Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


МАҲАЛЛИЙ МИЛЛАТ ҚИЗЛАРИНИ СПОРТ МАКТАБЛАРИ ВА СОХА БЎЙИЧА



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
МАҲАЛЛИЙ МИЛЛАТ ҚИЗЛАРИНИ СПОРТ МАКТАБЛАРИ ВА СОХА БЎЙИЧА 
МУТАХАСИСЛИККА ЖАЛБ ЭТИШНИНГ САМАРАЛАРИ 
Исломов И.А., ўқитувчи. Ғаниева Ш.И., талаба. 
Фарғона давлат университеи. Фарғона ш. 
 
Мамлакатда маҳаллий миллат хотин-қизларининг барча соҳалардаги каби жисмоний маданият ва 
спортда ҳам ўз ўрни бор. Айниқса қизларни спортга жалб этиш, уларни тарбиялаб халқаро 
мусобақаларда қатнашишларига шароитлар яратиш ҳозирги даврнинг энг муҳим муаммоларидан 
биридир. 
Табиат ва инсон, аниқроғи эса, инсон ва табиат ҳаёт манбаи, унинг тугамас ғоят гўзал манбаи 
ҳисобланади. Табиатнинг фасллари, унинг хилма-хил ва ранго-ранг манзаралари, айниқса ҳайвонот ва 
инсоният учун яратилган ноз-неъматлар қанчалик улуғ, муқаддас бўлса, инсоният оламида хотин-
қизлар, у бунёдкорликдан устун бўлса-устун, лекин кам эмас. Бу оддий фалсафик мулоҳаза ёки 
муносабатгина эмас, балки ижтимоий турмуш маданиятдаги беқиёс кўп бахсларга манбадир дейилса 
одоб-ахлоқ доирасидан чиқмаган бўламиз. Бу масалаларда маҳаллий миллат хотин-қизлари, айниқса 
касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-қизларнинг жисмоний маданият ва спорт билан доимий равишда 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
201 
машғул бўлиши, барча турдаги спорт мусобақаларида фаол қатнашишларига бўлган муносабатлар, 
хайриҳохликлар, интилишлар юртимизда турли шакл ва мазмунларда ифодаланмоқда. 
Республикамиздаги марказий шаҳарлардагина эмас, узоқ қишлоқларда ташкил этилган касб-
ҳунар коллежларида ҳам ўқувчи-қизлар жисмоний маданият ва оммавий спорт мусобақаларида 
қатнашишни маъқул кўришмоқда. Нуфузли спорт мусобақаларида (кураш, спорт ўйинлари, футбол, 
шарқона якка беллашувлар ва ҳоказо) қизларнинг маҳорат кўрсатишлари кенг тарқалмоқда. Айниқса 
хорижий мамлакатлардаги ўртоқлик учрашувлар, халқаро турнирлар ва бошқа расмий мусобақаларда 
иштирок этиб, бўйнида маржондек тузилган медалларни кўрган кишиларнинг ҳаваси келади. Бошқа 
қизлар эса бундай муҳим ва келажакка етакловчи тарбиявий тадбирларга ҳавас, эҳтирос ва ишонч 
билан қарашади. 
Болалар спортини ривожлантириш тўғрисидаги Президент Фармони ва Республика 
Ҳукуматининг қарори (2002 й. октябр) ўз кучи ва таъсирини ижобий равишда чуқур 
сингдираётганлигини тан олиш лозим. Туман, шаҳарлардаги спорт мактабларида шуғулланаётган 
маҳаллий миллат қизларининг сони тобора ошиб бормоқда. Спортга ҳавасманд ва иқтидори кучли 
бўлган қизларни танлаш, саралаш ва назорат остида тарбиялаб, уларнинг маҳоратини оширишга бўлган 
талаб ва эҳтиёжлар ҳам анча яхшиланмоқда. 
Аммо бундай ижтимоий маданият ва педагогик жараёнлар ҳамма жойда қизғин амалга 
оширилаётир, дейиш қийин. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлардаги шаҳар ва қишлоқ 
мактабларининг ўқувчи қизлари билан ўтказилган суҳбатлар, педагогик кузатишлар ва амалий 
тажрибаларимиз асосида қуйидаги мулоҳаза ва хулосаларни баён қилиш мақсадга мувофиқдир, яъни: 
1.Спорт тўгаракларининг машғулотларида шуғулланиш ва мусобақаларда қатнашишга иштиёқи 
кам, жисмоний тайёргарлиги етарли эмаслиги (35-40 %) ва бошқа қатор сабаблар қизлар орасида 
камайган эмас. 
2. Жисмоний маданият дарслари ўқувчи қизларнинг истак ва хохишларига (миллий тушунча ва 
урф-одатлар) унчалик тўғри келмайди (30-45 %). 
3.Ўғил болаларнинг дарслар, спорт машғулотлари ва мусобақалардаги турли хил ҳаракат ва "гап 
отишлари" қизларнинг уятчанлигини оширади. (50-60 %) 
4. Спорт кийимида юришда катта ёшдаги кишиларнинг қизларга нисбатан фикрлари ва 
қарашлари мақсадга мувофиқ эмас (60-70%). Шунга ўхшаш мулоҳаза ва қизларнинг фикрлари анча кўп 
эканлигини эътироф этиш мумкин. 
Шулар асосида баъзи бир таклифларни тавсия этишига тўғри келади, яъни: -Болалар спортни 
ривожлантириш ҳақидаги Президент Фармони ва Республика Ҳукуматининг қарорларини оила, мактаб 
ва маҳалла шароитларида яна ишлаб чиқиш, уларга амал қилиш; 
-Умумтаълим мактабларидаги спорт турлари бўйича сексиялар, болалар ва ўсмирлар спорт 
мактаблари фаолиятида қизларга хос ва мос бўлган машғулотларни кўпайтириш. 
-"Умид ниҳоллари", "Барчиной" махсус тестлари ва халқ милиий ўйинлари бўйича 
мусобақаларнинг нуфузини ошириш, фаол иштироқ этган ўқувчи қизларни 
рағбатлантириш, яхши натижа ва ютуқларга эришганларни наъмуна сифатида кенг тарғибот 
қилиш, 
-Оила ва маҳалла шароитиларида эрталаб ва бўш вақтларда қизларнинг гуруҳ бўлиб турли 
соғломлаштирувчи жисмоний машқлар (югуриш, тўп ўйинлари, сайр ва ҳоказо) билан доимий равишда 
шуғулланишига эришиш; 
-энг аввало қизларга маъқул бўлган ва катта кичик эркакларнинг ўй-ҳаёллари, ғайри фикрларини 
уйғотмайдиган спорт кийимларини ишлаб чиқиш, уларни истеъмолга айлантириш. 
Хулоса қилиб айтганда жисмоний маданият машғулотлари, спорт мусобақалари инсоннинг 
жисмоний жиҳатдан уйғун, баркамол бўлиши, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятларини ошириш, 
ҳар соҳада рақобатлашиш имкониятларини тарбиялаб юзага чиқаради. Маҳаллий миллат қизлари 
ўртасида деярлик барча спорт турлари, ҳатто штанга, бокс, кураш каби мураккаб машқларини 
бажаришга лаёқатлилар учрайди. Уларни танлаш, синовлардан ўтказиш ва маҳорат сирларини давр 
талаблари асосида ўргатиш лозим. Бунда маҳалла фаоллари, спорт мухлиси бўлган ота-оналарнинг 
тажрибаларига кўпроқ таяниш лозим бўлади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish