Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович


Инсон хуқуқлари сохасида ҳуқуқий саводҳонликни ошириш, инсон



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

Инсон хуқуқлари сохасида ҳуқуқий саводҳонликни ошириш, инсон 
хуқуқлари маданиятини шакллантириш сохасида:
инсон ҳуқуқлари ва гендер масалалари бўйича узлуксиз таълим 
тизимини ривожлантириш, жамиятда қонунга хурматни шакллантиришнинг 
замонавий усулларини жорий этиш
170

Хулоса қилиб айтганда, 
мамлакатимизда таълим соҳасини такомиллаштириш масаласи бўйича олиб 
борилаётган ислоҳотлар ногиронлиги бўлган шахслар таълимини яхшилашга 
170
Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги стратегияси 2021. 


158 
ҳам улкан ҳисса қўшмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мурожаатномасида 
жорий йил учун белгилаб берилган таълим соҳасини ислоҳ қилишга 
мўлжалланган чора-тадбирларда ҳам истиқболли режалар ўз ифодасини 
топган.
Учинчи боб бўйича хулосалар 
Жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган жахон ҳамжамиятида 
таълимнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Бу ҳолатни барча соҳалар 
ривожи негизида таълимнинг эгаллаётган ўрни билан изоҳласак мантиқан 
тўғри бўлади. Жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёти мисолида ҳам 
таълим соҳаси ўзига хос устиворлик касб этади. Ҳеч кимга сир эмаски, 
жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳаётида таълим олиш ҳуқуқи ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга. Давлат тараққиётимизнинг кейинги босқичида 
жисмоний нуқсони мавжуд шахслар таълимига нисбатан ёндашувлар 
комплекс тарзда амалга ошириладиган бўлди. Бу комплекс ёндашувнинг 
мазмуни жисмоний имконияти чекланган ўқувчи ёшларни ўз ногиронлик 
ҳолатидан келиб чиққан ҳолда таълим турлари орқали қамраб олиш билан 
характерланади. Миллий таълим тизмида олиб борилаётган ислохотларнинг 
ижобий хусусиятларидан бири шуки, ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар учун 
махсус интернат-мактаблар ташкил этилган. Айнан ушбу мақомдаги махсус 
таълим муассасаларида ҳам оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги тизими йўлга 
қўйилган. Бу ҳамкорлик тизимининг махсус тартибли интернат-мактаблар 
фаолиятида жорий қилинганлиги узлуксиз таълимни таъминлашда катта рол 
ўйнайди. 
Ногиронлиги мавжуд шахсларнинг таълим олиш ҳуқуқларини 
таъминлаш масаласи такомиллашиб борар экан, жисмоний имконияти 
чекланган ўқувчи ёшларнинг келажагига бўлган эътибор янада кучаймоқда. 
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан ижтимоий ҳимоя 
қилиниши улар жисмоний имкониятларининг чекланганлиги билан бевосита 
боғлиқдир. Хусусан, қўшимча эҳтиёжли шахслар таълимига ҳукумат 
даражасида эътибор қаратилишининг энг асосий сабабларидан бири уларнинг 


159 
бошқа амалий соҳалар билан бевосита ўз ҳаётларини ташкил эта 
олмасликларидир. Агарки вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, айнан таълим 
соҳаси кўзи ожиз шахслар ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам 
жамиятда инклюзив муҳит яратиш вазифаси таълим тизими доирасида 
самаралироқ бажарилиши кўзда тутилмоқда. Шу маънода, алоҳида таълим 
эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ривожланиши, реабилитацияси, жамиятга 
интеграциялашувида инклюзив таълимнинг стратегик омил сифатидаги роли 
муҳим деб баҳоланмоқда. Инклюзив таълим жараёнларида алоҳида таълим 
эҳтиёжлари 
бўлган 
болаларнинг 
таълимий 
муҳити 
яхлитлиги 
мустаҳкамланаяпти, уларнинг жамиятга интеграцияси учун зарур шароитлар 
таъминланмоқда. 
Давлат, жамият, шахснинг инклюзив таълим соҳасидаги манфаатларини 
мувофиқлаштириш механизмларини яратиш устуворлик касб этмоқда. 
Умумлаштириб айтганда, бу борада, яратиб берилаётган шарт-шароитлар 
орқали инклюзив таълим тизимининг умумий қулайлиги, узлуксизлиги, 
таълим сифати, шунингдек ўқувчиларнинг ривожланиш даражаси, 
хусусиятларига мослашувчанлиги ва вариативлигига эришилади. 
Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, 
қуйидаги хулосаларни айтиб ўтиш ўринли бўлади: 
1.
Жаҳон ҳамжамияти томонидан ижтимоий ҳимоя тизимининг 
муҳим субъекти сифатида қараладиган ногиронлиги бўлган 
шахслар таълими ижтимоий ҳимоя тизимининг устувор 
йўналишларидан биридир.
2.
Бугунги кунда дунёда кечаётган янгиланиш ва жадал инновацион 
ривожлантиришга 
йўналтирилган 
ислоҳотлар 
жисмоний 
имконияти чекланган инсонлар ҳуқуқий мақомини ҳам янада 
мустаҳкамлашга қаратилмоқда. Бу жараёнларнинг хусусан, 
махсус 
ҳамда 
инклюзив 
таълим 
мисолида 
амалга 
оширилаётганлигини халқаро ҳуқуқий хужжатларда белгиланган 
ҳуқуқ ҳамда имкониятлар билан характерлаш мумкин.


160 
3.
Қўшимча эҳтиёжли инсонлар таълими тизимидаги халқаро 
стандартларга асосланган меёрий-ҳуқуқий хужжатлар улар 
турмуш тарзини яхшилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга 
ҳисобланади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, ижтимоий ҳимояга мутож ногиронлиги 
бўлган шахслар таълимини лозим даражада ташкил этиш мураккаб вазифа 
саналади. Шунга қарамасдан давлатларнинг бу масалага жиддий эътибор 
қаратиши халқаро сиёсатнинг гуманистик хусусиятларини мазмунан очиб 
беришга хизмат қилмоқда. Бу эса, алоҳида эътиборга мухтож инсонлар 
ҳуқуқларини ифода этишда фундаментал босқич вазифасини бажаради. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish