Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ДОПИНГ – ЖИСМОНИЙ ИШЧАНЛИКНИ ОШИРАДИГАН СУНЪИЙ ВОСИТА СИФАТИДА



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet265/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ДОПИНГ – ЖИСМОНИЙ ИШЧАНЛИКНИ ОШИРАДИГАН СУНЪИЙ ВОСИТА СИФАТИДА 
Батиров Х.А., профессор. 
Бухоро давлат университети. Бухоро ш.
 
Жисмоний ишчанликнинг жисмоний равишда оширилишига жисмоний (спорт) машғулотларини 
бажариш натижасида эришилади. Бироқ шуни шуни назарда тўтиш лозимки, ишчанликни ошириш ва 
спорт натижаларни яхшилашга сунъий усул билан, инсоннинг организмига ҳар қандай йуллар билан 
(укол, дорилар кўринишда ва нафас олишда)фармокологик прапаратларни киритиш натижасида 
эришиш ҳам мумкин. Сўз допинглар ҳақида кетияпди. “”Допинг” деган номнинг ўзи (инглиз 
тилидан
dope
“Наркоитк бермоқ”) наркотик бермоқ деганни англатади. 
Допинг воситалари қуйидаги гуруҳларга ажратилиши мумкин. 
1. 
Уйғотувчи воситалар
, ёки қузғатувчилар, марказий ва периферик асаб тизимига таъсир 
кўрсатадилар. Ушбу бирлашмаларнинг анчаси шамоллашга қарши дори дармонларнинг таркибига 
кирадилар, шунинг учун энг оддий дори дармон воситасини қабул қилишдан олдин спортчи ушбу 
препаратда таъқиқлангантаркибий моддаларнинг бор йуқлигини текшириши лозим. Кичик хажмларда 
ҳам қулланиладиган қузғатувчилар чегаравий жисмоний юкланишларда қуйидагиларнинг юзага 
келишига сабачи бўлишлари мумкин: 
- қон босимининг ошиб кетиши ва юрак фаолиятининг тезлашуви
- кейинчалик коллапс ва ўлимга олиб келадиган терморегуляция жараёнининг бўзилиши ва 
иссиқлик уришига; 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
197 
- энг кўп қулланиладган қузгатувчи кофеин ҳисобланади. Кофе ва чойнинг таркибига кирганлиги 
сабабли у бутунлай таъқиқлаб қўйилгани йуқ. Кофе ва чойнинг истъемол қилинишига руҳсат берилган, 
аммо уларни итъемол қилишда маълум бир чегараларга риоя этиш лозим. 
2. 
Оғриқни қолдирувчи воситалар
оғриқнинг келиб чиқиши ва сабабидан қатъий назар уунга 
бўладиган сезгирликни кмайтирадилар. Спортчилар улардан лат ейиш ва жарахотланишлардан кейинги 
тикланиш даврини қисқартириш учун фойдаланадилар.
3. Анаболик воситалар- анаболик-андроген стероидлар (анаболиклар)-допинг воситалари энг 
омммавий гуруҳларидан бири. Бу эркаклар табиий жинсий гормони ҳисобланган тостестероннинг 
синтетик ҳосилаларидир. Ушбу воситаларнинг таъсири укки тарафламадир: бир томондан улар 
оқсиллар ўзлаштирилишини, мушак массасининг ўсишини, эркаклар тана тўзилиши ривожланишини 
қузғатадилар, бошқа томондан эркаклар жинсий белгиларининг ривожланишини чақирирадилар 
(андроген таъсири ёки мускулланиш). Ушбу иккита таъсир ажралмасдир. Кўрсатиб ўтилган 
допингларни аввало ўзоқ муддат давомида фаолият кўрсатувчи допинг сифатида қўллайдилар, чунки 
фақат шундай қилсагина спорт натиаларни сезиларли даражада ошириш мумкин. 
Анаболикларнинг назорат қилинмасдан қўлланилиши асаб бўзилишларига, бўйрак 
етишмовчилигига, жигар ва упкаларда ўсимталарнинг пайдо бўлишига ва уларнинг ривожланишига
склероз ва тромбозларга, простата безининг гипертрофиясига, жинсий аъзолар функцияларининг 
бўзилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари мушкул массасининг ўсиши билан биргаамалга 
ошиирилиши лозим бўлган пай ва боғламларни мустхкамланиши кўзатилмайди. Шу сабабли 
анабликларни қўллашда пайларнинг бўзилиши содир бўлиб, кўпинча ахилл пайларнинг шикастланиши 
кўзатилади. Анаболиклар атлетнинг соғлигига ҳар доиммаълум даражадаги зарарларни 
еткзади.Ўткзаилган бир қатор тадқиқотлар препаратларнинг қабўл қилиниши тўхтатилгандан 15-20 йил 
ўтгандан сўнг ҳамкўплам салбий натижаларнинг пайдо бўлиши мумкинлигини кўрсатади.Анаболик 
стероидлар қушимча таъсири намоён бўлишининг характери маълум даражада бир қатор омиларга 
боғлиқ бўладиб уладан энг мўхимлари қуйидагилардир: препаратга бўлган шаҳсий сезгирлик, жинс ва 
ёш чегараларига оид фарқлар, уткир ёки сурункали касалликларнинг мавжудлиги, дозанинг катталиги, 
препаратни қабўл қилиш муддатнинг давомийлиги. 
4. 
Диуретиклар
(пешобни ҳайдайдиган воситалар)спортда учта сабабга асосан қўлланилади. Вазн 
тоифалари қулланиладиган спорт турларида диуретиклар қисқа вақт ичида тана вазнини 
енгиллаштиришга ёрдам берадилар. Сувсизлантириш мускулларга исталган шаклни беришга 
кўмаклашиб, бодибилдингда бу жуда аҳамиятли омил деб ҳисобланади. Ва ниҳоят жадал пешоб 
чиқарилиши организмдан бошқа допингларни чиқаришгв ёрдам беради. Диуретиклар сув-электролит 
мувозаннатнинг бўзилишига, қон босимининг пасайишига, юрак бир маромдаги иш фаолиятининг 
бўзилишига, кутилмаган ўлимнинг сабабчи бўлиши мумкин. 
5. 
Пептид гармонлар
. Пептид гармонларнинг намуналари ўсиш гармони ва эритропоетин 
ҳисобланади. Ёшларда ўсиш гармони гигантизмга (бўйнинг бутунлай жуда баландигига), катталарда 
эса акромегалияга, яъни тана айрим қисмларининг, асосан оёқ юзлари ва қул панжаларининг паталогик 
катталашувига олиб келади. Бўйруклар томонидан ишлаб чиқаариладиган эритропоетин 
эритроцитларнинг ишлаб ҳосил бўлишини ва етилишини чақиртиради. Гармонларнинг қулланилиши 
юқори баландлик шароитларда ўзоқ давом этувчи тренировкалар таъсирига эриш учун мулжалланади, 
аммо улардан фойдаланиш қоннинг жуда қуйюқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин, бу эса ўз 
навбатида қон томирларининг трамбозига, инфаркт ва кўп ҳолатларда уйку вақтидаги ўлимга олиб 
келади.
Мазкур допинг воситаларнинг деярли барчаси дори-дармон сифатида қулланилади. Аммо бу 
холатда улар шифокор назорати остида қўлланилади. Бемор жисмний юкланишлардан сақланади, 
ҳимояловчи препаратларни қабул қилади ва маҳсус парҳезга риоя этади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish