Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet344/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
261 
дифференциал ёндашувнинг мавжуд эмаслигидир. Бу эса жисмонан соғломлик даражасини 
аниқлаштиришда диагностик методиканинг қисман назарда тутилмаганлиги билан боғлиқдир.
Ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорини намоён этишга қаратилган барча болалар учун бир хил 
бўлган умумий таълим уларнинг етарли даражада интенсив риавожланишига кафолат беролмайди. Бу 
биринчи навбатда бир синфда ўқийдиган ўқувчиларнинг бир хилмаслигига, уларнинг қизиқиш ва 
қобилиятларининг турфалигига боғлиқ.
Ўқитилаётган гуруҳларда шундай ўқувчилар бўлиши мумкинки, уларга ўтилаётган ўқув 
материали аллақачон таниш, ҳаракатлантирувчи машқлар эса ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаслиги 
мумкин. Бундай ўқувчиларнинг машғулотларда қатнашиши ўқитувчи томонидан алоҳида инобатга 
олиниб, ўзлаштиришларида нисбатан юқори натижага эриши учун уларга берилаётган топшириқни 
янада мураккаброқ қайта ишлаб чиқиш, ҳаракатлантирувчи машқларни чуқурлаштириш талаб этилади. 
Бир ўқувчи ҳаракатлантирувчи билимни энди ўзлаштираётган бир пайтда, бошқа ўқувчи аллақачон бу 
билимни мукаммал даражада эгаллаши мумкин. Ҳаракатлантирувчи ҳолатларга ўқитиш жараёнида ҳар 
бир гуруҳ ўзининг жисмоний тайёргарлигидан келиб чиққан ҳолда машқни бажарди. Тажриба 
синфларида ўқувчиларни гуруҳларга бўлиш йўли амалга оширилди: 
1. Аъло, яхши ва тез ўзлаштирувчилар гуруҳи. 
2. Дарсни қониқарли ва секин ўзлаштирувчилар гуруҳи. 
Тажриба иши давомида бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтишга рухсат берилди (фақат маълум 
машқни ўзлаштириб бўлганидан сўнг). Машқлар жараёнида паст бўйли ўқувчилар юқори мураккаб 
координацияли машқларни яхшироқ бажаришлари, баланд бўйли ўқувчилар эса югуриш тезлик 
машқларини бажаришларини инобатга олмоқ керак. Кучи камроқ ўқувчилар чидамлиликни талаб 
этувчи машқларни яхши бажаришади.
Ўқувчиларни 
ҳаракатлантирувчи 
фаолиятга 
ўргатишнинг 
юқорида 
кўрсатилган 
дифференциацияси
 
шуни кўрсатдики, кучли гуруҳ ўқувчилари ўқув материалини суст гуруҳ 
ўқувчиларига қараганда икки дарс олдин ўзлаштириб бўлишар экан, шунинг учун уларга янги мавзуни 
бир вақтнинг ўзида бошлаб тугатиш лозим. Ана шуларни инобатга олган ҳолда турли тайёргарликка 
эга гуруҳлар ўқувчилари учун ўқув материалини режалаштиришнинг янги вариантини таклиф этамиз.
2-расм. Ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясидаги вазифалар 
Ҳаракатлантирувчи ҳолатларда ўқитишнинг ҳар бир босқичида ҳар бир бўлим жисмоний ва 
техник тайёргарлигига қараб алоҳида топшириқ олади. Бир гуруҳдан бошқасига ўтишга маълум 
ҳаракатлантирувчи ҳолатни ўзлаштиргандан кейингина рухсат берилади. Бўш гуруҳга киритилган 
ўқувчи куч-қобилиятларини намоён этиш талаб этиладиган машқларни бажара туриб чидамлилик талаб 
этиладиган кучли гуруҳда пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун ўқувчиларни берилган ҳаракат 
фаолиятини ўзлаштиришдаги хусусият даражасининг ривожланишига қараб гуруҳларга бўлиш керак. 
Дарснинг юқори натижасига эришишда ўқувчиларнинг фронтал, синфий, гурухли, индивидуал, айлана 
машқлар ва бошқа ўқув машғулотларини ташкиллаштириш методи аҳамиятга эга.
Дарснинг топшириғини инобатга олган ҳолда, ўқувчиларнинг сони ва тайёргарлиги, спорт 
анжомлари ва бошқаларга кўра уларнинг фаолияти турлича ташкиллаштирилиши мумкин.
Фронтал методдан унча оғир бўлмаган ўқув материалини ўтишда фойдаланилади, бунда 
ўқитувчи бутун синф устидан умумий назорат олиб бориши, белгиланганларга алоҳида эътибор 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish