Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот иши бўйича
илмий натижалар асосида:
1.
2.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси.
Тадқиқот ишининг
натижалари «Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин-қизларнинг илм-фан
тараққиёдаги роли ва гендер тенглиги» мавзусидаги II халқаро илмий-амалий
анжуманда; «Проблемы формирования современной системы социальной
защиты инвалидов – женщин на современном этапе Узбекистана»
(03.03.2021); «Ўзбекистонда интеллектуал салоҳиятни юксалтиришда хотин-
қизларнинг ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда
11
(Тошкент,
09.04.2021)
каби
халқаро
илмий-амалий
анжуманлари
материалларида баён этилган ва апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертация
мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган, шулардан Олий аттестация
комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп
этишга тавсия этилган илмий нашрларда 16 та мақола, жумладан 9 таси
Республика ва 7 та хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот иши кириш, 9 та
параграфдан иборат бўлган учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва илова қисмларидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 156 бетни
ташкил этади.
I БОБ. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ
ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ.
1.1-§
Ногиронлиги бўлган шахслар тушунчаси ва уларнинг
классификацияси.
Ўзбекистонда кучли демократик ҳуқуқий давлат барпо этилар экан,
ногиронлиги бўлган шахсларни фуқаролик жамиятининг тўла ҳуқуқли аъзоси
сифатида қабул қилиш масаласи бугунги кунда тобора долзарб ахамият касб
этмоқда. Шу маънода Республикамизда стратегик мазмунга эга бир қатор
ислохотлар олиб борилмоқда. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқий
мақомининг юридик жихатдан тасдиқланиши, бу тоифа ўқувчи ёшларни
узлуксиз сифатли ўқув таълим жараёнлари билан таъминланиши, жисмоний
нуқсони мавжуд фуқароларнинг ногиронлик белгиси бўйича камситилишига
қарши чора-тадбирларнинг махсус қонунчилик асослари ёрдамида тартибга
солинаётганлиги шулар жумласидандир. Бизга маълумки, бу тоифа шахсларни
узлуксиз сифатли таълим жараёнлари билан таъминланиши уларнинг
жамиятдаги ҳуқуқий статуси янада мустахкамланишига хизмат қилади. Зеро,
Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганларидек, ногиронлиги
12
бўлган ёшларга барча даражада сифатли таълим олиши учун тенг имкониятлар
яратилади. Жумладан, келгуси ўқув йилидан бошлаб алоҳида таълим олишга
эҳтиёжи бор болаларнинг 24 фоизи, 2025 йилда эса 40 фоизи оддий
мактабларда ўқиши учун барча шароитлар яратилади. Шунингдек, инклюзив
таълимнинг ресурс марказлари сони 14 баробарга кўпайиб, 200 тадан ошади
2
.
Қўшимча эҳтиёжли таълим олувчиларга яратиб берилаётган имтиёз ва
имкониятлар
жисмоний
нуқсони
мавжуд
фуқаролар
ҳаётини
оптималлаштиришга хизмат қилади. Шу маънода, ногиронлиги бўлган
шахслар тушунчаси ва уларнинг таснифи масаласини илмий, юридик нуқтаи
назардан таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу тушунчани илмий-
назарий жихатдан таҳлил қилар эканмиз, ногиронлиги бўлган шахслар
мақомини ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий нуқтаи назарлар асосида ўрганиш
тушунча моҳиятини очиб беришга ёрдам беради деган фикрдамиз. Агарки
ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий нуқтаи назардан таъриф келтирадиган
бўлсак, Ногирон - касаллик, шикастланиш ёки нуқсонларнинг оқибатлари,
ҳаётий фаолиятни чеклашга олиб келадиган ва унинг ижтимоий ҳимоясига
муҳтож бўлган тана функцияларининг доимий бузилиши билан соғлиғи
бузилган шахс мазмунидаги фикрни илгари суришимиз мумкин бўлади.
Ижтимоий жихатдан эса, бу тоифа инсонлар, ногиронлик ҳолатлари
таъсирида, мустақил ҳаётий фаолиятларини тўлақонли амалга ошира
олмайдиган шахслар сифатида намаён бўлишади. Ўзбекистон Республикасида
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Қонуннинг 3-
моддасида келтирилган таъриф ушбу тушунчанинг юридик мазмунини очиб
беришда алоҳида аҳамият касб этади. “Ногиронлиги бўлган шахс — ижтимоий
ёрдам ва ҳимояга, жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий
ҳаётида бошқалар билан бирга тенг тўлиқ ва самарали иштирок этиш учун
шарт-шароитлар яратилишига муҳтож барқарор жисмоний, ақлий, сенсор
2
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон
халқига мурожаати.
13
(сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахс”
3
. Бевосита ушбу масалани
атрофлича таҳлил қилишдан олдин ногиронлик ҳолатларини тавсифловчи
категорияларга аниқлик киритиб олишимиз керак бўлади. Ногиронлиги
бўлган шахслар ёки жисмоний имконияти чекланган шахслар тушунчалари
ўртасидаги фарқли ва ўхшашлик жихатлари бўйича ҳуқуқшунослар,
социологлар, файласуфлар орасида бир қатор илмий-таҳлилий ёндашувлар
юради. М.А.Усмонованинг таъкидлашича, ақлий ёки жисмоний нуқсонлари
туфайли фаолияти чекланганлиги муносабати билан ижтимоий ёрдам ва
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахс ногирон деб тан олинади. Шахснинг
турмуш фаолияти чекланганлиги унинг ўз-ўзига хизмат қилиш, юриш, йўлни
топа олиш, хаттоки, ўз ҳаракатини назорат этиш қобилияти ёки имкониятини
тўла ёхуд қисман йўқотганлигида ифодаланади
4
. Дарҳақиқат, кишини ногирон
деб белгилашлик учун унда ақлий, жисмоний томондан жиддий чекланиш
кузатилиши назарда тутилади. Бу тоифа шахсларнинг ногиронлик ҳолати
уларнинг таълим олиш имкониятларига бевосита таъсир ўтказади. У.Л.
Викторовнанинг ёзишича, ногиронлиги мавжуд шахс ақлий, руҳий ёхуд
жисмоний ҳолати эътибори билан сезиларли нуқсонларга дуч келган
инсондир
5
. Юқорида келтирилган мулоҳазалар моҳиятига эътибор қиладиган
бўлсак, ишонч билан айтишимиз мумкин бўладики, саломатликни жиддий
бузилишига олиб келувчи нуқсонлар шахслар ҳаётий фаолиятини издан
чиқариб юборишга сабаб бўлади. М.М. Георгиевнанинг айтишича, маълум бир
жисмоний нуқсонлари асорати таъсирида ўз ҳуқуқ ва имкониятларидан тўлиқ
фойдалана олмайдиган шахслар ногиронлиги бўлган инсонлар деб тан
олинади
6
. Ногиронлиги бўлган шахслар тушунчаси масаласида илмий-назарий
жихатдан таҳлил олиб борар эканмиз, юқорида қайд этилган фикрни мантиқан
3
Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги 3-М.
4
Ўзбекистонда кексалар ва ногиронларнинг ижтимоий ҳимоялашнинг ташкилий ҳуқуқий муаммолари,
дис.1995 59-Б
5
Усова Л. В. К вопросу об интерпретации понятий “инвалид” и “инвалидность” 2020.
6
. Муравьева М. Г. Инвалиды или люди с ограниченными возможностями 2012.
14
исботланган қараш сифатида баҳолай олмаймиз. Сабаби, ногиронлиги мавжуд
шахсларнинг ногиронлик ҳолатлари ҳамда даражалари фақат жисмоний
чекланиш билан тавсифланмайди. Шахс жисмонан соғлом бўлиши мумкин,
бироқ унинг руҳий ёки ақлий ҳолати нормал ҳаёт талаблари даражасидан паст
бўлиши мумкин. Шахснинг ақлий ёки руҳий томондан носоғлом бўлиши ўша
шахснинг ногиронлик категориясига мансуб эканлигидан далолат бериб
туради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, ногиронлиги бўлган шахслар
ҳамда жисмоний имконияти чекланган шахслар тушунчалари ўртасида
олимлар фикрларида ҳам кўрсатиб ўтиш мумкин бўлган фарқли жихатлар
ниҳоятда кам. Бу борада билдирилган мулоҳазалар қиёсий ўрганилар экан,
келтирилган фикрларда бир бирини тўлдириш, такрорлаш ҳолатлари кўп
учрайди. Ваҳоланки бу тушунчалар назарий жихатдан бир биридан сезиларли
фарқ қилади. Демоқчи бўлганимиз, бу тушунчалар қонунчилик нуқтаи
назаридан ҳуқуқий таърифга эга бўлсада, бугунги кунга қадар ўз илмий
ечимини топмаган. Яъни, тушунчаларнинг илмий-назарий жихатларига
аниқлик киритилмаган.
Бизнинг фикримизча, жисмоний имконияти чекланган шахслар ва
ногиронлиги бўлган шахс тушунчалари ўртасидаги назарий асосларни таҳлил
қилиш мақсадга мувофиқ саналади. Жисмоний имконияти чекланган шахслар
одатда мустақил ҳаракатлана олиш имкониятидан маҳрум инсонлар
саналишади. Яъни, уларнинг таянч ҳаракат тизимида жиддий бузилиш
кузатилади. Оқибатда эса, улар номидан махсус тайинланган ваъсий иш
кўради. Ногиронлиги бўлган шахслар эса, тўлиқ муомала лаёқатига эга
шахслар ҳисобланишади. Агарки масалага кўзи ожизлар мисолида
ёндашадиган бўлсак, бу тоифа инсонлар ўзлари мустақил ижтимоий-ҳуқуқий
муносабатларда эркин иштирок эта оладилар. Уларнинг факсимил
имзо
ёрдамида зарурий хужжатларни мустақил имзолай олиш имконига эга
эканликлари бу тоифа шахсларни жисмоний имконияти чекланган шахсларга
нисбатан тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлишларини билдиради. Бу
15
тушунчалар нуқсонларнинг юзага келиш вазиятлари эътибори билан бир
биридан сезиларли фарқ қилади. Мисол учун жисмоний чекланганлик
ҳолатлари аксарият вазиятларда орттирма шаклда юзага келади. Ногиронлик
ҳолатлари эса, ирсий касалликлар ёки ташқи омиллар таъсирида вужудга
келади. Кабаков В. Л., Балясникова И. В., Буторина Л. Ю.ларнинг
таъкидлашича, касалликни нотўғри даволаниши оқибатида ҳам ногиронлик
ҳолатлари қайд этилиши мумкин
7
. Дарҳақиқат, ногиронлик ҳолатлари туғма
ёки орттирма шаклда юзага келишидан ташқари, мавжуд касалликни нотўғри
муолажа қилиш оқибатида ҳам вужудга келади. Бу статистик маълумотлар
бўйича жуда кам қайд этилган бўлсада, назарий жихатдан эътибор қаратилиши
керак бўлган масалалардан бири саналади. Соғлиғини ёки меҳнат
қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи
аниқланади. Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик
бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом
асосида ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан
аниқланади
8
. Ногиронлик ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларига кўра, бу
тоифа шахсларнинг классификацияси белгиланади. Ногиронлиги бўлган
шахслар жисмоний чекланганлик даражаларига мувофиқ қуйидагича
таснифланади:
умумий касалликлар бўйича ногиронлиги бўлган шахслар;
меҳнат қилиш жараёнида бахтсиз ҳодисалар оқибатида ногиронлик
ҳолатига тушиб қолган шахслар;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
Г.Т.
Юрьевнанинг таъкидлашича, болалар ногиронлиги замонавий
жамиятнинг долзарб тиббий-ижтимоий муаммосидир. Бу тоифа болаларни
7
Кабаков В. Л., Балясникова И. В., Буторина Л. Ю. Причина инвалидности по зрению у детей на Севере 2005.
8
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Фуқороларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида. 07.12.2007 16-
М.
16
давлат ижтимоий ҳимоя сиёсати орқали қўллаб қувватлаш ҳаётий зарурат
саналади
9
.
Болалар ногиронлиги ҳолатларини эрта аниқлаш ва бу борада юридик
нуқтаи назардан пухта ишлаб чиқилган давлат дастурларини амалиётга
киритиш бу борада катта роль ўйнайди. Болалар келажак пойдевори
ҳисобланади. Бу масалада тизимли юридик чора-тадбирларни амалга ошириш
ҳаётий заруратга айланмоғи лозим. В.Н. Вячеславовнанинг тушунтиришича,
Ногиронликни биринчи навбатда ижтимоий хусусиятга эга ҳодиса, кейин эса
тиббиёт, экология, статистика, демография ва бошқаларнинг мустақил
муаммоси сифатида кўриб, ногиронликнинг ижтимоий механизмларини ва у
билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш йўлларини аниқлаш зарур бўлади.
ногиронлар муаммоси деганда жамиятнинг ногирон фуқаролари билан ўзаро
муносабатларидан келиб чиқадиган ижобий ва салбий муносабатларни акс
эттирувчи ижтимоий ва муҳим масалалар ва вазиятлар мажмуини
тушунамиз
10
. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, жисмоний чекланганлик
даражасига кўра бу тоифа шахсларга I II III ногиронлик гурухлари тақдим
этилади. Ўз навбатида ногиронлик гуруҳлари инсон организми ҳолатининг
қай даражада шикастланишига асосан белгиланади. Ногиронликнинг расман
тасдиқланиши жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми
қонунчилик доирасида ҳимоя қилинишини билдиради. 20-асрнинг охирида,
жахон ҳамжамиятида ижтимоий-сиёсий тизимнинг ўзгариши билан
жамиятнинг инсонпарварлик сиёсати йўналишларида туб ўзгаришлар юз
берди: инсон ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари, ногиронлиги бўлган шахслар
ҳуқуқлари қайта кўриб чиқила бошланди. Давлатлар томонидан янги
қонунчилик тизими йўлга қўйила бошланди. Ногиронлиги бўлган шахслар
ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунчилик асослари ёрдамида бу
9
Голубева Татьяна Юрьевна Совершенствование инструментария статистического наблюдения за детской
инвалидностью в Российской Федерации дисс. автореферат 2003.
10
Веденеева Н. В. Социальные аспекты реабилитации инвалидов в Российской Федерации2004.
17
тоифа инсонларнинг жамиятдаги ҳуқуқий мақоми янада мустаҳкамланди.
Жамият аъзоларининг тенг ҳуқуқли эканлигини тан олиш, жисмоний нуқсони
мавжуд шахсларни жамиятнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида қабул қилиш
ислоҳотлари босқичма босқич амалиётга тадбиқ қилинди. Бироқ, соха
доирасида олиб борилаётган тизимли чора-тадбирларга қарамасдан,
жамиятда, эшитиш қобилиятида, кўриш қобилиятида нуқсони мавжуд
инсонларнинг нормал муҳитга мослашиши муаммоси доимо мавжуд бўлиб
келган. Ваҳоланки, бу муаммо ижтимоий-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлиб,
ногиронлиги бўлган шахслар ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ф.С.
Александровичнинг ёзишича, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий
интегратциялашуви сохасидаги давлат сиёсати муаммосини ўрганишнинг
долзарблиги бу тоифа шахсларни реабилитация қилиш механизмларининг
ислоҳот талаб манзарага келиб қолганлиги, нуқсонли инсонлар билан ишлаш
малакасига эга кадрларнинг ниҳоятда камлиги каби бир қатор жихатлар билан
белгиланади
11
. Бу борада айтиш мумкин бўладики, турли ногиронлик
ҳолатига тушиб қолган шахсларни таълим ўқув жараёнларига жалб этиш
ўқитувчи педагоглардан қўшимча махорат ва салоҳиятни талаб этади. Д.В.
Викторовнанинг билдиришича эса, жамият ва ногиронлиги мавжуд шахслар
ўртасидаги муносабатлар масаласи, уларнинг ижтимоий муҳитга мослашиши
билан бевосита боғлиқ бўлган. Аммо бу каби масалаларнинг узоқ вақтдан бери
муҳокама қилинмагани, жамоатчилик мулоқотига ёпиқлиги, айниқса, унга
бўлган тадқиқот қизиқишини янада кучайтирмоқда
12
. Шу билан бирга
жамиятни инсонпарварлаштириш, ногиронларни ижтимоий реабилитатция
қилиш ва нормал муҳитга интегратциялаш бу масаланинг негизини ташкил
этади. Жамиятнинг алоҳида эҳтиёжли шахсларга бўлган муносабати жамият
ривожланиши давомида ўзгарди. У асосан, ижтимоий муҳитимизга хос бўлган
11
Фурсов С. А. Государственная политика Российской Федерации в области социальной интеграции
инвалидов: политологический аспект. Дисс.автореферат. 2011.
12
Дегтярева В.В. Социально-философский анализ социальной адаптации человека с ограниченными
возможностями здоровья. Дисс.автореферат.2008.
18
инсонпарварлик ғоялари негизида шакллантирилди. С.М. Васильевичнинг
таъкидлашича, ногирон болаларнинг самарали ижтимоий ривожланиши,
уларни тарбиялаш шартларидан бири шундай болаларга ҳамроҳлик қилаётган
ижтимоий ходимлар томонидан уларга нисбатан инсонпарварлик
муносабатини шакллантириш ҳисобланади. Даставвал бундай ходимлар
ногирон шахсларга инсоний муносабатда бўлишлари кутилади. Бироқ,
оммавий амалиёт таҳлили шуни кўрсатадики, университет битирувчилари ва
ногиронлар билан бирга таълим ўқув жараёнларида иштирок этган
мутахассисларнинг маълум бир қисмида ҳали ҳам бу даражадаги муносабат
етарли даражада шаклланмаган. Ижтимоий ходимларда ногирон болаларга
нисбатан
инсонпарварлик
муносабатини
шакллантириш
уларнинг
университетда касбий тайёргарлиги жараёнида ҳам бошланиши керак
13
14
.
Бизга маълумки, ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан бўлган ижобий
муносабатлар айнан таълим муассасаларида шаклланади ва жамият ҳаётида
ривожлана боради. Ногиронлиги бўлган шахслар тушунчаси ҳамда бу тоифа
инсонлар ҳаётий фаолиятига фалсафий-ҳуқуқий, социал-психологик нуқтаи
назардан эътибор қаратадиган бўлсак, бу борада бир қатор олимлар илмий
тадқиқодлар олиб боришганлигини кўришимиз мумкин бўлади. Социал-
психологик жихатдан бу масала устида М. А. Вейт, И. П. Ивановлар илмий
изланишлар олиб боришган. Уларнинг қарашларига кўра, бу тоифа
шахсларнинг жамият ижтимоий муҳитига ортиқча мураккабликларсиз
мослаша олишлари уларнинг мустаҳкам психологик тайёргарликка эга
эканликлари билан боғлиқ бўлади. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳаётий
фаолияти бўйича эса Б. Т. Лихачев, К. А. Орлов уларнинг ахлоқий ва ҳуқуқий
13
Столповский М. В. Формирование гуманного отношения к детям-инвалидам у будущих социальных
работников в вузе.дисс.автореферат.2013.
14
Давлат ва ҳуқуқ тарихининг ҳар бир босқичи инсон, шу жумладан, ҳаётнинг барча жабҳаларида
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини максимал даражада таъминлай оладиган таъсирчан
қонунчиликни, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмаларининг тўғри фаолият
юритувчи тизимини тақозо этади. Кузнецов, Михаил Александрович 2008.
19
мақоми бўйича О. В. Авраменко, А. А. Востриков, С. А. Козлова, И. С.
Марьенколар тадқиқодлар олиб боришган. Юқорида санаб ўтилган олимлар
фикрларига мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахслар ўз ҳаётий фаолиятларини
оптимал йўлга қўйишда адаптивлик намаён этишлари талаб этилади. Иккинчи
томондан эса, жамиятнинг жисмоний чекланган шахсларга нисбатан бўлган
субъектив муносабатлари ижобийлик касб этиши мақсадга мувофиқ
ҳисобланади. Шу маънода, жамиятнинг цивилизация даражаси кўп жихатдан
унинг аҳолининг ҳимояланмаган қатламларига, шу жумладан ногиронларга
бўлган муносабати билан баҳоланади. Айнан мана шу жихат соҳавий
қонунчилик асослари билан ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилган. Я.Е.
Николаевнанинг фикрича сўнгги пайтларда ногиронлик масалалари бўйича
халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сезиларли даражада ўзгарди.
Ногиронларнинг ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқ сифатида таъминлаш
муаммосини,
шунингдек,
давлатларнинг
ушбу
соҳада
ижтимоий
муносабатлар соҳасидаги ҳамкорлигини такомиллаштириш зарурлигини
эътироф этиш БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси ва
унинг факультатив баённомасида қатъий белгилаб қўйилган. Конвенция ушбу
тоифадаги аҳолининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро
стандартларни мустаҳкамлайди
15
.
Ногиронларни реабелитация қилишнинг якуний мақсади бугунги кунда
уларнинг ижтимоий интегратцияси, яъни жамият фаолияти ва ҳаётининг
асосий йўналишларида фаол иштирок этиш, соғлом одамлар учун
мўлжалланган ва инсон ҳаётининг турли соҳалари билан боғлиқ ижтимоий
тузилмаларга - ўқишини, касбий малакага эга бўлишини назарда тутади.
Ногиронлик белгиси бўйича ҳар қандай камситиш тақиқланади. Тенг
имкониятларни таъминлаш ва ногиронлик белгисига кўра камситилишига йўл
қўймаслик учун давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг
объектлар ҳамда хизматлардан, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалардан,
15
Яковлева Е. Н. Поощрение и защита прав инвалидов в международном праве.дисс.автореферат.2016.
20
соғлиқни сақлашдан, таълимдан, ишга жойлашишдан, шунингдек ахборотдан
ва алоқа воситаларидан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини
таъминлашга
доир
чора-тадбирларни
амалга
оширади.
Давлат
камситилишнинг барча шаклларидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ҳуқуқий жиҳатдан тенг равишда ва самарали ҳимоя қилинишини
кафолатлайди. Давлат инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларидан
фойдаланиш имкониятини беришда ногиронлиги бўлган шахсларнинг
камситилишига йўл қўймаслик чораларини кўради
16
. Юқорида келтирилган
фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулосаларни айтиб
ўтиш ўринли бўлади. Ногиронлиги бўлган шахслар тушунчаси ва бу тоифа
инсонларнинг тавсифи масаласида илмий-назарий жихатдан таҳлил олиб
борар эканмиз, бу борада қуйидаги вазифаларни амалий ифодасини
таъминлаш мақсадга мувофиқ бўлади деган хулосадамиз:
1.
Ногиронлиги бўлган шахслар ва жисмоний имконияти чекланган
шахслар тушунчалари ўртасидаги фарқли жихатларни қонунчилик
доирасида ҳуқуқий аниқлаштириб олиш;
2.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш
масалаларини атрофлича таҳлил қилиш;
3.
Ногиронлиги бўлган шахслар классификациясига ҳуқуқий баҳо бериш;
4.
Фуқаролик жамиятида ногиронлиги мавжуд шахсларга нисбатан
инсоний муносабатни шакллантириш;
Давлат тараққиётининг кейинги босқичида Ўзбекистонда ногиронлиги
мавжуд шахсларга бўлган муносабатда катта ўзгаришлар юз берди.
Умумлаштириб айтганда, ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни таълим ўқув
жараёнлари билан қамраб олишда нафақат масъул ваколатли органларнинг
16
Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида 15.10.2020 18-
М.
21
фаолиятини кучайтириш, балки, бу масалада жамоатчилик иштирокини ҳам
таъминлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |