3.3-§.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим соҳасида
Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари.
Юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар жамият ҳаётида ижобий
ўзгаришлар юз беришида муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, ижтимоий
соҳанинг таълим йўналишида кўрилаётган чора-тадбирлар таълим тизими
фаолиятини оптималлаштиришга хизмат қилмоқда. Бизга маълумки, сўнгги
бир неча йил муддат вақт давомида юртимизда жорий қилинган пандемия
ҳолати ҳамда карантин чекловлари, афсуски, таълим соҳасида ҳам ўзининг
салбий таъсирини ўтказмай қолмади. Хусусан, таълим жараёнларини тўғри
ташкил этишда катта муаммолар юзага кела бошлади. Жумладан, Ўзбекистон
Республикасининг
“Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида
белгиланган принципларнинг амалиётга қўлланилиш даражаси сезиларли
тарзда камайиб кетди. Ҳусусан, – таълим устуворлигининг тан олиниши;
– таълим олиш шаклини танлаш эркинлиги;
– таълим соҳасида камситишларга йўл қўйилмаслиги;
– таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши;
– таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги
154
.
Ҳаттоки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб
қўйилган билим олиш ҳуқуқининг бузилиш ҳолатлари рўй берди
155
.
Мамлакатимизда давр талаби эътибори билан карантин чекловларининг
жорий қилиниши, айниқса, ногиронлиги бўлган болалар ва шахслар таълимига
ўта жиддий таъсир ўтказди. Негаки, бу каби шахсларда ўқишни онлайн тарзда
давом эттириш имкониятлари жуда пасайиб кетди. Сабаби, ногиронлиги
бўлган ўқувчи ёшларни масофавий ўқитиш бўйича ҳуқуқий асос ишлаб
чиқилмаган. Бу тоифа шахслар мисолида масофавий таълим ўқув
жараёнларини самарали ташкил этиш масаласида аниқ бир юридик бошқарув
154
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни
4-моддаси //
https://lex.uz/docs/5013007
155
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддаси //
https://lex.uz/docs/20596
144
мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисидаги Қонуннинг 16-
моддасида масофавий таълим тушунчаси бўйича ҳуқуқий меъёр белгиланган.
Лекин бу ҳуқуқий норма ўзида ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар масофавий
таълими бўйича бирорта қоидани ўзида акс эттирмайди. “Масофавий таълим,
ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим олувчилар томонидан
зарур
билим,
малака
ва
кўникмаларни
ахборот-коммуникация
технологияларидан хамда интернет жахон ахборот тармоғидан фойдаланган
ҳолда масофадан туриб олишга қаратилган таълим шаклидир. Масофавий
таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси вазирлар
маҳкамаси томонидан белгиланади
156
. Шу ўринда очиқ тан олиш керакки,
масофавий таълим ногиронлиги бўлган таълим олувчиларнинг барчасига
бирдек маъқул тушмайди. Хусусан, кўриш қобилиятида нуқсони мавжуд
ўқувчи ёшларга бу таълим шаклида билим олиш бир қатор мураккабликларни
келтириб чиқаради. Бошқа типдаги таълим олувчилар учун эса масофавий
таълим шакли билим олиш учун оптимал вариант саналади. Шу маънода,
ногиронлиги мавжуд ўқувчи ёшлар масофавий таълим ўқув жараёнларини
ҳуқуқий жихатдан тартибга соладиган қонунчилик асосларини яратиш
мақсадга мувофиқ бўлади деган фикрдамиз.
Масала шундаки, Ўзбекистон шароитида кўзи ожиз болалар ва
шахсларга таълим беришнинг энг мақбул шакли – бу анъанавий шаклдир. Агар
биз махсус интернат-мактабларда 2000 мингдан ортиқ кўзи ожиз болалар
ўқишини ёки олий таълим муассасаларида юзлаб талабалар таҳсил
олаётганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, пандемия режими бу тоифадаги
шахсларнинг билим олиш имкониятларига нақадар ёмон таъсир
ўтказганлигини англаб етишимиз қийин бўлмайди. Тўғри, пандемия режими
барча учун ноқулай вазиятларни келтириб чиқарди. Бу ҳолатни инкор этиш
мумкин эмас. Бироқ, айтмоқчи бўлганимиз, ногиронлиги бўлган шахслар
таълими бу борада кўпроқ зарар кўрди. Агарки биз Ўзбекистон
156
Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Таълим тўғрисида 23.09.2020 16-М.
145
Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 56-моддасига эътибор
қаратадиган бўлсак, унда алоҳида шароитларда ўқитиш ва тарбияланишга
муҳтож бўлган болалар, шахслар учун уларнинг таълим олишини, касбий
тайёргарлигини ва ижтимоий реабилитация қилинишини таъминлайдиган
иқтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади, мазмунидаги
қатъий қоида белгиланганлигини кўришимиз мумкин
157
. Шунингдек,
интернат-мактабларга бевосита келиб ўқий олмайдиган ёки қўшимча
касалликлари бор бўлган болалар учун уй тартибида ўқитиш шакллари ҳам
мавжуд. Уларни анъанавий шаклда ўқитишнинг афзалликлари шундаки, кўзи
ожиз бўлган ўқувчи олиши зарур ҳисобланган билимларни бевосита, тўғридан
тўғри ўқитувчидан қабул қилади. Бу орқали ўқувчи мавзу доирасида юзага
келадиган саволларига аудиториянинг ўзида тегишли жавоб топиш имконига
эга бўлади. Таассуфки, даврнинг мана шундай кўриниш ҳосил қилиши бундай
шахсларнинг билим олиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди.
Бинобарин, пандемия шароитида интернат-мактаблардан брайлл ва аудио
шаклдаги дарслик китобларини уйга олиб кетиб бўлмаслик ҳолатлари кўзи
ожиз болаларнинг билим олишига тўсқинлик қилган фактор сифатида намоён
бўлди.
Кейинги йилларда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ва 2017-2021-
йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини
амалга ошириш доирасида Республикада Давлат таълим стандартлари,
умумий ўрта таълим ўқув режалари ва дастурлари сезиларли тарзда
такомиллаштирилди, уларга мувофиқ замон талабларига мос келадиган янги
дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари нашр этилмоқда.
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш
бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Биринчи синф
ўқувчиларини,
“Меҳрибонлик”
уйлари,
мактаб-интернатлар
ва
ихтисослаштирилган мактабларнинг тарбияланувчиларини, шунингдек кам
157
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 56-моддаси //
https://lex.uz/docs/5013007
146
таъминланган оилаларнинг болаларини дарсликлар ҳамда бошқа ўқув
қўлланмалари билан бепул таъминлаш тизими жорий этилган
158
.
Ҳаттоки, махсус кўзи ожиз болалар интернат-мактаблари ўқувчилари
учун брайл алифбосида дарсликлар нашр қилинмоқда. Юртимизда бу борада
иқтисослаштирилган нашриётлар фаолият юритмоқда. Мисол учун,
“Ўзбекистон”, “Республика кўзи ожизлар” босмахонаси сингари таҳририятлар
фидоийлик кўрсатмоқда. И. П. Волкова, Н. Н. Королеваларнинг ёзишича,
ногиронлиги бўлган шахслар юридик нуқтаи назардан жамиятнинг тенг
хуқуқли аъзоси саналади. Жисмоний имконияти чекланган инсонлар
интеграциясининг энг асосий стратегияси, таълим сохаси ва инклюзив
мухитдир. Айнан таълим хамда инклюзив мухит орқали уларнинг жамиятдаги
фаоллигини ошириш мумкин бўлади
159
.
Улар учун махсус яратилган кутубхоналар хамда нашриётлар шубҳасиз
бу тоифа инсонлар илмий салохиятларини кенгайтиришга улкан хисса
қўшади. Модомики, жамиятда инклюзив мухит яратилмас экан, бу тоифа
шахслар фақат ўз доираларида ривожланишдан четда қолиб кетишади.
Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар улар
ҳуқуқларини ифода этишни кафолатлайди. Бу ҳуқуқий кафолатлардан
оқилона фойдаланган ҳолда ўз қобилиятларини намоён этиш кўрсаткичлари
қай даражада бу ҳам тахлил этилиши зарур ҳисобланган масалалардан
биридир. Айтмоқчи бўлганимиз, қўшимча эхтиёжли таълим олувчиларга
таълим ҳамда бошқа барча сохаларда яратиб берилаётган имтиёз ва
имкониятлардан тўғри фойдалана олиш имунитетини шакллантириш бу
борада ўзига ҳос устиворлик касб этади.
Ногиронлиги бўлган шахслар таълими борасида сўз борар экан, улар
таълимидаги барча муаммоларга карантин чекловларини сабаб қилиб
158
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини
дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-362-сон Қарори //
https://lex.uz/docs/1004801
159
И. П. Волкова, Н. Н. Королева Статья: Личностные ресурсы и барьеры толерантности современной
молодежи как фактор социальной интеграции инвалидов по зрению 2008.
147
кўрсатиш нотўғри, албатта. Пандемия режими эълон қилинишидан илгари ҳам
бу борада айтиб ўтиш мумкин бўлган муаммолар мавжуд эди. Ўйлашимизча,
бу вазиятларга ҳуқуқий баҳо беришимиз керак. Қайси маънодаки, масалани
қонунчилик асослари доирасида талқин этишимиз, таҳлил қилишимиз зарур.
Хусусан, интернат-мактабларда ёзув қоғозларининг етишмаслиги шу каби
муаммоларнинг ёрқин бир мисолидир. Махсус ўқув қуролларининг турли
грантларни ютиб олиш орқали сотиб олиб келиниши, фикримизча, у даражада
мақбул эмас. Бинобарин, бу махсус ўқув қуроллар бир ўқувчи учун бир неча
ўқув йили давомида хизмат қилади. Махсус ёзув дафтарлари борасида шундай
фикрни айтиш мумкинки, бир ўқув йили мобайнида битта интернат-мактаб
ўқувчиларига ўртача қанча махсус қоғоз сарф қилиниши бўйича ҳам маълум
давлат стандартлари ишлаб чиқилиши лозим. Агар ногиронлиги бўлган
шахслар таълимида шу каби масалалар ҳал қилинмас экан, табиийки, бу
жузъий камчиликлар таълим сифатининг бузилишига олиб келади.
Ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар таълимини самарали ташкил этишда
уларни ўқув қуроллари билан таъминлаш бўйича қўшимча юридик
механизмлар фаолиятини йўлга қўйиш назаримизда тўғри бўлади. Бу масала
бир қарашда жиддий бир тасаввур уйғотмасада, ногиронлиги бўлган шахслар
таълими мисолида айрим ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқаради. К.
Калишевсканинг ёзишича, бугунги кунга келиб, ногиронлиги бўлган
шахсларнинг
мустақил
субъектив
ҳуқуқлари
юридик
жиҳатдан
мустахкамланган халқаро даражадаги нормалар билан ҳимоя қилинади. Бу
тоифа инсонлар жисмоний имкониятлари бўйича жиддий чекланганликлари
сабабли улар мунтазам социологик-психологик тўсиқларга дуч келишади.
Ногиронлиги мавжуд инсонларни Таълим ўқув жараёнларининг хар бир
босқичи орқали қамраб олишни таъминлаш, пировардида, уларни ижтимоий
чегараланиб қолиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадга мувофиқ
хисобланади
160
.
160
К. Калишевска Щецинский Университет, Польша. Статья: Инвалиды в обществе знаний 2015.
148
Бизнинг ёндашувимизга кўра, бу тоифа шахсларни таълим сохаси
доирасида тўлақонли қўллаб қувватлаш миллий сохавий қонунчилигимизнинг
бош мақсадларидан бири бўлмоғи лозим. Жумладан уларнинг ўқув
жараёнларида моддий техник воситалар билан таъминланган бўлишлари,
қўшимча эхтиёжли ўқувчи ёшлар учун махсус ўқув қуроллар захирасининг
ташкил этилиши билан боғлиқ ҳуқуқий асосларнинг яратилиши бу борада
олиб борилаётган ислохотларнинг марказий масаласи бўлиши керак. Ўз-
ўзидан тушунарлики, ўқув қуроллари таълим соҳасининг энг муҳим
воситаларидир. Интернат-мактабларда ўқув қуроллари билан боғлиқ
камчиликларни бартараф қилишнинг тизимли ечими йўлга қўйилмаганлиги
ногиронлиги бўлган шахслар таълимида қайтадан ўйлаб кўрилиши керак
бўлган масалалар сонининг кўпайишига олиб келмоқда. Аслини олганда, бу
каби масалаларни давлат бюджети ҳисоби режасига киритиб, мавжуд
муаммони бартараф қилишнинг самарали йўлларини топиш ортиқча
қийинчилик туғдирмайди. Юқорида келтирилган фикрлардан ногиронлиги
бўлган шахслар таълими ўта қониқарсиз аҳволда экан-да, деган хулосага
келиш нотўғри. Боиси шундаки, маиший жиҳатларда бу каби тоифа
ўқувчиларга яратилиб берилаётган қулайликлар ҳавас қиларли даражада.
Бундай қулайликларнинг интернат-мактабларда ташкил этилётганлиги
эътиборга молик. Жумладан, ихтисослаштирилган ётоқхоналарнинг
мавжудлиги, юқори сифатли овқатланиш масканларининг барпо этилганлиги,
умуман олганда, моддий-техник таъминотнинг ўз маромида эканлиги
қилинаётган ишларнинг амалий натижасидан далолат бериб турибди. Маиший
қулайликларни яратиб бериш ҳам таълим сифатини оширишнинг таркибий
қисми ҳисобланади. Лекин таълим сифатини ошириш йўллари ва
стандартларини ишлаб чиқиш тўғрисида амалий ижобий ишлар эҳтиёжи
қаноатлантирилмас экан, бу борада белгиланган мақсадларга эришиш
мураккаб тус олади.
Пандемия даврида ўқувчилар ва ногиронлиги бўлган талабаларнинг
билим олиш имкониятларини ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан таъминлаш
149
мақсадида, умумтаълим мактабларида кузатилганидек, махсус интернат-
мактаб синфлари кесимида телеграм гуруҳлар ташкил қилинди. Бироқ бу
ташкил қилинган телеграм гуруҳларнинг аксарияти бирор-бир ижобий натижа
кўрсатмади. Негаки, бу тоифадаги ўқувчиларнинг мобил қурилмалардан
фойдаланиш имкониятлари онлайн ўқиш талаблари даражасида эмас. А.С.
Майдановнинг таъкидлашича, кўриш қобилиятининг суссайиши ёки мутлақо
йўқолиши хар қандай шаҳснинг манавий ва рухий холатига бевосита салбий
таъсир ўтказади. Кўриш қобилиятининг йўқолиши оқибатида эшитиш хамда
қўл билан сезиш орқали предметлар хақида маълум бир даражада тасаввурга
эга бўлиш мумкин. Айнан кўзи ожизлик холатида техник воситалардан
фойдалана олишлик бу тоифа инсонлар учун қўшимча имкониятлар яратиб
беради
161
. Агарки биз юқорида келтирилган фикрни кўзи ожиз таълим
олувчилар мисолида тахлил этадиган бўлсак, уларда хам техник воситалардан
фойдаланиш кўникмаси ниҳоятда кам эканлигини айтиб ўтишимиз мумкин
бўлади. Давлатимиздаги кўзи ожиз ўқувчи ёшларда компьютер
саводхонлигининг мавжуд эмаслиги карантин даврида онлайн дарсларни
ташкил этиш салмоғини сезиларли тарзда камайтириб юборди. Карантин
чекловлари ўрнатилган бир пайтда кўриш қобилиятида жиддий нуқсони
бўлган болаларнинг билим олиш имкониятлари қисқариб кетди. Агар вазиятга
реал кўз билан қарайдиган бўлсак, улар таълим олиш ҳуқуқидан амалда
маҳрум бўлдилар, дейишимиз ўринли бўлади. Бу фикримизни тавсифловчи
бир неча сабабларни келтириб ўтишни жоиз деб билдик. Биринчидан, бундай
оилаларнинг аксарияти кам таъминланган эканлигидан келиб чиққанда баҳоси
миллион сўмдан кам турмайдиган мобил қурилмани сотиб олиш ота-оналар
учун маълум иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқаради. Тўғри,
Республикамизда кам таъминланган оилалар иқтисодий моддий аҳволини
яхшилашга қаратилган бир қатор расмий қонуности ҳужжатлари мавжуд.
Қабул қилинган ушбу хужжатларда муайян меҳнат турлари билан
161
А.С. Майданов Особенности коммуникации незрячих в их интеллектуальной деятельности2015.
150
шуғулланиш истаги бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини
етарли даражада таъминлаш имконини берадиган, тижорат банкларининг
имтиёзли фоиз ставкаси бўйича микрокредитлар белгиланган
162
.
Иккинчидан, кўзи ожиз ўқувчи ёки талабанинг сенсор орқали
бошқариладиган бундай техник воситадан фойдаланиш малакасига эга ёки эга
эмаслиги ҳам алоҳида таҳлил талаб қиладиган жиҳат ҳисобланади. Ҳаттоки,
ҳозирги кунда ҳам бу каби шахсларнинг кўпчилик қисми қулайлик нуқтайи
назаридан клавиатурали телефонлардан фойдаланишни афзал кўришади.
Сабаби шундаки, тугма босқичли телефон қурилмасини бошқариш бу каби
шахслар учун бир қадар енгилликлар тақдим этади. Бу борада учинчи бир
ҳолат мавжудки, ногиронлиги бўлган фарзанд билан ота-онанинг ўтириб
ишлашга етарли тажрибаси борми? Ёки уларнинг ўзлари бу каби шахслар
билан ишлашда ёрдамга муҳтожлик ҳис қилишадими? Бу ўта долзарб аҳамият
касб этувчи муҳим саавол. Агарки биз Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 64-моддасига мурожаат қиладиган бўлсак бу борада аниқ
белгиланган қатъий қоида борлигини кўришимиз мумкин. Унда
келтирилишича, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш
ва тарбиялашга мажбурдирлар.
163
.
Афсуски
айрим ҳолатларда ота-оналар ногиронлиги бўлган
фарзандлари келажагига ўта бефарқлик билан ёндашишади. Бу томонлар ҳам
жисмоний нуқсони бўлган боланинг таълим олишига сезиларли даражада
тўсқинлик қилади. Юқорида таҳлил қилинган ва санаб ўтилган
муаммоларнинг бош омили сифатида миллий қонунчилигимиз тизимида
тифлопедагогика бўйича бирор бир қонун ёки қонуности хужжатлари лозим
даражада ишламаслигини кўрсатиб ўтсак, назаримизда хато бўлмайди.
Ваҳоланки, кўзи ожизлар таълими масалалари тифлопедагогика билан
162
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган
қатламларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сон Қарори //
https://lex.uz/docs/3338162
163
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддаси //
https://lex.uz/docs/20596
151
бевосита боғлиқ. Ўз навбатида, тифлопедагогика бўйича махсус соҳавий
қонун ёки қонуности хужжатини ишлаб чиқиш ногиронлиги бўлган шахслар
таълимини ҳуқуқий жихатдан тартибга солишда устувор аҳамият касб этади.
Шу ўринда, таъбир жоиз бўлса, боланинг таълим олишида ўта салбий таъсир
этувчи бир омилни айтиб ўтишни ўринли деб ҳисоблаймиз. Вилоятларимизда,
чет ҳудудларимизда истиқомат қилаётган баъзи оилаларда қўшимча эҳтиёжли
болаларга етарли эътибор берилмайди. Айниқса, унинг таълим олишига,
унинг келажагига нисбатан ишончсиз муносабатда бўлиш амалиёти мавжуд.
Бу алоҳида эҳтиёжли болаларнинг Ўзбекистон Республикасининг
“Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунида белгилаб
қўйилган ҳуқуқларининг тўғридан тўғри бузилишига олиб келади.
Ногиронлиги бўлган болалар, бошқа болалар билан тенг равишда
инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликларидан тўла хажмда фойдаланади.
Ногиронлиги бўлган болаларни ҳар тарафлама ҳуқуқларини ривожлантириш,
уларнинг ижтимоий фаоллигини, меҳнатга бўлган қизиқишларини рўёбга
чиқаришга кўмаклашиш, таълимга, илм-фанга, техникага, санъат ва спортга
жалб этиш мақсадида ногиронлиги бўлган болалар манфаатларининг
устунлиги уларга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатларда устувор
ҳисобланади
164
.
Бироқ, бирорта мутасадди ташкилот, хусусан, ўзини-ўзи бошқариш
органлари ёки ҳудудий халқ таълими бошқарув бўлими вакиллари бу
боланинг тақдири ва келажагига нисбатан ишончсиз муносабатда бўлаётган
ота-оналарга нисбатан тегишли чораларни кўрмайди. Оқибатда, бу бола
таълимсиз, жамиятдан четлаштирилган шахсга айланиб қолади. Унинг
субектив ижтимоий ҳуқуқлари поймол этилади. Ваҳоланки, Ўзбекистон
Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги
Қонунининг 6-моддасида таъкидланганидек, ногиронлиги бўлган шахсларга
нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаш ёки
164
Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси
//
https://lex.uz/docs/5049511
152
афзал кўриш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва
хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишни рад этиш
тақиқланади
165
.
Келтирилган қонун нормасида белгиланганидек, ногиронлиги бўлган
шахсни жамиятдан ажратиб қўйиш ёки атроф-муҳитга нисбатан бўлган
мослашиш ҳаракатларини чеклаш тақиқланади ва ана шундай ҳолатлар рўй
берганида жавобгарликка асос бўлади. Афсуски, баъзи оилаларда бу
ҳуқуқнинг дастлаб ота-оналар томонидан бузилиши жуда ачинарли ҳолдир.
Бизнинг назаримизда, қўшимча эҳтиёжли фарзанди бўлган ота-оналар
фарзандлари фуқаролик жамиятининг тўлақонли аъзоси эканлигини тушуниб
етишлари мақсадга мувофиқдир. Ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий
ҳуқуқларининг бузилиши, хусусан бу ҳолатнинг таълим соҳасида юз бериши
жуда оғир ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Пандемия даврида ташкил этилган онлайн масофавий дарслар кўзи ожиз
ўқувчи ёшлар учун кутилган натижа бермади. Айниқса, видеоконференция
шаклида ташкил этилаётган онлайн дарсларда уларнинг иштирок этиш
масаласи кун тартибига чиқди. Кун тартибига чиққан ушбу масалани ижобий
ҳал қилиш мақсадида турли платформалардан фойдаланиш таклифлари
илгари сурилди. Бу таклифлар қайсидир маънода ўзини қисман оқлади десак,
муболаға бўлмайди. Бироқ, онлайн таълимнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари,
унинг конструктив тузилиши жисмоний нуқсони бўлган талабаларнинг билим
олишида бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Аслини олганда, миллий
таълим тизимига онлайн таълим шаклининг киритилиши ва талабаларнинг
масофавий ўқитилишининг йўлга қўйилиши ижобий ҳолатдир. Аммо,
Ўзбекистон шароитида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган кўзи
ожиз шахсларнинг техник воситалардан тўлиқ фойдаланиш салоҳиятига эга
эмасликлари онлайн таълимнинг ногиронлиги бўлган шахслар таълимида
165
Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси
//
https://lex.uz/docs/5049511
153
тутган ўрни кутилган даражада муваффақият келтирмади. Карантин
чекловлари ўрнатилган бир пайтда олийгоҳларда ўқиш жараёнларини давом
эттиришнинг ўзи бир жасорат аслида. Лекин, онлайн таълим шаклида ўқитиш
сифатини бир маромда лозим даражада ушлаб туришнинг ўзи жиддий бир
масала. Агар биз пандемия даврида ностандарт манзара ҳосил қилган таълим
сифатини кўриш қобилиятидан маҳрум талабалар мисолида кўриб чиқадиган
бўлсак, қўшимча эҳтиёжли шахсларнинг билим олиш имкониятлари нақадар
пастга тушиб кетганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Бу борада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида
таълим соҳасида модул тизими жорий қилинди. Жорий қилинган ушбу модул
тизимида видеоконференциялар шаклидаги онлайн дарслар муҳим ўринга эга
бўла бошлади. Ушбу видеоконференция дарсларнинг ногиронлиги бўлган
шахслар таълимида юзага келтирган муаммолари шунда бўлдики, онлайн
ташкил этилаётган дарслардаги жадваллар, диаграммалар, турли презентация
ва слайдларни гапирувчи махсус программалар ёрдамида ўқишнинг имкони
топилмади. Яъни, кўзи ожиз инсонлар учун яратилган гапирувчи скреен
реадер дастурларининг имконият кўлами онлайн дарсларда фойдаланилаётган
кўргазмали дарс маълумотларини етказиб беришга ожизлик қилди. Натижада
жисмоний имконияти чекланган талаба ва педагог ўртасидаги ўзаро боғлиқлик
йўқолиб қолди. Бу ҳолатлар эса бевосита таълим сифатининг пасайиб
кетишига сабаб бўлди. А.Б. Бакашеванинг тушунтиришича, масофавий
таълим, ўқувчи ёшларни ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган бўлиб техник
воситалар ёрдамида амалга оширилади
166
. Агарки кўзи ожиз шахсда
компьютер саводхонлиги яхши бўлса, эхтимол бу таълим шакли кутилган
натижани бериши мумкин. Бироқ мавжуд вазиятни кўзи ожиз инсонлар техник
воситалардан фойдаланиш имкониятларидаги умумий даража асосида тахлил
қиладиган бўлсак, бу таълим шакли кўзи ожизлар таълим сифатини тушириб
166
Бакашева А.Б. Формирование готовности студентов к самообразованию с использованием дистанционных
технологий. 2019.
154
юборганлигига гувох бўлишимиз мумкин. Шу ўринда бир фикрни таъкидлаб
ўтишимиз керак. Ногиронликнинг белгиси фақат кўзи ожизликдан иборат
эмас. Шу маънода ҳаракат тизимида нуқсони бўлган шахслар учун онлайн
ўқиш тартиби ниҳоятда фойдали, самарали бўлди. Негаки, уларнинг визуал
имкониятлари чекланмаган. Шунинг учун бошқа типдаги тиббий нуқсони
бўлган шахслар учун таълимнинг бу шакли бир қатор қулайликларни тақдим
этди. Бироқ, сўз, кўзи ожиз инсонлар таълими бўйича борганда бундай фикрни
билдириш жиддий хато бўлади. Таълим соҳасида юзага келаётган ушбу
муаммоларни бартараф этиш бўйича янги замонавий методларни ишлаб
чиқиш бугунги куннинг кечиктириб бўлмас заруратига айланди.
Н.В. Большаков, А.С. Бабкиналарнинг ёзишича, ногиронлиги мавжуд
инсонлар психологик ва социологик, шунингдек, педагогик томондан сифатли
таълим олишлари учун методологик қўлланмаларни ишлаб чиқиш мақсадли
кўрилади
167
.
Бизнинг фикримизча, муаммоларни бартараф этишни мактабгача
таълим муассаларидан, ўрта таълим мактабларидан бошлаш ва бу
жараёнларни мунтазам назорат қилиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Таълимнинг расман ҳуқуқий бошланиш нуқтаси мактабгача таълим
муассасаси деб қарайдиган бўлсак, ислоҳотларни айнан мана ша босқичдан
олиб бориш кўзланаётган мақсадга эришишнинг энг тўғри йўли деб
айтишимиз мумкин. В.Н. Кулаковнинг таъкидлашича, мукаммал билим олиш,
фақат ўқувчи ёшларнинг индивидуал қобилиятига эмас, балки, ўқитувчи
педагогнинг махоратига хам боғлиқ бўлади
168
.
Дархақиқат, ногиронлиги мавжуд ўқувчи ёшларни самарали ўқув
жараёнлари билан таъминлашда тажрибали педагогларнинг тутган ўрни
беқиёсдир. Боиси, жисмонан чекланган ўқувчиларнинг индивидуал
қобилиятларини оча олиш айнан педагогларнинг махорати эвазига амалга
167
Н.В. Большаков, А.С. Бабкина Статья: Адаптация незрячих студентов в ВУЗА 2020.
168
Кулаков, В. Н. Формирование компенсаторных факторов у незрячих музыкантов как условие оптимизации
учебного процесса. В. Н. Кулаков : автореф. дис. … канд. пед. наук. – М., 2000. – 21 с.
155
оширилади. Нега биз ўз мулоҳазаларимизда дастлаб умумий ўрта таълим,
кейин олий таълимдаги ногиронлиги бўлган шахслар таълими муаммоларини
муҳокама қилаяпмиз? Масала шундаки, айнан умумий ўрта таълим
жараёнларида алоҳида эҳтиёжли ўқувчиларга информатика фани доирасида
йўл қўйилаётган камчиликлар ўқишнинг кейинги босқичларида ҳам бевосита
давом этмоқда. Сабаби шундаки, ушбу масалага тегишли мутасадди
органларининг, хусусан,
Халқ
таълими
вазирлигининг
ёндашуви
кўнгилдагидек эмас. Биз бу фикрни жисмоний имконияти чекланган болаларга
қаратилаётган эътибор нуқтайи назаридан айтмаяпмиз, балки бу тоифа
ўқувчиларга информатика соҳасида махсус дарслик ташкил қилиш тавсияси
маъносида таъкидлаяпмиз. Бу борада шунақа хулосага эгамизки, агар мана шу
умумий
ўрта
таълим
босқичларида
информатика
фани
махсус
ихтисослаштирилган дастур асосида тўғри ташкил қилинса, келажакда
қўшимча эҳтиёжли болалар ҳам таълим соҳасининг ҳар қандай шаклида
ортиқча қийинчиликларсиз таълим олиш имкониятига эга бўлишади. Ҳаттоки,
пандемия шароитида бу тоифа шахслар ўзларида онлайн таълим шаклида
ўқиш ёки модул тизимида ҳам ишлай олиш малакасини шакллантириб
олишади. Ўйлашимизча бу масалалар, тифлопедагогика ёки масофавий
таълим тўғрисидаги қонуннинг амалиётга киритилиши натижасида ижобий
ҳал
этилади.
Ногиронлиги
бўлган
шахслар
таълимини
янада
такомиллаштиришда юқорида таҳлил қилинган масалалар бўйича қонунчилик
асосларини яратиш ҳуқуқий зарурат ҳисобланади.
Шу ўринда ногирон фарзанди бўлган ота-оналарнинг ногирон болага
нисбатан бўлган объектив муносабатини шакллантириш масаласи ҳам бу
борада жуда долзарб ҳисобланади. Жисмоний нуқсони мавжуд болалар оила
ва таълим муассасаларида алоҳида эътиборга муҳтож категориал субъект
саналади. Бу тоифа болалар одатда мулоқотга қийин киришадиган,
156
дунёқараши хам нормал даражадан ўзгачароқ бир мақомга эга субъектлар
саналишади
169
.
Ўз қобилиятларига нисбатан чекланиб қолган болаларни соғлом мухитга
интеграция
қилинишини
таъминлаш
ота-оналар
хамда
таълим
муассасаларнинг бош вазифаларидан бири ўлароқ қабул қилинмоғи лозим.
Ногиронлиги бўлган шахслар таълимига қаратилаётган эътиборнинг
давлат даражасида бўлаётганлиги жуда қувонарли ҳол, албатта. Зотан, бу
тоифа шахслар ҳам фуқаролик жамиятининг тўла ҳуқуқли субектидир.
Ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган қўшимча имтиёз ва
имкониятлар асосида ногиронлиги бўлган шахслар барча соҳаларда, хусусан,
таълим соҳасида ҳам маълум бир ижобий натижаларни қайд этишлари
мураккаб бир жараёндир. Шу маънода қўшимча эҳтиёжли шахсларнинг
соғлом жамият муҳитига интеграциялашувларини тўғри йўлга қўйиш
мақсадида халқаро тажрибага кўпроқ эътибор қаратиш ва масъул
идораларнинг
ижтимоий
шерикчилик
тамойили
асносида
ўзаро
ҳамкорликларини янада такомиллаштириш зарур деган фикрдамиз. Зеро
таълим соҳаси жамиятнинг бугунги куни ва келажагини белгиловчи
мустаҳкам пойдевордир. Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиққан
ҳолда айтиш мумкинки, жорий йилнинг «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол
маҳалла йили” деб номланиши ҳам бежиз эмас албатта. 2022 йил номида
белгиланган барча соҳаларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш мақсадида
амалга оширилиши зарур бўлган ишлар мазмунида ҳам таълим соҳасига
алоҳида эътибор қаратилганлиги таҳсинга сазовордир. Жумладан,
мурожаатномада бу борада қуйидагича сўз юритилади: “Мактабгача таълим
соҳасини ривожлантириш борасидаги стратегик мақсадимиз – ижтимоий
аҳволидан қатъи назар, боғча ёшидаги ҳар бир болани ушбу таълим йўналиши
билан тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароитларни яратишдан иборат”.
169
Kim J.-R. Influence of teacher preparation programmes on preservice teachers’ attitudes toward inclusion //
International Journal of Inclusive Education. 2011. V. 15, № 3.
157
Белгилаб олинган стратегик мақсаднинг мазмунидан англашиладики, моддий
кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, ногиронлиги бўлган
болаларнинг таълим олиши ҳам давлатимиз раҳбари эътибори ва
ҳимоясидадир. Шунингдек, 2022-йилда мактабга тайёрлашнинг бепул тизими
билан 560 минг нафар 6 ёшли болалар ёки уларнинг 82 фоизи қамраб олиниши
назарда тутилди. Узоқ чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи болалар учун
мактабгача таълимнинг муқобил шакллари янада кенгайтирилиши белгилаб
қўйилди. Жорий йил учун белгилаб олинган режаларнинг ногиронлиги бўлган
болалар таълимида аҳамиятли жиҳати шунда бўлдики, ЮНИСЕФ ҳамда
Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун
мактабгача таълимни уйда бериш модели йўлга қўйилиши кўзда тутилди.
Аъло баҳоларга ўқиётган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизларга олийгоҳларда
қўшимча махсус стипендиялар жорий қилиш чора-тадбирлари белгилаб
олинди. Давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин хамкорлик ўрнатиш мақсадида
Ўзбекистан Республикаси Президента хузуридаги Жамоатчилик палатасининг
хуқуқий асосларини мустахкамлаш;
инсон хуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятининг хуқуқий
асосларини мувофиқлаштириш бўйича бир қатор устувор
юналишлар белгиланди:
ногиронлиги бўлган шаҳсларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ва
уларга риоя этишни тизимли равишда мониторинг қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |