Ногиронлиги бор шахсларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги
ижтимоий иш
1. Ногиронлиги бор шахсларни меҳнатга йўналтириш масалалари (жаҳон тажрибаси мисолида)
2. Ижтимоий тадбиркорлик ва унинг хусусиятлари
3. Инклюзив бизнес ривожланиши бандлик муаммоларини хал этиш воситаси сифатида
Ногиронлиги бор шахсларни меҳнатга йўналтириш масалалари
(жаҳон тажрибаси мисолида)
Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра бугунги кунда ер юзида ногиронларнинг сони қарийб 1 миллиардни ташкил этади. Уларнинг тахминан 80 фоизи жаҳоннинг ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади. Кўплаб давлатларда ногиронлар малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, таълим олиш, жамоат транспортида юриш, айниқса, ишга жойлашишда муаммоларга дуч келишади.
Интернет саҳифалари ва қўшимча манбаларда шу ҳақдаги маълумотлар билан танишиш асносида мамлакатимизда бу борадаги холат юзасидан айрим маълумотларни кўриб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Мамлакатимизда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб, 2008 йил 11 июлда «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши ҳамда ҳукуматимизнинг қатор қарорлари имзолангани мазкур йўналишнинг ҳуқуқий асосларини яратиб берди.
Ҳисоб-китобларга кўра ҳозир мамлакатимизда 600 мингга яқин ногирон бор, уларнинг 100 мингга яқини 16 ёшгача бўлган болалардир. Кўпчилиги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Андижон, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида истиқомат қилади.
Уларнинг орасида боғча, мактаб, лицей ва коллежларга қатнай олмайдиганлари, яъни таълим олишга лаёқатсизлари ҳам бор. Бунга имконияти етадиганларини ўқитиш керак. Улар келажакда қийналмаслиги учун ҳам таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар ўрганиши лозим. Қонунчилигимизда 12 йиллик таълим мажбурий ва бепул этиб белгилангани нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар томонидан Ўзбекистоннинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш соҳасидаги энг катта ютуғи сифатида эътироф этиб келинади1.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Иқтисодиёт, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2007 йил 4 июлдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун мутахассисликлар ва касблар рўйхати тасдиқланган. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида имконияти чекланган шахслар учун 17 та мутахассислик бўйича махсус ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилган ҳамда амалиётда кенг қўлланилмоқда2.
Жаҳон тажрибаси мисолида Канадада ишга жойлаштириш бўйича қуйидаги маълумотларни келтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |