“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
198
Юқорида айтиб ўтганимиздек, жисмоний ва маънавий етуклик мезонларидан бири спортга меҳр
қўйиш, уни ривожлантиришдир. Вилоятимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида қурилган
улкан
спорт иншоотлари – сузиш ҳавзалари, теннис кортлари, футбол майдонлари республикамиз
Президентининг спортни ривожлантириш соҳасига бераётган катта эътиборига амалий жавобдир.
Бундай имконият ва шароитлар
туфайли спорт барчанинг, жумладан, болалар ва ўсмирларнинг,
айниқса, аёлларнинг кундалик эҳтиёжига айланса, спортчиларимизнинг халқаро мусобақалардаги
муваффақияти ортади, демак Ватанимизнинг дунё ҳамжамияти олдидаги обрў-эътибори янада
юксалади. Мустақиллик туфайли жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Шунга муносиб ҳаракат қилиш,
ҳамма жабҳаларда ютуқларимизни янада кўпайтириб бориш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси
фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, Вазирлар
Махкамасининг 299-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш амалиётга тадбиқ
этиш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги
ва бошқа қатор вазирликлар билан ҳамкорликда 14-январ Ватан химоячилари куни муносабати билан
сузиш бўйича “Ҳарбий аёллар мусобақаси” ўтказилди.
Мазкур спорт мусобақалари Тошкент Иқтисодиёт ва Дипломатия университетида бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақанинг мақсад ва вазифалари хотин-қизлар спортини оммалаштириш ва хаётга тадбиқ
этиш, спорт орқали аҳолининг Ватанга муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтиҳор
рухида
тарбиялаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар саломатлигини
мустаҳкамлаш ва аёлларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишига кенг жалб этишни
таъминлашдан иборат.
Ушбу мусобақалар Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон
Республикаси Жисмоний
тария ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, “Ватанпарвар”
Марказий кенгашлари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Бугунги кунда хукуматимиз рахбарияти томонидан спортга бўлган эътибор юқори бўлганлиги
боис жахон ареналарида мамлакатимиз спортчилари эришаётган муваффақиятлари улкандир. Бунга аёл
спортчилардан Оксана Чусовитина, Ирода Тўлаганова, Екатерина Хилько, Светлана Радзивил, Гулноза
Матниязова,
Нигина Шарипова, Ёдгорой Мирзаева ва бошқалар бунга яққол мисол бўлади.
Шу боис ҳам аёлларни спортга жалб қилиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш,
фарзандларни бирор бир спорт тури билан мунтазам шуғулланишлари учун аввало аёлларимизнинг
ўзлари спортга меҳр қўйишлари лозимдир. Агар спорт барчанинг кундалик эхтиёжига айланса
юртдошларимизнинг нуфузли ҳалқаро мусобақалардаги муваффаққиятлари кўпайса Ватанимизнинг
дунё ҳамжамиятидаги ўрни янада юксалади.
Амалга
оширилган тадбирлар, омиллар, мураббийлар, раҳбарлар ва спорт харакатини
ташкилотчиларнинг саъйи-харакати туфайли юртимизда спорт захираларини тайёрлаш учун ташкилий
методологик асос яратилди.
Демак “Омавий тадбирлар” хотин-қизларнинг хаётий фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.
Стандарт мазмундаги оммавий тадбирлар ёки хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган
спорт
мусобақаларини ўтказиш “хотин-қизлар спорти”ни ривожлантиришда ижобий таъсир этиб келмоқда.
Шунинг учун хотин-қизлар орасидаги мусобақалар, айниқса ёш қизларни спортга кириб келишида ва
уларни дастлабки тайёрлашда оммавий тадбирларни ўтказилаши алоҳида амалий аҳамиятга эгадир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, тадбир ва мусобақалар ўзининг томошабоплиги, кўп
функционаллиги ва кенг таъсирчанлиги билан бир-бирига боғлиқ ҳолда ўтказилиб келинмоқда. Бу эса
албатта хотин-қизларга ўзининг ижобий таъсирини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: