодавлат болалар мактабгача таълим муассасаларида ва оилада амалга 
оширилади. Мактабгача таълимнинг мақсади – болаларни мактабдаги ўқишга 
тайёрлаш, болани соғлом, ривожланган, мустақил шахс бўлиб шакллантириш, 
қобилиятларини очиб бериш, ўқишга, тизимли таълимга бўлган иштиёқини 
тарбиялашдир. Е.В. Соболевой ва О.А. Шумаковойларнинг таъкидлашича, 
мактабгача таълим муассасаларининг мақсадини тўлиқ амалга оширишда 
ногиронлиги мавжуд болалардаги социологик-биологик муаммоларни 
бартараф этиш мухим саналади
72

Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини 
муҳофаза қилиш мактабгача таълим муассасаси ҳамда штатдаги тиббиёт 
ходимлари, шунингдек мактабгача таълим муассасасига бириктирилган 
соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга 
71
Бола ҳуқуқлари кафолатлари халқаро конвенцияси. 
– Женева. Юнисеф, 1989 йил 20 октябрь 
-Б. 28. 
72
Соболева Е.В. Жизнестойкость как адаптационный ресурс иногородних студентов / Е.В. Соболева, О.А. 
Шумакова // Вестник Орловского государственного университета. Серия: Новые гуманитарные исследования. 
– 2014.– №2 (37). – с. 84-86). 


61 
оширилади. Мактабгача тарбия тизими давлат, ижтимоий характерга эга 
бўлиб, қуйидаги муҳим ижтимоий масалаларни ҳал қилади: 

кўришда нуқсони бўлган болаларни ҳар томонлама камол 
топтириш; 

кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар нуқсонли ривожланишини 
олдини олиш; 

коррекциялаш 
ва 
уларнинг 
соғлигини 
ҳимоялаш 
ва 
мустаҳкамлаш; 

кўришда нуқсони бўлган болаларни тарбиялаш. 
Махсус таълим беришда оилага кўмаклашиш мақсадида махсус
ва оилавий мактабгача таълим муассаса қошида очилган мактабгача тарбия 
муассасалари ташкил этилган. Таркибида ногиронлиги мавжуд хар бир оила 
аъзоси жисмоний имконияти чекланган болани ижтимоий жихатдан қўллаб 
қувватлаши зарур. Бу холат оила аъзолари томонидан объектив жараён деб 
қабул қилинмоғи керак
73
. Кўришда нуқсони бўлган болаларга махсус 
мактабгача таълим муассасаларда мақсадли таълим ва тарбия бериш 
жараёнида уларга нормал психик ривожланишни таъминлаш, илк болалик 
давридаги нотўғри тарбия натижасида юзага келадиган иккиламчи 
нуқсонларни коррекциялаш муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида кўришида нуқсони бўлган болалар учун 
таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2010-йил 18 июндаги «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг 
фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 117-сон Қарори 
мувофиқ ташкил этилган. Мазкур Қарорга мувофиқ мактабгача таълим 
муассасаларда кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар − кўзи ожизлар, 
амблиопия ва ғилайлик, заиф кўрувчилар таълим-тарбия олишлари кўзда 
тутилган. 
73
Соболева Е.В Качество подготовки социальных работников в системе непрерывного образования. / Е.В. 
Соболева // Вестник Южно-Уральского государственного университета. Серия: Образование. Педагогические 
науки.– 2013. – Т. 5. – №2. – с. 129-135. 


62 
Таълим муассасаларга 2-3 ёшдан, ҳар бир гуруҳга 6-8 нафардан қабул 
қилиниши назарда тутилган. Кўришда нуқсони бўлган болалар учун боғчалар 
фаолиятида 4 та асосий вазифани белгилаш мумкин: 
1.
Қисман кўрадиган ва заиф кўрувчи болаларда сақланган кўриш 
функцияларини ривожлантириш, амблиопия ва ғилай болаларни 
имкони борича тиббий ва педагогик воситалар билан тиклаш. 
2.
Болаларнинг ривожланиши ўқув дастурни («Болажон» ўқув 
дастури) ўзлаштириш учун психик-жисмоний ривожланиши 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қулай шароитлар яратиш. 
3.
Бола ҳаётининг дастлабки ой йилларидаги нотўғри тарбия 
натижасида 
юзага 
келадиган 
иккиламчи 
нуқсонларни 
коррекциялаш. 
4.
Кўришда нуқсони бўлган мактабгача ёшдаги болаларда билим, 
ўйин, 
меҳнат 
фаолияти 
компенсатор 
усулларини 
шакллантириш
74

Кўриш қобилиятида нуқсони мавжуд болаларни мактабгача таълим 
муассасаларида тарбиялаш масаласи таҳлил қилинар экан, бу ўринда, 
вариативлик тамойили ҳам бу таълим босқичининг ажралмас таркибий қисми 
эканлигини таъкидлаб ўтишимиз зарур. Боиси, Вариативлик замонавий 
таълим босқичларида бугунги кунда муҳим амалий аҳамият касб этмоқда. 
Н.Ш.Абдуллаеванинг таъкидлашича, “Таълимнинг вариативлиги – 
Ўзбекистонда замонавий таълим тизими ривожланишининг асосий 
тамойилларидан бири ҳисобланади”. Вариативлик – таълим тизимининг 
сифатини англатади, бу эса тарбияланувчиларни таълим дастурлари ёки 
муайян турдаги таълим хизматларини яратиш ва уларга ўзларининг 
ўзгарувчан таълим эҳтиёжлари ва имкониятлари асосида танлаш имкониятини 
белгилайди. Мактабгача таълим вариатив тизимининг мақсади – ҳар бир 
боланинг сифатли ва оммабоп (очиқ) таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш. Бу 
74
Ш.М. Амирсаидова, Л.Ш.Нурмухамедова, А.Д.Султонова «Махсус педагогика» дарслик. – Тошкент, 2014. 
– Б. 300. 


63 
тизимда таълим олувчилар учун “индивидуал траектория” ишлаб чиқилган, 
яъни ота-оналар талабидан келиб чиққан ҳолда, вақтни белгилаш, бола 
ривожланишини инобатга олиш, иқтидор ва йўналишларни ҳисобга олиш, 
имконияти чекланган болалар, махсус таълим талабларини инобатга олиш 
“индивидуал траектория”нинг асосий мезонлари сифатида қабул қилинган. 
Мактабгача таълим жараёнининг вариативлиги деганда мактабгача таълим 
мақсадларини 
амалга 
оширишда 
таълим 
жараёнининг 
барча 
иштирокчиларининг мувофиқлашган фаолияти тушунилади
75

Г.М.Назированинг фикрича, Мактабгача таълим муассасаларида 
ривожлантирувчи муҳитни ташкил қилишда болаларнинг индивидуал 
қобилиятларини ҳисобга олиш катта аҳамият касб этади
76

Г.Р.Қурбонованинг 
фикр 
билдиришича, 
мактабгача 
таълим 
муассасалари ўқув дастурларида кичик боғча ёшдаги болаларни тарбиялаш 
вазифалари доирасида вариатив ёндашувларни амалиётга тадбиқ этиш 
қуйидаги жихатлар билан ҳарактерли ҳисобланади:
1.
ногиронлиги бўлган болаларнинг боғчага кўникишларига шароит 
яратиш, 
тарбиячи 
гуруҳдаги 
болалар 
билан 
ижобий 
муносабатларини йўлга қўйиши ҳар бир боланинг фаолиятини 
таъминлаш лозим.
2.
ногиронлиги бўлган болалар жисмоний тараққиётини таъминлаш, 
асосий ҳаракат турлари, гигиеник малакаларини эгаллашларига 
шароит яратади.
3.
Болаларнинг билиш фаоллигини ўстириш, теварак – атрофидаги 
нарса ва ҳодисаларга доир тушунчаларни бойитиш, нарсаларнинг 
хусусиятларини сенсор текширув, таққослов, таҳлил асосида 
ажратишга ўргатиш, ўйин, мулоқат қилиш малакаларини ҳосил 
бўлишига шароит яратиш.
75
Абдуллаева Н.Ш. Мактабгача таълимни вариатив ёндашув асосида такомиллаштириш: пед. фан. фалф. 
докт. ... дисс. автореф. –Тошкент, 2019. – Б. 35. 
76
Назирова Г.М. Мактабгача таълим муассасаларида педагогик жараёнларни такомиллаштириш: педагогика 
фанлари бўйича фалсафа доктори (PHD) диссертацияси автореферати. . – Тошкент, 2009. – Б. 36-37. 


64 
4.
Теварак – атрофига ижобий муносабатни, бошқа одамларга 
нисбатан меҳрибонлик, ўсимлик ва ҳайвонларни асраб – авайлаш 
ҳиссини тарбиялаш.
5.
Ҳамкорликда фаолият қилишга қизиқишини ўстириш, катталар
ва тенгдошлар билан нутқий мулоқатга кириша олиш малакасини 
ўстириш.
6.
Болалар тасаввури, ижодий қобилиятларининг ўсишига шароит 
яратиш. Ўйин ва бадиий фаолиятда иштирок этишга 
қизиқтириш
77

Мактабгача таълим муассасалари фаолиятида вариатив ёндашувларни 
босқичма-босқич амалиётга тадбиқ қилиш масаласида Н.Ш.Абдуллаеванинг 
фикр мулоҳазаларини қўллаб қувватлаш мантиқан тўғри бўлади. Боиси, 
мактабгача таълим ташкилотларида вариативликнинг жорий қилиниши ўша 
муассасадаги педагог мутахасисларнинг комплекс ёндашувларини талаб 
этади. Жумладан, ногиронлиги бўлган болалар қобилият ва жисмоний 
ҳолатларини инобатга олган ҳолда ўқув таълим жараёнларини ташкил этиш 
вариативликнинг муҳим жихатларидан бири саналади. Т.А.Орусбаеванинг 
таъкидлашича, 
ногиронлиги 
бўлган 
боланинг 
мактабгача 
таълим 
муассасаларга мослашиши учун нисбатан кўпроқ вақт талаб этилади. 
Уларнинг объект тузилиши ва предметларнинг жойлашувига бўлган 
тасаввурининг хосил бўлиши оддий тарбияланувчиларга қараганда 
мураккаброқ кечади
78
. Бизнинг назаримизда, юқоридаги фикр асосли 
ҳисобланиб, ўзида ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялашда қўшимча 
дастурий таъминот қўлланилиш зарурати борлигини ифода этади. Яъни, 
кўриш қобилияти мавжуд бўлмаган болаларни тарбиялаш учун вариатив 
мазмунга эга бўлган креатив ёндашувлар талаб этилади.
77
Қурбонова Г.Р. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялашда оила ва тарбия муассасаси 
ҳамкорлигининг мазмуни, шакл ва методлари: магистр академик даражасини олиш учун ёзилган 
диссертацияси автореферати. – Тошкент, 2006. – Б. 11-12. 
78
Orusbaeva T. Об особенностях развития ребенка с нарушением зрения 2017. 


65 
Мана шундай вазиятларни ижобий ҳал этиш мақсадида давлатимиз 
томонидан сохавий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ 
қилинмоқда. Ўз навбатида, бу таълим босқичида болаларни сифатли таълим 
ўқув жараёнлари билан таъминлаш учун ҳукуматимиз томонидан муҳим чора-
тадбирлар белгиланди. Соҳа доирасидаги давлат чора-тадбирларининг 
мақсади − мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, 
хорижий мамлакатлар илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари
ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини инобатга олган ҳолда 
мактабгача таълим тизимида маънавий баркамол ва интеллектуал жиҳатдан 
ривожланган шахсни тарбиялашдан иборатдир. 
Шу маънода, бу борадаги давлат талабларининг асосий вазифалари 
қуйидагилар ҳисобланади: 

мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши, таълим-тарбияси 
мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш; 

миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида болаларга 
таълим-тарбия бериш, ривожлантиришнинг самарали шакллари
ва усулларини жорий этиш; 

таълим-тарбия 
жараёнига 
педагогик 
ва 
замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш; 

кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва 
ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш. 
Давлат талаблари қуйидаги асосий принципларга асосланади: 

боланинг ноёблиги; 

“Мен” концепцияси ва шахсий таълимини яратишда боланинг 
фаол роли; 

боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг 
муҳимлиги; 

бола таълими ва ривожланишида катталарнинг асосий роли; 


66 

болалар ривожланишида индивидуал фарқланишлар мавжудлиги 
сабабли ҳар бир болага мослашувчан бўлиб, индивидуал 
вариативлик асосида ёндашиш
79

Мустақиллик йилларида Республикада таълим-тарбия тизими ва 
баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор 
йўналишлари даражасига кўтарилди. Бироқ, ўтказилган таҳлиллар мактабгача 
таълим соҳасида олиб борилаётган ишларнинг самараси ва натижаси етарли 
даражада эмаслигини кўрсатмоқда. 
Жумладан, сўнгги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача 
таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдроқ камайган бўлиб, бугунги кунда 
Республика бўйича болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 30 
фоизни ташкил этади. Республикада ногиронлиги бўлган болаларга 
мўлжалланган махсус таълим муассасалари фаолияти деярли йўлга 
қўйилмаган. Интернат мактаблар қошида мактабга тайёрлов гурухлари 
мавжуд. Бироқ улар мактабгача таълим муассасалари эмас. Мавжуд 
мактабгача таълим муассасалари ногиронлиги бўлган болаларни тўла тўкис 
қабул қилиш имкониятларга эга эмас. Шунингдек, мактабгача таълим 
муассасаларининг моддий-техника базаси замонавий талабга жавоб бермайди. 
Мактабгача таълим тизимида вариатив дастурлар жорий этилмаган, 
болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделлар етарли 
даражада ривожланмаган ҳамда тараққий этган мамлакатлар сингари 
ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий 
ривожлантириш, атроф муҳит билан танишувга йўналтирилган махсус давлат 
таълим дастурлари татбиқ қилинмаган. 
79 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги «Мактабгача таълим
ва тарбиянинг давлат стандарти тасдиқлаш тўғрисида»ги ВМҚ-802-сон Қарори // Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 23.12.2020 й., 09/20/802/1658-сон. 


67 
Давлат мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог 
кадрларнинг аксарияти ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, болаларни мактаб 
таълимига талаб даражасида тайёрлаш имконини бермайди. 
Бундан ташқари, мактабгача таълим сифати мониторингини юритиш 
тузилмавий ва ташкилий жиҳатдан назарда тутилмаганлиги сабабли, 
мактабгача таълим муассасаларидаги таълим жараёнининг сифати ва 
самарадорлигини баҳолаш замон талабларига жавоб бермайди. 
Хорижий давлатлар илғор тажрибасининг таҳлили замонавий 
мактабгача таълим муассасаларида мактабгача ёшдаги болаларни 
ривожлантириш учун шароитларни яратишга йўналтирилганлиги билан 
тавсифланиб, боланинг ижобий ижтимоийлашуви имкониятларини намоён 
қилиш, унинг ҳар томонлама шахсга оид маънавий-ахлоқий ва онгли 
ривожланиши, мактабгача ёшга оид тегишли фаолият турлари асосида 
ташаббускорлиги ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, мулоқот 
доирасида катта ёшдагилар ва тенгдошлари билан ҳамкорлик қилиш 
имкониятларини очишга қаратилган. 
“Ҳар бир бола мактабгача таълим ва тарбия олиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир 
боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин 
давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий 
бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди. Боланинг 
мактабгача таълим ва тарбия олишига доир давлат кафолатлари давлат 
мактабгача таълим ташкилотлари негизида мактабгача таълим ва тарбия 
хизматларини кўрсатиш, шунингдек таълим ва тарбия беришнинг муқобил 
шаклларини ташкил этиш орқали таъминланади. Кўп тармоқли 
ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида 
жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун мактабгача таълим ва 
тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади. 
Инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг 
алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларини ҳисобга 


68 
олган ҳолда, уларни соғлом муҳитга уйғунлаштириш орқали таълим ва тарбия 
олиши учун тенг имкониятлар таъминланади. 
Қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида 
жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг ва ривожланишида 
нуқсонлари бўлмаган болаларнинг битта ташкилотда алоҳида гуруҳларда, 
шунингдек 
инклюзив 
гуруҳларда 
биргаликда 
ўқишини 
ҳамда 
тарбияланишини ташкил этишга қаратилган мактабгача таълим ва тарбиянинг 
давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади
80

Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёев
таъкидлаганларидек, “Фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин 
ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва 
аҳамиятини хеч нарса билан ўлчаб бўлмайди”. Бу йуналишни тизимли 
ривожлантириш буйича аниқ давлат дастурлари қабул қилинади. Болаларни 
мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2 бараварга оширилиб, 100 
фоизга етказилади. Бу вазифа нафақат замонавий боғчалар қуриш, балки 
оилавий боғчалар тизимини ривожлантириш оркали хам ҳал этилади
81
.
Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим 
тизимини янада такомиллаштириш, самарали давлат бошқаруви тизимини 
яратиш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини 
кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали 
педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига 
болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига 
замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали 
болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний 
ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш 
мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада амалга 
оширилган 
тизимли 
чора-тадбирлардан 
бири 
мактабгача 
таълим 
муассасаларининг алоҳида вазирлик сифатида қайтадан ташкил этилганлиги 
80
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида. 16.12.2019 6-17 М. 
81
Ш.М.Мирзиёев Янги Ўзбекистон стратегияси. Тошкент 2021 


69 
бўлди. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Мактабгача 
таълим 
вазирлиги, 
Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар 
мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим 
бошқармалари ҳамда уларнинг туман(шаҳар)лардаги бўлимлари ташкил 
этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрьдаги 
“Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мактабгача таълим 
вазирлигининг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: 
биринчидан, мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб 
чиқиш ва амалга ошириш; 
иккинчидан, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача 
ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва 
жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; 
учинчидан, Республикада давлат ва нодавлат мактабгача таълим 
ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча 
болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига босқичма-босқич қамраб 
олинишини таъминлаш, уларга солиқ имтиёзлари ва преференсиялар бериш, 
буджетдан субсидиялар ажратиш, шунингдек, болаларнинг мактабгача 
таълими ва тарбиясининг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ этиш; 
тўртинчидан, замонавий инновацион педагогик технологияларни, 
таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини таълим-тарбия 
жараёнига, шу жумладан нодавлат секторида жорий этиш; 
бешинчидан, миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва 
болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик 
материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан мактабгача 
таълим ташкилотларини таъминлаш; 
олтинчидан, замонавий педагогик технологиялар ва методларни ҳисобга 
олган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш 
масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган мактабгача 


70 
таълим ташкилотлари директор ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш; 
еттинчидан, мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини моддий 
рағбатлантириш тизимини яратиш ва тажрибали юқори малакали ва касбий 
жиҳатдан пухта тайёрланган педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни таълим-
тарбия жараёнига жалб қилиш;
саккизинчидан, 
мактабгача 
таълим 
ташкилотлари 
тарбияланувчиларининг рационал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва 
тўғри овқатланишини таъминлаш учун муносиб шароитлар яратиш, 
кўнгилочар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган, ҳажмлари
ва интенсивлиги асосий тиббий тақдимномалар билан белгиланувчи 
серҳаракат ўйинлар ва машқлар уюштириш;
тўққизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
билан биргаликда мактабгача таълим ташкилотларида болаларга тиббий 
хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича 
профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштириш
82

Махсус мактабгача муассасага жисмоний ёки ақлий ривожланишида 
турли нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишларида уларга 
ёрдам бериш, уларни англаш имкониятларига мувофиқ тарбиялаш
ва соғломлаштириш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида 
ташкил этилади. 
В.В. Краевскийнинг ёзишича, кўриш қобилиятининг чекланиши нафақат 
жисмоний ҳолатга зарар келтиради, балки, руҳий мувозанатни хам издан 
чиқариб юборади. Кўриш қобилиятидаги нуқсон атроф мухитга мослашишни 
ва 
мактабгача 
таълим 
муассасаларида 
берилаётган 
билимларни 
ўзлаштиришни ўз меёрига нисбатан секинлаштиради. Натижада, ногиронлиги 
мавжуд боланинг комуникатив имкониятлари чегараланиб қолади
83

82
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 06/17/5198/0043-сон; 09.10.2020 й., 
07/20/4857/1357-сон. 
83
Краевский В.В. Моделирование в педагогических исследованиях. – М., 1988. – С. 107-122). 


71 
Ногиронлиги мавжуд болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида 
ортиқча мураккабликларсиз мослаша олишлари уларни бошқа таълим 
олувчилар томонидан нормал қабул қилинишлари билан бевосита 
боғлиқдир
84

Юқорида келтирилган мулохазалар хақиқатдан хам ўз амалий таъсир 
доирасига эга. Туғма ёки орттирилган ногиронлик бўлишидан қатъий назар, 
ногиронлик жамият муҳитига мослашишга бу тоифа шахсларга жиддий 
салбий таъсир ўтказади. Бу эса, жисмоний имконияти чекланган таълим 
олувчига етарлича муаммоларни юзага келтиради. 
Махсус мактабгача муассаса таълим-тарбия ва соғломлаштириш 
муассасаси ҳисобланиб, қуйидагилар унинг асосий вазифаларига киради: 

болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш; 

боланинг 
ривожланишидаги 
нуқсонларни 
зарур 
тарзда 
коррекциялаш;

бола шахси асосларини шакллантириш, унинг билим олишга 
бўлган қизиқишларини ривожлантириш; 

боланинг 
интеллектуал, 
шахс 
сифатида 
ва 
жисмоний 
ривожланишини таъминлаш;

болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан 
таништириш;

болаларни мактабда ўқишга тайёрлаш ва хаказо. 
Мактабгача таълим муассасаларининг вазифалари борасида сўз юритар 
эканмиз, Л. А. Вачеян, М. Д. Ивановаларнинг мулохазаларини келтириб 
ўтишни лозим деб биламиз. Уларнинг фикрига кўра, ногиронлиги мавжуд 
болаларда ўзларига нисбатан бўлган ишонч ниҳоятда секин шаклланади. Бу 
84
Программа создания единой государственной системы раннего выявления и специальной помощи детям с 
отклонениями в развитии // Школьный психолог. – 2002. – № 3. – С. 12-13. 


72 
эса, 
уларда 
мактабгача 
таълим 
муассасаларидаги 
мотиватцион 
тайёргарликларини мутлақо издан чиқариб юборади
85

Г. В. Никулина, И. П. Волкова, Е. К. Фещенко, Л. И. Солнцева, В. Н. 
Вертугиналар эса, жисмоний имконияти чекланган болаларда кузатиладиган 
тушкунлик холати уларни ривожланмасдан қолишига олиб келади деб 
хисоблашади
86

Бизнинг фикримизга кўра, мактабгача таълим муассасалари психологик 
жихатдан ногиронлик ҳолатидаги таълим олувчиларни руҳлантира олиши, 
педагогик томондан уларга таълим беришнинг муносиб метод ҳамда 
усулларини ишлаб чиқувчи муассаса бўлмоғи зарур. Бу жараёнларни тизимли 
ишлашини таъминловчи хуқуқий механизм ишлаб чиқилса, назаримизда 
мантиқан тўғри бўлади. Сабаби, ногиронлик белгиларига қараб бу тоифа 
болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш бўйича етарли 
даражада ҳуқуқий асослар мавжуд эмас. 
Махсус мактабгача муассасалар уларнинг ихтисослашувига мувофиқ 
қуйидаги типларга бўлинади: 

нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун махсус мактабгача 
муассаса; 

эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун махсус 
мактабгача муассаса; 

кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун махсус мактабгача 
муассаса; 

психик нуқсонли (психик ривожланишда кечикиш, ақли заиф) 
болалар учун махсус мактабгача муассаса таянч-ҳаракатланиш 
85
Л. А. Вачеян, М. Д. Иванова Мотивационная готовность к школьному обучению у детей с нарушением 
зрения2017). 
86
Никулина, Г. В., Волкова, И. П., Фещенко, Е. К. Оценка готовности к школьному обучению детей с 
нарушениями зрения [Текст] : учебное пособие / под ред. Г. В. Никулиной ; Г. В. Никулина, И. П. Волкова, Е. 
К. Фещенко. – СПб. : Изд-во РГПУ им. А. И. Герцена, 2001. – 84 с. 


73 
аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун махсус мактабгача 
муассаса; 

мураккаб нуқсонлари бўлган болалар учун махсус мактабгача 
муассаса. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган типлар бўйича махсус мактабгача муассаса 
ташкил этиш учун тарбияланувчилар контингенти етарли бўлмаган тақдирда 
турли 
нуқсонлари 
бўлган 
(ривожланишдаги 
четга 
чиқишлар) 
тарбияланувчилар гуруҳлари шакллантирилган ҳолда кўп ихтисосли махсус 
мактабгача муассаса ташкил этишга рухсат берилади. Х. Ю.Халикулованинг 
таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси ногиронлиги бўлган болалар 
хуқуқларини ифода этишда барча масъулиятни ўз зиммасига олади. Уларнинг 
хуқуқлари, эркинликларини рўёбга чиқаришда тегишли чора-тадбирлар 
кўради
87
. Махсус мактабгача муассаса белгиланган давлат нормативларига, 
мактабгача таълимга ва даволашга қўйиладиган талабларга мувофиқ 
болаларни 
тарбиялаш, 
ўқитиш, 
қараш, 
парвариш 
қилиш
ва соғломлаштиришни таъминлайди. 
Махсус мактабгача муассасада таълимнинг мазмуни Ўзбекистон 
Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия 
қилинган дастурлар билан белгиланади. Махсус мактабгача муассаса ўзининг 
дастурларидан (муаллифлик дастурларидан) фойдаланиш ҳуқуқига эга. 
Бундай дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ 
таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Ҳар бир бола мактабгача таълим 
ва тарбия олиш хуқуқига эга. Давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим 
ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим 
ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий жалб этилишини 
кафолатлайди
88
. Махсус мактабгача муассасада гуруҳларнинг тўлдирилиши 
87
Халикулова Х. Ю. Функционирование дошкольных учреждений для детей с ограниченными 
возможностями (1991-2013 гг). 
88
Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида 20.12.2019 6-М. 


74 
болаларнинг тоифасига ва уларнинг ёшига (икки ёшдан бошлаб ва ундан катта 
ёшдаги болалар) қараб ва тегишли равишда қуйидагича тарзда белгиланади:
Махсус мактабгача муассаса тарбияланувчилари бепул мактабгача 
таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасида 
махсус мактабгача муассаса учун тасдиқланган санитария қоидалари
ва нормаларига мувофиқ бепул овқат билан таъминланиш, турли тадбирларда 
қатнашиш ҳуқуқига эгадир. 
Махсус мактабгача муассаса тарбияланувчиларининг бошқа ҳуқуқ
ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида ва махсус мактабгача муассаса 
уставида белгиланади. 
Тегишли ихтисосли маълумотга, касб тайёргарлигига, юксак маънавий 
фазилатларга эга бўлган шахслар махсус мактабгача муассасада педагогик
ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади. Ота-оналар ёки 
ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар махсус мактабгача муассасанинг 
таълим-тарбиявий 
фаолияти, 
ўз 
болаларига 
берилаётган 
таълим
ва кўрсатилаётган тиббий ёрдам билан танишиш ҳуқуқига эгадир
89

Ҳулоса қилиб айтганда, мактабгача таълим муассасалари ногиронлиги 
бўлган болаларнинг мактаб босқичигача бўлган даврни ўз ичига қамраб олади. 
Бироқ Ўзбекистон шароитида махсус мактабгача таълим муассасалари кенг 
қамровли ривожланмаган бўлиб, айрим чет худудларимизда истиқомад 
қилаётган ногиронлиги бўлган болалар таълим олишида бу ҳолат салбий 
таъсир ўтказади. Яъни, ҳудудларда бу типдаги таълим муассасаларининг 
мавжуд эмаслиги ёки умумий тартибдаги боғчаларнинг жисмоний нуқсони 
мавжуд болаларни қабул қилишга мослашмаганлиги бу тоифа таълим 
олувчиларнинг уй шароитида таълимдан ажралган ҳолда қолиб кетишига 
сабаб бўлади. Таълим тарбиянинг инсонлар ҳаётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга 
эканлигини инобатга оладиган бўлсак, бу масаланинг нақадар жиддий 
эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин бўлади. Бизнинг фикримизча, 
89
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги қарори билан тасдиқланган 
Давлат махсус мактабгача таълим муассасалари тўғрисида низом (Ҳужжат кучини йўқотган) 


75 
мактабгача таълим муассасаларида ўқув таълим жараёнларининг сифатли 
ташкил этилиши жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг бошланғич 
синфларда ҳам ўзлаштириш имкониятларини сезиларли равишда оширади. 
Қисқа қилиб айтганда, мактабгача таълим муассасалари таълимнинг кейинги 
босқичлари учун фундамент вазифасини бажаради. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish