Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

 
 
ХУЛОСА. 
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя 
қилишнинг назарий-ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган ҳолда қуйидаги 
илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилди:
1. 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 
“Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунининг 38-
моддасида белгиланган жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг таълим 
олиш ҳуқуқи борасидаги ҳуқуқий нормага тўлдириш киритилиши мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади. Ушбу моддада таъкидланишича, давлат ногиронлиги 
бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини ривожлантиришни, уларнинг 
таълим олиши ва касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлашдан ва малака 
оширишдан ўтиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини кафолатлайди. 
Бизнинг фикримизча, ушбу ҳуқуқий нормага “инклюзив таълим” тушунчаси 
таърифини киритиш мантиқан тўғри бўлади. 
2. Инклюзив таълим тўғрисидаги махсус соҳавий қонунни ишлаб чиқиш 
ва амалиётга киритиш, ишлаб чиқилиши таклиф этилаётган «Махсус 


161 
инклюзив таълим тўғрисида»ги Қонун ўртача 6 бобдан иборат бўлиши тавсия 
этилади. Қонуннинг биринчи бобида унинг мақсади, инклюзив таълим 
борасидаги қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг ўзаро халқаро-ҳуқуқий 
норматив стандартларга мувофиқлиги, инклюзив таълимга оид энг асосий 
тушунчалар, бунда инклюзив таълимнинг расмий-юридик таърифи, инклюзив 
таълим субъекти, инклюзив педагог, инклюзив таълим тизими, инклюзив 
муҳит, ижтимоий дискриминация ифода этилиши муҳим саналади. Инклюзив 
таълимнинг асосий тамойиллари «инклюзив таълимнинг эътироф этилиши, 
инклюзив таълимнинг барча учун очиқ бўлиши тамойили, боғланишнинг 
мавжуд бўлиш тамойили, марказлаштирилмаганлик бўлиши тамойили, 
инклюзив таълимга комплекс ёндашишлик тамойили, инклюзив таълимда 
мослашувчанлик тамойили; малакавийлик тамойили» каби бир қатор муҳим 
жиҳатлар ёритиб берилиши тавсия этилади. Ушбу қонун лойиҳасининг 
иккинчи бобида инклюзив таълимни самарали ташкил этиш ва уни юридик 
жихатдан тартибга солишнинг формал ёндашувлари келтирилиши мақсадга 
мувофиқ. Бунда инклюзив таълим борасидаги давлат сиёсатининг асосий 
йўналишлари, давлат ҳокимияти бошқаруви органларининг инклюзив 
таълимни тартибга солиш ва бошқаришга қаратилган ваколатлари аниқ 
белгилаб берилиши зарур. Унинг лойиҳасининг учинчи бобида ногиронлиги 
бўлган ўқувчи ёшларни ўзлари инклюзив шарт-шароитлар асосида таҳсил 
олаётган таълим муассасаси ҳаётида фаол иштирок этишга қаратилган чора-
тадбирлар ҳамда вазифалар акс эттирилиши керак. Бу бобда жисмоний 
имконияти чекланган ўқувчиларнинг тенг ҳуқуқли эканлигини ифода этиш, 
инклюзив ўқув таълим жараёнларида ногиронлик белгиси бўйича 
камситмаслик, бевосита инклюзив ўқув жараёнларининг шаффофлигини 
таъминлаш бўйича императив аҳамият касб этувчи стандартларни белгилаб 
қўйиш мантиқан тўғри бўлади.
Тўртинчи бобда эса, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид бўлган чора-тадбирлар 
ва бу чора-тадбирларнинг асосий функционал вазифалари белгиланиши 


162 
тавсия этилади. Бешинчи бобда инклюзив тартибда таҳсил олувчиларнинг 
таълим муассасасидаги тиббий хизматдан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимояга 
оид айрим масалаларига эътибор қаратилиши лозим. Олтинчи боб якунловчи 
қоидалар асосида шакллантирилиши мақсадга мувофиқдир. Бунда инклюзив 
ўқув таълим жараёнларида юзага келадиган низоларни лозим даражада 
бартараф этиш чора-тадбирлари, инклюзив таълимга оид қонунчилик 
асосларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари ҳуқуқий жихатдан 
мустаҳкамлаб қўйилиши муҳим. 
3. Жисмоний имконияти чекланган ўқувчи ёшларни умумтаълим 
муассасаларида инклюзив шароитлар асосида ўқитишнинг ташкилий-ҳуқуқий 
механизмларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон шароитида инклюзив таълимни 
жорий қилиш масаласи ҳал қилувчи аҳамият касб этар экан, инклюзив 
таълимни амалиётга киритиш механизмларини янада такомиллаштириш 
зарурати кучайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим 
тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасида бу таълим шаклига нисбатан расмий 
таъриф келтирилган. Бироқ, бу таълим шаклининг қайси механизмлар орқали 
самарали йўлга қўйилиши масаласида аниқ бир ёндашувлар мавжуд эмас. 
Ўйлашимизча, ушбу қонун доирасида инклюзив таълимни жорий қилишнинг 
ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
4. Махсус эҳтиёжли шахслар таълимини самарали ташкил қилишда ота-
оналар, васийлар ҳамда ўқитувчи педагоглар ўртасида тизимли ҳамкорликни 
йўлга қўйиш лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги 
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон 
Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш, 
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини 
такомиллаштириш ҳамда уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини 
яхшилашда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада амалга 
оширилаётган шундай ижобий ишлардан бири махсус эҳтиёжли шахслар 


163 
таълимини самарали ташкил қилишда ота-оналар, васийлар ҳамда ўқитувчи 
педагоглар ўртасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Умумтаълим 
муассасаларида инклюзив таълим тизими босқичма-босқич жорий қилинар 
экан, ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларнинг ота-оналари ёки уларнинг 
қонуний вакиллари билан тизимли ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ниҳоятда 
муҳим саналади. Инклюзив таълим субъектлари ўртасидаги ўзаро 
ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида соҳа доирасида юридик таъсир 
ва мақомга эга бўлган йўриқнома ёки низом ишлаб чиқиш таклиф этилади.
5. Жисмоний имконияти чекланган боланинг шахсий хусусиятларига 
кўра якка тартибда коррекцион метод ва мослаштирилган ўқув режа, 
дастурлар ва бошқа омиллардан фойдаланиб, атрофдаги жамоатчилик билан 
биргаликда ўқитишнинг турли шаклларини ташкил қилиш, бунда коррекцион 
таълим ўқувчиларнинг эҳтиёжларига қараб, табақалаштирилган ҳолда ташкил 
этилиши назарда тутилади. Айнан мана шу жиҳатлар ногиронлиги бўлган 
шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик асосларига ҳам киритилиши 
шарт.
6. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олишга нисбатан бўлган 
талаб ва эҳтиёжларини халқаро стандартларга мувофиқ қаноатлантириш 
мақсадида соҳавий қонунчилик нормативларини Ногиронлар ҳуқуқлари 
тўғрисидаги халқаро Конвенцияга мослаштириш, бу таклифга асосан, халқаро 
даражадаги «универсал дизайн» тушунчасини ногиронлиги бўлган шахслар 
ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик асосларига киритиш мақсадли 
ҳисобланади. Универсал дизайн тушунчасига мувофиқ, ишлаб чиқарилаётган 
барча товарлар, шунингдек ўқув таълим жараёнларида қўлланилаётган ўқув 
жиҳозлари жисмоний имконияти чекланган таълим олувчилар ҳолатига 
мослаштирилиши мақбул кўрилади. 
7. Ногиронлиги бўлган шахслар таълимига оид ҳуқуқий нормаларнинг 
соҳа доирасидаги бошқа умумий тартибдаги қонунчилик асослари билан ўзаро 
мутаносиблигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар таълимига 
оид қонуности хужжатлари ишлаб чиқилар экан, ушбу ҳужжатлар бевосита 


164 
2021 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация 
қилинган Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенция ва 
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига 
асосланиши шарт. Бунда жисмоний имконияти чекланган шахслар таълимига 
оид айрим хужжатлар юқорида келтирилган қонунчилик асослари талабларига 
мувофиқлаштирилиши тавсия этилади. 
8. Жисмоний имконияти чекланган ўқувчи ёшларни инклюзив тартибда 
ўқитишда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ўртасидаги тизимли ҳамкорлик 
тамойиллари, методлари, ёндашувларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол 
авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сон қарорида Ўзбекистон 
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Республика 
“Маҳалла” Фондининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 
ҳузурида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашини 
ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент 
шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида “Оила-маҳалла-
таълим муассасаси” ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашлари тузилган. 
Умумтаълим мактабларида инклюзив таълим шаклини жорий қилиниши 
муносабати билан “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат 
кенгаши ваколатлари янада кенгайтирилиши тавсия этилади. Инклюзив ўқув 
жараёнларининг самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар 
бажарилиши устидан назоратни олиб бориш ваколати ушбу жамоатчилик 
кенгаши вазифаларига киритилиши ўринли ҳисобланади. 
9. Ногиронлиги бўлган шахслар таълими сифат самарадорлигини 
ошириш мақсадида тифлопедагогика ва сурда педагогика касбий 
йўналишлари фаолиятини янада кенгайтириш, жисмоний имконияти 
чекланган ўқувчи ёшлар таълимига нисбатан бўлган эътибор тобора кучайиб 


165 
борар экан, ногиронлиги мавжуд ўқувчиларни замонавий технологик 
ресурслардан тўлақонли фойдаланишга ўргатиш алоҳида аҳамият касб этади. 
Шу сабабли давлат миллий қонунчилик тизимига тифлопедагогика бўйича 
айрим ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш ва киритиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. 
10. Жисмоний имконияти чекланган шахслар ўқув жараёнларига онлайн 
таълим ўқув шаклини жорий қилиш, коронавирус пандемияси кўп соҳаларда 
инсонлар ҳаёт тарзини тубдан ўзгартирди. Ҳатто консерватив соҳа 
ҳисобланадиган таълим тизимини ҳам янги шароитларга тезкор мослашишга 
ва ўзгача тартиб-қоидалар бўйича иш олиб боришга мажбур қилди. 
Халқаро ташкилотлар, жумладан, ЮНЕСКО, Иқтисодий ҳамкорлик ва 
тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) ҳамда Жаҳон банки ушбу пандемияни ўрта, 
махсус ва олий таълимнинг форс-мажор вазиятларга тайёргарлигини 
текширувдан ўтказаётган ҳолат деб баҳолашмоқда. Бунинг сабаби, жаҳондаги 
барча таълим муассасалари янги форматга ўтиб, оммавий тарзда масофали 
ўқитиш тажрибасини қўллашга мажбур бўлишди. Ўз ўрнида, бу қатор 
муаммоларни кўрсатиб берди. Биринчидан, интернет технологияларидан 
фойдаланиш учун ўқитувчи ва талабаларда рақамли саводхонликнинг етарли 
эмаслиги; иккинчидан, интернет тезлигининг пастлиги; учинчидан эса, баъзи 
мамлакатларда интернетга уланиш имкониятининг камлиги ёки аҳолининг 
аксарият қисми учун деярли йўқлиги; тўртинчидан, аксарият таълим 
олувчиларда масофавий ўқиш учун техник воситаларнинг (компютер, 
ноутбук, гаджетларнинг) мавжуд эмаслиги.
Юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда айтиш 
мумкинки, ногиронлиги бўлган шахслар таълимига ҳам онлайн таълим 
шаклини киритиш ҳаётий заруратга айланмоқда. Шу боис, онлайн таълим 
қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш ва уни босқичма-босқич 
такомиллаштириш тавсия этилади. 
11. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка 
«онлайн таълим» тушунчасини киритиш, ҳеч кимга сир эмаски, жисмоний 


166 
имконияти чекланган шахслар таълимига онлайн таълим шаклини жорий 
қилиш бир мунча мураккабликларни келтириб чиқаради. Мисол учун, 
уларнинг аксарият ҳолатларда технологик имкониятлардан тўла-тўкис 
фойдалана олмасликлари ушбу муаммони янада кучайтиради. Ўқитувчи 
педагогларда ҳам ўқувчи ёшлар билан онлайн дарс олиб бориш амалий 
кўникмаси шаклланиб улгурмаган. Шу сабабли, ногиронлиги бўлган шахслар 
ҳуқуқлари тўғрисидаги махсус соҳавий қонунчилик ҳужжатларига масофавий 
таълимнинг ногиронлиги бўлган шахслар билан қай тартибда олиб 
борилишлиги тартиботи аниқ ишлаб чиқилган параметрлар асосида киритиб 
қўйилиши таклиф этилади. 
12. Махсус таълим ўқув жараёнларининг компетенциявийлигини 
оширишга қаратилган чора-тадбирларни янада мустаҳкамлаш, махсус 
интернат-мактабларда фаолият юритаётган ўқитувчи педагогларнинг 
малакасини оширишда ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар билимини 
оширишга хизмат қилувчи махсус дастурлардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. Бугунги кунда аксарият ҳолатларда, махсус таълим муассасалари 
педагоглари малака оширишга жалб қилинганда, асосан, умумий тартибдаги 
ўқув дастурлари бўйича ўз малакаларини оширишади. Ҳеч кимга сир эмаски, 
педагоглар малакасини оширишдаги ўқув дастурлар махсус таълим 
муассасаларидаги ўқув муҳитини ўзида акс эттирмайди. Шу маънода, 
интернат-мактаблар педагоглари махсус дастурлар асосида ўз малакаларини 
оширишлари тавсия этилади.
13. Махсус интернат-мактабларда таълим олувчи ўқувчи ёшларни брайл 
ёзуви ҳамда аудио форматдаги дарсликлар, ўқув методик қўлланмалар ва 
бошқа ўқув дастурий таъминотлар билан таъминлаш тизимини 
такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахслар таълими қонунчилик 
асослари ёрдамида такомиллашиб борар экан, уларнинг ўқув дастурий 
таъминотлар билан таъминланиш масаласи ўзига хос долзарб муаммолардан 
бири сифатида намаён бўлади. Айтмоқчи бўлганимиз, кўзи ожиз болалар 
махсус 
интернат-мактабларида 
брайл 
ёзуви 
шаклидаги 
дарслик 


167 
китобларининг етарли даражада мавжуд эмаслиги ушбу масаланинг янада 
жиддий эканлигини кўрсатади. Тўғри, бу масалада айрим ҳуқуқий асослар 
яратилган. Бизнинг назаримизда, яратилган ушбу ҳуқуқий асосларни бир 
текис амалда ишлашини таъминловчи ишларни тизимли тарзда йўлга қўйиш 
зарурати мавжуд. 
14. Ногиронлиги бўлган шахслар таълими самарадорлигини изчил 
ошириб боориш мақсадида махсус таълим ўқув жараёнларига малакали 
кадрларни жалб этишга оид масалаларни ижобий ҳал қилиш, бунда 
ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар билан психологик-педагогик тайёргарликка 
эга бўлган мутахасисларни махсус интернат-мактабларга жалб қилиш 
тартиботини қайтадан халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқиш тавсия 
этилади. 
15. Ногиронлиги бўлган шахслар таълимини самарали ташкил қилишда 
педагогик-технологик имкониятлар моддий-техник таъминотини янада 
мустаҳкамлаш; бунда махсус таълим муассасаларидаги техник имкониятлар 
ресурс базаларини белгиланган муддатларда мунтазам янгилаб бориш назарда 
тутилади. Технологик ва педагогик имкониятларининг тизимли тарзда 
янгиланиб бориши ногиронлиги бўлган шахслар таълим сифатини ошишига 
хизмат қилади. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish