Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ТАЛАБА ҚИЗЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ТАЛАБА ҚИЗЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ. 
Дўстов Б.А.,
 катта ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун, аввало, одам ўз танасининг тузилиши, барча 
тўқима ва аъзоларнинг нормал иш фаолияти, ўсиши, ривожланиши ва кўпайиш қонуниятларни билиши 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
192 
керак. Барча тирик организмлар каби, инсонга ҳам хос бўлган ушбу биологик хусусиятларни асраш ва 
тобора такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитни мукаммал билиш ва яратиш талаб этилади. 
Аёл нафосати, назокати, садоқати, ақли, билими, фаоллиги, ижодийлиги, малоҳати ва юксак 
инсоний фазилатлари билан борлиқни сеҳрлайди, ҳусн, гўзал чиройи билан барчани мафтун этади. 
Талаба қизларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари туфайли улар доимо жисмонан 
соғлом, тетик, баркамол бўлиб, ҳаётда оилада ўз ўринларини эгаллай оладилар. 
Оилада қизларнинг жисмоний ва психологик жиҳатдан соғлом, маънавий баркамол, меҳнатсевар 
ҳамда оилавий ҳаётга тайёр бўлиб ўсиши уларда инсонга хос ҳалоллик, ростгўйлик, садоқат, мардлик, 
меҳр-оқибат, чаққонлик каби барча инсоний фазилатлар билан бирга шаклланиб боради. 
Бухоро давлат университети хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти, касаба 
уюшмаси, жисмоний тарбия кафедраси ҳамкорликда талаба ёшларни бирлаштириб, соғлом турмуш 
тарзи талаблари асосида тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишларини рўёбга чиқариш орқали улар 
онгига унга нисбатан меҳр руҳини сингдиришга ҳисса қўшиб келмоқда. 
Талаба қизлар саломатлигига эътибор бериш борасида “Қизларни спортга жалб қилиш”, 
“Орасталик, хушмуомалалик, ҳамжиҳатлик”, ”Ораста қиз – фаришта қиз”, “Соғлом она – соғлом бола” 
каби мавзуларда суҳбатлар ўтказилмоқда. Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида 
соғломлаштириш спорт тўгараги ташкил этилган. Ўсиб келаётган талабалар орасида соғлом турмуш 
тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш орқали спорт 
тадбирлари ўтказилмоқда. “Қизлар давраси” кўрик танловида катта теннис бўйича мусобақа ўтказилди. 
Университет қизлари факультетлараро ”Ораста қизлар” спорт кўрик-танловида шашка, шахмат, арқон 
тортиш, гандбол, баскетбол ўйинида ким тўпни кўпроқ саватга тушириш, эстафета (спорт ўйинлари) 
мусобақаларида беллашдилар. 
Шахмат-шашка ўйини халқимизда “Ақл гимнастикаси” номи билан юритилиб, у мия фаолиятини 
яхшилаб, инсон онгини ўстиради, фикрлаш қобилиятини ўстиради. 
Баскетбол, гандбол ўйинлари жараёнида организмда чаққонлик, эпчиллик, куч сифатлари, 
шунингдек ҳаракат реакцияларининг ўзаро боғлиқлигини, таянч ҳаракат тизими мужассамлигини 
ривожлантиради, бўй ўсишига ёрдам беради. 
Арқон тортиш мусобақаси – таянч-ҳаракат ҳимоя тизимига ижобий таъсир қилиб, организмда 
эгилувчанлик, куч, чидамлилик сифатларини тараққий эттиради. 
Эстафета (спорт ўйинлари) – чаққонлик, эгилувчанлик, чидамлилик ва тезкорликни 
ривожлантиради. 
Юқорида қайд этилган жисмоний машқларни оқилона ва рационал қўллаш натижасида: нафас 
йўли, юрак-қон томир тизими, мускул ва тўқималарнинг физиологик фаолияти ва уларнинг ишлаш 
қобилиятини яхшилаб, соғлом турмуш тарзига эришиш мумкин. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish