2.2-§. Ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни мактаб таълими орқали
қамраб олишнинг назарий-ҳуқуқий масалалари.
Ўзбекистонда жамият ҳаётини мустаҳкамлаш ҳамда давлат бошқарувини
янада такомиллаштиришга қаратилган изчил ислоҳотлар давом этаётган бир
даврда таълим соҳаси самарадорлигини мунтазам ошириб боришга Давлат
сиёсатининг муҳим вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда. Бу эса,
мамлакат келажак пойдевори бўлган ёш авлодларнинг чуқур ҳамда пухта
билим олишларида улкан имкониятлар яратмоқда. Зеро, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек: «Эҳтиёжманд
оилаларнинг
фарзандлари,
чин
етим,
ногиронлиги
бўлган
ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича
янги тизим жорий этилади. Ҳозирги кунда Республикамизда алоҳида
эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган 150 минг нафар фарзандларимиз бор.
Уларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш, оғир
касалликка чалинганларни даволаш, чин етимларга ҳаётда ўз ўрнини топишга
ёрдам бериш, уй-жой билан таъминлаш – нафақат вазифамиз, аввало, инсоний
бурчимиздир»
90
.
Дарҳақиқат, ҳар бир соха ривожида илм-фаннинг тутган
ўрни беқиёсдир. Яъни, таълим соҳасининг самарадорлиги давлат
тараққиётининг ишончли кафолати саналади. Шу маънода давлат ҳар бир
шахснинг чуқур ва пухта билим олиши учун кенг қамровли имкониятларни
90
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси. 29.12.2020
76
яратиб беради. Хусусан, ногиронлиги бўлган инсонларнинг таълим олиши
бўйича ҳам ҳукумат зарур давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларни
босқичма босқич амалиётга киритади. Бу каби давлат дастурларининг
амалиётга тадбиқ этилиши жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг
таълим олиш сифатининг ошишига хизмат қилади. Шу ўринда айтиб ўтиш
керакки, алоҳида эҳтиёжли инсонлар учун таълим соҳаси улар ҳаётининг
муҳим шарти сифатида қабул қилинади. Ушбу қараш, қуйидаги мулоҳазаларга
кўра изоҳланиши мантиқан тўғри бўлади:
1.
Қўшимча эҳтиёжли шахсларнинг аксарият ҳолатларда жисмоний
меҳнат қилиш қобилиятига эга эмаслиги.
2.
Ногиронлиги бор шахслар турмуш тарзининг ақлий меҳнат билан
бевосита боғлиқлиги.
3.
Таълим олиш хуқуқининг жисмоний имконияти чекланган шахслар
ҳаётида муҳим фактор сифатида намоён бўлишлиги.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига мувофиқ Ҳар бир
киши таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириши ва Давлат ўрта махсус
таълимни бепул кафолатлаши керак
91
. Бироқ, ўрта мактабга кириш имконияти
ногиронлиги бўлмаган кишилар учун 99,8 фоизни ташкил этса ҳам,
ногиронлиги бор кишилар учун бу кўрсатгич 84 фоизни ташкил этади.
Шу жихатдан ногиронлиги бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқлари айрим
ҳолатларда ота-оналар ёки уларга масъул инсонлар томонидан қўпол тарзда
бузиб келинади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасига
йўналтирилган миллий қонунчилик тизими бўйича ҳар ким таълим олиш
шаклларини ўзи мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Бироқ, таълим олиш ҳуқуқи
ногиронлиги бор шахслар мисолида нисбатан кўпроқ чекланиб қолади. Агарки
биз
мавжуд
вазиятга
реал
кўз
билан
қарайдиган
бўлсак,
бу ҳолатларни келтириб чиқараётган бир нечта омилларни санаб ўтишимиз
мумкин бўлади. Ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини чеклаб қўйиш
91
Ўзбекистон Республикаси конституцияси 41-М.
77
жараёнлари
оилалардан
бошланади.
Жисмоний
нуқсонли
бола
имкониятларини чеклаб қўйиш унинг даставвал билим олиш ҳуқуқлари
бузилишига сабаб бўлади. Яъни, қўшимча эҳтиёжли бола қобилиятига
ишончсиз муносабатда бўлинади ва оқибатда нормал ҳаёт стандартларига
риоя
қилинмаслик
ҳолатлари
юзага
келади.
Якунда
бу
ҳуқуқсизликка
олиб
келади.
Махсус
интернат-мактаблар
шарт-шароитларининг яхши эмаслиги ҳам бу вазиятда муҳим факторлардан
бири саналади. Шу ўринда ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш
ҳуқуқлари борасида фикр юритсак: Ногиронлиги бўлган шахслар барча
даражалардаги таълим ташкилотларида таълим олиш ва ўз қобилиятини янада
тўлиқроқ ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олиш ҳамда
жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқига эга
92
. Давлат ногиронлиги
бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини ривожлантиришни, уларнинг
таълим олиши ва касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлашдан ва малака
оширишдан ўтиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини кафолатлайди.
Таълим ташкилотлари давлат органлари билан биргаликда ногиронлиги
бўлган болаларнинг мактабгача, мактабдан ташқари ва умумий ўрта таълим
олишини, шунингдек ўрта махсус, профессионал, олий ва олий ўқув юртидан
кейинги таълими олишини таъминлайди. Агар ногиронлиги бўлган болаларни
таълим муассасаларида ўқитишнинг вақтинча имкони бўлмаса, таълим
соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва таълим муассасалари ногиронлиги
бўлган болаларнинг соҳага оид шифокорлар тавсиялари асосида ҳамда ота-
онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан уйда
ўқитилишини таъминлайди. Ногиронлиги бўлган болаларни уйда ўқитиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга
оширилади.
Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта,
мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини
кафолатлайди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни тўловдан озод қилган ҳолда
92
Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Ногиронлиги бўлган шахслар хуқуқлари тўғрисида 15.10.2020 38-М.
78
ёки имтиёзли шартлар асосида махсус ўқув қўлланмалари ва адабиётлар,
шунингдек сурдотаржимонлар хизматларидан фойдаланиш имконияти билан
таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга таълим бериш, уларни касбга тайёрлаш,
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш турли шаклларда, шу
жумладан ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда, экстернат
шаклида, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланган
ҳолда, умумий типдаги таълим муассасаларида ҳамда ташкилотларида,
ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, уйда, махсус гурухларда,
синфларда ва якка тартибдаги ўқув режалари бўйича ўқитиш йўли билан
амалга оширилади. Н.Г. Прибылованинг ёзишича, кўриш қобилиятида
нуқсони мавжуд ўқувчи ёшларни иқтисослаштирилган интернат-мактабларда
ўқитиш педагогика сохаси олдига эътибор қаратилиши зарур хисобланган бир
қанча масалаларни қўяди. Жисмоний имконияти чекланган ўқувчи ёшларга
таълим тарбия беришда уларнинг психологик хамда физиологик ҳолатларини
тўғри баҳолаш бу борада долзарб саналади
93
.
Тўғри, ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни махсус интернат-
мактабларга жалб этишда уларнинг психологик ва физиологик ҳолатлари
муҳим саналади. Бу факторлардан ташқари, бу борада уларнинг ҳуқуқий
мақомини белгилаш ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бизга маълумки,
таълим олувчиларнинг ногиронлик ҳолатларига кўра, таълим муассасаларига
жалб этилишлари эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳуқуқий вазиятларни
келтириб чиқаради. Яъни, бу тоифа шахсларнинг ногиронлик даражаларига
мувофиқ ўқув таълим жараёнлари билан таъминланишлари ўзига хос
қонунчилик асослари яратилишини тақозо этади. Жумладан, (махсус таълим)
тўғрисидаги қонунчилик асослари амалиётга тадбиқ этилиши лозимлигини
тасдиқлайди. Л.С. Выготскийнинг таъкидлашича, жисмоний имконияти
93
Прибылова Н. Г. Психо-физиологическое сопровождение процесса обучение слепых и слабовидящих. 2018.
79
чекланган ўқувчини таълимга жалб этишда биологик ва социологик
хусусиятлар мухим роль ўйнайди. Уларнинг биологик жихатдан чекланганлик
ҳолати ҳамда бу тоифа таълим олувчиларнинг жамоага мослашиб кетиш
имкониятлари ўзига хос устуворлик касб этади.
94
Агарки масалага педагогик нуқтаи назардан эътибор қаратадиган
бўлсак, юқорида билдирилган фикрни объектив деб баҳолаш мумкин бўлади.
Бизнинг фикримизча, бу масала ечимларини хуқуқий жихатдан белгилаб олиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қайсики маънода, ногиронлиги бўлган
ўқувчи ёшлар таълимини самарали бошқаришда мавжуд қонунчилик
асосларини такомиллаштириш зарурий талаб ҳисобланади. Шубхасиз,
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун бу тоифа
шахслар таълими масалаларини маълум бир маънода хуқуқий жихатдан
тартибга солади. Назаримизда, ногиронлиги бўлган шахслар таълимини
юридик жихатдан мустаҳкамлашда алоҳида қонунчилик асослари талаб
этилади. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунда бу
масалага умумий ҳуқуқий меъёрлар белгиланган. Вахоланки, ногиронлиги
бўлган шахслар таълими уларнинг ногиронлик даражаларига қараб ташкил
этилиши зарур саналади. Аслини олганда бу жараёнлар таълим соҳаси
амалиётида мавжуд. Қонуности хужжатлари асосида тартибга солинади.
Ўйлашимизча, бу масалаларни махсус соҳавий қонун ёрдамида тартибга
солиш мантиқан тўғри бўлади. Қуйидаги факторлар “махсус таълим”
тўғрисидаги қонун лойихасини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд эканлигини
билдиради.
1.
Турли ногиронлик ҳолатлари бўлган таълим олувчиларни
тоифалаштирилган тарзда ўқув таълим муассасаларига жалб этиш
масалаларининг долзарблиги. Бунда жисмоний чекланиши
мавжуд ҳар бир таълим олувчи ўз ногиронлик ҳолатидан келиб
94
. Выготский Л.С. Сознание как проблема психологии поведения. Собр. соч. Т.6 / Л.С. Выготский. – М.,
1982).
80
чиққан ҳолда ўқув муассасасига жалб этилиши ҳуқуқий жихатдан
ҳал қилувчи аҳамиятга эга саналади.
2.
Ногиронлиги бўлган шахслар таълим ўқув жараёнларини тартибга
солишда норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг легитимлигини
ошириш. Бу ерда ногиронлиги бўлган шахслар таълимини
самарали
ташкил
этишда
мавжуд
норматив-ҳуқуқий
хужжатларнинг таъсирчанлик даражасини ошириш масаласи
назарда тутилади.
3.
Таълим соҳаси доирасида ногиронлик ҳолатидан келиб чиққан
ҳолда бу тоифа шахсларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш. Бу
ерда ҳам ногиронлиги мавжуд шахсларнинг таълим соҳасидаги
функционал
имкониятлари
махсус
таълим
тўғрисидаги
қонунчилик асослари билан тартибга солиниши назарда тутилади.
Мамлакатимиз тараққиётининг кейинги босқичида, ривожланишида
турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож
бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий кафолатларини таъминловчи чора-
тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия
олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар
учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-
интернатлар)нинг дифференциаллашган тармоқларини мақбуллаштириш
мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан,
қўшимча эҳтиёжли болаларнинг таълим соҳаси субъекти мақомида эга
эканлиги инобатга олиниб, уларга қулай шарт-шароитлар ҳар томонлама
яратиб берилмоқда. Хусусан Республикамизда, ногиронлиги бўлган болалар
таълимини самарали ташкил қилиш бўйича махсус таълим шаклида фаолият
олиб борадиган бир қатор интернат-мактаблар фаолияти йўлга қўйилган. Бу
каби иқтисослаштирилган тартибдаги таълим муассасаларининг ташкил
этилганлиги ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олишида алоҳида
ўрин тутади. Махсус таълим ҳамда иқтисослаштирилган интернат-
мактабларнинг жисмоний нуқсонли болалар таълимидаги аҳамияти борасида
81
фикр юритар эканмиз, даставвал махсус таълимнинг мазмун моҳиятини очиб
олишимиз мақсадга мувофиқ бўлади деган фикрдамиз.
“Махсус таълим” кенг тушунча бўлиб, болаларнинг таълим олиши
йўлида уларга қўшимча ёрдам бериш, дастурларни мослаштириш, ўқиш учун
қулай муҳит яратиш ва ихтисослашган жиҳозлар, ускуна, материаллар ёки
методлар (масалан, Брайл, аудио ускуна, ёрдамчи мосламалар, имо-ишора
тили) билан таъминлаш назарда тутилади. “Махсус таълим эҳтиёжлари”
дегани ўқишда қийналаётган боланинг эҳтиёжларини англатади ва шу сабабли
махсус таълим нафақат ижтимоий чекланган шахсларга, балки барчага
тааллуқлидир. Махсус эҳтиёжи бор болаларга махсус таълим беришнинг
турли йўллари бор. Аксарият ҳолларда ёрдамга муҳтож болалар умумий
мактаб эмас, ихтисослашган мактабга бориши керак бўлади. Жисмоний
имконияти чекланган болага таълим жараёнида яхши шароитни таъминлаш
учун алохида чора тадбирлар талаб этилади. Бу чора тадбирлар қуйидаги
жихатлар билан характерли хисобланади. Кўрув имкониятига мос келувчи
шароит яратиш; ушлаб кўриб тасаввур қилиш имконига эга бўлган кўргазмали
қуроллардан самарали фойдаланиш; ўқитишнинг махсус методларини қўллаш
ва хар бир боланинг кўриш нуқсони ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
коррекцион педагогик иш олиб бориш; болаларнинг психологик
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқитишда индивидуал ёндашиш
95
;
Ногиронлиги бор инсонлар тўғрисидаги махсус хужжатларда инклюзив
таълимга урғу берилса-да, амалда кўплаб болалар фақат ихтисослашган
мактабга бора олади. Айрим ҳолларда, масалан боланинг эшитиш ё кўриш
қобилияти ёки ҳам эшитиш ҳам кўриш қобилияти чекланган бўлса, бундан
бошқа илож ҳам қолмайди.
Кам ривожланган мамлакатларда бундай ўқув муассасалари интернат
режимида ишлайди, яъни ўқувчилар ўз оиласи ва жамоасидан йироқда
яшашига тўғри келади. Афсуски, вақт ўтган сари “ихтисослашган” ибораси
95
махсус педагогика касб-хунар коллежлари учун дарслик 2016.
82
барчанинг тенг иштирокини таъминловчи таълимни тарғиб этиш йўлида
ишлатилмаяпти. Масалан, “махсус эҳтиёжларга эга бола” деганида ўқишда
қийналаётган ёки қийналмаётганидан қатъий назар барча имконияти
чекланган болалар тушунилади. “Махсус” ибораси эҳтиёткорлик билан
қўлланилиши лозим, акс ҳолда, у имконияти чекланган болаларни
бошқалардан ажратиб қўйиши мумкин. Ҳар бир бола ўзига хос йўл билан
билим олиши ва ҳаётининг у ёки бу даврида ўқишда қийналиши
мумкинлигини ёдда тутиш лозим. Ю.А. Колесникнинг ёзишича, ногиронлиги
бўлган шахсларни хар тарафлама қўллаб қувватлаш жамиятнинг мухим
вазифаларидан бири деб қабул қилинмоғи керак. Ногиронлик холатига бир
шахснинг чекланганлиги деб эмас, жамиятнинг муаммоси сифатида қаралмоғи
зарур
96
. Ногиронлиги мавжуд шахсларнинг жисмонан чекланганлигини
инобатга оладиган бўлсак, хақиқатдан хам бу тоифа инсонлар барча
жабхаларда хусусан, таълим сохасида хам алоҳида эътиборга мухтож
эканликларини кўришимиз мумкин бўлади. Имконияти чекланган
болаларнинг “махсус” ўқишга эҳтиёжлари бор дейиш ҳам нотўғри, чунки бу
тушунча мавҳум ва болаларнинг шахсиятига тегиши мумкин. Имконияти
чекланмаган болалар ҳам ўқишда қийналиши ва натижада ўқув муассасаси
доирасида ажратиб қўйилиши мумкин. Ўқитишнинг тўғри методикалари,
зарур ресурслари ёрдамида ва барча учун ижобий бўлган муҳитда ҳар бир бола
ўргана олади. Яъни, халқ таълими тизимида бўлгани каби ногиронлиги бор
болалар таълимида ҳам мактабгача таълим муассасалари, ўрта таълим
босқичлари бир бутун механизм сифатида иш юритса, қўшимча эҳтиёжли
болалар мисолида маълум бир даражада натижадорликка эришиш мумкин
бўлади. Шу маънода, ўрта таълим босқичида алоҳида эҳтиёжли ўқувчиларга
тавсия қилинадиган ҳамда дарслик сифатида ўтиладиган фанлар тақсимотини
ҳам қайтадан таҳлил қилиш муҳим масалалардан биридир. Қайсики маънода,
физика, кимё, информатика фанлари ўқув дастурларини кўзи ожиз болалар
96
Колесник Ю.А. Социальная реабилитация инвалидов 2020.
83
салоҳияти етадиган даражага мослаштириш бу каби таълим олувчиларнинг
ўзлари учун зарур бўладиган билимларни эгаллашларига қўшимча
имкониятлар беради.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълими,
профессионал таълими таълим муассасаларида ва ташкилотларида, зарурият
бўлганда эса ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.
Таъкидлаб ўтиш керакки, фанлар дастурларини тузишда махсус интернат-
мактаб таълим олувчилар ҳолатларининг инобатга олинмаслиги бу тоифа
шахслар ҳуқуқларининг чекланишига олиб келиши мумкин. Л.П.
Храпылинанинг фикрича, ногиронлиги мавжуд болалар кўп холатларда,
махсус ихтисослаштирилган интернат мактабларга боришларига тўғри келади.
Вахоланки, интернат мактаблардаги тартибга кўра, бола ташқи мухитдан
узилган тарзда ўқув таълим жараёнларига жалб этилади. Бу даражадаги
изолятцион холатларни олдини олиш мақсадида комплекс реабилитацион
жараёнларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ хисобланади
97
. Вазиятга
объектив баҳо берадиган бўлсак, интернат-мактабларнинг таълим бериш
методикаси бу тоифа болалар келажаги учун ўзига хос натижадорлик касб
этади. Лекин ушбу муассасалардаги муҳитнинг муайян даражада ёпиқлиги
таълим олувчилар хуқуқларининг чекланишига сабаб бўлади. А.И.
Осадчихнинг қарашлари бўйича эса, ногиронлик, эркин хаётий фаолиятни
танлаш имкониятини кескин чегараловчи муаммодир. Бу чекланишлар
шахсни хуқуқий, психологик, социологик, таълимий жихатдан реабилитация
қилишни тақозо этади
98
.
Ногиронлиги бор шахслар хуқуқларининг қонунлар билан мухофаза
этилиши юридик реабилитациянинг бош омили бўлиб хизмат қилади.
Психологик реабилитация эса, уларнинг соглом мухитга нисбатан бўлган
руҳий ҳолатини белгилайди. Социологик реабилитация эса, уларнинг жамият
97
Институт социальной работы –М., 2004.
98
Григорьев С.И. Теория и методология социальной работы. М. 2004).
84
ҳамда бошқа шахслар билан муомала маданиятини шакллантиришга хизмат
қилади. Таълимий реабилитация бевосита уларнинг илмий салоҳиятларини
оширишга ёрдам беради. Махсус интернат мактабларда хам жисмоний
имконияти чекланган ўқувчи ёшларни ўқув таълим жараёнларига жалб этиш
махсус таълим муассасаларнинг асосий вазифаларини ташкил этади. Юқорида
келтирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги
хулосаларни айтиб ўтиш ўринли бўлади деган фикрдамиз. Ўзбекистонда
ногиронлиги бўлган таълим олувчиларни таълим муассасаларига жалб этишда
эътибор қаратилиши зарур саналган бир қатор масалалар мавжуд. Масала
шундаки, бу тоифа шахсларни ўқув таълим жараёнлари билан қамраб олишда
ташкилий-ҳуқуқий, педагогик ҳамда методологик муаммолар мавжуд.
Ташкилий-ҳуқуқий томондан бу борада махсус таълим тўғрисидаги соҳавий
қонун ишлаб чиқилиши зарурати мавжуд эканлиги назарда тутилса,
педагогик-методологик жихатдан эса, бу тоифа шахслар таълими ўқув
жараёнларини бошқаруви билан боғлиқ айрим ҳолатлар эътиборга олинади.
Шу ўринда очиқ тан олишимиз лозимки, турли даражадаги ногиронлик
ҳолатлари мавжуд шахсларни ўқув таълим жараёнлари билан қамраб олишда
хос ҳуқуқий асослар ўз даражасида ишламайди. Кўриш, эшитиш, харакат
тизимида нуқсонлари бўлган шахслар таълимини тартибга солишда умумий
таълим соҳасидаги ҳуқуқий меъёрларга мурожаат қилинади. Ваҳоланки бу
субъектлар ҳолатларида алоҳида ёндашувлар бўлишлиги мақсадга мувофиқ
ҳисобланади. Сабаби, бу ерда субъектларнинг ногиронлик ҳолатлари турлича
ва уларнинг таълим соҳасида дуч келиши мумкин бўлган муаммолари ҳам
ўзига хосдир. Айтмоқчи бўлганимиз, бу масалада яхлид бир “махсус таълим
тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш зарурати мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |