“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
259
topa olmaydiganlar (ayniqsa, ayollar) uy sharoitida har kuni 15-20 daqiqa badantarbiya mashqlarini bajarishi
ham etarlidir.
Har kim taraqqiyot, texnologiyalar yutuqlaridan unumli foydalanishga haqli va… uning zararlari
“qo‘rqinchli” ko‘rinish olmasligi uchun sport bilan muntazam shug‘ullanishi zarur!
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАШҒУЛОТЛАРИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИШДА
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Саидов И.И., ўқитувчи, Азимов М.А., талаба
Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Бугунги кунда биз ўсиб келаётган авлодни назарий ва амалий жиҳатдан ўқитиш борасида амалга
оширилаётган йирик ишларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Синалган усуллар қайта ишланиб, янгилари
жорий этилмоқда, айрим методологик ва методик тизимлар ўзгартирилмоқда.
Ўқитувчининг интерактив усулдаги амалий фаолиятигина аҳолининг билим даражасини
оширишга ва бу ўқитиш усулини ўқувчининг соғлиғига зарар етказмай туриб амалга ошириш
зарурлиги ўртасидаги зиддиятларни бартараф этишга хизмат қилиши мумкинлигини (Кошбахтиев
И,А., Керимов Ф.А., Ахматов М.С., 2005) олимларимиз дарсликларида куришимиш мумкин.
Масаланинг бошқа томони шундаки, мактаблар учун мўлжалланган ўқитиш дастурларига қўйилаётган
юқори талаблар ва педагоглар учун етарлича шароит яратиб бермай туриб, жисмоний зўриқиш ҳамда
интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга салбий таъсир қилувчи нуқсонларни бартараф этиш
юзасидан қўйилган мажбурият ўртасидаги зиддиятларни бартараф этмоқ лозимлигини (Усмонходжаев
Т.С., 2011; Шарипова Д.Д.,2005, Мактаб ўқувчиларига ўтиладиган анъанавий усулда
ташкиллаштирилган жисмоний тарбия дарслари ўқувчининг маълум бир жисмоний имкониятларини
ривожлантириш, мазкур ёшдагилар учун характерли бўлган билим ва малакаларни, жисмоний тарбия
талабларига жавоб берадиган билимларни шакллантиришга қаратилган холос. Бундай ўқув
машғулотини ташкиллаштириш жараёнида ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ҳаракатлана
олиш имкониятининг турличалиги боис жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳар бир ўқувчи билан
алоҳида ёхуд уларни даражаларга ажратган ҳолда ўз мақсадларини амалга оширишлари лозим, бироқ
бу масалага дарслар жараёнида кам эътибор берилмоқда.
Ўқувчилар жисмоний тарбиясининг замонавий концепциядаги муҳим жиҳат шундаки, таълим ва
соғломлаштиришга йўналтирилган ишларни муваффақиятли шакллантиришда таълим ва
соғломлаштириш масаласининг ролини оширишга қаратилганлигидир. Афсуски, ўқув жараёнларида бу
йўналишга етарлича эътибор берилмаяпти. Қолаверса, буни амалда татбиқ этиш қийин масала
(Усмонходжаев Т.С., 2011; Ачилов А.М., 2009; Гончарова О.В., 2005; Абдуллаев А., Хонкелдиев Ш.Х.,
2005).
Шу кунгача бошланғич синф ўқувчиларига жисмоний тарбия машғулотларини ўтиш жараёнида
назарий ва методик билимларни соғломлаштириш технологиялари билан қўшиб ўтишнинг усуллари
тўлиқ ишлаб чиқилмаган.
Шу билан бирга, ушбу муаммонинг ечимини топиш турлича жисмоний тайёргарликка эга
бошланғич синф ўқувчиларининг соғлиғини мустаҳкамлаш ва асраш ниҳоятда долзарб ҳисобланади.
Биринчи навбатда
-
икки хил даражадаги тайёргарликка эга ўқувчилар учун вазифалар белгилаб олинди ва уларнинг
жисмоний тайёргарлигини назарда тутган ҳолда жисмоний тарбия дарслиги дастури танлаб олинади;
- бошланғич синф ўқувчиларининг индивидуал имкониятларини инобатга олган ҳолда уларда
ҳаракатлантирувчи машқлар ва жисмоний ҳислатлар, билимларни шакллантириш йўллари таклиф
этилади;
- жисмоний тайёргарлиги турлича бўлган ўқувчиларда методик усулларни ривожлантиришдан
фойдаланилади;
- бошланғич синфлар ўқувчиларининг алоҳида индивидул имкониятларини инобатга олган ҳолда
соғломлаштиручи машқларнинг самарадорлиги баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |