“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
200
берилаётганлиги таъкидланган. Шунингдек буйрукда олий таълим муассасаларида таълим олаётган
қизларнинг «Универсиада» спорт мусобоқаларида иштироки йилдан - йилга фаоллашиб бораётганлиги,
лекин иш билан бир қаторда хозирги кунда жисмоний тарбия ва спорт билан машғул бўлган талаба
қизлар ва ўқитувчи аёлларнинг салмоғи талаб даражасида эмаслиги, жойларда уларга мос спорт
тўгараклари ташкил этишга етарлича эътибор берилмаётганлиги кўрсатиб ўтилган.
Талаба қизлар жисмоний маданиятни ташкил килиш уларни илмий-услубий асосларини ишлаб
чикиш бўйича кўплаб профс. Укитувчилар илмий тадкикот ишларини олиб борганлар. Буларга
Ж.Е.Эшназаров, Р.Абдималиков, Г.Б.Билялова, К.Шокиржонова ва бошқа кўплаб олимларнинг
ишларини мисол келтириш мумкин. Улар Республикамиз мустақиллиги шароитида хотин-кизлар
айникса, талаба қизлар жисмоний маданиятни миллий - истиклол ғоялари, миллий анъаналарга мос
равишда такомиллаштиришга қаратилган оммавий тавсиялар берган.
Хозирда канчалик куп илмий тадкикот ишлари ва амалий тавсиялар берилмасин, улар амалий
ишга айланмаса натижалар ҳамиша самарасиз булиб колаверади. Бу Республикамизда талаба кизлар
жисмоний маданиятида хал этилиши лозим булган шу муаммоларнинг куплигидан далолат беради.
Улар ичида талаба кизлар жисмоний фаоллигини ошириш хозирда ҳам бош муаммо булиб колмокда.
Ҳаракатланиш даражасининг пастлиги натижасида талаба кизларда вазннинг ортиши ва у оркали
бугинлар ҳаракатчанлиги бузилиши, оёк вена кон томирларининг кенгайиши, нафас олишнинг
кийинлашуви, турли хил касалликларнинг пайдо булиши, юрак-кон томир етишмовчиликлари, юқўмли
касалликларга тез чалиниши, касалликлардан кейинги асоратларини колиши, жигар фаолиятини
бузулиши, фарзанд кўришдаги кийинчиликлар, модда алмашинувининг бузилиши кон сигимини
ортиши, кондаги диабет, буйрак хасталиги, ут юлини кучсизланиши ҳосил булиши ва энг асосийси,
узок умр курмаслик каби реалликлар ва бошка салбий окибатлар юзага келади.
Ривожланган ахоли уртача умр куриш даражаси юкори Япония, АКШ Германия ва бошка
давлатларда талаба кизлар жисмоний маданият ва спорти яхши юлга куйилган.
Улар онгли ва фаол равишда буш вактларида жисмоний маданият машгулотлари билан
мунтаззам шугулланиб боришади. Уларнинг иш тажриба асосини урганиш ва талаба кизларнинг
кундалик фаолиятида фойдаланиш ҳам долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Куйидаги педагогик шарт-шароитлардан фойдаланган талаба кизларнинг ҳаракат фаоллиги
ортади ва унинг натижасида талаба кизлар жисмоний маданияти замонавий талаблар асосида
шаклланиши мумкин.
Талаба - кизларни жисмоний маданият машгулотлари билан мустакил шугулланиш малака ва
куникмаларини шакллантириш.
Талаба кизларнинг буш вактларида шугулланишлари учун узлари кизиккан спорт турлари буйича
тугараклар ташкил этиш.
Талаба кизлар уртасида жисмоний маданият таълимини кенг таргибот килиш, «Саломатлик ва
касалик» тушунчаларини чукур ургатиш.
Жисмоний маданият машгулотларини катъий умум педагогик тузилиш тамойилларга услубий
талаблар асосида утказиш ва бахолаш.
Жисмоний маданият маслахат хоналари ташкил этиш.
Мутахассисларнинг фикрларига кўра зарур жисмоний тайёргарликни таъминлаш учун энг қулай
давр инсон хаётининг дастлабки икки ун йиллиги даври ҳисобланади. 17-18 ёш, яъни талабалик даври
жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарликни мувофиклаштирувчи давр эканлигини ҳам
тушунадиган пайт келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |