Литература
трудоустройство инвалид зарубежный казахстан
1. Назарбаев Н.А. Послание Президента страны народу Казахстана «Н?рлы жол - путь в будущее». Астана, 11 ноября 2014 года.
2. Пряжникова Е.Ю. Зарубежный опыт сопровождения трудоустройства с инвалидами // Мой Ориентир, 2013.
3. Холостова Е.И. Социальная работа с инвалидами. - М.: Изд.-торг. корпорация «Дашков и К», 2014. - 103 с.
4. Лучшие социальные проекты, реализуемые в Казахстане Strategy Kz/runews/2821//
5. Altay news // http://altaynews.kz/18087-unique-project-employment-persons-disabilities.html
3. Инклюзив бизнес ривожланиши бандлик муаммоларини
хал этиш воситаси сифатида
Педагоглар махсус психология ва коррекцион педагогика асосларини, соғлом болалар билан биргаликда ўқитишнинг технология ва махсус методларини ўзлаштиришмаган. Заиф кўрувчи ва эшитиш қобилияти паст ёшларга касбий таълим бериш учун қўшимча махсус жиҳозлар, дидактик воситалар талаб этилади. Масалан, кўр болалар учун брайл дисплейли компьютерлар, «гaпирувчи» ва бўртма нуқтали дарслик ва дафтарлар, катталаштирувчи мосламалар керак. Бундан ташқари, дарслар тифлопедагог, сурдопедагог ва тиббий ходимлар иштирокида олиб борилиши лозим. Имконияти чекланган ёшларга касбий таълим беришнинг масофали шаклларини ривожлантириш зарур. Педагоглар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини инклюзив таълим талабларидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш керак. Умуман олганда, оммавий инклюзив касбий таълимга ўтиш давлат ва жамиятнинг вақтинчалик эмас, балки биргаликдаги изчил хатти-ҳаракатларини, жумладан, илғор хорижий тажрибани маҳаллий шароитга мослаштиришни тақозо этади.
Ногирон болалар ва ёшларга инклюзив касбий таълим бериш кўламини кенгайтириш ва ривожлантириш учун Миллий ҳаракат режаси ишлаб чиқилса, унда умуминсоний қадрият ва халқаро конвенциялар нормаларига мувофиқ инклюзив таълимнинг муваффақиятини таъминловчи барча жиҳатлар қамраб олинса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Қонунчилигимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар қатори ногиронларни ишга жойлаштиришда ҳам турли имтиёзлар кўзда тутилган. Хусусан, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддаси ҳамда Меҳнат кодексининг 68-моддасида давлат ногиронлар, шунингдек, ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарни ишга жойлаштиришда қўшимча кафолатлар билан таъминлаши белгилаб қўйилган. Ногиронларга ишга жойлашишида кўмак бериш «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасида ҳам назарда тутилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомда ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган ташкилотлар ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар, ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиши белгиланган. Ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг камида 3 фоизи банд қилиб қўйилади.
Иш ўринларини банд қилиб қўйиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. 2014 йилда маҳаллий ҳокимликлар томонидан республика бўйича 15,9 мингта иш ўрни ногирон одамлар учун банд қилиб қўйилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида 2,2 мингдан ортиқ ногирон жойлардаги меҳнат органларининг йўлланмалари билан ишга жойлаштирилган. Уларнинг асосий қисми Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимида 2 та махсус коллеж бўлиб, уларда ногиронларга 7 та йўналишда касб-ҳунар сирлари ўргатилмоқда. 2014 йилда ушбу коллежларнинг 66 нафар битирувчиси иш билан таъминланган. Шунингдек, вазирлик тизимида ногиронлар учун 11 та реабилитация маркази фаолият кўрсатмоқда, уларда шу йилнинг 9 ойи давомида ногиронларнинг 5689 нафарига касбий ахборот, 1333 нафарига ўқиш ва касб эгаллаш, 4481 нафарига ишга жойлаштириш бўйича тавсиялар берилган, 70 нафари эса касбга йўналтирилган3.
Ушбу йўналишдаги ишлар жамоатчилик томонидан назорат қилинса, умуман, ногиронларга нисбатан жамоатчиликда ижобий муносабат шакллантирилса, уларни иш билан таъминлашга оид муаммолар бартараф қилинарди. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, ногиронларни тўлақонли фаол ҳаётга қайтариш учун уларни жисмоний имкониятларини ҳисобга олиб ўқитиш, қайта ўқитиш ва ишга жойлаштириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |